ش غ ل
Ш-ғ-л
شَغْل, شُغُل : Инсонни машғул қилиб чалғитадиган, кейин пайдо бўладиган нарсадир. Аллоҳ буюради: إِنَّ أَصْحَابَ الْجَنَّةِ الْيَوْمَ فِي شُغُلٍ فَاكِهُونَ : Ўша куни жаннат аҳли бир иш ичида хурсандчилик қилмоқдалар (36/Ёсин 55). Бу оят شُغُلٍ [ غ “ғайн” ҳарфининг пешли ҳолати билан] тарзида ҳам ўқилган. Бу ўзакдан شُغِلَ, مَشْغُولٌ, شُغُلٌ, شَاغِلٌ шакллари келади, أَشْغَل шаклида эса келмайди.

