ج م ع
Ж-м-ъ
جَمْع сўзи бир нарсанинг баъзи қисмини баъзисига яқинлаштириб, уларни бирлаштиришдир. جَمَعَتُ فَاجْتَمَعَ тўпладим; тўпланди дейилади. Аллоҳ буюради: وَجُمِعَ الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ Қуёш ва ой бир жойга жамланган вақтда, (75/Қиёмат 9); وَجَمَعَ فَأَوْعَى Йиғиб беркитган (70/Маъориж 18); الَّذِي جَمَعَ مَالاً وَعَدَّدَهُ Молни йиғиб, уни бирма-бир санаган кимсага (104/Ҳумаза 2); يَجْمَعُ بَيْنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ يَفْتَحُ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ Роббимиз бизни бир орада жамлайди, сўнгра орамизда ҳақ билан ҳукм қилади (34/Сабаъ 26); لَمَغْفِرَةٌ مِنَ اللّهِ وَرَحْمَةٌ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ Аллоҳдан бўладиган мағфират ва раҳмат уларнинг тўплайдиган дунё неъматларидан кўра хайрлироқдир (3/Оли Имрон 157).
قُلْ لَئِنِ اجْتَمَعَتِ اْلإِنْسُ وَالْجِنُّ Айтинг: Агар барча инсонлар ва жинлар бир жойга тўпланганларида (17/Исро 88); فَجَمَعْنَاهُمْ جَمْعاً Уларнинг барчасини бир жойга тўплаймиз (18/Каҳф 99);إِنَّ اللّهَ جَامِعُ الْمُنَافِقِينَ وَالْكَافِرِينَ Шубҳасиз, Аллоҳ мунофиқлар билан кофирларни бир жойга тўплайди (4/Нисо 140); وَإِذَا كَانُوا مَعَهُ عَلَى أَمْرٍ جَامِعٍ Бирор умумий иш учун унинг ҳузурида бўлганларида (24/Нур 62); яъни: одамлар унинг учун тўпланадиган, хатари бор бўлган иш; гўёки ишнинг ўзи уларни тўплаётгандир. Аллоҳ таолонинг: ذَلِكَ يَوْمٌ مَجْمُوعٌ لَهُ النَّاسُ Бу кун одамлар унинг учун тўпланадиган кундир (11/Ҳуд 103); яъни: одамлар унда тўпланадиган кун. وَتُنْذِرَ يَوْمَ الْجَمْعِ Тўпланиш кунидан огоҳлантиришингиз учун (42/Шуро 7); يَوْمَ يَجْمَعُكُمْ لِيَوْمِ الْجَمْعِ Жамланиш куни учун сизларни бир жойга тўплайдиган кун (64/Тағобун 9).
Тўпланган мавжудотлар учун ҳам جَمْعٌ , جَمِيعٌ ва جَمَاعَةٌ дейилади. Аллоҳ буюради: وَمَا أَصَابَكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِ Икки жамоа тўқнашган куни бошингизга тушган мусибат.. (3/Оли Имрон 166); وَإِنْ كُلٌّ لَمَّا جَمِيعٌ لَدَيْنَا مُحْضَرُونَ Барчалари тўпланган ҳолда ҳузуримизга ҳозир қилинурлар (36/Ёсин 32). Жуммоъ эса турлича бўлган жамоаларнинг тўпланишидир. Шоир шундай дейди:
جَمْعٍ غَيْرِ جُمَّاعِ -96
96- Бу жамъдир (ўхшашларнинг тўпланишидир); жуммоъ (турличаларнинг тўпланиши) эмас.
أَجْمَعْتُ كَذَا феъли кўпроқ фикр йўли билан эришиладиган бирликлар учун ишлатилади. Аллоҳ таолонинг: فَأَجْمِعُوا أَمْرَكُمْ وَشُرَكَاءَكُمْ Шерик келтирган бутларингиз билан бирга нима қилишингизни қарор қилинглар (10/Юнус 71) деган сўзи каби. Шоир шундай дейди:
هَلْ أغْدُوَنْ يَوْمًا وَأمْرِي مُجْمَع -97
97- Бирор кун тонг оттира олармикинман, ишим бир ёқли бўлган (тугаган) ҳолда.
