ش ه د
Ш-ҳ-д
شُهُود ва شَهَادَة : Кўз ёки басират билан кўриб ҳозир бўлишдир. Баъзан фақат "ҳозир бўлиш" маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ : Аллоҳ кўринмаганни ҳам кўринганни ҳам билади (32/Сажда 6). Лекин энг мувофиғи шуки; شُهُود шакли фақат "ҳозир бўлиш"; شَهَادَة шакли эса фақат "кўриш" маъносида бўлишидир.
Ҳозир бўлинадиган жойга مَشْهَد дейилади. Эри ёнида бўлган аёлга مُشْهِد дейилади. مَشْهَد сўзининг кўплиги مَشَاهِد шаклида келади. Шу маънодан келган مَشَاهِدُ اْلحَجِّ — фаришталар ва яхши инсонлар ҳозир бўладиган ҳаж ҳудудининг муқаддас жойларидир; баъзиларга кўра эса ҳаж ибодатлари адо этиладиган жойлардир. Аллоҳ буюради: لِيَشْهَدُوا مَنَافِعَ لَهُمْ : Ўзларига тегишли бир қатор манфаатларга гувоҳ/шоҳид бўлсинлар (22/Ҳаж 28); وَلْيَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ : Мўминлардан бир гуруҳ ҳам уларга қўлланиладиган жазога шоҳид бўлсин (24/Нур 2); مَا شَهِدْنَا مَهْلِكَ أَهْلِهِ : Унинг аҳлининг ўлдирилишига гувоҳ бўлмадик (27/Намл 49); яъни, унинг аҳли ҳалок этилиши пайтида ўша ерда эмасдик. لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ : Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар (25/Фурқон 72); яъни улар на нафслари, на қасдлари ва на иродалари билан ёлғон ёнида бўлмайдилар.
شَهَادَة : Басират ёки кўз билан кўришдан ҳосил бўладиган бир билимдан келиб чиқадиган сўздир. أَشَهِدُوا خَلْقَهُمْ : Улар фаришталарнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми? (43/Зухруф 19); яъни кўзлари билан кўрдиларми? Аллоҳ таоло бу сўзнинг ортидан дарҳол; سَتُكْتَبُ شَهَادَتُهُمْ وَيُسْأَلُونَ : Уларнинг гувоҳликлари ёзилади ва улар сўроқ қилинадилар (43/Зухруф 19) деб буюриб, шаҳодат шуҳуд/ҳозир бўлиш билан юзага келишига эътибор қаратмоқда. لِمَ تَكْفُرُونَ بِآَيَاتِ اللَّهِ وَأَنْتُمْ تَشْهَدُونَ : Гувоҳ бўлиб турган ҳолингизда, нега Аллоҳнинг оятларини инкор қиляпсизлар? (3/Оли Имрон 70); яъни билиб турган ҳолингизда. مَا أَشْهَدْتُهُمْ خَلْقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ : Мен уларни осмонлар ва Ернинг яратилишига гувоҳ қилмадим (18/Каҳф 51); яъни мен уларни, басиратлари билан осмонларнинг яратилишидан воқиф/хабардор бўлганлардан қилмадим. عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ : Аллоҳ ғайб ва шаҳодат оламини билади (32/Сажда 6); яъни Аллоҳ, инсонларнинг ҳис ва басиратларидан яширин қолганини ҳам ва улар билан кўрганларини ҳам билади.
شَهِدْتُ икки маънода айтилади:
Бири билим ўрнида ишлатилади ва у билан гувоҳлик берилади: أَشْهَدُ بِكَذَا /Шунга гувоҳлик бераман дейилади. Гувоҳнинг أَعْلَمُ /Биламан дейиши қабул қилинмайди; унинг أَشْهَدُ /Шаҳодат бераман дейиши лозим.
