ش ف ع
Ш-ф-ъ
Бир нарсани ўхшашига қўшишдир. مَشْفُوع /Қўшилган, شَفْع деб ифодаланади. وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ : Жуфтга ва тоққа қасам бўлсин (89/Фажр 3). Баъзиларга кўра, оятдаги الشَّفْعِ сўзидан мурод — таркибли/бирикмали бўлганликлари учун махлуқот/мавжудотлардир. Зеро, Аллоҳ буюради: وَمِنْ كُلِّ شَيْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ : Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт яратдик (51/Зориёт 49). الْوَتْرِ дан мурод эса ҳар жиҳатдан ягона бўлгани учун Аллоҳ таолодир. Баъзиларга кўра эса اَلشَّفْع сўзидан мурод Қурбон ҳайити кунидир; чунки унинг ортидан келувчи бир ўхшаши бор. اَلْوَتْر дан мурод эса Арафа кунидир.
Айримларга кўра эса اَلشَّفْع — Одамнинг фарзандларидир; اَلْوَتْر эса Одамнинг ўзидир; чунки у отасиз дунёга келган. شَفَاعَة : Ёрдам бериш ва аҳволини сўраш учун бошқа биров билан бирлашиш/бир жойга келишдир. Бу сўз кўпроқ обрў ва мартаба жиҳатидан юқорироқ мавқеда бўлган кишининг, ундан қуйироқ даражадаги киши билан бир жойга келиши маъносида ишлатилади. Қиёматдаги шафоат ҳам шу маънодадир. Аллоҳ буюради: لَا يَمْلِكُونَ الشَّفَاعَةَ إِلَّا مَنِ اتَّخَذَ عِنْدَ الرَّحْمَنِ عَهْدًا : Раҳмон ҳузурида аҳд олганлардан бошқалар шафоат қила олмайдилар (19/Марям 87); يَوْمَئِذٍ لَا تَنْفَعُ الشَّفَاعَةُ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ الرَّحْمَنُ وَرَضِيَ لَهُ قَوْلًا : У кунда Раҳмон изн бериб, сўзидан рози бўлган кишидан бошқанинг шафоати фойда бермайди (20/Тоҳо 109); وَكَمْ مِنْ مَلَكٍ فِي السَّمَاوَاتِ لَا تُغْنِي شَفَاعَتُهُمْ شَيْئًا : Осмонларда қанчадан-қанча фаришта борки, уларнинг шафоати ҳеч нарсага фойда бермайди (53/Нажм 26); وَلَا يَشْفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ارْتَضَى : (Аллоҳ) рози бўлган кишидан бошқага шафоат қила олмайдилар (21/Анбиё 28); فَمَا تَنْفَعُهُمْ شَفَاعَةُ الشَّافِعِينَ : Энди уларга шафоатчиларнинг шафоати фойда бермайди (74/Муддассир 48); яъни уларга шафоат қилинмайди; وَلَا يَمْلِكُ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ الشَّفَاعَةَ : Ундан бошқа (илоҳ деб) илтижо қилаётган нарсалари шафоат (қилиш ҳуқуқи)га эга эмаслар (43/Зухруф 86); مَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ حَمِيمٍ وَلَا شَفِيعٍ يُطَاعُ : Золимлар учун на бир дўст, на амрига итоат қилинадиган бир шафоатчи бор (40/Ғофир 18); مَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُنْ لَهُ نَصِيبٌ مِنْهَا : Ҳар ким чиройли бир шафоат қилса, ундан ўзига ҳам бир насиба бўлади (4/Нисо 85); وَمَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُنْ لَهُ كِفْلٌ مِنْهَا : Ким ёмон бир ишда шафоат қилса, ундан ҳам ўзига бир улуш бўлади (4/Нисо 85); яъни ким бошқа биров билан бирлашиб унга ёрдам берса, унинг жуфти ёки унга яхшилик ва ёмонлик қилишда мададкори бўлса, унга ёрдам бериб қувватлантирса, фойда ва зарарида унга шерик бўлса
Баъзиларга кўра, бу оятдаги шафоатдан мурод шудир: Бир инсоннинг бошқа бирига яхшилик ёки ёмонлик йўлини очиб бериб, унга эргашишидир; шундай қилиб у унинг жуфти (ўхшаши) каби бўлиб қолади. Зеро, Пайғамбар (сав) шундай буюрган: مَنْ سَنَّ سُنَّةً حَسَنَةً فَلَهُ أَجْرُهَا وَأَجْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا وَمَنْ سَنَّ سُنَّةً سَيِّئَةً فَعَلَيْهِ وِزْرُهَا وَوِزْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا : Ким яхши бир одат жорий қилса, ҳам ўзи қилган бу гўзал одатнинг мукофоти, ҳам у билан амал қилганларнинг мукофоти қадар савоб топади; ким ёмон бир одат жорий қилса, ҳам ўзи қилган бу ёмон одатнинг гуноҳи, ҳам у билан амал қилганларнинг гуноҳи қадар ўзига гуноҳ юкланади. Ҳадисдаги وِزْر сўзи إِثْم /гуноҳ маъносидадир.
مَا مِنْ شَفِيعٍ إِلَّا مِنْ بَعْدِ إِذْنِهِ : Унинг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмайди (10/Юнус 3); яъни Аллоҳ ишларни ёлғиз Ўзи тартибга солади, ҳукм чиқаришда Унинг иккинчиси йўқ. Аммо ишларни тартибга солиш билан вазифадор фаришталарга изн берганида, улар ҳам шундан сўнг топширилган ишларини бажарадилар. اِسْتَشْفَعْتُ بِفُلاَنٍ عَلَى فُلاَنٍ فَتَشَفَّعَ لِي : Фалон кишидан мен билан фалон киши ўртасида воситачи бўлишини сўрадим; у ҳам мен учун воситачи бўлди. شَفَّعَهُ : Унинг шафоатини қабул қилди. Пайғамбар (сав)нинг қуйидаги ҳадиси ҳам шу маънодандир: اَلْقُرْآَنُ شَافِعٌ مُشَفَّعٌ : Қуръон шафоат қилади ва шафоати қабул қилинади. شُفْعَة : Кишининг шериги бўлган сотиладиган бир мулкни, сотилган нархи бўйича ўз мулкига қўшиб олиш учун унинг устида ҳақ талаб қилишидир. Бу сўз شَفْع дан келиб чиққан. Пайғамбар (сав) ҳам шундай буюрган: إِذَا وَقَعَتِ الْحُدُودُ فَلاَ شُفْعَةَ : Чегаралар белгилангандан сўнг энди шуфъа йўқдир.