و ج ب
В-ж-б
وُجُوب : жойида собит бўлиш, ҳеч қаёққа қимирламаслик маъносини англатади.
وَاجِب эса бир неча шаклда ишлатилади.
Биринчиси: мумкин бўлганнинг зидди маъносида. Бу — мавжуд нарсанинг ичидан чиқариб олингани фараз қилинганда, имконсизнинг вужудга келишидир. Мисол: иккининг мавжудлигида бирнинг ҳам мавжудлиги кабидир. Зеро, икки мавжуд экан, бирни йўқ деб ҳисоблаш имконсиздир.
Иккинчиси: бажарилмаслиги маломатга сазовор қиладиган нарсалар маъносида. Бу ҳам икки шаклда рўй беради.
1. Ақл жиҳатидан вожиб бўлганлар. Аллоҳнинг ягоналигини ва Пайғамбарликни билиш каби.
2. Шариат томонидан вожиб қилинганлар. Бажариш зиммамизга юкланган ибодатлар каби.
وَجَبَتِ الشَّمْسُ қуёш ботди. Бу худди سَقَطَتْ тушди ва وَقَعَتْ юзага келди феъллари кабидир. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ҳам шу маънодадир: فَإِذَا وَجَبَتْ جُنُوبُهَا Ёнбошлари билан тушганларида жонлари чиқди (22/Ҳаж 36). وَجَبَ اْلقَلبُ وَجِيبًا қалб воқеанинг рўй берганига ишонч ҳосил қилди. Буларнинг барчаси у ерда бирор нарса юзага келган деб фараз қилинганлиги учун шу маънога келади. Шунинг учун уларнинг барчасида أَوْجَبَ лозим қилди феъли ишлатилади.
مُوجِباَت сўзи эса Аллоҳ таоло дўзахни вожиб қилишини билдирган катта гуноҳлар маъносидадир.
Баъзилар эса وَاجِب сўзи икки шаклда ишлатилади, дейишади:
1. Бўлиши муқаррар равишда зарур бўлган нарса. Аллоҳ таоло учун айтган: وَاجِبٌ وُجُودُهُ мавжудлиги зарурийдир, сўзимиз каби.
2. Мавжуд бўлиши ўзининг энг табиий ҳаққи бўлган нарса.
Фуқаҳонинг вожибни таърифлашда айтган сўзларига келсак, улар وَاجِب Вожиб: киши уни бажармаганида азобга мустаҳиқ бўладиган нарсадир дейишади. Бу таъриф бирор нарсани унинг ҳақиқий ва ажралмас хусусияти билан эмас, балки вақтинчалик хусусияти билан таърифлашдан келиб чиққан. Буни қуйидаги мисол билан янада тушунарлироқ қила оламиз: Инсон — юрганда икки оёқ устида ва белини тик тутиб юрадиган мавжудотдир.