Иккинчиси, қасам маъносида ишлатилади: Киши шундай дейди: أَشْهَدُ بِاللهِ أَنَّ زَيْدًا مُنْطَلِقٌ : Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, Зайд эркиндир. Бу ерда أَشْهَدُ қасам маъносида бўлади. Баъзилар шундай дейди: Агар киши أَشْهَدُ деб بِاللهِ демаса ҳам, яна қасам содир бўлган бўлади. عَلِمْتُ ҳам худди أَشْهَدُ каби қасам маъносида ишлатилади, шунинг учун унга қасамнинг жавоби билан жавоб берилади. Масалан, қуйидаги шеърдек:
وَلَقَدْ عَلِمْتُ لَتَأْتِيَنَّ مَنِيَّتيِ -274
274- Дарҳақиқат билдимки, ўлимим, албатта, келади!
Бу ўзакдан شَاهِد, شَهِيد ва شُهَدَاء шакллари келади. Аллоҳ буюради: وَلَا يَأْبَ الشُّهَدَاءُ إِذَا مَا دُعُوا : Гувоҳлар чақирилганда, гувоҳлик беришдан бош тортмасинлар (2/Бақара 282); وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ : Ичингиздан икки эркакни гувоҳ қилинг (2/Бақара 282).
Дейиладики; شَهِدْتُ كَذَا : Яъни фалон нарсада ҳозир бўлдим. شَهِدْتُ عَلَى كَذَا : Фалон нарсага қарши гувоҳлик бердим. Аллоҳ буюради: شَهِدَ عَلَيْهِمْ سَمْعُهُمْ : Қулоқлари уларга қарши гувоҳлик берди (41/Фуссилат 20). Шаҳодат баъзан ҳукм чиқариш маъносида ишлатилади: وَشَهِدَ شَاهِدٌ مِنْ أَهْلِهَا : Аёлнинг қариндошларидан бири шундай ҳукм чиқарди (12/Юсуф 26). Баъзан эса иқрор бўлиш маъносида ишлатилади: وَالَّذِينَ يَرْمُونَ أَزْوَاجَهُمْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ شُهَدَاءُ إِلَّا أَنْفُسُهُمْ فَشَهَادَةُ أَحَدِهِمْ أَرْبَعُ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ إِنَّهُ لَمِنَ الصَّادِقِينَ : Хотинларини зино билан айблаб, ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган кишиларга келсак: Улардан ҳар бирининг гувоҳлиги, ўзи, албатта, ростгўйлардан эканига тўрт марта Аллоҳни гувоҳ келтиришидир/Аллоҳ ҳузурида тўрт марта иқрор бўлишидир (24/Нур 6). Чунки бу шаҳодат — кишининг ўз нафсига қилган шаҳодатидир. وَمَا شَهِدْنَا إِلَّا بِمَا عَلِمْنَا : Биз фақат билган нарсамизга гувоҳлик бердик (12/Юсуф 81); яъни фақат билганимизни хабар қилдик. شَاهِدِينَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ بِالْكُفْرِ : Мушриклар, ўзларининг кофирлигига бевосита ўзлари гувоҳ бўлган ҳолда (9/Тавба 17); яъни иқрор бўлаётган ҳолларида. وَقَالُوا لِجُلُودِهِمْ لِمَ شَهِدْتُمْ عَلَيْنَا : Териларига: Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз? дедилар (41/Фуссилат 21); شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ : Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шаҳодат беради; фаришталар ва адолатни риоя қилувчи илм эгалари ҳам (3/Оли Имрон 18). Аллоҳнинг Ўз ваҳдониятига шаҳодати — Унинг, оламда ва ўз нафсларимизда ягона эканига далолат қиладиган нарсаларни яратишидир. Шоир бу маънода шундай дейди:
فَفِي كُلِّ شَيْءٍ لَهُ آَيَةٌ *** تَدُلُّ عَلَى أَنَّهُ وَاحِدٌ -275
275- Ҳар бир нарсада Унинг бир белгиси борки;
Унинг ягона эканига далолат қилади.
