هِدَايَة : Гўзал, юмшоқ тарзда йўл кўрсатишдир. هَدِيَة ҳам шу ўзакдандир. هَوَادِي اْلوَحْشِ йиртқич ҳайвонларнинг бошқаларга йўлбошчилик қилувчиларидир. Бу йўл кўрсатишнинг ишора қилиш шаклида бўлганига хусусан هَدَيْتُ , бериш шаклида бўлганига эса أَهْدَيْتُ шакли билан ишлатилади. Мисоллар: أَهْدَيْتُ اْلهَدِيَّةَ Ҳадяни бердим ва هَدَيْتُ إِلَى اْلبَيْتِ Уйни кўрсатдим. Агар шундай дейилса: Аллоҳ таоло: فَاهْدُوهُمْإِلَى صِرَاطِ الْجَحِيمِ Тўпланглар-да, уларни дўзах йўли томон бошланглар(37/Соффат 23); أَنَّهُ مَنْ تَوَلَّاهُ فَأَنَّهُ يُضِلُّهُوَيَهْدِيهِإِلَى عَذَابِ السَّعِيرِШубҳасиз, ким уни дўст тутса, у албатта уни адаштиради ва тўғри дўзах азобига бошлайди (22/Ҳаж 4) ва шунга ўхшаш оятларда ҳидоятни қабул қилмаганларни дўзах ва олов билан таҳдид қилган ҳолда, ҳидоят қандай қилиб гўзал/юмшоқ тарзда йўл кўрсатиш деб таърифланиши мумкин? Жавоб сифатида шундай дейиш мумкин: Бу, Аллоҳ таолонинг: فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ. Уларни аламли азоб билан хушхабар бер (3/Оли Имрон 21) сўзида бўлгани каби, маънони кўпроқ ва таъсирлироқ тарзда таъкидлаш учун иборани қаттиқ тарзда айтишга ўхшайди. Шоирнинг ушбу сўзи ҳам бу борада мисол бўла олади: 458- تَحِيَّةُ بَيْنِهِمْ ضَرْبٌ وَجِيعُ 458- Улар орасидаги саломлашиш — оғритувчи зарбадир. Аллоҳ таолонинг инсонларга ҳидоят бериши тўрт хил тарзда бўлади: Биринчиси: Ақл, зако ва зарурий билимлар билан жиҳозланган ҳар бир инсон масъул тутилган ҳидоят. Ундан ҳар ким ўз қобилияти, кучи ва имкони даражасида фойдаланади. Аллоҳ буюради: قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّهَدَى Мусо: Бизнинг Роббимиз ҳар бир нарсага ўз яратилишини берган, сўнгра йўлини , деди (20/Тоҳо 50). (21/Анбиё 73). (10/Юнус 9). (19/Марям 76). (2/Бақара 213). : Охиратда жаннат йўлини кўрсатиш. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларида кўзда тутилган ҳидоятдир: (7/Аъроф 43)Бу ҳидоят турлари босқичма-босқич тузилгандир. Биринчисини қўлга кирита олмаган иккинчисини қўлга кирита олмайди. Ҳатто иккинчиси билан мукаллаф бўлиши ҳам тўғри бўлмайди. Ҳали иккинчи босқичга етиб келмаган кимсанинг учинчи ва тўртинчи босқични қўлга киритиши сўз бўлиши мумкин эмас. Тўртинчисини қўлга киритган киши эса, олдинги учаласини ҳам қўлга киритган бўлади. Учинчисини қўлга киритган ҳам ундан аввалги иккисини қўлга киритган ҳисобланади. Буни тескари ўқиш ҳам мумкин. Шунинг учун бир инсоннинг биринчи ўриндаги ҳидоятни қўлга киритиб, иккинчиси ва учинчисини қўлга киритмаган бўлиши мумкин. (13/Раъд 7), яъни, ҳар бир қавмнинг бир даъват қилувчиси бор. (28/Қосос 56). (16/Наҳл 107). (27/Намл 81). (28/Қосос 56). (17/Исро 97).
кўрсатувчидир
Иккинчиси
: Пайғамбарлар тили, Қуръон ва унга ўхшаш китобларни юбориш орқали инсонларга қилган даъвати шаклида юзага чиқадиган ҳидоят. Мана, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятда ифодаламоқчи бўлгани ҳам шудир: وَجَعَلْنَاهُمْ أَئِمَّةً
يَهْدُونَ
بِأَمْرِنَا
Уларни амримиз билан тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар қилдик.
