ط ف ق
Т-ф-қ
طَفِقَ يَفْعَلُ كَذَا сўзи, أَخَذَ يَفْعَلُ كَذَا /у ишни қила бошлади, сўзи кабидир. Бу сўз инкор гапда эмас, тасдиқ гапда ишлатилади. مَا طَفِقَ дейилмайди. رُدُّوهَا عَلَيَّ فَطَفِقَ مَسْحًا بِالسُّوقِ وَالْأَعْنَاقِ : Уларни менга қайтаринглар, деди, оёқ ва бўйинларини силай бошлади (38/Сод 33); فَلَمَّا ذَاقَا الشَّجَرَةَ بَدَتْ لَهُمَا سَوْآَتُهُمَا وَطَفِقَا يَخْصِفَانِ عَلَيْهِمَا مِنْ وَرَقِ الْجَنَّةِ : Дарахтнинг мевасидан тотиб кўришгач, уларнинг аврат ерлари ўзларига кўринди ва жаннат баргларидан ўзларини тўса бошладилар (7/Аъроф 22).

