خ ي ر
Х-й-р
خَيْر сўзи — яхшилик, ҳар кимнинг қўлга киритишни истайдиган, масалан, ақл, адолат, фазилат ва фойдали нарса каби орзу қилинадиган нарсалардир. Унинг зидди эса — شَرّ ёмонликдир. Дейилади: Хайр икки хилдир.
Бир хайр борки, у мутлақдир: Соф хайр. Бу — шароит қандай бўлишидан ва ким учун бўлишидан қатъи назар, ҳамиша орзу қилинадиган хайрдир. Пайғамбар (сав) жаннатни таърифлаган хайр каби: لاَ خَيْرَ بِخَيْرٍ بَعْدَهُ النَّارُ، وَلاَ شَرَّ بِشَرٍّ بَعْدَهُ الْجَنَّةُ Ортидан дўзах келадиган хайрда ҳеч қандай хайр йўқдир; ортидан жаннат келадиган шарда ҳам ҳеч қандай шар йўқдир.
Яна бир хайр ва шар борки, у муқайяддир: Аралаш хайр. Бу — бир нарсанинг биров учун хайр, бошқаси учун шар бўлишидир. Гоҳида Зайд учун хайр бўлган молнинг Амр учун шар бўлиши каби. Шу сабабли Аллоҳ таоло уни икки нарса билан ҳам сифатлаган. Бир ерда: إِن تَرَكَ خَيْراً Агар бир хайр қолдирса (2/Бақара 180) деб буюрган, бошқа бир ерда эса, уни: أيَحْسَبُونَ أنَّمَا نُمِدُّهُمْ بِهِ مِنْ مَالٍ وَبَنِينَ نُسَارِعُ لَهُمْ فِي الْخَيْرَاتِ Улар ўйлайдиларми, ўзларига берган мол-давлат ва фарзандлар билан уларнинг яхшиликларига шошилаяпмиз, деб? (23/Муъминун 55-56) деб таърифлаган.
Аллоҳ таолонинг: إِن تَرَكَ خَيْراً Агар бир хайр қолдирса (2/Бақара 180) сўзи — агар ортида бир мол қолдирса, деганидир. Баъзи олимлар: мол катта миқдорга етмаса ва пок йўлдан келмаса, унга хайр дейилмайди, деган фикрдадир. Хусусан, Ҳазрати Алидан (р.а) ривоят қилинганки, у бир куни озод қилган бир қулининг зиёратига борган, у: эй мўминлар амири, мен васият қилмайинми? деб сўраганда, Ҳазрати Али жавобан: Йўқ, деб буюрган ва қўшимча қилган: чунки Аллоҳ таоло: إِن تَرَكَ خَيْراً Агар бир хайр қолдирса (2/Бақара 180) деб буюрмоқда, сенинг эса ундай катта миқдорга етадиган кўп молинг йўқ.
Аллоҳ таолонинг: وَإِنَّهُ لِحُبِّ الْخَيْرِ لَشَدِيدٌ Инсон хайрни севишга эса жуда ўчдир (100/Одиёт 8) сўзи ҳам шу маънодадир ва катта миқдорга етадиган кўп мол деганидир. Баъзи олимлар айтади: молнинг бу ерда хайр деб сифатланиши нозик бир маънога эътибор қаратиш учундир. Шундай қилиб ишора қилинганки: васият қилиниши муносиб бўлган мол — гўзал йўл билан касб қилинган молдир.
Аллоҳ таолонинг: قُلْ مَا أنْفَقْتُم مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ Айт: Хайр ўлароқ инфоқ қилган нарсаларингиз ота-онаникидир (2/Бақара 215) ва: وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللّهَ بِهِ عَلِيمٌ Хайр ўлароқ инфоқ қилган ҳар нарсангизни эса Аллоҳ билгувчидир (2/Бақара 273) сўзлари ҳам шу маънодадир. فَكَاتِبُوهُمْ إِنْ عَلِمْتُمْ فِيهِمْ خَيْراً Агар уларда бир хайр борлигини билсангиз, улар билан (қулликдан) озод бўлиш битимини тузинг (24/Нур 24) сўзи хусусида дейиладики: улар нуқтаи назаридан бир молларининг бўлиши маъносини англатади. Баъзилар эса: агар уларнинг озод қилинишида ҳам уларга, ҳам сизга бир фойда, яъни савоб қозондирса, деган маънога ишора қилади, дейди.
Хайр ва шар сўзлари икки хилда ишлатилади.
Бири: юқорида изоҳланганидек, хайр ва шар сўзларининг исм бўлишидир. Аллоҳ таолонинг: وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ Сизлардан хайрга чақирувчи бир жамоа бўлсин (3/Оли Имрон 104) сўзи шу маънодадир.
