خ ن ز ر
Х-н-з-р
Аллоҳ буюради: وَجَعَلَ مِنْهُمُ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ Улардан маймунлар ва чўчқалар яратди (5/Моида 60); дейиладики: оятда назарда тутилгани — уларнинг машҳур ҳайвон, яъни чўчқага айлантирилганликларидир. Баъзилар эса: Аллоҳ уларни ахлоқи ва ишлари бу ҳайвонларникига ўхшаш махлуқларга айлантирган, яратилиши уларнинг яратилишига ўхшаш мавжудотларга эмас, дейдилар. Оятда ҳар икки маъно ҳам назарда тутилган. Зотан, ривоятда ҳам баъзи қавмларнинг ҳайвонга айлантирилгани хабар қилинган. Худди шунингдек, одамлар орасида шундайлари борки, ахлоқлари эътиборга олинса, кўринишлари инсон суратида бўлса-да, маймун ва чўчқа каби эканликлари кўринади.