Учинчиси
: Фақат ҳидоятга эришганлар қўлга киритадиган тавфиқ (муваффақ бўлиш имконини таъминлаш). Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида кўзда тутилгани ҳам шудир: وَالَّذِينَ
اهْتَدَوْا
زَادَهُمْ
هُدًى
وَآَتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ
Тўғри йўлга кирганларга келсак, Аллоҳ уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган ва уларга ёмонликдан сақланиш чораларини илҳом этган
(47/Муҳаммад 17); وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ
يَهْدِ
قَلْبَهُ
Ким Аллоҳга иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини тўғрига бошлайди.
..Агар Аллоҳ бизни тўғри йўлга ҳидоятқилмаганида биз тўғри йўлни топа олмас эдик. Шубҳасиз, Роббимизнинг пайғамбарлари бизга ҳақиқатни келтирган эканлар, дейдилар
.
Инсон, бошқа бировни гўзал тарзда даъват қилиш ва йўлларни кўрсатишдан бошқа ҳеч кимга ҳидоят бера олмайди. У фақат шунигина бера олади, аммо бошқа ҳидоят турларини бера олмайди. Биринчисига Аллоҳ таоло қуйидаги сўзи билан ишора қилган: وَلَكِنْ جَعَلْنَاهُ نُورًا
نَهْدِي
بِهِ مَنْ نَشَاءُ مِنْ عِبَادِنَا وَإِنَّكَ
لَتَهْدِي
إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
… Лекин Биз уни бир нур қилдик; У билан бандаларимиздан хоҳлаган кишимизни тўғри йўлгабошлаймиз. Шубҳасиз, сен ҳам одамларни тўғри йўлга бошлаяпсан
(42/Шуро 52); وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً
يَهْدُونَ
بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا
Улар ичидан, сабр қилганларида амримиз билан тўғри йўлга бошлайдиган раҳнамолар етиштирган эдик.
(32/Сажда 24); وَلِكُلِّ قَوْمٍ
هَادٍ
Ҳар бир қавм учун бир ҳидоят қилувчиси бор
Бошқа ҳидоят шаклларига эса, қуйидаги сўзи билан ишора қилган: إِنَّكَ لاَ
تَهْدِي
مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ
يَهْدِي
مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ
بِالْمُهْتَدِينَ
Сен севган кишингни ҳидоятгаэриштира олмайсан; лекин Аллоҳ хоҳлаган кишисига ҳидоятберади ва ҳидоятгаэришганларни энг яхши У билади
Аллоҳ таоло золимлар ва кофирлардан дариғ тутганини баён қилган ҳар бир ҳидоят тури — фақат ҳидоятга эришганларга хос бўлган тавфиқ маъносини англатиб, учинчи қисмга кирадиган ҳидоятдир. Шунингдек, охиратдаги савоб ва жаннатга киритиш маъносидаги ҳидоятдир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари каби: كَيْفَ
Иймон келтириб, Пайғамбар ҳақ эканига гувоҳлик берганидан ва ўзларига очиқ далиллар келганидан кейин, куфрга кетган бир қавмни Аллоҳ қандай қилиб тўғри йўлга эриштирсин? Аллоҳ золимлар гуруҳини тўғри йўлга эриштирмайди
Бу (азоб) шундан бўлганки, улар дунё ҳаётини севиб, уни охиратдан афзал билдилар. Аллоҳ эса кофирлар тўдасини ҳидоятгаэриштирмайди
Аллоҳ таоло Пайғамбар (сав) ва инсонларнинг қўлида эмаслигини билдирган, уларнинг бу борада ҳеч қандай ваколати йўқлигини баён қилган ҳар бир ҳидоят — гўзал тарзда даъват қилиш ва йўл кўрсатишдан ташқаридаги ҳидоят демакдир. Ақл бериш, тавфиқ/муваффақ бўлишини таъминлаш ва жаннатга киритиш каби. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари каби: لَيْسَ عَلَيْكَ
هُدَاهُمْ
وَلَكِنَّ اللَّهَ
يَهْدِي
مَنْ يَشَاءُ
Уларни тўғри йўлгасолиш сенинг зиммангдаги қарз эмас, лекин Аллоҳ хоҳлаган кишисини тўғри йўлга солади
Аллоҳ кимни адаштирса, энди унга ҳидоятқилгувчи йўқдир. Аллоҳ кимга ҳидоятберса, энди уни адаштиргувчи ҳам йўқдир
(39/Зумар 36-37); إِنَّكَ لاَ
تَهْدِي
مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ
يَهْدِي
مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ
بِالْمُهْتَدِينَ
Сен севган кишингни ҳидоятга эриштира олмайсан; балки, Аллоҳ хоҳлаган кишисини ҳидоятга эриштиради ва ҳидоятга эришганларни энг яхши У билади
Бу маънога қуйидаги оятда ҳам ишора қилинган: أَفَأَنْتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتَّى يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ
Ундай бўлса, одамларни мўмин бўлсинлар деб сен мажбур қиласанми?
