ح ف ظ
Ҳ-ф-з
الحِفْظ баъзан нафснинг маънога олиб борувчи унсурларни собитлаштирувчи хусусияти учун ишлатилади. Баъзан эса бир нарсани нафсда сақлаб қолиш маъносида айтилади. Бунинг зидди эса унутишдир. Баъзан эса бу кучни ишлатиш маъносида қўлланилади. Масалан, шуни ёдладим дейилади. Бундан ташқари ҳар йўқотилган нарсани излаш, одатланилган нарсани текшириш ва сақлаш учун ҳам ишлатилади.
Аллоҳ буюради: وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ Албатта, биз уни келиши мумкин бўлган ҳар қандай хавфдан муҳофаза қиламиз (12/Юсуф 12); حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ Намозларга аҳамият беринглар (2/Бақара 238); وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ Улар авратларини сақлайдилар (23/Муъминун 5); وَالْحَافِظِينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ Авратларини сақловчи эркаклар ва авратларини сақловчи аёллар, (33/Аҳзоб 35); Бу — иффатдан киноядир.
حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللّهُ Эрлари ёнларида бўлмаганида Аллоҳ муҳофаза қилишни буюрган сир-асрорларини сақловчилар (4/Нисо 34); яъни: Аллоҳ таоло уларнинг ўзларини муҳофаза қилгани / уларнинг ҳар нарсасини билгани сабабли, эрлар йўқлигида эрларининг аҳдини сақлайдилар. Оятнинг бу қисми بِمَا حَفِظَ اللهَُ лафзатуллоҳнинг мансуб ҳолида ҳам ўқилган. Бунга кўра маъноси: бу аёллар бирор кўз-кўз қилиш ва хушомад учун эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳаққини риоя қилганлари сабабли бунга содиқ қоладилар.
فَمَا أرْسَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظاً Биз сени уларнинг устига қўриқчи қилиб юбормадик (42/Шуро 48); яъни: муҳофаза қилувчи; وَمَا أنْتَ عَلَيْهِم بِجَبَّارٍ Сен ҳам уларнинг устида бир зўравон эмассан (50/Қоф 45); وَمَا أنْتَ عَلَيْهِم بِوَكِيلٍ Сен уларнинг устида бир вакил ҳам эмассан (6/Анъом 107); فَاللّهُ خَيْرٌ حَافِظاً Энг яхши муҳофаза қилувчи Аллоҳдир (12/Юсуф 64) оятларида бўлгани каби.
Сўнгги оятнинг тегишли қисмининг охирги сўзи حِفْظًا шаклида ҳам ўқилган. Яъни: Унинг муҳофазаси бошқанинг муҳофазасидан кўра қимматлироқдир. وَعِنْدَنَا كِتَابٌ حَفِيظٌ Ҳузуримизда ўша маълумотларни сақловчи бир китоб ҳам бордир (50/Қоф 4); яъни: Уларнинг амалларини сақловчи. Бу ҳолда حَفِيظٌ сўзи حَافِظ муҳофаза қилувчи маъносини англатган бўлади. Аллоҳ таолонинг: اَللَّهُ حَفِيظٌ عَلَيْهِمْ Аллоҳ уларнинг устида бир кузатувчидир (42/Шуро 6) сўзи каби бўлади.
Ёки маъноси: Сақлангандир; зое бўлмайди. Аллоҳ таолонинг: عِلْمُهَا عِنْدَ رَبِّي فِي كِتَابٍ لاَ يَضِلُّ رَبِّي وَلاَ يَنْسَى Унинг маълумоти Роббим ҳузуридаги китобдадир; Роббим сира адашмайди ва унутмайди (20/Тоҳо 52) сўзи каби.
حِفَاظ эса — муҳофаза қилишдир. Бу эса ҳар бирининг бошқасини муҳофаза қилиши деганидир. Аллоҳ таолонинг: وَالَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلاَتِهِمْ يُحَافِظُونَ Улар шундай кишилардирки, намозларини муҳофаза қиладилар (23/Муъминун 9) сўзида эса, бу кишилар намозларини ҳам вақтларига, ҳам рукнларига риоя қилиб, ҳам мавжуд кучларининг ҳаммасини ишлатиб, уни адо этишга интилишларига эътибор қаратилмоқда.
Намознинг ҳам; إِنَّ الصَّلاَةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ Ҳеч шубҳасиз, намоз инсонни ирганч ишлардан, ёмонликлардан қайтаради (29/Анкабут 45) оятида эътибор қаратилгани каби, уларни муҳофаза қилишига оид бир изоҳ бордир.
تَحَفُّظ эса — дейилганки: ғафлатнинг озлигидир. Ҳақиқий маъноси эса — ёдлаш кучининг заифлигидан, зўрлик билан ёдлашга уринишдир. Бу куч ақлнинг вазифасини бажариш сабабларидан бири бўлгани учун, кўриб турганингдек, унинг тафсирини кенгайтирганлар.
حَفِيظَة эса: муҳофаза, яъни муҳофаза қилиши ва ҳимоя қилиши лозим бўлган нарса ўзига юкланган ғазабдир. Бу сўз соф маънодаги ғазаб учун ҳам ишлатилади. Шунинг учун: أحْفَظَنِي فُلاَنٌ ибораси фалончи мени ғазаблантирди, деганидир.