ح د ق
Ҳ-д-қ
حَدَائِقَ ذَاتَ بَهْجَةٍ Гўзал боғларни ўстирдик (27/Намл 60) оятида келган حَدَائِقَ сўзи حَدِِيقَة сўзининг кўплигидир. Бу эса ернинг сув билан таъминланган бир бўлагидир. Шакли жиҳатидан, шунингдек ичида сув бўлгани сабабли кўз қорачиғига ўхшатилган. Кўз қорачиғи маъносидаги حَدَقَة сўзининг кўплиги حِدَاقٌ ва أحْدَاقٌ шаклида келади. حَدَّقَ تَحْدِيقًا : қаттиқ тикилиб қаради деганидир. حَدَقوُا بِهِ ва أحْدَقوُا : Уни ўраб олдилар деганидир, бунда кўз қорачиғининг думалоқлигига ўхшатиш қилинган.

