م ر ض
М-р-з
مَرَض сўзи инсонга хос бўлган тартибдан чиқиш деганидир. Бу эса икки хилдир:
Биринчиси: Аллоҳ таолонинг وَلاَ عَلَى الْمَرِيضِ حَرَجٌ Беморга ҳам гуноҳ йўқдир (24/Нур 61) оятида буюрган, бадан билан боғлиқ касалликдир.
Иккинчиси: жаҳолат, қўрқоқлик, бахиллик, иккиюзламачилик ва бошқа ахлоқий разолатлар деганидир.
Аллоҳ буюради: فِي قُلُوبِهِم مَرَضٌ فَزَادَهُمُ اللّهُ مَرَضاً Қалбларида касаллик бордир, Аллоҳ касалликларини орттирди (2/Бақара 10), أَفِي قُلُوبِهِم مَرَضٌ أَمِ ارْتَابُوا Қалбларида касаллик борми ёки шубҳаландиларми (24/Нур 50), وَأَمَّا الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَرَضٌ فَزَادَتْهُمْ رِجْساًإِلَى رِجْسِهِمْ Қалбларида касаллик бўлганларнинг эса ифлосликларига ифлослик қўшди (9/Тавба 125).
Бу ерда баён қилинган нарса қуйидаги оятда баён қилинганга ўхшайди: وَلَيَزِيدَنَّ كَثِيراً مِنْهُمْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ طُغْيَاناً وَكُفْراً Қасамки, сенга Роббингдан нозил қилинган сўзлар уларнинг кўпчилигининг туғёни ва куфрини орттиради (5/Моида 64). Касаллик баданнинг тўлиқ ҳаракат қилишига тўсқинлик қилгани каби, куфр ва нифоқ ҳам фазилатларга эришишга, ёхуд ушбу карима оятда баён қилинган: وَإِنَّ الدَّارَ اْلآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ Асл ҳаёт охират диёридаги ҳаётдир; кошки билсалар эди (29/Анкабут 64) охират ҳаётини қўлга киритишга тўсиқ бўлгани сабабли, ёхуд касал бадан зарарли нарсаларга мойил бўлгани каби, нафс булар туфайли адашган эътиқодларга юзлангани учун касалликка ўхшатилгандир.
Бу ёмон хулқларнинг касалликка ўхшатилгани сабабли: دَوِيَ صَدْرُ فُلاَنٍ، ونَغِلَ قَلْبُهُ фалончининг кўксида овоз жаранглади, қалби кин билан тўлди дейилган.
Пайғамбар (сав) шундай буюрадилар: وَأَيُّ دَاءٍ أَدْوَأُ مِنَ اْلبُخْلِ؟ Бахилликдан ҳам ёмонроқ касаллик борми?
Қуёш, ўзига тўсиқ бўлган бирор нуқсон сабабли ёритмай қолганда شَمْسٌ مَرِيضَةٌ касал қуёш дейилади. أَمْرَضَ فُلاَنٌ فِي قَوْلِهِ ибораси, фалон киши сўзида таъриз қилди, кимларгадир ишора қилди деганидир.
تَمْرِيض беморга қараш, унга хизмат қилиб шифо топишига ёрдам беришдир. تَقْذِيَة сўзи кўзга кирган чангни чиқариш маъносида бўлгани каби, تَمْرِيض сўзининг ҳақиқий маъноси ҳам беморнинг касалликдан халос бўлиши учун ҳаракат қилиш деганидир.