ح ن ن
Ҳ-н-н
حَنِين : Меҳр-шафқат билан йўғрилган орзудир. Аёл ва урғочи туянинг боласи учун حَنَّتِ اْلمَرْأةُ وَالنَّاقَةُ لِوَلَدِهَا дейилади. Баъзан бу билан бирга бир овоз ҳам бўлади. Шу сабабли, орзу ва шафқатни билдирувчи овозга ёки унинг шаклида тасаввур қилинган нарсага حَنِين деб ном берилади. حَنِينُ الْجِذْعِ кунданинг инграши, رِيحٌ حَنُونٌ меҳрибон шамол, قَوْسٌ حَنَّانَة тортилганда визиллайдиган ўқ ибораси ҳам шу ўзакдандир.
مَا لَهُ حَانَّةٌ وَلاَ آنَّةُ : Яъни: На семиз урғочи туяси, на семиз қўйи бор. Ҳар иккисининг ҳам шундай сифатланиши уларнинг овозлари асос қилиб олинганидандир. حَنِين сўзида шафқат маъноси бўлгани учун, шафқат эса раҳмдан айри тасаввур қилинмагани учун, Аллоҳ таолонинг: وَحَنَاناً مِنْ لَدُنَّا Яна унга Ўз даргоҳимиздан меҳрибонлик (19/Марям 13) каби сўзларидаги раҳмат шу сўз билан ифодаланган. Аллоҳ таолонинг бир сифати сифатида اَلْحَنَّانُ الْمَنَّانُ ҳам шу ўзакдандир.
حَنَانَيْكَ ибораси ҳам, шафқат устига шафқат деганидир. Иккилик қолипда берилиши, لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ иборасида бўлгани кабидир. Аллоҳ таоло сизларга кўп жойларда ёрдам берганидек وَيَوْمَ حُنَيْنٍ Ҳунайн куни ҳам (9/Тавба 25) ибораси эса, маълум бир жойга нисбат берилиб белгиланган бир исмдир.