ح ر ص
Ҳ-р-с
حِرْص : Ҳаддан ташқари орзу қилиш ва ҳаддан ташқари хоҳлашдир. Аллоҳ буюради:إِن تَحْرِصْ عَلَى هُدَاهُمْ Сиз уларнинг ҳидоят топишларини қанчалик қаттиқ хоҳласангиз ҳам (16/Наҳл 37); яъни: Агар иродангни уларнинг ҳидоятига ҳаддан ташқари сарфласанг ҳам. Аллоҳ буюради: وَلَتَجِدَنَّهُمْ أحْرَصَ النَّاسِ عَلَى حَيَاةٍ Уларни одамларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйгани ҳолида топасан (2/Бақара 96);وَمَا أكْثَرُ النَّاسِ وَلَوْ حَرَصْتَ بِمُؤْمِنِينَ Сен одамларнинг иймон келтиришини қанчалик қаттиқ хоҳласанг ҳам, уларнинг кўпчилиги мўмин бўлмайдилар (12/Юсуф 103). Бунинг асли эса, кир ювувчининг кийимни диққат билан шилиши маъносини англатувчи حَرَصَ الْقَصَّارُ الثَّوْبَ иборасидан олингандир. حَارِصَة : Терининг шилинишига олиб келадиган ярадир. حَارِصَة ва حَرِيصَة эса, ёмғири билан ерни гўё шилиб юборадиган булутдир.

