م س ح
М-с-ҳ
مَسْح — қўлни бирор нарса устидан юргизиш ва ундаги изни йўқотишдир. Баъзан бу икки маънонинг бири учун алоҳида ишлатилади. Бу маънода مَسَحْتُ يَدِي بِاْلمِنْدِيل Қўлимни рўмолча билан артдим, дейилади.
Юзаси қирилган дирҳамга مَسِيح, текис, юмшоқ жойга эса, أَمْسَح дейилади. مَسَحَ اْلأَرْضَ ибораси тупроқни экиш деганидир. Юриш مَسَحَ феъли билан ифодалангани каби, ذَرَعَ феъли билан ҳам ифодаланган ва шундай дейилган: مَسَحَ اْلبَعِيرُ اْلمَفَازَةَ وَذَرَعَهَا Туя чўлда юрди ва уни босиб ўтди.
Фиқҳ адабиётида مَسْح сўзи, сувни аъзолар устидан юргизишдир. مَسَحْتُ لِلصَّلاَةِ تَمَسَّحْتُ Намоз учун масҳ тортдим, масҳ олдим, дейилади.
Аллоҳ буюради: وَامْسَحُوا بِرُؤُوسِكُمْ бошларингизга масҳ тортинглар (5/Моида 6).
مَسَحْتُهُ بِالسَّيْفِ ибора уришнинг киноя йўли билан ифодасидир. Уни қилич билан урдим, деганидир. مَسَسْتُ қилич билан тегдим, дейилгани каби.
Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай буюради: فَطَفِقَ مَسْحاً بِالسُّوقِ وَاْلأَعْنَاقِ Оёқ ва бўйинларини уришга бошлаган эди (38/Сод 33).
Юзининг бир томони текис бўлгани учун Дажжолга مَسِيح Масих, дейилган. Ривоятда: أَنَّهُ لاَ عَيْنَ لَهُ وَلاَ حَاجِبَ Дажжолнинг на кўзи, на қоши бор, дейилган.
Дейиладики: Ҳазрати Исо ҳам доимо ер юзида кезиб юргани учун مَسِيح номини олган. Чунки унинг замонида дарс беришда доимо юриб турганлари учун ўзларига Машшоий ёки сайёҳ ном берилган бир тоифа бор эди.
Баъзиларга кўра, танасида касаллик бўлган кишига қўлини теккизганида у соғайгани учун, баъзиларга кўра эса, онасидан мойланган ҳолда туғилгани учун унга مَسِيح дейилган.
Баъзиларга кўра, Масих аслида ибронийчада مَشُوح бўлиб, арабчалашганда مَسِيح бўлган. Худди шундай, مُوسَى ҳам аслида مُوشَى эди.
Баъзилар айтади: مَسِيح — икки кўзидан бири кўр бўлган кишидир. Ривоятда: إِنَّ الدَّجَّالَ مَمْسُوحُ اْليُمْنَى Дажжолнинг ўнг кўзи кўрдир; وَعِيسَى مَمْسُوحُ اْليُسْرَى Исонинг (ас) эса, чап кўзи кўрдир дейилган. Бу сўзларнинг тўғри талқини шундай бўлиши мумкин: Дажжолдан илм, ақл, ҳалимлик каби гўзал хислатлар олиб қўйилган, Исо (ас) эса жаҳолат, ёмонлик, ҳирс каби бошқа ёмон хислатлардан покланган.
Бирга бўлиш ҳам киноя йўли билан مَسْح тегиш деб номланган, худди مَسّ ва لَمْس шакллари киноя йўли билан бирга бўлиш учун ишлатилгани каби.
Оз терга مَسِيح дейилган.
مَِسْح — дағал жун мато, қоп мати, роҳиб жуббаси маъносидадир. Бунинг кўплиги مُسُوح ва أَمْسَاح шаклида келади.
تِمْسَاح тимсоҳ эса, маълум ҳайвондир. Одамларнинг қайсар, итоатсизлари унга ўхшатилган.