(10/Юнус 99); وَمَنْ
يَهْدِ
اللَّهُ فَهُوَ
الْمُهْتَدِ
Аллоҳ кимга ҳидоятберса, у тўғрийўлдадир.
Яъни, ҳидоятни истаган ва уни излаган кишидир — Аллоҳ уни муваффақ қилган ва жаннат йўлини кўрсатган кишидир; бунинг аксини қилиб залолат ва куфр йўлини излаган киши эмас. Қуйидаги оятлар бунга ишора қилади: وَاللَّهُ لاَ
يَهْدِي
الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ
..Аллоҳ кофир бўлган қавмни тўғри йўлга бошламайди
(9/Тавба 37); وَاللَّهُ لاَ
يَهْدِي
الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
.Аллоҳ золимлар гуруҳини ҳидоятга эриштирмайди (9/Тавба 109); … إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ ..Албатта, ёлғончи ва ношукр бўлган кимсани Аллоҳ тўғри йўлга бошламайди (39/Зумар 3). اَلْكَاذِبُ اْلكَفَّارُ (Ёлғонга чиқарувчи ношукр): Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмайдиган кимсадир. Бу — сўз бораётган масалага ишорадир; лафз бевосита шунинг учун белгиланмаган бўлса-да, ҳол шундай. Аллоҳ ҳидоятини қабул қилмаган кишига ҳидоят бермайди. Бу худди шунга ўхшайди: Мен ҳадямни қабул қилмаган кишига ҳадя бермайман. Инъомимни қабул қилмаган кишига инъом қилмайман, мени истамаган кишини мен ҳам истамайман. Бу маънога келадиган баъзи оятлар: وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ .. Аллоҳ золимлар гуруҳини ҳидоятга эриштирмайди (9/Тавба 109); وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ Аллоҳ бундай йўлдан чиққан фосиқлар гуруҳини ҳидоят қилмайди (9/Тавба 80); قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَائِكُمْ مَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَقِّ أَفَمَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ أَحَقُّ أَنْ يُتَّبَعَ أَمَّنْ لاَ يَهِدِّي إِلاَّ أَنْ يُهْدَى Айтгин: Шерик қилганларингиздан тўғри йўлни кўрсатадигани борми? Айтгин: Аллоҳ ҳақ бўлган тўғри йўлга ҳидоят қилади. Ундай бўлса, тўғри йўлга ҳидоят қиладиган Зот эргашилишга ҳақлироқми ёки ўзига йўл кўрсатилмаса топа олмайдигани ҳақлироқми? (10/Юнус 35). Бу оятда келган أَمَّنْ لاَ يَهِدِّي إِلاَّ اَنْ يُهْدَى қисми, يَهْدِي إِلاَّ أَنْ يُهْدَى тарзида ҳам ўқилган. Яъни, бошқасига ҳидоят бера олмайди, фақат ўзигина ҳидоятга келади. Бу эса: Ҳеч нарсани била ва тания олмайди. Яъни, унда ҳеч қандай ҳидоят йўқ. Унга ҳидоят йўли кўрсатилса ҳам, ҳидоятга келмайди. Чунки улар тош ва шунга ўхшаш жонсиз (ўлик) нарсалардир. Сўзнинг лафзига қаралса, уларга ҳидоят йўли кўрсатилса, ҳидоятга келар эканлар деб тушунилади. Чунки, улар ҳам сизлар кабидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ عِبَادٌ أَمْثَالُكُمْ Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётганларингиз ҳам худди сизлар каби бандалардир (7/Аъроф 194). Улар фақат ўликлардир. Бошқа бир жойда эса, шундай буюрган: وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لاَ يَمْلِكُ لَهُمْ رِزْقًا مِنَ السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضِ شَيْئًا وَلاَ يَسْتَطِيعُونَ Мушриклар Аллоҳни қўйиб, осмонлар ва Ердан ўзлари учун ҳеч бир ризққа эга бўлмаган ва эга бўлишга кучи етмайдиган нарсаларга сиғинадилар (16/Наҳл 73). Аллоҳ таолонинг: إِنَّا هَدَيْنَاهُ السَّبِيلَ إِمَّا شَاكِرًا وَإِمَّا كَفُورًا Шубҳасиз, Биз унга йўлни кўрсатдик; хоҳ шукр қилувчи бўлсин, хоҳ ношукр (76/Инсон 3); وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ Унга икки йўлни кўрсатдик (Балад 10); وَهَدَيْنَاهُمَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ Уларни тўғри йўлга бошладик (37/Соффат 118). Булар, ақл ва шариат ила билинадиган яхшилик ва ёмонликнинг, савоб йўли ва азоб йўлининг маълум қисмига ишорадир. Қуйидаги оятлар ҳам уни кўрсатади: فَرِيقًا هَدَى وَفَرِيقًا حَقَّ عَلَيْهِمُ الضَّلَالَةُ --- وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ مُهْتَدُونَ (У) бир тоифани тўғри йўлга бошлади, бир тоифага эса залолат ҳақ бўлди. … ва ўзларини тўғри йўлдамиз деб ҳисоблайдилар (7/Аъроф 30); إِنَّكَ لاَ تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ (Эй Расулим!) Сен севган кишингни ҳидоятга эриштира олмайсан; балки, Аллоҳ хоҳлаган кишисини ҳидоятга эриштиради ва ҳидоятга эришганларни энг яхши У билади (28/Қосос 56); وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ ..Ким Аллоҳга иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини ҳидоятга эриштиради. (64/Тағобун 11). Бу эса, инсоннинг ҳақиқатни излаётганида қалбига берилган тавфиқдир. Қуйидаги оятда бунга ишора қилинган: وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآَتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ Тўғри йўлга кирганларга келсак, Аллоҳ уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган ва уларга ёмонликдан сақланиш чораларини илҳом этган (47/Муҳаммад 17). Ҳидоят тушунчаси, грамматика жиҳатидан баъзи ўринларда ўз-ўзи билан, баъзи ўринларда лом ҳарфи билан, бошқа баъзи ўринларда эса «ило» эдоти билан мутааддий (ўтимли) қилинган. Аллоҳ буюради: وَمَنْ يَعْتَصِمْ بِاللَّهِ فَقَدْ هُدِيَ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ . Ким Аллоҳга маҳкам боғланса, албатта, тўғри йўлга йўлланган (3/Оли Имрон 101); وَاجْتَبَيْنَاهُمْ وَهَدَيْنَاهُمْ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيم Уларни танлаб олдик ва тўғри йўлга бошладик (6/Анъом 87); قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَائِكُمْ مَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَقِّ أَفَمَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ أَحَقُّ أَنْ يُتَّبَعَ أَمَّنْ لاَ يَهِدِّي إِلاَّ أَنْ يُهْدَى Айтгин: Шерик қилганларингиздан тўғри йўлни кўрсатадигани борми? Айтгин: Аллоҳ ҳақ бўлган тўғри йўлга ҳидоят қилади. Ундай бўлса, тўғри йўлга ҳидоят қиладиган Зот эргашилишга ҳақлироқми ёки ўзига йўл кўрсатилмаса топа олмайдигани ҳақлироқми? (10/Юнус 35); فَقُلْ هَلْ لَكَ إِلَى أَنْ تَزَكَّى - وَأَهْدِيَكَ إِلَى رَبِّكَ فَتَخْشَى Айтгин: Покланишни истайсанми? * Сени Роббинг йўлига бошлайин, токи Ундан қўрқасан (79/Нозиот 18-19). Ҳидоят қилмоқ феълининг ўзи мустақил мутааддий бўлган ишлатилишларига мисол: وَلَهَدَيْنَاهُمْ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا Ва уларни, албатта, тўғри йўлга бошлар эдик (4/Нисо 68); وَهَدَيْنَاهُمَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ; Уларни тўғри йўлга эриштирар эдик (37/Соффат 118); اِهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ Бизни тўғри йўлга ҳидоят қил, … (1/Фотиҳа 6); أَتُرِيدُونَ أَنْ تَهْدُوا مَنْ أَضَلَّ اللَّهُ Аллоҳ адаштирган кимсани тўғри йўлга солмоқчимисизлар? (4/Нисо 88). Яна буюради: وَلاَ لِيَهْدِيَهُمْ طَرِيقًا … … на бирор йўлга бошлайди (4/Нисо 168); أَفَأَنْتَ تَهْدِي الْعُمْيَ وَلَوْ كَانُوا لاَ يُبْصِرُونَ Сен кўрларни, кўрмаган ҳолларида тўғри йўлга сола