م ي د
М-й-д
مَيْد Ер каби улкан нарсаларнинг силкинишидир. Аллоҳ буюради: أَن تَمِيدَ بِكُمْ силкинмаслигингиз учун (16/Наҳл 15); أَن تَمِيدَ بِهِمْ одамлар тебранмаслиги учун (21/Анбиё 31).
Шу маънода مَادَتِ اْلأَغْصَانُ تَمِيدُ шохлар қаттиқ тебранди, дейилади. Баъзилар айтадилар: Бу, шоир сўзида бўлгани каби, مَيَدَان шаклидадир:
432- نَعِيمًا وَمَيَدَانًا مِنَ اْلعَيْشِ أَخْضَرَا
432- Гўзал ҳаёт ва узоқ турмуш, яп-яшил.
Баъзилар эса, бу ерда келган مَيَدَانًا مِنَ اْلعَيْشِ иборасини ҳаётнинг узайтирилгани, деб айтадилар.
مَيَدَانُ الدَّابَّةِ ибораси ҳам шундандир ва улов ҳайвонининг узоқ умр кўришидир.
مَائِدَة эса, устида таом бўлган патнис деганидир. Буларнинг ҳар бирига ҳам مَائِدَة дейилади.
مَادَنِي يَمِيدُنِي менга таом едирди, едирмоқда, дейилади. Баъзилар бу жумланинг менга кечки таом едирди маъносида эканини айтганлар. Аллоҳ буюради: أَنزِلْ عَلَيْنَا مَآئِدَةً مِّنَ السَّمَاءِ Бизга осмондан бир дастурхон тушир (5/Моида 114).
Баъзилар: Ҳаворийлар таом истаганлар, деб айтадилар. Баъзилар эса: Ҳаворийларнинг истагани илмдир, деганлар. Илмга дастурхон дейилишининг сабаби эса, таом қандай бадан ғизаси бўлса, илм ҳам қалбнинг ғизаси бўлганидандир.