ه و د
Ҳ-в-д
# هَوْد : сўзи ҳаққа қайтмоқ, тавба қилмоқ ва юмшоқлик билан қайтмоқ деганидир. Бу ўзакдан келган تَهْوِيد сўзи эса юмшоқ, вазмин ва оҳиста тарзда юришдир. Урфда هَوْد сўзи тавба маъносида ишлатилади.
Аллоҳ таоло бу маънода шундай буюради: إِنَّا هُدْنَا إِلَيْكَ Биз ҳақиқатан Сенинг ҳидоятингга қайтдик (7/Аъроф 156), яъни: Биз тавба қилдик.
Баъзилар айтадики: Аслида يَهُود яҳудийлар ибораси, هُدْنَا إِلَيْكَ Биз Сенга қайтдик сўзидан олингандир. Бу илгари мадҳ учун ишлатилган исм эди. Кейин уларнинг шариатлари насх қилингач, энди мадҳ маъноси қолмаган бўлса-да, улар учун ишлатилишда давом этди. Худди نَصَارَى насронийлар исмининг, مَنْ أَنْصَارِي إِلَى اللهِ Аллоҳ йўлида ёрдамчиларим кимлар? (61/Соф 14) сўзидан олингани каби. Бу исм кейинчалик уларнинг шариатлари насх қилинганидан сўнг ҳам улар учун ишлатилишда давом этган.
Дин масаласида яҳудийларнинг йўлига кирган кишига ҳам هَادَ فُلاَنٌ ٌ дейилади. Бу маънода Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالنَّصَارَى وَالصَّابِئِينَ Шубҳасиз, иймон келтирганлар, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлар, (2/Бақара 62).
Баъзан хос исм ўзи аталган нарсанинг жуда ўзига хос бир сифати билан айнийлашиб, бу исмни олиб юрган кишининг ажралиб турувчи хусусиятини ифодалайди. Кейин бу хос исмлардан баъзи сўзлар ясалади. Масалан, تَفَرْعَنَ فُلاَنٌ، وَتَطَفَّلَ дейилади. Яъни, зулмда Фиръавн каби иш тутиб, фиръавнлашди; чақирилмагани ҳолда зиёфатга ўзи бостириб кирадиган Туфайл каби иш тутиб, туфайллашди. تَهَوَّدَ فِي مَشْيِهِ Яҳудийларнинг ўқиётганда енгил тебранишлари каби, енгил тебраниб юрди. هَوَّدَ الرَّائِضُ الدَّابَّةَ .