Аллоҳ буюради: فَأَجْمِعُوا كَيْدَكُمْ Бор макр-ҳийлангизни бир жойга йиғинглар (20/Тоҳо 64). أَجْمَعَ الْمُسْلِمُونَ عَلَى كَذَا мусулмонларнинг фикри ўша масалада бирлашди деганидир. نَهْبٌ مُجْمَعٌ : тадбир ва фикр билан эришиш мумкин бўлган ўлжа маъносини англатади. Аллоҳ буюради: إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ Душманларингиз сизга ҳужум қилиш учун куч тўпладилар (3/Оли Имрон 173); дейиладики: Одамлар сизнинг зарарингизга фикрларини бирлаштирдилар деганидир. Аскарларини бирлаштирдилар деганлар ҳам бор.
جَمِيعٌ وأَجْمَعُ وأَجْمَعُونَ сўзлари бирор иш устида бирлашишни таъкидлаш учун ишлатилади. أجْمَعُونَ сифати эса маълум нарсаларни васфлаш учун ишлатилади. Уни “ҳол” деб қабул қилиб, мансуб ҳисоблаш тўғри эмас. Аллоҳ таолонинг: فَسَجَدَ الْمَلآئِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ Шунда барча фаришталар биргаликда саждага бош қўйдилар (15/Ҳижр 30); وَأْتُونِي بِأَهْلِكُمْ أَجْمَعِينَ Сўнгра барча аҳли оилангиз билан бирга ҳузуримга келинглар (12/Юсуф 93) деган сўзлари каби.
جَمِيعٌ сўзи эса баъзан “ҳол” бўлиб мансуб бўлиши мумкин ва у орқали маъно жиҳатидан таъкид қилинади. Аллоҳ таолонинг: قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَمِيعاً Биз айтдик: Ҳаммангиз у ердан тушинглар (2/Бақара 38); فَكِيدُونِي جَمِيعاً Ҳаммангиз биргаликда менга истаган макрингизни қилаверинглар (11/Ҳуд 55).
يَوْمُ الْجُمُعَة [Жума куни]: одамларнинг намоз учун бир жойга тўпланишидан шу номни олган. Аллоҳ буюради: إِذَا نُودِيَ لِلصَّلاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ Жума куни намозга чақирилсангиз, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари шошилинглар (62/Жумуъа 9).
مَسْجِدُ الْجَامِعُЯъни, اَلأَمْرُ الْجَامِعُ тўпловчи иш, воқеа ёки اَلْوَقْتُ الْجَامِعُ тўпловчи вақт, деганидир. Бу الجَامِع сўзи اََلْمَسْجِدُ нинг сифати эмас (балки исмнинг ўз сифатига музоф бўлишидир). جَمَّعُوا эса жумага ёки жомега ёхуд жамоатга келдилар деганидир.
أَتَانٌ جَامِع эса ҳомиладор эшакдир. قِدْرٌ جِمَاعٌ وَجَامِعَةٌ , катта қозон, деганидир. اِسْتَجْمَعَ الْفَرَسُ جَرْيًا От чопишини жамламоқчи бўлди/жуда тез юрди иборасида جَمْع нинг маъноси очиқ кўринади.
مَاتَتِ الْمَرْأَةِ بِجُمْعٍ қорнидаги боласи билан вафот этган аёл деганидир; бунда ҳам иккисининг биргалиги назарда тутилган. هِيَ مِنْهُ بِجَمْعٍ ибораси эса ҳали узилмаган нарса учун ишлатилади. Бу — ўша аъзонинг у билан бирга бўлгани ва ундан ажралмаганидандир. ضَرَبَهُ بِجُمْعِ كَفِّه қўли бармоқларини йиғиб (мушт қилиб) у билан урганини ёки бир ҳовуч пул берганини англатади. Кишан/бўйинтуруқ эса учларини бир жойга келтиргани учун جَوَامِع номини олган.