م ن ي
М-н-й
مَنَى тақдир деганидир. مَنَى لَكَ اْلمَانِي тақдир қилгувчи сен учун тақдир қилгандир дейилади. Баъзилар бирор нарса у билан тортиладиган ўлчовга مَنَا дейишган.
Жонзотлар ундан тақдир қилинадиган/яратиладиган моддага مَنِىّ дейилган. Аллоҳ буюради: أَلَمْ يَكُ نُطْفَةً مِنْ مَنِيٍّ يُمْنَى У тўкиладиган бир маний томчиси эмасмиди? (75/Қиёмат 37), مِنْ نُطْفَةٍ إِذَا تُمْنَى тўкилганда манийдан (53/Нажм 45).
Унда бўлмаган нарса илоҳий қудрат билан унда пайдо қилинади.
مَنِيَّة сўзи ҳар бир жонзот учун тақдир қилинган ажал маъносини ҳам англатади. Унинг кўплиги منَايَا бўлади.
تَمَنِّي эса бирор нарсани кўнгилда баҳолаб ўйлашдир. Бу гоҳ тахмин ва гумон билан, гоҳ эса илмга ва бирор аслга таяниб ҳосил бўлади. Таманнийнинг кўпчилиги тахминдан бўлгани учун ёлғон унга кўпроқ ҳоким бўлган. Шунинг учун таманнийнинг кўпи ҳақиқати бўлмаган нарсаларни ўйлашдир. Аллоҳ буюради: أَمْ لِلْإِنسَانِ مَا تَمَنَّى Ёки инсонга орзу қилган ҳамма нарсаси бўлаверадими? (53/Нажм 24); فَتَمَنَّوُا الْمَوْتَ ўлимни орзу қилинг (2/Бақара 94); وَلاَ يَتَمَنَّوْنَهُ أَبَداً ўлимни асло орзу қилмайдилар (62/Жумуъа 7).
أُمْنِيَّة амалга ошиши деярли имконсиз орзу, умид, кишида бирор нарсани орзу қилишдан ҳосил бўладиган фикрдир. Ёлғон — ҳақиқати бўлмаган нарсаларни ўйлаш ва уларни сўз билан ифодалаш бўлгани учун, таманний ёлғоннинг бошланиши деб қабул қилинган. Шунинг учун ёлғонни таманний деб таърифлаш ҳам тўғридир.
Ҳазрат Усмондан (ра) ривоят қилинган مَا تَغَنَّيْتُ وَلاَ تَمَنَّيْتُ مُنْذ أَسْلَمْتُ Мусулмон бўлганимдан бери на қўшиқ айтдим, на таманний қилдим (ёлғон гапирдим) деган сўзи ҳам шу маънодадир.
لاَ يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلاَّ أَمَانِيَّ биладиганлари фақат бир қатор хомхаёллардан иборатдир (2/Бақара 78).
Мужоҳид бу оятдаги أَمَانِيَّ сўзи ёлғон, бошқалар эса маъносини англамай ўқиш эканини айтганлар. Чунки бирор нарсанинг маъносини билмасдан ўқиш ўқувчи учун тахминга асосланган асоссиз бир кутиш ҳолатидадир.
Аллоҳ таолонинг: وَمَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رَّسُولٍ وَلاَ نَبِيٍّ إِلاَّ إِذَا تَمَنَّى أَلْقَى الشَّيْطَانُ فِي أُمْنِيَّتِهِ Сиздан олдин юборган ҳеч бир расул ва пайғамбар йўқки, у бирор нарсани орзу қилганда, шайтон унинг орзусига васваса аралаштирмаган бўлсин (22/Ҳаж 52), бу ердаги таманний — ўқиш деганидир. Илгари таманний тахмин ва гумондан бўлиши мумкин бўлганидек, илмдан ва бирор аслга таяниб ҳам бўлишини айтган эдик.
Ҳазрат Пайғамбар (сав) кўпинча Ҳазрат Жаброил (ас) ўзига келтирган ваҳийни олишда шошилганида, унга َلاَ تَعْجَلْ بِالْقُرْآنِ Қуръон сизга ваҳий қилинаётганда шошилаверманг (20/Тоҳо 114); لاَ تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ Жаброил сизга Қуръон ўқиётганда, унутмаслик учун шошилиб у билан бирга айтманг, фақат тингланг (75/Қиёмат 16) дейилган.
Ҳазрат Пайғамбарнинг бу тарзда ўқишда шошилишига تَمَنِّي деб ном берилган. Бундан ташқари, унга ўхшаганларнинг ўқишига ҳам шайтон аралашуви мумкинлигига эътибор қаратилган. Бу эса шошилиш шайтондандир деган хулосага кўра ўринли бир огоҳлантиришдир.
مَنَّيْتَنِي كَذَا Сен менга раво кўрган нарса бўлар экан, у менда бир умид уйғотди, дейилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда хабар бераркан, шундай буюради: وَلأُضِلَّنَّهُمْ وَلأُمَنِّيَنَّهُمْ уларни йўлдан оздираман, уларни хомхаёлларга ғарқ қиламан (4/Нисо 119).