خ ط أ
Х-т-ъ
خَطَأ сўзи, маълум йўналишдан оғишдир. Бу бир неча шаклда бўлиши мумкин.
Бири: Исталиши маъқул кўрилмаган нарсани истаб, уни бажаришдир. Инсон масъул ҳисобланадиган ҳақиқий хато шудир. Бу ҳолатни ифодалаш учун خَطِئَ يَخْطَأ феъли ва خَطَأ خِطَأ масдарлари ишлатилади. Аллоҳ буюради: إنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْءاً كَبِيراً Уларни ўлдириш катта хатодир (17/Исро 31); وَإِنْ كُنَّا لَخَاطِئِينَ Биз, албатта, хато қилувчилардандирмиз (12/Юсуф 91).
Иккинчиси: Бажарилиши маъқул кўрилган нарсани қилмоқчи бўлганда, ундан бошқа бир нарса содир бўлишидир. Бу ҳодисани ифодалаш учун أخْطَأ إِخْطَاءً فَهُوَ مُخْطِئٌ феъл ва сифатлари ишлатилади. Бу — ирода жиҳатидан тўғри бўлса-да, қилган иши жиҳатидан хато қилгандир. Расулуллоҳнинг қуйидаги сўзида кўзда тутилган ҳам шудир: رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ Умматимдан хато ва нисён/унутиш кўтарилгандир. Шунингдек, مَنِ اجْتَهَدَ فَأَخْطَأَ فَلَهُ أَجْرٌ Ким ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйса, бир савоб олади. Аллоҳ таолонинг: وَمَنْ قَتَلَ مُؤْمِناً خَطَئاً فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ Ким янглишиб бир мўминни ўлдириб қўйса, мўмин бир қулни озод қилиши лозим бўлади (4/Нисо 92) сўзи ҳам шу маънодадир.
Учинчиси: Кишининг бажарилиши маъқул кўрилмаган нарсани истаб, ундан бошқа нарсани қилишидир. Бу ҳолда киши иродасида хатокор, қилган ишида тўғри саналади; нияти/мақсади жиҳатидан айбланса-да, қилгани учун ҳам ҳеч қандай мақтовга лойиқ кўрилмайди. Шоирнинг қуйидаги сўзларида кўзда тутган маъноси ҳам шудир:
141- أرَدْتَ مَسَاءَتِي فَاجْتَرَرْتَ مَسَرَّتِي 141.каби иборалар ишлатилади. (2/Бақара 81) сўзи ҳам шу маънодадир. (26/Шуъаро 82). (69/Ҳаққо 36-37) сўзи ҳам шу маънодадир. (2/Бақара 58) сўзидаги маъно эса, юқорида баён қилинган.