ج ه د
Ж-ҳ-д
جَهْد ва جُهْد сўзлари қийинчилик ва машаққат маъносини англатади. Баъзилар: фатҳа билан جَهْد — машаққат; جُهْد эса — кенгликдир, деганлар. Бошқалар эса: бу جُهْد инсонга хосдир, дейдилар. Аллоҳ буюради: وَالَّذِينَ لاَ يَجِدُونَ إِلاَّ جُهْدَهُمْ Фақат кучлари етганини бера оладиганлар.. (9/Тавба 79); وَأَقْسَمُوا بِاللَّهِ جَهْدَ أَيْمَانِهِمْ Бутун жон-жаҳдлари билан Аллоҳга қасам ичиб (24/Нур 53); яъни: улар қасам ичдилар ва кучлари етган энг улуғ қасамни ичишга уриндилар.
اِجْتِهَاد эса — бор кучини сарфлаш ва машаққатга чидаш йўлида ўзини мажбурлашдир. Шу маънода جَهَدْتُ ва أجْهَدْتُهُ дейилади, бу — фикр юритиб ўзини толиқтириш деганидир. جِهَاد ва مُجَاهَدَة эса — душманга қарши ҳимояда бор кучини сарфлашдир. Жиҳод уч хилдир:
1. Душманга қарши мужоҳада.
2. Шайтонга қарши мужоҳада
3. Нафсга қарши мужоҳада.
Бу учаласи ҳам Аллоҳ таолонинг: وَجَاهِدُوا فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ (Аллоҳ йўлида ҳаққоний жиҳод қилинглар (22/Ҳаж 78); فِي سَبِيلِ اللّهِ وَجَاهِدُوا بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ Аллоҳ йўлида молларингиз ва жонларингиз билан жиҳод қилинглар (9/Тавба 41); إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللّهِ Иймон келтириб ҳижрат қилганлар ва Аллоҳ йўлида жонлари ва моллари билан жиҳод қилганлар (8/Анфол 72).
Пайғамбар (сав) ҳам: جَاهِدُوا أهْوَاءَكُمْ كَمَا تُجَاهِدُونَ أعْدَاءَكُمْ Душманларингизга қарши курашганингиз каби ғайри машруъ ҳавойи нафсларингизга қарши ҳам курашинглар, деб буюрганлар. Мужоҳада ҳам қўл билан, ҳам тил билан бўлади.
Яна буюрганлар: جَاهِدُوا اْلكُفَّارَ بِأيْدِيكُمْ وَألْسِنَتِكُمْ Кофирларга қарши қўлларингиз ва тилларингиз билан курашинглар.