ح ف ر
Ҳ-ф-р
Аллоҳ буюради: وَكُنْتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِنَ النَّارِ Сизлар олов чуқурининг ёқасида турганингизда (3/Оли Имрон 103); яъни: Қазилган жойнинг (ёқасида). Бунга حَفِيرَةٌ чуқур деб ном берилади. حَفَر эса, чуқурдан чиқарилган тупроқдир. Худди қайтадан тўқиш учун бузилган нарсага نَقَض дейилгани каби. مِحْفَار، مِحْفَر ва مِحْفَرَة эса, ўзи билан қазиш ишлари бажариладиган асбобларнинг номларидир. Отнинг туёқлари ҳам чопаётганда ерни қазигани учун حَافِر деб номланади.
Аллоҳ буюради: أئِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِي الْحَافِرَةِ Бизлар яна аввалги ҳолатимизга қайтарилувчимизми? (79/Нозиот 10); бу, келган жойига қайтадан жўнатиладиган одам ҳақида айтиладиган иборадир. Яъни: Бизлар ўлганимиздан сўнг тириламиз, шундайми?
Баъзилар эса шундай изоҳлайди: حَافِرَة : киши ўзи учун қабр қаздирган жой (қабристон) деганидир; бу сўзнинг маъноси эса: Бизлар қазилган жойларда яъни: қабрларда бўлган ҳолимизда қайтадан қайтарилурмизми? Бу ҳолда فيِ اْلحَافِرَة ибораси, ҳол ўрнида бўлган бўлади.
رَجَعَ عَلىَ حَافِرَتِه ва رَجَعَ الشَيْخُ إِلَى حَافِرَتِه дейилади, бу: Одам роса қариди маъносига келади. وَمِنْكُم مَنْ يُرَدُ إِلَى أرْذَلِ الْعُمُرِ Баъзиларингизнинг умри энг тубан/энг ожиз ёшларгача узайтирилади (16/Наҳл 70) оятида бўлгани каби.
اَلنَّقْدُ عِنْدَ الْحَافِرَة эса нақд пулга сотиладиган нарса ҳақида айтилади. Бу, отни сотиш ҳолатида айтиладиган сўз бўлиб, لاَ يَزُولُ حَافِرُهُ أوْ يُنْقَدَ ثَمَنُهُ пули тўланмагунча туёғи қимирламайди дейилади.
حَفْر : тишларнинг бир-бирини едиришидир. حَفَرَ فُوهُ حَفْرًا ва иборалари ҳам, тойнинг сунаий/иккилик ва рубоий (тўртлик) бўлган олд тишлари тушди деганидир.