ش ب ه
Ш-б-ҳ
شِبْه, شَبَه, شَبِيه : Бу сўзнинг асл маъноси — сифат жиҳатидан бўлган ўхшашликдир; ранг, таъм, адолат ва зулм каби. شُبْهَة : Хоҳ моддий, хоҳ маънавий бўлсин, ораларидаги ўхшашлик туфайли, икки нарсадан бирини бошқасидан ажратиб бўлмаслигидир. وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهاً : Бу уларга (дунёдагига) ўхшаш ҳолда берилди (2/Бақара 25); яъни таъм ва ҳақиқат жиҳатидан эмас, ранг жиҳатидан бир қисми бир қисмига ўхшайди.
Баъзилар эса оятни; “етуклик ва мукаммалликда бир-бирига ўхшайди” деб таъвил қилган. Бу сўз; مُشْتَبِهًا وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍِ : Бир-бирига ўхшайдиган ва ўхшамайдиган (6/Анъом 99), مُتَشَابِهًا : Бир-бирига ўхшаш (6/Анъом 141) шаклида турли шаклларда ўқилган; лекин маънолари бир-бирига яқиндир.
Бу сўз إِنَّ اْلبَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا : (Талаб қилинган) бу сигир, бизга чалкаш бўлиб туюлди (2/Бақара 70) оятида ўтган замон музаккар ва ( تَشَّابَهُ ) -асли تَتَشَابَهُ бўлиб идғом бўлган- [музореъ муаннас] шаклида келган. تَشَابَهَتْ قُلُوبُهُمْ : Қалблари бир-бирига ўхшади (2/Бақара 118); яъни туғён ва жаҳолатда қалблари бир-бирига ўхшади.
هُوَ الَّذِيَ أَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ : Сенга Китобни нозил қилган Зот Удир. Унда Китобнинг асоси бўлган аниқ маъноли оятлар бордир, бошқалари эса муташобиҳдир (3/Оли Имрон 7). Муташобиҳул-Қуръон, лафз ёки маъно жиҳатидан бошқасига ўхшаганлиги учун тафсири мушкул бўлган Қуръон ибораларидир. Ислом ҳуқуқшунослари; муташобиҳни, ‘зоҳири, кўзланган маънога далолат қилмайдиган ибора’ деб таъриф қилганлар.
Бу масаланинг асли шудир: Оятлар бир-бирлари билан таққосланганда уч қисмга бўлинади: Мутлақ муҳкам, мутлақ муташобиҳ ва бир жиҳатдан муҳкам бошқа жиҳатдан муташобиҳ оятлар. Қисман муташобиҳ бўлганлар ҳам уч қисмга бўлинади: Фақат лафз жиҳатидан муташобиҳ, фақат маъно жиҳатидан муташобиҳ ва ҳар икки жиҳатдан ҳам муташобиҳ оятлар. Лафз жиҳатидан муташобиҳ ҳам икки қисмга бўлинади:
Биринчиси лафзлар билан боғлиқдир. Бу ҳам ё лафзнинг ғариб бўлиши жиҳатидандир. اَلأََبّ ва يَزِفُّونَ каби. Ё лафздаги кўп маънолилик жиҳатидандир. يَد ва عَيْن каби.
Иккинчиси эса мураккаб/бирикмали сўзнинг барчасига қаратилгандир. Бу ҳам уч қисмга бўлинади:
Бир қисми сўзни қисқартириш учундир:
وَإِنْ خِفْتُمْ أَلاََّ تُقْسِطُوا فِي الْيَتَامَى فَانْكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ مِنَ النِّسَاء : Етимлар борасида адолатни сақлай олмаслигингиздан қўрқсангиз, хоҳлаган бошқа аёллар билан никоҳланинг (4/Нисо 3).
Бир қисми эса сўзни узайтириш учундир: لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ : Унга ўхшаш ҳеч бир нарса йўқдир (42/Шўро 11). Агар ليسَ مِثْلَهُ شَيْءٌ дейилганда эди тингловчи учун янада тушунарлироқ бўлар эди.
Бошқа бир қисми эса сўзнинг қофияси учундир: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَنْزَلَ عَلَى عَبْدِهِ الْكِتَابَ وَلَمْ يَجْعَلْ لَهُ عِوَجًا * قَيِّمًا : Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бандасига Китобни нозил қилди ва унга ҳеч бир эгрилик қўймади. * Нуқсонсиз бир (китоб).. (18/Каҳф 1-2). [Бу оятда тақдим-таъхир бордир] Тақдири шундайдир: الْكِتَابَ قَيِّمًا وَلَمْ يَجْعَل لَهُ عِوَجًا : Нуқсонсиз Китобни нозил қилди ва унга ҳеч бир эгрилик қўймади. Ушбу оят ҳам бу қисмга киради: وَلَوْلاَ رِجَالٌ مُؤْمِنُونَ وَنِسَاءٌ مُؤْمِنَاتٌ لَمْ تَعْلَمُوهُمْ أَنْ تَطَؤُوهُمْ فَتُصِيبَكُمْ مِنْهُمْ مَعَرَّةٌ بِغَيْرِ عِلْمٍ لِيُدْخِلَ اللَّهُ فِي رَحْمَتِهِ مَنْ يَشَاء لَوْ تَزَيَّلُوا لَعَذَّبْنَا الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا : Агар (Маккада) ҳали ўзингиз танимаган мўъмин эркаклар ва мўъмина аёлларни билмасдан босиб-янчишингиз сабабли ғам-ғуссага тушишингиз эҳтимоли бўлмаса эди (Аллоҳ урушни тўхтатмас эди). Хоҳлаганларига раҳмат қилиш учун Аллоҳ шундай қилди. Агар улар бир-биридан ажралган бўлганларида эди, албатта улардан куфр келтирганларни аламли азобга гирифтор қилар эдик (48/Фатҳ 25).
