ح ص ي
Ҳ-с-й
إِحْصَاء санаш орқали ҳосил қилинадиган билимдир. Шу жиҳатдан قَدْ أحْصَيْتُ كَذَا "мана шуни санадим" дейилади. Бу эса حَصَا лафзидан олингандир. Бу сўзнинг бу ерда ишлатилишининг сабаби шуки, санаш пайтида биз бармоқларимиз билан санасак, улар майда тошлар билан санаганлар. Аллоҳ буюради: وَأحْصَى كُلَّ شَيْءٍ عَدَداً У Зот уларнинг ҳолатлари ва хатти-ҳаракатларини Ўз илми ила қамраб олган, ҳар бир нарсани саноғи ила санаб чиққандир (72/Жин 28); яъни: уни жамлади ва қамраб олди.
Пайғамбар (сав) буюрадилар: مَنْ أحْصَاهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ Ким уларни санаса жаннатга киради. Яна буюрганлар: نَفْسٌ تُنْجِيهَا خَيْرٌ لَكَ مِنْ إمَارَةٍ لاَ تُحْصِيهَا Сен қутқарадиган бир жон сен учун ҳадду ҳисоби бўлмаган бир ҳукмронликдан яхшироқдир. Яъни: азобдан қутқарадиганинг; яъни ўз нафсинг билан машғул бўлишинг ҳукмронлик билан машғул бўлишингдан яхшироқдир.
Аллоҳ буюради: عَلِمَ أنْ لَنْ تُحْصُوهُ У бу кечанинг тақозосига дош бера олмаслигингизни билгани учун (73/Муззаммил 20). Ривоят қилинади: اِسْتَقِيمُوا وَلَنْ تُحْصُوا тўғри бўлинглар; ҳар нарсани қўлга кирита олмайсизлар деб буюрган, яъни: уни тўла-тўкис қўлга кирита олмайсизлар. Ҳаммасини бажариш ва қўлга киритиш йўлидаги тўсиқ ҳамда узр шуки, ҳақ ёлғиз битта, ботил эса жуда кўпдир; ҳатто ҳақ ботилга нисбатан доира ичидаги бир нуқта ёки нишондаги мўлжал нуқтаси кабидир. Унга аниқ тегиш жуда қийиндир.
Пайғамбарнинг (сав): شَيَّبَتْنِي هُودٌ وَأخَوَاتُهَا Ҳуд ва унинг қардошлари мени қаритди деган сўзи ҳам шунга ишора қилади. Сўралди: Уларнинг сизни қаритган хусусияти нима? — деб. У буюрдилар: فَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ Сенга буюрилганидек тўғри йўлда бўл (11/Ҳуд 112) деган сўздир.
Тилшунослар айтадилар: дегани, унинг савобини санай олмайсизлар маъносидадир.