Баъзи ҳакимлар шундай деганлар: Аллоҳ таолонинг Ўз нафсига шаҳодати — ҳар бир нарсага, Ундан ўзга илоҳ йўқлигини айттиришидир. Дарҳақиқат, барча мавжудотлар бунга шаҳодат бермоқда. Фаришталарнинг шаҳодати — буюрилган феълларини бажаришларидир. Қуйидаги оят бунга далолат қилади: فَالْمُدَبِّرَاتِ أَمْرًا : Ишни тартибга солувчилар (79/Нозиот 5). Илм эгаларининг шаҳодати — сўз юритилаётган ҳукмни [Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини] билишлари ва буни иқрор қилишларидир. Бу гувоҳлик илм эгаларига хосдир. Жоҳиллар эса бундан узоқдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай буюрмоқда: مَا أَشْهَدْتُهُمْ خَلْقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَلَا خَلْقَ أَنْفُسِهِمْ : Уларни на осмонлар ва Ернинг яратилишига, на ўзларининг яратилишига гувоҳ қилмадим (18/Каҳф 51). Бу оят ҳам худди шу ҳақиқатга эътибор қаратмоқда: إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ : Бандалари ичида Аллоҳдан фақат олимлар қўрқади (35/Фотир 28). Оятда зикр этилганлар — қуйидаги оятда назарда тутилганлардир: وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ : Сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар (4/Нисо 69).
شَهِيد : Ҳозир бўлувчи, бир нарсага гувоҳ бўлувчи. وَجَاءَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَعَهَا سَائِقٌ وَشَهِيدٌ : Ҳар бир жон, ёнида бир ҳайдовчи ва гувоҳ билан келади (50/Қоф 21); яъни фойдасига ва зарарига гувоҳлик берувчи билан келади. Қуйидаги оятлар ҳам худди шу маънодадир: فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلَاءِ شَهِيدًا : Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтирган ва сени ҳам уларга гувоҳ қилиб кўрсатган пайтимизда уларнинг ҳоли қандай бўлар экан! (4/Нисо 41); إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ : Шубҳасиз, бунда ақли бор ёки гувоҳ ҳолда қулоқ тутган кишилар учун эслатма бордир (50/Қоф 37); яъни улар, ҳақларида шундай дейилганларнинг аксича, қалблари билан эшитганларига шаҳодат берадилар: أُولَئِكَ يُنَادَوْنَ مِنْ مَكَانٍ بَعِيدٍ : Уларга жуда узоқ бир жойдан нидо қилинмоқда (41/Фуссилат 44). أَقِمِ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآَنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآَنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا : Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намоз ўқи. Тонгги Қуръонни ҳам адо эт. Чунки тонгда ўқиладиган Қуръон машҳуддир (17/Исро 78); яъни буни қилган киши, қуйидаги оятда зикр этилган шифо, раҳмат, сакийна/қалб хотиржамлиги ва бахтга эришади: وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ : Биз Қуръондан, мўминлар учун шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қиламиз (17/Исро 82). وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ : Аллоҳдан бошқа барча шоҳидларингизни ҳам чақиринг (2/Бақара 23) оятидаги شُهَدَاء сўзи, "шаҳодат маъноси тақозо қиладиган ҳар бир нарса" деб тафсир қилинган. Ибн Аббос сўз юритилаётган сўзни "ёрдамчиларингиз"; Мужоҳид "фойдангизга шаҳодат берувчилар" деб изоҳлаган. Баъзиларга кўра эса ундан мурод, ҳозир бўлишларига аҳамият бериладиган ва ҳақларида шоир шундай деган кишилар каби бўлмаганлардир:
مُخَلَّفُونَ وَيَقْضِي اللهُ أَمْرَهُمُو *** وَهُمْ بِغَيْبٍ وَفِي عَمْيَاءَ مَا شَعَرُوا -276
276- Улар орқада қолганлардир; лекин Аллоҳ уларнинг ишини битиради;
Ҳозир бўлмаган ва сезмаган бир залолатда бўлган ҳолларида.
