ه ي م
Ҳ-й-м
رَجُلٌ هَيْمَانُ، وَهَائِمٌ : Жуда ташна одам деганидир. هَامَ عَلَى وَجْهِهِ : Бошини олиб кетди. Бунинг кўплиги هِيم шаклидадир.
Аллоҳ буюради: فَشَارِبُونَ شُرْبَ الْهِيمِ Ташналик касалига йўлиққан туялар ичгани каби ичасизлар (56/Воқеа 55).
هُيَام эса, туялар ташналикдан йўлиқадиган бир хил телбалик касаллигидир. Жуда шиддатли ишққа гирифтор бўлган киши учун ҳам бу ибора мақол сифатида ишлатилади.
Аллоҳ буюради: أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ Уларнинг ҳар водийда довдираб дайдишларини кўрмадингизми? (26/Шуъаро 225).
Яъни, улар ҳар соҳада сўз айтадилар, ҳаддан ошадилар. Мақтовда ҳам шундай, қоралашда ҳам шундай ва бошқа турли сўз турларида ҳам доим шундайдирлар.
اَلْهَائِمُ عَلَى وَجْهِهِ ибораси, бориши керак бўлган жойга бориши лозим бўлса-да, тасодифан бошини олиб кетувчи маъносидадир. هَامَ феъли — бошини олиб кетди, ишқи ошди ва ташна бўлди, деганидир.
هِيم — чанқаган туялар, деганидир. Сувни ютадиган қумлар ҳам шу ном билан аталган.
Қум учун ишлатиладиган هِيَام сўзи — қуп-қуруқ ҳолга келган, гўё жуда чанқаган қум, деганидир.