ح ر ث
Ҳ-р-с
حَرْث — уруғни ерга ташлаш ва уни экин учун тайёрлашдир. Экиладиган нарсага ҳам حَرْث деб ном берилади. Аллоҳ буюради: أنِ اغْدُوا عَلَى حَرْثِكُمْ إِنْ كُنتُمْ صَارِمِينَ Қани, ҳосилни термоқчи бўлсангиз, эрталаб эртароқ экинзорингизга боринг деб (68/Қалам 22). Аллоҳ таолонинг: مَنْ كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ اْلآخِرَةِ نَزِدْ لَهُ فِي حَرْثِهِ وَمَنْ كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا Охират ҳосилини истаганнинг ҳосилини зиёда қиламиз; дунё ҳосилини истаганга эса ундан берамиз (42/Шуро 20) деган сўзида ифода этилаётган, қўлга киритилган ободончилик маъноси ҳам назарда тутилиши мумкин. Мен Макоримуш-Шариъада дунё инсонлар учун бир экин экани, уларнинг эса унда деҳқонлар эканини ва экинлари қандай эканини баён қилдим.
Ривоятда қайд этилганки: أصْدَقُ اْلأَسْمَاءِ الْحَارِثُ Исмларнинг энг тўғриси ал-Ҳорисдир. Бунинг сабаби эса, исм касб маъносини ташишидир. اِحْرِثْ فِي دُنْيَاكَ ِلآخِرَتِكَ Дунёнгда охиратинг учун меҳнат қил деган ривоят ҳам бор.
Ернинг ҳайдалишида қизитиш маъноси назарда тутилгани учун حَرَثْتُ النَّار дейилган, бу ўтни қиздирдим деганидир. Худди шунингдек, ўзи билан ўт қиздириладиган нарсага ҳам مِحْرَث деб ном берилган. Худди шу ўзакдан: اِحْرِثِ اْلقُرَآنَ Қуръонни кўп ўқи деганидир. حَرَثَ ناَقَتَهُ Урғочи туясини ишлатди маъносини англатади.
Муовия Ансорга: Наводиҳларингиз не бўлди? деб сўраганида, улар: Уларни Бадр куни эккан эдик, дедилар. Аллоҳ буюради: نِسَآؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا (2/Бақара 205) ояти эса, ҳар икки экинни ҳам қамраб олади.