ش ر د
Ш-р-д
شَرَدَ الْبَعِيرُ : Туя қочди. شَرَّدْتُ فُلاَنًا فِي اْلبِلاَدِ وَشَرَّدْتُ بِهِ : Яъни, фалон кишига шундай иш қилдимки, бу бошқаларни унинг қилган ишини қилишдан узоқлаштиради. Худди نَكَّلْتُ بِهِ деганинг каби; яъни унга қилган ишим бошқалар учун ҳам ибрат бўлсин. Шу маънода Аллоҳ буюради: فَإِمَّا تَثْقَفَنَّهُمْ فِي الْحَرْبِ فَشَرِّدْ بِهِمْ مَنْ خَلْفَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ : Жангда уларни тутиб олсанг, улардан кейингиларга ҳам ибрат бўладиган тарзда оғир бир жазога тортгин, шояд эслатма олсалар (8/Анфол 57). Яъни улар орқали, ўзларидан кейин сенга қарши чиқадиган кимсаларни қўрқитиб қўй. فُلاَنٌ طَرِيدٌ شَرِيدٌ /Фалон киши қувилган, узоқлаштирилган, дейилади.