олармидинг? (10/Юнус 43); وَيَهْدِيهِمْ إِلَيْهِ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا … . ва уларни Ўзига элтадиган тўп-тўғри йўлга бошлайди (4/Нисо 175). Ҳидоят ва таълим (ўргатиш) учун икки нарса лозим: Ўргатувчининг ўргатиши ва ўрганувчининг ўрганиши. Ҳидоят ва таълим фақат шу иккиси бўлгандагина рўй берадиган бўлса, ҳидоят қилувчи ва ўргатувчи қўлидан келган бор ҳаракатини сарфлайди, аммо қабул қилувчи ўрнидаги киши буни қабул қилмаса, олмаса, ўрганмаса, у ҳолда, мақсад қилинган кишининг ўзига қаратилган ҳаракатни қабул қилмаганидан келиб чиқиб, ҳидоят қилмаган ва ўргатмаган, дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам шундай дейиш ҳам тўғри бўлади: Ҳидоят ва таълим рўй берган ҳисобланиши учун шарт бўлган олиш, қабул қилиш, ўзлаштириш рўй бермагани сабабли, Аллоҳ таоло ҳам кофирлар ва фосиқларга ҳидоят бермаган, дейиш мумкин. Шу билан бирга, Ўз зиммасидагини бажаргани учун, уларнинг ҳидоятга келишлари учун йўл кўрсатгани ва бу борадаги билимларни ўргатишга ҳаракат қилгани жиҳатидан, ҳидоятнинг асосий тамойили рўй бергани сабабли, Аллоҳ уларга ҳидоят берган ва уларга йўлни ўргатган ҳам дейиш мумкин. Биринчи ўлчовга кўра қуйидаги икки оятни шарҳлаш мумкин: وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ .. Аллоҳ золимлар гуруҳини ҳидоятга эриштирмайди (9/Тавба 109); وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ . Аллоҳ кофир бўлган қавмни тўғри йўлга бошламайди (9/Тавба 37). Иккинчи ўлчовга кўра эса, қуйидаги оят мисол қилиб кўрсатилиши мумкин: وَأَمَّا ثَمُودُ فَهَدَيْنَاهُمْ فَاسْتَحَبُّوا الْعَمَى عَلَى الْهُدَى Самуд қавмига келсак, Биз уларни тўғри йўлга бошладик. Аммо улар кўрликни тўғри йўлдан афзал билдилар. (41/Фуссилат 17). Ҳақиқатан фойда берадиган ҳидоятни қабул қилиш рўй бермагани сабабли, ҳолатни энг тўғри тарзда ифодалаш йўли шудир: Аллоҳ унга ҳидоят берган, аммо у ҳидоятга келмаган. Қуйидаги оят каби: قُلْ لِلَّهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ - وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنْتَ عَلَيْهَا إِلاَّ لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنْقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ وَإِنْ كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلاَّ عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللَّهُ Айтгин: Машриқ ҳам, мағриб ҳам Аллоҳникидир. У хоҳлаган кишисини тўғри йўлга ҳидоят қилади. * Мана шундай, сизларни ўртада юрувчи бир уммат қилдикки, барча инсонлар устида адолат намунаси ва ҳақнинг шоҳидлари бўлингизлар, Пайғамбар ҳам сизлар устида шоҳид бўлсин. Илгари ўзинг унга юзланиб турган Каъбани қибла қилишимиз ҳам шунинг учундир: Пайғамбар изидан борадиганларни, икки товони узра орқасига қайтадиганлардан ажратайлик. Бу иш, албатта, Аллоҳ ҳидоят қилган кимсалардан бошқаларга жуда оғир бўлар эди. (2/Бақара 142-143). Булар — Аллоҳ таолонинг ҳидоятини қабул қилганлар ва у билан ҳидоятга эришганлардир. اِهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ Бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қил (1/Фотиҳа 6) билан وَلَهَدَيْنَاهُمْ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا Ва уларни, албатта, тўғри йўлга бошлар эдик (4/Нисо 68). Ушбу оятларга келсак, шундай дейилади: Булар билан кўзда тутилган нарса — умумий ҳидоят маъносини англатувчи ақл ва пайғамбарларнинг