ط ل ب
Т-л-б
طَلَب : Хоҳ моддий/аниқ, хоҳ маънавий/мавҳум бўлсин, бир нарсанинг мавжудлигини қидиришдир. Аллоҳ буюради: أَوْ يُصْبِحَ مَاؤُهَا غَوْرًا فَلَنْ تَسْتَطِيعَ لَهُ طَلَبًا : Ёки, боғининг суви ер қаърига сингиб кетиб, энди сен уни излаб топа олмайсан (18/Каҳф 41); ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ : Талаб қилувчи ҳам ожиз, ундан талаб қилинган ҳам (22/Ҳаж 73). Бирор кишига у истаган нарсани берганингда ёки уни бирор нарса сўрашга мажбур қилганингда أَطْلَبْتُ فُلاَنًا дейсан. أَطْلَبَ اْلَكَلأُ : Ўтлоқ шунчалик узоқлашдики, уни талаб қилиш/излаш зарур бўлади.

