ج ح م
Ж-ҳ-м
جَحْمَة : Ниҳоятда қизиган олов деганидир. جَحِيم /шиддатли қизиган олов, ҳаддан ташқари иссиқ жой ҳам шундан олингандир. وَجَحَمَ وَجْهُهُ مِنْ شِدَّةٍ الْغَضَب Ғазабнинг шиддатидан юзи қизарди ибораси оловнинг қизиган ҳолатидан олинган киноядир. Бу эса қалб ҳароратининг қайнашидан юзага келади. جَحْمتَا أسَد : Шернинг ялтираб турган ўткир кўзлари деганидир.