суннатидир. Фотиҳа сурасида, гарчи илгари ҳидоятга эришган бўлсак ҳам, бизга шундай дейишимиз буюрилган. Бу буйруқ, уни айтганимизда бизга савоб бериши учундир. Бу, бизга Муҳаммад (сав)га салавот айтишни буюргани кабидир. Ўзи ва фаришталари буни аллақачон қилган ва қилмоқда. إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ Ҳақиқатан, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтадилар. (33/Аҳзоб 56). Баъзилар эса шундай дейди: Бизга бундай дуо қилишимизни буюрганининг сабаби, гумроҳларнинг бизни йўлдан оздиришидан, шаҳватларнинг бизни эгаллаб олишидан бизни асрашини сўрашимизни истаганидир. Баъзилар эса: Бу وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآَتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ Тўғри йўлга кирганларга келсак, Аллоҳ уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган ва уларга ёмонликдан сақланиш чораларини илҳом этган (47/Муҳаммад 17) оятида бизга ваъда қилган тавфиқни сўрашимиз учундир, дейдилар. Бу — охиратда жаннатга борадиган йўлни бизга кўрсатиши ва осонлаштиришидир, деювчилар ҳам бор. Дарҳақиқат (бу,) Аллоҳ ҳидоятга эриштирганларидан бошқаларга қолганлар учун катта (бир юк)дир (2/Бақара 143) оятига келсак, бу ердаги ҳидоятга эриштирилганлар وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآَتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ Тўғри йўлга кирганларга келсак, Аллоҳ уларнинг ҳидоятларини зиёда қилган ва уларга ёмонликдан сақланиш чораларини илҳом этган (47/Муҳаммад 17)да зикр қилинган тавфиқ билан ҳидоятга эришганлардир. هُدَى ва هِدَايَة сўзлари тил жиҳатидан бир-бирига тенгдир. Фақат Аллоҳ таоло هُدَى атамасини бевосита Ўзи назорат қилган ва берган, инсоннинг аралашуви бор бошқа турларидан ажратиб, Ўзига хос ишлар соҳасида ишлатган. Мисол учун: هُدًى لِلْمُتَّقِينَ . тақводорлар учун ҳидоятдир (2/Бақара 2); أُولَئِكَ عَلَى هُدًى مِنْ رَبِّهِمْ Ана ўшалар Роббиларидан бир ҳидоят устидадирлар (2/Бақара 5); شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ --- وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ Ўша Рамазон ойи шундайки, инсонларни иршод қилиш учун, ҳақ билан ботилни айирувчи, ҳидоят раҳнамоси ва далиллар ҳолида бўлган Қуръон унда нозил қилинди. … Сизларни тўғри йўлга бошлагани учун Аллоҳни такбир айтишингизни истайди (2/Бақара 185);فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ Сизларга Мен тарафимдан бир ҳидоят раҳнамоси келганда, ким Менинг ўша ҳидоятимга эргашса, (2/Бақара 38). Яна буюради: قُلْ أَنَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لاَ يَنْفَعُنَا وَلاَ يَضُرُّنَا وَنُرَدُّ عَلَى أَعْقَابِنَا بَعْدَ إِذْ هَدَانَا اللَّهُ --- لَهُ أَصْحَابٌ يَدْعُونَهُ إِلَى الْهُدَى ائْتِنَا قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى Айтгин: Аллоҳ бизни тўғри йўлга етказганидан кейин ортимизга қайтайликми? Дўстлари уни, “бизга кел”, деб тўғри йўлга чақираётган ҳолда. Айтгин: Аллоҳ кўрсатган йўл — ягона тўғри йўлдир. (6/Анъом 71). هَذَا بَيَانٌ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِلْمُتَّقِينَ Бу (Қуръон) инсонлар учун бир баён, Аллоҳдан лозим даражада қўрқувчилар учун тўғри йўлни кўрсатиш ва бир насиҳатдир (3/Оли Имрон 138); وَلَوْ شَاءَ اللَّهُ لَجَمَعَهُمْ عَلَى الْهُدَى … Аллоҳ хоҳлаганда эди, албатта, уларни ҳидоят устида жамлаган бўлар эди. (6/Анъом 