ح ي ق
Ҳ-й-қ
Аллоҳ буюради: وَحَاقَ بِهِمْ مَا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ Шундай қилиб, улар масхара қилиб юрган оқибатнинг чангалига тушадилар (11/Ҳуд 8); وَلاَ يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلاَّ بِأَهْلِهِ Ҳолбуки, ёмон ниятли фитналар фақат ўз уюштирувчиларини тузоққа туширади (35/Фотир 43); яъни: Келмайди, тегмайди. Дейиладики: Бунинг асли حَقَّ бўлиб, زَلَّ ва زَالَ каби ўзгаришга учраган. فَأزَلََّهُمَا الشَّيْطَانُ Бироқ шайтон уларнинг оёқларини тойдириб (2/Бақара 36) оятидаги فَأزَلَّهُمَا ибораси, أزَالَهُمَا шаклида ҳам ўқилган. ذَمَّهُ ва ذَامَهُ ҳам шу турдаги фарқдир.

