ش غ ف
Ш-ғ-ф
قَدْ شَغَفَهَا حُبًّا : Муҳаббат унинг юрагини куйдириб-ёндирган (12/Юсуф 30). Бу оятнинг маъноси ҳақида Ҳасандан қилинган ривоятга кўра, унинг маъноси шундай: “Унинг муҳаббати (Зулайхонинг) қалбининг ичига етиб борди”. Абу Алидан келган ривоятга кўра эса маъноси: “қалбининг ўртасига етиб борди/сингиб кетди” тарзида ифодаланган. Ҳар икки маъно ҳам бир-бирига яқиндир.