35); إِنْ تَحْرِصْ عَلَى هُدَاهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي مَنْ يُضِلُّ Сен у кофирларнинг ҳидоятга эришишларини қанчалик истасанг ҳам, Аллоҳ адаштирган кимсасини ҳидоятга эриштирмайди. (16/Наҳл 37); أُولَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الضَّلَالَةَ بِالْهُدَى فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَدِينَ Ана улар шундай кимсалардирки, ҳидоят эвазига залолатни сотиб олдилар, шунда савдолари фойда келтирмади ва тўғри йўлни топувчилар ҳам бўлмадилар (2/Бақара 16). اِهْتِدَاء эса, инсоннинг танлаш эркинлигини ишлатган ҳолда қилган ўрганиши ва тадқиқоти натижасида эришган хулоса ва қарорига хос бир маънога ишора қилади. Бу дунё ишларида ҳам бўлади, охират ишларида ҳам. Аллоҳ буюради: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ Қуруқлик ва денгиз қоронғиликларида йўлингизни топишингиз учун сизларга юлдузларни яратган Зот Удир (6/Анъом 97); إِلاَّ الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لاَ يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلاَ يَهْتَدُونَ سَبِيلاً Фақат чиндан ҳам ожиз ва заиф бўлган, чорасиз қолган ва ҳижрат қилишга йўл тополмаган эркаклар, аёллар ва болалар бундан мустаснодир (4/Нисо 98). اِهْتِدَاء , ҳидоятни излаш, исташ учун ҳам ишлатилади. Мисол учун: وَإِذْ آَتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَالْفُرْقَانَ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ Бир вақтлар Мусога у китобни ва Фурқонни бердик, шояд, тўғри йўлда юрсангизлар (2/Бақара 53); فَلاَ تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي وَلِأُتِمَّ نِعْمَتِي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ Сизлар ҳам улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Ҳам сизларга неъматимни тўла қилай, ҳам шоядки тўғри йўлга эришсангизлар (2/Бақара 150). Яна буюради: فَإِنْ أَسْلَمُوا فَقَدِ اهْتَدَوْا … .Агар Исломга кирсалар, ҳидоятга эришган бўлурлар. (3/Оли Имрон 20); فَإِنْ آَمَنُوا بِمِثْلِ مَا آَمَنْتُمْ بِهِ فَقَدِ اهْتَدَوْا Агар улар ҳам сизлар иймон келтиргандек иймон келтирсалар, ҳидоятни топган бўлурлар. (2/Бақара 137). مُهْتَدِي Бир олимнинг йўлини кузатган кишига ҳам дейилади. Масалан: أَوَلَوْ كَانَ آَبَاؤُهُمْ لاَ يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلاَ يَهْتَدُونَ Ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва тўғри йўлни ҳам топа олмайдиган кимсалар бўлса ҳамми? (5/Моида 104). Бу ерда уларнинг ўзлари билмасликларига ва бир олимга ҳам эргашмасликларига эътибор қаратилган. فَمَنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ وَمَنْ ضَلَّ فَقُلْ إِنَّمَا أَنَا مِنَ الْمُنْذِرِينَ Энди ким тўғри йўлга келса, фақат ўзи учун келган бўлади; ким адашса, унга айтгин: Мен фақат огоҳлантирувчиларданман (27/Намл 92). Бу ерда келган اِهْتِدَاء эса, барча иҳтидо шаклларини қамрайди. Булар ҳидоятни истамоқ, уни изламоқ, унга эргашмоқ ва уни ўрганиб тадқиқ қилмоқ каби амаллардир. وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ فَصَدَّهُمْ عَنِ السَّبِيلِ فَهُمْ لاَ يَهْتَدُونَ Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни тўғри йўлдан тўсиб қўйган. Шунинг учун улар ҳидоят топа олмаётирлар (27/Намл 24) ояти ҳам бунга ўхшашдир. وَإِنِّي لَغَفَّارٌ لِمَنْ تَابَ وَآَمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى Шу билан бирга, шубҳа йўқки, Мен тавба