خ ف ض
Х-ф-з
خَفْض сўзи «пастлик» деганидир ва «баландлик» маъносини англатувчи رَفْع сўзининг зиддидир. Худди шунингдек, خَفْض осойишталик ва мулойим юриш маъносини ҳам билдиради. Аллоҳ таолонинг: وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ У икковларига меҳрибонлик билан хокисорлик қанотингни пастлатиб очгин(17/Исро 24) деган сўзи эса, мулойим муомала қилиш ва бўйсуниш маъносидадир. Бу, гўё, ألاََّ تَعْلوُا عَلَيَّ Менга қарши бош кўтарманглар (27/Намл 31) деган сўзнинг зиддидир. Қиёматнинг сифатларидан бири сифатида خَافِضَةٌ رَافِعَةٌ У кимнидир пастга туширади, кимнидир эса юксалтиради (56/Воқеа 3) дейилгани — бир жамоани пастга тушириши, бошқа бир жамоани эса юқорига кўтариши маъносидадир. Шунга кўра, خَافِضَة сўзи Аллоҳ таолонинг: ثُمَّ رَدَدْنَاهُ أسْفَلَ سَافِلِينَ Сўнгра уни асфала софилинга қайтардик (95/Тин 5) деган сўзига ишорадир.

