ح و ل
Ҳ-в-л
حَوْل сўзининг асли — бир нарсанинг ўзгаришга учраб, бошқасидан ажралишидир. Шунинг учун ўзгариш асос қилиб олиниб حَالَ الشَّيْءُ يَحُولُ حُؤُولاً дейилган. اِسْتَحاَلَ эса, ўзгаришга тайёрланди деганидир. Ажралиш маъноси асос қилиб олиниб эса حَالَ بَيْنِي وَبَيْنَكَ كَذَا дейилган. Аллоҳ таолонинг: وَاعْلَمُوا أنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ Билиб қўйингларки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалби орасини эгаллаб туради (8/Анфол 24) сўзи, Унинг бир васфи сифатида айтилган: يَا مُقَلِّبَ اْلقُلوُبِ وَاْلأبْصَارِ Эй қалбларни ва кўзларни айлантириб-ўзгартирувчи! ифодасига ишорадир. Бу — Аллоҳ таолонинг, бир ҳикмат тақозосига кўра, инсоннинг қалбига, уни хоҳлаган нарсасидан тўсиб турадиган бир нарсани юборишидир.
Баъзилар эса: Бу وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ Улар билан ўзлари орзу қиладиган нарсаларнинг ўртаси тўсиб қўйилди (34/Сабаъ 54) оятидаги кабидир, дейди. Баъзилари эса Аллоҳ таолонинг: يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ У киши билан унинг қалби орасини эгаллаб туради (8/Анфол 24) сўзи ҳақида, уни ўлдириши ёки умрнинг энг заиф вақтигача яшатиб, илм соҳиби бўлганидан сўнг қайтадан ҳеч нарсани билмас ҳолга туширишидир, дейдилар.
حَوَّلْتُ الشَّيْءَ فَتَحَوَّلБир нарсани ўзгартирмоқ деганидир; бу бевосита ўзгариш ҳам бўлиши мумкин, ҳукм ва сўз билан ўзгартириш ҳам бўлиши мумкин. أحَلْتُ عَلَى فُلاَنٍ بِالدَّيْنِ ибораси ҳам шундандир. حَوَّلْتُ الْكِتَابَ : Китобнинг ичидаги маълумотларни дастлабки шаклини ўзгартирмасдан бошқа томонга кўчиришдир.
Мақолда дейиладики: لَوْ كَانَ ذَا حِيلَةٍ لَتَحَوَّلَ : Агар кучи бўлганида, ўзгарган бўларди. Аллоҳ буюради: لاَ يَبْغُونَ عَنْهَا حِوَلاً Бошқа жойга кўчиш имкониятлари бўлмайди (18/Каҳф 108); яъни: ҳолатларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.
حَوْل эса — йилдир. Бу ердаги ўзгаришда; қуёшнинг чиқиш ва ботиш жойлари билан тўлиқ бир айланиш қилиши асос қилиб олингандир. Аллоҳ буюради: وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أوْلاَدَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ Эмизиш муддатини тугалламоқчи бўлган оналар, болаларини тўлиқ икки йил эмизадилар (2/Бақара 233); متَاعاً إِلَى الْحَوْلِ غَيْرَ إِخْرَاجٍ Бир йил давомида уйдан чиқишларига эҳтиёж қолдирмайдиган даражада (2/Бақара 240). حَالَتِ السَّنَةُ تَحُولُ ибораси ҳам шундандир.
حَالَتِ الدَّارُ уй (юрт) ўзгарди деганидир. أحَالَتْ ва أحْوَلَتْ : Устидан бир йил ўтди маъносини англатади. Худди: أعَامَتْ бир йил ўтди ва أشْهَرَتْ бир ой ўтди каби. أحَالَ فُلاَنٌ بِمَكَانٍ كَذَا : Бир кишининг бир жойда бир йил қолганини англатади. حَالَتِ النَّاقَةُ تَحُولُ حِيَالاً : Урғочи туянинг бир йил ҳомиладор бўлмаслигидир; бунинг сабаби эса, ўзининг одатдаги ҳолатини бузишидир.
حَال эса — инсон ва бошқасининг ички дунёси, бадани ва даромади каби ўзгариб турадиган ишларининг ҳолатини англатувчи сўздир. حَوْل эса — бу уч асосий мавзунинг биридаги кучини англатади. لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ ибораси ҳам шундандир. Бир нарсанинг ҳавли — унинг устига қайта оладиган/айлана оладиган томонидир. Аллоҳ буюради: الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ Аршни кўтарувчилар ва унинг атрофида бўлганлар (40/Ғофир 7).
حِيلَة ва حُوَيْلَة : Бирон ҳолатга яширин йўл билан етишни таъминлайдиган нарсадир; одатда бажарилишида ифлос томони бўлган нарсалар учун ишлатилади; баъзан, ичида бир ҳикмат мужассам бўлган нарсалар учун ҳам ишлатилганига дуч келинади.
Шу жиҳатдан Аллоҳ таолонинг сифатланиши борасида: وَهُوَ شَدِيدُ الْمِحَالِ Аллоҳнинг тузоғи ниҳоятда мустаҳкамдир (13/Раъд 13); яъни: инсонлардан яширин/бехабар ҳолда ичида бир ҳикмат бўлган нарсага етишишда тенгсиздир. Шунга кўра, ҳийла ва тузоқ билан ҳам сифатланган; бу — қораланадиган жиҳатдан ҳийла ва тузоқ дегани эмас; Аллоҳ таоло ёмонликдан покдир.
حِيلَة ҳам حَوْل ўзагидандир; вов ҳарфидан олдинги ҳарф касрали бўлгани учун бу вов, «йо» ҳарфига айланган. Шу маънода رَجُلٌ حُوَلٌ дейиладики, кўп ҳийлагар киши деганидир. مُحَال эса — икки зидд ўзида бирлашган нарса деганидир. Бу — фақат сўз билангина бўлади дейиладиган нарсадир. Бир жисмнинг айни вақтда икки жойда бўлиши айтилиши каби.
اِسْتَحَالَ الشَيْءُ муҳол бўлди деганидир. فَهُوَ مُسْتَحِيلٌ Муҳол бўлишга юз тутди. حِوَلاَء эса — туғилишда бола билан бирга келадиган [йўлдош] нарсадир. لاَ أفْعَلُ كَذَا مَا أرْزَمَتْ أُمُّ حاَئِلٍ ибораси — урғочи туянинг аввал жинси билинмай, кейин урғочи экани маълум бўлган урғочи боласидир. Бунинг қарама-қаршиси бўлган эркагига سَقْب деб ном берилади.
حَال (ҳол) грамматикада, сифатланувчи устида бўлган ҳолга айтилади. Мантиқда эса, тез йўқоладиган хусусият учун ишлатилади. Вақтинчалик иссиқлик, совуқлик, қуруқлик, намлик каби.