Қуйидаги оятлар шу барча маъноларга ҳамл қилинган: وَنَزَعْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا : Ҳар бир умматдан бир гувоҳ чиқарамиз (28/Қосос 75); وَإِنَّهُ عَلَى ذَلِكَ لَشَهِيدٌ : Шубҳасиз, бунга ўзи ҳам гувоҳдир (100/Одиёт 7); أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ : Роббингнинг ҳар бир нарсага гувоҳ экани кифоя қилмайдими? (41/Фуссилат 53); وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا : Гувоҳ сифатида Аллоҳ кифоядир (4/Нисо 79) ояти, қуйидаги оятлар ва бу томонга эътибор қаратадиган уларнинг ўхшашларига ишорадир: لَا يَخْفَى عَلَى اللَّهِ مِنْهُمْ شَيْءٌ : Улардан ҳеч нарса Аллоҳга махфий қолмайди (40/Ғофир 16); فَإِنَّهُ يَعْلَمُ السِّرَّ وَأَخْفَى : У сирни ҳам, ундан ҳам яширинроғини ҳам билади (20/Тоҳо 7).
شَهِيد : Ўлаётган кишидир. Унга бу исмнинг берилиши — фаришталарнинг унинг ёнида ҳозир бўлишлари сабаблидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنْتُمْ تُوعَدُونَ : "Роббимиз Аллоҳдир" деб, сўнгра тўғри йўлда собит турганлар устига фаришталар тушади. Уларга: Қўрқманглар, ғамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган жаннат билан хурсанд бўлинглар! дейдилар (41/Фуссилат 30); وَالَّذِينَ آَمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ أُولَئِكَ هُمُ الصِّدِّيقُونَ وَالشُّهَدَاءُ عِنْدَ رَبِّهِمْ لَهُمْ أَجْرُهُمْ وَنُورُهُمْ : Аллоҳга ва Унинг элчиларига иймон келтирганлар — сиддиқлар (жуда ростгўй кишилар) ва шаҳидлардир. Роббилари ҳузурида уларнинг мукофотлари ва нурлари бордир (57/Ҳадид 19).
Ёки шаҳидларнинг бу тарзда номланиши — уларнинг ўлим пайтида ўзлари учун тайёрланган неъматларни мушоҳада қилишлари сабаблидир. Ёки уларнинг руҳлари Аллоҳ ҳузурида ҳозир бўлиши сабаблидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ буюради: وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا بَلْ أَحْيَاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ * فَرِحِينَ بِمَا آَتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ : Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ўликлар деб ўйлама; йўқ, (улар) тирикдирлар, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар * Аллоҳ Ўз фазлидан ато этган неъмат билан шодмондирлар (3/Оли Имрон 169-170). Қуйидаги оят ҳам бунга далолат қилади: وَالَّذِينَ آَمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ أُولَئِكَ هُمُ الصِّدِّيقُونَ وَالشُّهَدَاءُ عِنْدَ رَبِّهِمْ لَهُمْ أَجْرُهُمْ وَنُورُهُمْ : Аллоҳга ва Унинг элчиларига иймон келтирганлар — сиддиқлар (жуда ростгўй кишилар) ва шаҳидлардир. Роббилари ҳузурида уларнинг мукофотлари ва нурлари бордир (57/Ҳадид 19).
وَشَاهِدٍ وَمَشْهُودٍ : Гувоҳ бўлувчига ва гувоҳлик берилувчига (85/Буруж 3). Баъзиларга кўра مَشْهُود — жума, баъзиларга кўра арафа, баъзиларга кўра эса қиёмат кунидир. شَاهِد эса ўша кунда ҳозир бўлган ҳар бир кишидир. يَوْمٌ مَشْهُودٌ : Мушоҳада қилинадиган кун (11/Ҳуд 103); яъни кўринадиган кун. Қиёмат кунининг бу тарзда номланиши — унинг албатта содир бўлишига ишора қилиш учундир.
تَشَهُّد : Кишининг أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ : Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (сав) Аллоҳнинг расули эканига шаҳодат бераман, дейишидир. Кейин бу сўз урфда, намозда ўқиладиган таҳиййот ва унда ўқиладиган зикрга исм бўлган.