ج و ر
Ж-в-р
جَار сўзи — ўтирган жойи сенга яқин бўлган кишидир. Бу — ўзаро қўлланиладиган икки томонлама исмлардандир. Чунки: اَلْجَار қўшни бошқасига қўшни бўлса, у ҳам унга қўшни бўлади. اَلْاَخ биродар ва الصَدِيق дўст каби. Қўшнининг ҳаққи ҳам ақл жиҳатидан, ҳам шариатда жуда улуғ саналгани сабабли, ҳаққи жуда улуғ бўлган ёки бошқанинг ҳаққига жуда эътибор берадиган ҳар нарса шу сўз билан ифодаланган.
Аллоҳ буюради: وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ Яқин қўшниларга, узоқ қўшниларга.. (4/Нисо 36). Шу маънода: اِسْتَجَرْتُهُ فَأجَارَنِي Ундан ҳимоя сўрадим, у эса мени ҳимоя қилди, дейилади. Аллоҳ таолонинг وَإِنِّي جَارٌ لَكُمْ , албатта, мен сизнинг ёнингиздаман (8/Анфол 48); وَهُوَ يُجِيرُ وَلا يُجَارُ عَلَيْهِ Ўзи ҳамма нарсага ҳомийлик қиладиган, лекин Ўзига ҳомийлик қилувчиси бўлмаган Зотдир? (23/Муъминун 88) деган сўзлари ҳам шу маънодадир.
جَار ўзагида яқинлик маъноси кўзда тутилгани ҳам бўлган. Шу жиҳатдан бошқасига яқинлашган кишининг бу яқинлашуви جَارَهُ، جَاوَرَهُ، وَتَجَاوَرَ феъллари билан ифодаланади. Аллоҳ буюради: لا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَا إِلاَّ قَلِيلاً Ёнингизда жуда оз вақтдан ортиқ тура олмайдилар (33/Аҳзоб 60); وَفِي اْلأَرْضِ قِطَعٌ مُتَجَاوِرَاتٌ Ер юзида бир-бирига тупроқ парчалари бор (13/Раъд 4).