ج ع ل
Ж-ъ-л
جَعَلَ : Барча феъллар учун ишлатиладиган умумий лафздир. У فَعَلَ ва صَنَعَ ҳамда уларга ўхшаш ўзакдош сўзлардан кўра умумийроқдир ва беш хил кўринишда ишлатилади.
Биринчиси: صَارَ ва طَفِقَ феъллари каби маъноларда ишлатилади. Бунда феъл иккинчи бир борлиққа таъсир қилмасдан ишлатилган. جَعَلَ زَيْدٌ يَقُولُ كَذَا Зайд шундай дея бошлади, каби. Шоир шундай дейди:
93- فَقَدْ جَعَلَتْ قَلوُصُ بَنِي سُهَيْلٍ
مِنَ اْلأكْوَارِ مَرْتَعُهَا قََرِيبُ
93- Бани Суҳайлнинг узун бўйли туялари катта уюрлар ҳосил қилди. Ўтлоқлари ҳам яқин.
Иккинчиси: أَوْجَدَ “вужудга келтирди” феъли каби маънода ишлатилади. Бу ҳолда бир мафъул олади. Аллоҳ буюради: وَجَعَلَ الظُّلُمَاتِ وَالنُّورَ Қоронғиликлар ва ёруғликни пайдо қилган (6/Анъом 1); وَجَعَلَ لَكُمُ السَّمْعَ وَاْلأَبْصَارَ وَاْلأَفْئِدَةَ Сизларга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди (16/Наҳл 78).
Учинчиси: Бир нарсани яратиш ва уни бирон нарсадан вужудга келтириш маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَاللّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجاً Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратди (16/Наҳл 72); وَجَعَلَ لَكُمْ مِنَ الْجِبَالِ أَكْنَاناً Тоғлардан сизлар учун бошпаналар вужудга келтирди (16/Наҳл 81); وَجَعَلَ لَكُمْ فِيهَا سُبُلاً У Зот сизлар учун унда йўллар пайдо қилгандир (43/Зухруф 10).
Тўртинчиси: Бир нарсани муносиб ҳолга келтириб, унинг номуносиб ҳолини бартараф этиш маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: اَلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ اْلأَرْضَ فِرَاشاً У Зот сизларга Ерни тўшак қилди (2/Бақара 22); وَاللّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِمَّا خَلَقَ ظِلاَلاً Аллоҳ сизлар учун яратган нарсаларидан соялар бунёд қилди (16/Наҳл 81); وَجَعَلَ الْقَمَرَ فِيهِنَّ نُوراً Уларнинг ичида Ойни нур қилиб қўйгандир (Нуҳ 16); إِنَّا جَعَلْنَاهُ قُرْآناً عَرَبِيّاً Биз уни арабий тилдаги Қуръон қилдик (43/Зухруф 3).
Бешинчиси: Бир нарса ҳақида бир нарса билан ҳукм чиқариш; бу ҳукм ҳақ ҳам, ботил ҳам бўлиши мумкин, тўғри ҳам, нотўғри ҳам бўлиши мумкин. Ҳақ ҳукмга Аллоҳ таолонинг إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ Албатта, Биз уни сенга қайтарувчимиз ва уни пайғамбарлардан қилувчимиз (28/Қосос 7) сўзи мисол бўла олади.
Ботил ва нотўғри ҳукм эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларидаги ҳукмлар кабидир: وَجَعَلُوا لِلّهِ مِمِّا ذَرَأَ مِنَ الْحَرْثِ وَاْلأَنْعَامِ نَصِيباً Улар Аллоҳ яратган экин-тикин ва ҳайвонлардан Аллоҳга бир ҳисса айирдилар (6/Анъом 136); وَيَجْعَلُونَ لِلّهِ الْبَنَاتِ Улар Аллоҳга қизларни мансуб қилишади (16/Наҳл 57); الَّذِينَ جَعَلُوا الْقُرْآنَ عِضِينَ Улар Қуръонни бўлак-бўлак қилиб олдилар (15/Ҳижр 91).
جُعَالَة эса қозонни оловдан туширишда ишлатиладиган латта парчасидир. جَعَالَة ва جَعِيلَة инсонга қилган иши эвазига бериладиган нарсадир. Бу “ҳақ” ва “савоб” сўзларидан кўра умумийроқдир. كَلْبٌ مُجْعِلٌ дейиш киноя йўли билан жуфтлашишни талаб қилиш деганидир. اَلْجُعَلُ эса маълум бир ҳашаротдир.