ط ع م
Т-ъ-м
طَعْم : Озуқа олмоқ. Олинган озуқага ҳам طَعْم ва طَعَام дейилади. Аллоҳ буюради: أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ وَطَعَامُهُ : Денгиз ови ва егулиги сизларга ҳалол қилинди (5/Моида 96). Абу Саид ривоят қилган ушбу ҳадисда طَعَام сўзи буғдой маъносига хослаб қўйилган. أنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِصَدَقَةِ الْفِطْرِ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ : Набий (сав) фитр садақасини бир соъ таом (буғдой) ёки бир соъ арпа қилиб буюрдилар. Аллоҳ буюради: وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ : Йирингдан бошқа егулик йўқдир (69/Ҳаққо 36); وَطَعَامًا ذَا غُصَّةٍ : Томоққа тиқиладиган бир егулик (73/Муззаммил 13); طَعَامُ الْأَثِيمِ : Гуноҳкорнинг егулигидир (44/Духон 44); وَلَا يَحُضُّ عَلَى طَعَامِ الْمِسْكِينِ : Мискинга таомни тарғиб этмайди (107/Моъун 3); яъни мискинга овқат едиришни тарғиб қилмайди. فَإِذَا طَعِمْتُمْ فَانْتَشِرُوا : Таомни еганингизда дарҳол тарқалинглар (33/Аҳзоб 53); لَيْسَ عَلَى الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ جُنَاحٌ فِيمَا طَعِمُوا : Иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга (ҳаром қилинишидан олдин) тотиб кўрганлари сабабли гуноҳ йўқдир (5/Моида 93).
Дейиладики, баъзан طَعِمْتُ сўзи ичимлик билан боғлиқ ҳолда ишлатилади. Масалан: فَمَنْ شَرِبَ مِنْهُ فَلَيْسَ مِنِّي وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ فَإِنَّهُ مِنِّي إِلَّا مَنِ اغْتَرَفَ غُرْفَةً بِيَدِهِ : Ким ундан ичса, мендан эмас. Қўли билан бир ҳовуч ичган киши мустасно, ким уни тотмаса мендандир (2/Бақара 249). Баъзилар айтадики, Аллоҳ таолонинг وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ шаклида буюриши, егулик билан бирга бир ҳовуч сув олишдан ташқари сув ичиш ман қилинганлигига ишора қилиш учундир; худди зикр этилган кишиларнинг бир ҳовучдан ортиқ сув ичишлари ман этилгани каби. Чунки сув, агар чайналадиган бир нарса билан бирга бўлса, ейилган ҳисобланади. Агар Аллоҳ таоло وَمَنْ لَمْ يَشْرَبْهُ шаклида буюрганда эди, сув егулик ичида бўлган тақдирда, уни ичиш жоиз бўлади деган маъно келиб чиқар эди. Аммо وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ деб буюриши билан, мустасно қилинган миқдордан — у эса бир ҳовучдан иборат — ташқари ҳеч қандай тарзда сув ичиш жоиз эмаслигини баён қилди.
Пайғамбар (сав) замзам суви ҳақида айтган; إِنَّهُ طَعَامُ طُعْمٍ وَشِفَاءُ سُقْمٍ : У озиқлантирувчи бир озуқадир ва касалликка шифодир сўзи, замзам суви бошқа сувлардан фарқли ўлароқ тўйимли хусусиятга эга эканлигига ишора қилади. اِسْتَطْعَمَهُ فَأَطْعَمَهُ : Ундан таом сўради, у эса унга таом едирди. Аллоҳ буюради: اسْتَطْعَمَا أَهْلَهَا : Улар иккиси қишлоқ аҳлидан егулик сўрадилар (18/Каҳф 77); فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْقَانِعَ وَالْمُعْتَرَّ : Гўштларидан ҳам ўзингиз енглар, ҳам сўрайдиганга ва сўрамайдиганга едиринглар (22/Ҳаж 36); وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ : Таом едирадилар (76/Инсон 8); وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ أَنْفِقُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ قَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آَمَنُوا أَنُطْعِمُ مَنْ لَوْ يَشَاءُ اللَّهُ أَطْعَمَهُ : Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан яхшиликка сарфланглар, дейилганда, кофирлар мўминларга: Аллоҳ хоҳлаган тақдирда Ўзи едирадиган кимсаларни биз едирамизми?, деб айтдилар (36/Ёсин 47); الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ وَآَمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ : Ўша Роб уларни очликдан тўйдирган ва қўрқувдан омонликка эриштиргандир (106/Қурайш 4); وَهُوَ يُطْعِمُ وَلَا يُطْعَمُ : У едиради, аммо едирилмайди (6/Анъом 14); مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ : Мен улардан ризқ истамайман, Мени таомлантиришларини ҳам истамайман (51/Зориёт 57). Пайғамбар (сав) яна шундай буюрадилар: إِذَا اسْتَطْعَمَكُمُ اْلإِمَامُ فَأَطْعِمُوهُ : Имом сиздан таом сўраганда унга таом едиринглар. Яъни қироатда тутилиб қолган пайтда имом сиздан ёрдам сўраса, унга талқин қилинг.
رَجُلٌ طَاعِمٌ : Аҳволи яхши бўлган одам. مُطْعَم : Тўкин-сочинликда яшайдиган киши. مِطْعَام : Кўп таом берувчи, сахий. مِطْعَم : Кўп ейдиган. طُعْمَة : Егулик.