Маъно жиҳатидан муташобиҳ: Аллоҳ таолонинг ва қиёматнинг сифатлари бу қисмга киради. Зеро бу сифатларнинг биз учун тасаввур этилиши мумкин эмас. Чунки ҳис қила олмайдиганимиз ёки ҳис қиладиганимиз нарсалар турига кирмайдиган нарсанинг сурати ҳам ичимизда шаклланмайди.
Ҳам лафз, ҳам маъно жиҳатидан бўлган муташобиҳ беш қисмга бўлинади:
1- Миқдор/сон жиҳатидан; умум ва хусус каби: فَاقْتُلُوا الْمُشْرِكِينَ حَيْثُ وَجَدتُّمُوهُمْ : Мушрикларни тутган жойингизда ўлдиринг (9/Тавба 5).
2- Кайфият/сифат жиҳатидан; вожиб ва мандуб каби: فَانْكِحُوا مَا طَابَ لَكُمْ مِنَ النِّسَاء : Хоҳлаган бошқа аёллар билан никоҳланинг (4/Нисо 3)
3- Замон жиҳатидан; носих ва мансух каби: اتَّقُوا اللّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ : Аллоҳдан, қўрқилиши лозим бўлганидек қўрқинг (3/Оли Имрон 102).
4- Оятнинг нозил бўлган макони ва улар ҳақида нозил бўлган ишлар жиҳатидан: وَلَيْسَ الْبِرُّ بِأَنْ تَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ ظُهُورِهَا : Яхшиликка эришиш уйларга орқа томонидан киришингиз эмасдир (2/Бақара 189); إِنَّمَا النَّسِيءُ زِيَادَةٌ فِي الْكُفْرِ : Ҳаром ойларни кечиктириш, фақат куфрда илгарилаб кетишдир (9/Тавба 37). Арабларнинг жоҳилият давридаги одатларини билмаганлар бу оятларни таъвил қилишлари қийиндир.
5- Қилинган ишнинг саҳиҳ ёки фосид бўлиш шартлари жиҳатидан; намоз ва никоҳ каби.
Юқоридаги таснифни ўйлаб кўрилса, муфассирларнинг муташобиҳни таъвил қилишда зикр этган ҳеч бир нарса бундан ташқарига чиқа олмайди. Масалан, ушбу қарашлар каби: Баъзиларга кўра муташобиҳ الم (2 /Бақара 1) сўзидир. Қатодага кўра, муҳкам носих, муташобиҳ эса мансухдир.
Ал-Асамм эса, муҳкам — таъвилида фикр бирлигига келинган, муташобиҳ эса ихтилоф қилинган оятлар эканини айтади.
Барча муташобиҳлар уч қисмга бўлинади: Бир қисмининг билиниши имконсиздир. Қиёматнинг ва доббатул-арднинг пайдо бўлиш вақтлари ҳамда доббатул-арднинг кайфияти ва шунга ўхшаш нарсалар каби. Бир қисмини эса инсонларнинг билиш имконлари бордир. Ғариб лафзлар ва мужмал ҳукмлар каби. Бошқа бир қисми эса юқоридаги икки қисм ўртасида бориб келади. Бу қисмга кирадиган масалаларнинг ҳақиқатларини, фақат илмда чуқурлик соҳиби бўлганларгина билишлари мумкин, уларнинг даражасида бўлмаганлар эса уларни билмайдилар.
Бу, Пайғамбар (сав) Ҳазрат Али (р.а.) ҳақида айтган ушбу ҳадис билан ишора қилинган муташобиҳ туридир: “ اَللَّهُمَّ فَقِّهْهُ فِي الدِّينِ وَعَلِّمْهُ التَّأْوِيلَ : Аллоҳим, уни динда фақиҳ қил ва унга таъвилни ўргат.” Пайғамбарнинг Абдуллоҳ ибн Аббос ҳақида ҳам шунга ўхшаш сўзи бордир.
Бу изоҳлар тушунилганда, وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ : Уларнинг таъвилини фақат Аллоҳ билади (3/Оли Имрон 7) сўзи устида тўхталишнинг ва уни, وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ : ва илмда чуқурлашганлар (билади) (3/Оли Имрон 7) оят ибораси билан ҳам бирлаштиришнинг жоиз экани; уларнинг ҳар бирининг ҳам юқоридаги изоҳлар доирасида турлича маъноси бўлгани маълум бўлади.
اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَابًا مُتَشَابِهًا : Аллоҳ, сўзнинг энг гўзалини, бир-бирига ўхшаш, иккитадан бир Китоб ҳолида нозил қилди (39/Зумар 23); яъни аҳком, ҳикмат ва тартибли назм борасида бир-бирига ўхшаш ҳолда нозил қилди. وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ : Уларга унга ўхшатиб кўрсатилди (4/Нисо 157); яъни ўлдирилган киши Ҳазрат Исо деб гумон қилганларга, у эмиш каби кўрсатилди.
Ранги олтинга ўхшайдиган жавоҳирга شَبَه дейилади.