қилган, иймон келтириб солиҳ амал қилган, сўнгра ҳақ йўлда собит турган киши учун кўп мағфират қилувчиман (20/Тоҳо 82) оятининг маъноси эса, сўнгра ҳидоятни исташга, излашга давом этди, уни тадқиқ қилишдан чарчамади ва бошқа гуноҳ йўлига қайтмади, тарзидадир. الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ - أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ Улар бошларига бир мусибат келганда: Биз Аллоҳникимиз ва охири Унга қайтгувчилармиз, дейдилар. * Мана ўшалар, Роббиларидан мағфиратлар ва раҳмат уларгадир. Мана ҳидоятга эришганлар ҳам ўшалардир (2/Бақара 156-157). Яъни, Аллоҳ таолонинг ҳидоятини излаган, уни қабул қилган ва унинг тақозосини бажарганлардир. Улардан хабар берар экан, шундай буюради: وَقَالُوا يَا أَيُّهَا السَّاحِرُ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِنْدَكَ إِنَّنَا لَمُهْتَدُونَ Улар азобни кўрганларида: Эй сеҳргар! Сендаги аҳд ҳурмати учун биз учун Роббингга дуо қил. Биз чиндан ҳам тўғри йўлга кирамиз, дедилар (43/Зухруф 49). هَدْي эса, уйни кўрсатишга хос бир сўздир. ал-Ахфаш шундай дейди: Унинг бирлиги هَدِيَّة тарзидадир. Муаннаси эса, هَدْي бўлиб келади; бу ҳам ўзи билан сифатлаш қилинган бир масдар кабидир. Аллоҳ буюради: فَإِنْ أُحْصِرْتُمْ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِ وَلاَ تَحْلِقُوا رُءُوسَكُمْ حَتَّى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ --- فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِ Агар булардан тўсилсангиз, у ҳолда қурбингиз етган бир қурбонлик жўнатинг. Шу билан бирга бу қурбонлик, сўйиладиган жойига етиб бормагунча бошларингизни олдирманг. унга ҳам қурбингиз етган бир қурбонлик лозим бўлади. (2/Бақара 196); هَدْيًا بَالِغَ الْكَعْبَةِ Каъбага етиб борадиган бир қурбонлик бўлмоғи учун (5/Моида 95). Яна буюради: وَلاَ الْهَدْيَ وَلاَ الْقَلَائِدَ ..қурбонлик ҳадяларини, тақинчоқларини (5/Моида 2); وَالْهَدْيَ مَعْكُوفًا أَنْ يَبْلُغَ مَحِلَّهُ ..ушланиб турган қурбонликларнинг ўз жойларига етишини ман қилувчилардир (48/Фатҳ 25). هَدِيَّة : Инсонларнинг бир-бирларининг кўнглини олиш мақсадида берадиган совғасидир. Аллоҳ буюради: وَإِنِّي مُرْسِلَةٌ إِلَيْهِمْ بِهَدِيَّةٍ فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ - فَلَمَّا جَاءَ سُلَيْمَانَ قَالَ أَتُمِدُّونَنِ بِمَالٍ فَمَا آَتَانِيَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آَتَاكُمْ بَلْ أَنْتُمْ بِهَدِيَّتِكُمْ تَفْرَحُون Мен бир ҳадя жўнатаман-да, кўрай, элчилар қандай (натижа) билан қайтар эканлар. Келганида Сулаймон шундай деди: Сизлар менга мол билан ёрдам бермоқчимисиз? Аллоҳ менга берган нарса сизларга берганидан яхшироқдир. Балки сизлар ҳадянгиз билан қувонасизлар (27/Намл 35-36). مِهْدَى сўзи эса, совғанинг устида тақдим қилинадиган патнисдир. مِهْدَاء эса кўп ҳадя берадиган киши деганидир. Бу маънода Шоир шундай дейди: 459- وَإِنَّكَ مِهْدَاءُ الْخَنَا نَطِفُ الْحَشَا 459- Сен кўп фаҳш нарса ҳадя қиладиган, ичи ифлос бир кишисан. هَدِي , ҳам ҳадя ҳам келин учун ишлатилади. Бу маънода: هَدَيْتُ اْلعَرُوسَ إِلَى زَوْجِهَا Келинни эрига ҳадя қилдим, дейилади. Шунингдек مَا أَحْسَنَ هَدِيَّةَ فُلاَنٍ وَهَدْيَهُ Фалончининг ҳадяси ва йўли қандай гўзал. فُلاَنٌ، يُهَادِى بَيْنَ اثْنَيْنِ ибораси эса, икки киши орасида юриб иккисига ҳам суянган киши учун айтилади. تَهَادَتِ اْلمَرْأَةُ Аёл, икки кишига суянаётгандек юрди.