خ و ل
Х-в-л
Аллоҳ буюради: وَتَرَكْتُمْ مَا خَوَّلْنَاكُمْ وَرَاءَ ظُهُورِكُمْ Сизларга берганларимизни ҳам орқангизга ташлаб тарк қилдингиз (6/Анъом 94); бу оятда келган خَوَّلَ феъли, сизларга берганларимиз деганидир.
تَخْوِيل сўзининг асли, бировга дўст, қул, хизматкор ва шунга ўхшашларни бермоқдир. Баъзилар эса: бировга ўзи учун ёрдамчи, қул, хизматкор бўладиган кишиларни бермоқдир, дейди. Одатланиб қолинган ва эҳтиёжга айланган нарсаларни бермоқдир, деювчилар ҳам бор. فُلاَنٌ خَالُ مَالٍ ва خَايَلُ مَالٍ фалончи одам, молнинг тоғасидир, ибораси каби; яъни, у унинг уддасидан чиқади ва унга яхши қарайди. خَال эса, ёввойи ҳайвонларни қўрқитиш мақсадида ясалган қўрқинчоққа кийдириладиган кийимдир. Танадаги خَال эса, инсон вужудидаги хол маъносини англатади.