Иккинчиси: бу икки сўзнинг сифат бўлишидир. Ҳар бири ўз ўзагидан ясалган ва خَيْر шаклида келган исм тафдил бўлиши мумкин. هَذَا خَيْرٌ مِنْ ذَاكَ وَأَفْضَلُ Бу, ундан кўра хайрлироқ ва афзалроқдир дейилиши каби. Аллоҳ таолонинг: نَأْتِ بِخَيْرٍ منْهَا Ундан кўра хайрлироғини келтирамиз (2/Бақара 106) ва: وَأنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ Рўза тутишингиз эса хайрлироқдир (2/Бақара 186) оятларида келган хайр сўзи эса, ҳам исм сифатида қабул қилиниши мумкин, ҳам خَيْر шаклида келган исм тафдил ҳисобланиши мумкин. وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَى Озуғингизни олинг; чунки озуқаларнинг энг хайрлиси тақводир (2/Бақара 197) сўзидаги хайр ҳам шунга ўхшайди ва خَيْر қолипида келган исм тафдил маъносини ташийди.
Хайр гоҳида шар муқобилида, гоҳида эса зарарли нарсанинг муқобили сифатида ишлатилади. Аллоҳ таолонинг: وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِن يَمْسَسْكَ بِخَيْرٍ فَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ Агар Аллоҳ бошингга бир мусибат етказса, уни Ундан бошқа ҳеч ким кетказа олмас. Агар сенга бир хайр етказса, шубҳасиз, У ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир (6/Анъом 17) сўзи каби.
فِيهِنَّ خَيْرَاتٌ حِسَانٌ У жаннатларда гўзал хайрлар бордир (55/Ар-Роҳман 70) сўзида келган خَيْرَات сўзига келсак, унинг асли خَيِّرَات бўлиб, шаддаси олиб ташланиб бу қолипга қўйилган; аёллар учун خَيْرَات — уларнинг сараларидир. Бу борада رَجُلٌ خَيْرٌ сара эркак, اِمْرَأَةٌ خَيْرَةٌ сара аёл дейилгани каби, هَذَا خَيْرُ الرِّجَالِ бу эркакларнинг хайрлисидир, هَذِهِ خَيْرَةُ النِّسَاءِ бу эса аёлларнинг хайрлисидир ҳам дейиладики, булардан мақсад — уларнинг саралигини ифодалашдир. Шунга кўра сўзнинг маъноси: У ерда ҳеч қандай ёмон томони бўлмаган сара аёллар бордир, деганидир.
خَيْر устун бўлиб, фақат хайрга хослаб қўйилган, деганидир. نَاقَةٌ خِيَارٌ устун сифатли урғочи туя ва جَمَلٌ خِيَارٌ устун хусусиятли эркак туя иборалари ҳам, اِسْتَخَارَ اللهَ اَلْعَبْدُ فَخَارَ لَهُ банда Аллоҳдан энг яхшисини сўради, У эса унга берди, яъни: Ундан хайр тилади, У эса буни унга насиб этди. خَايَرْتُ فُلاَنًا كَذَا فَخِرْتُهُ Фалончидан шундай бир хайр талаб қилдим ва уни танладим иборалари ҳам шунга ўхшайди. خِيَرَة эса — хайр талаб қилувчи ва хайр талаб қилинувчи учун мавжуд бўлган ҳолатдир. Бу худди قِعْدَة ва جِلْسَة сўзларининг قَاعِد ва جَالِس учун бир ҳолатни ифодалаши кабидир.
اِخْتِيَار эса — яхшироқ бўлганини истамоқ ва қилмоқдир. Гоҳида инсоннинг хайр деб кўргани, аслида хайр бўлмаса ҳам, хайр саналган. Аллоҳ таолонинг: وَلَقَدِ اخْتَرْنَاهُمْ عَلَى عِلْمٍ عَلَى الْعَالَمِينَ Биз уларни билган ҳолда оламлардан танлаб олдик (44/Духон 32) сўзи эса, Аллоҳ таолонинг уларни хайрли қилиб яратганига ишора саналиши ҳам, уларнинг бошқалардан кўра олдинга чиқарилишига ишора деб қабул қилиниши ҳам тўғридир.
مُخْتَار сўзи эса, каломчилар истилоҳида, инсоннинг мажбурланмасдан қиладиган ҳар бир иши/феълига айтилади. Улар, هُوَ مُخْتَارٌ فِي كَذَا у фалон масалада мухтордир деганларида, فُلاَنٌ لَهُ اِخْتِيَارٌ фалончининг ихтиёри бор сўзида кўзда тутилган маънони кўзда тутмайдилар, чунки اِخْتِيَار — хайр деб кўрилган нарсани танлашдир. مُخْتَار сўзи ҳам фоил, ҳам мафъул учун ишлатилади.