ط م س
Т-м-с
طَمْس : Бирор нарсанинг изини ўчириб йўқ қилишдир. Аллоҳ буюради: فَإِذَا النُّجُومُ طُمِسَتْ : Юлдузлар сўндирилган пайт (77/Мурсалот 8); رَبَّنَا اطْمِسْ عَلَى أَمْوَالِهِمْ : Роббимиз; молларини яксон қил (10/Юнус 88); яъни суратларини йўқ қил. وَلَوْ نَشَاءُ لَطَمَسْنَا عَلَى أَعْيُنِهِمْ : Агар хоҳласак, кўзларини йўқ қилардик (36/Ёсин 66); яъни бирор нарсанинг асари/изи йўқ қилингани каби, кўзларининг нурини ва суратини кетказардик. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ آَمِنُوا بِمَا نَزَّلْنَا مُصَدِّقًا لِمَا مَعَكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ نَطْمِسَ وُجُوهًا فَنَرُدَّهَا عَلَى أَدْبَارِهَا أَوْ نَلْعَنَهُمْ كَمَا لَعَنَّا أَصْحَابَ السَّبْتِ : Эй ўзларига китоб берилганлар! Ёнингиздагини тасдиқловчи қилиб нозил қилган ушбу китобимизга — Биз бир қатор юзларни текислаб, уларни энсаларига қайтармасимиздан ёхуд, шанба тақиқини бузганларни лаънатлаганимиздек уларни лаънатламасимиздан олдин — иймон келтиринглар! (4/Нисо 47). Баъзилар ушбу оятда зикр этилган жазо дунёда бўлишини айтади. Бу — зикр этилганларнинг юзлари туклар билан қопланиб, маймун ва итларнинг башаралари каби бўлишидир. Баъзилар эса бу жазо охиратда бўлишини ва қуйидаги оятга ишора қилишини айтади: وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ وَرَاءَ ظَهْرِهِ : Кимнинг эса номаи аъмоли орқа томонидан берилса (84/Иншиқоқ 10). Бу — уларнинг кўзлари орқаларида бўлишидир. Баъзиларга кўра эса оятнинг маъноси шундай: Аллоҳ уларни ҳидоятдан залолатга қайтаради. Худди қуйидаги оятда баён қилинганидек: أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً : Аллоҳ билиб туриб адаштирган, қулоғи ва қалбини муҳрлаб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани кўрдингми? (45/Жосия 23). Баъзиларга кўра эса оятда келган وُجُوهًا сўзидан кўзлар ва бошлар кўзда тутилган. Бунга кўра оятнинг маъноси шундай бўлади: Уларнинг бошларини думларига буриб қўямиз. Бу эса ҳалокатнинг энг катта сабабидир.

