ج ب ت
Ж-б-т
Аллоҳ буюради: يُؤْمِنُونَ بِالْجِبْتِ وَالطَّاغُوتِ Булар бутга ва тоғутга (шайтонга) иймон келтирадилар (4/Нисо 51). جِبْت ва جِبْس сўзлари ўзида ҳеч қандай яхшилик бўлмаган, ҳеч нарсага ярамайдиган, разил, қадрсиз нарса деганидир. Дейиладики, бу ердаги «то» ҳарфи «син» ҳарфидан бадалдир. Шу йўл билан унинг пасткашлиги ва тубанлиги муболаға қилиб кўрсатилиши кўзда тутилган. Шоирнинг қуйидаги сўзи каби:
87- عَمْرُو بْنُ يَرْبُوع شِرَارُ النَّاسِ
87- Амр ибн Ярбуъ қабиласи аъзолари одамларнинг энг ёмонларидир.
Яъни одамларнинг энг қадрсизлари улардир. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарса جِبْت деб аталади. Сеҳргарлар ва коҳинлар ҳам جِبْت деб номланадилар.