БАҚАРА СУРАСИ

Бақара сураси 286 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Бу сура Қуръони Каримнинг энг узун сурасидир. Сура номининг маъноси “сигир” бўлиб, сура ичида келтирилган “сигир қиссаси” туфайли шу ном берилган.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

الٓمٓۚ (١)

1. Алиф, Лом, Мим.

Изоҳ: Қуръони Каримда бир неча сура мана шундай алоҳида ҳарфлар билан бошланади. Уламолар наздида ушбу ҳарфлар “Ҳуруфи муқаттаот”, яъни маънодан узилган ҳарфлар ҳисобланиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина аёндир. Қуръонда ҳаммаси бўлиб 29 сура ана шундай ҳарфлар билан бошланган. Лекин баъзи тафсир олимлари ўз китобларида уларни изоҳлашга ҳаракат қилишган. Мисол тариқасида, “Алиф-Аллоҳ, Лом-Жаброил, Мим-Муҳаммад” – деб, мазкур ҳарфларга маъно берилганини ҳам кўриш мумкин.

ذٰلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَۚۛ ف۪يهِۚۛ هُدًى لِلْمُتَّق۪ينَۙ (٢)

2. Ҳақ эканлигида унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ушбу китоб, Аллоҳдан қўрқувчи тақводор кимсалар учун тўғри йўлга бошловчи ҳидоят манбаидир.

اَلَّذ۪ينَ يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ وَيُق۪يمُونَ الصَّلٰوةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَۙ (٣)

3. У тақводор кимсалар ғойибдан келган хабарларга иймон келтирадиган ва барча намозларни тўлиқ адо этадиган ҳамда Биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан муҳтож одамларга нафақа, эҳсон ва садақа қиладиган кимсалардир.

Изоҳ: Ғойиб, яъни бизлар кўрмаган, аммо борлигига шубҳа қилинмайдиган ҳақ хабарлардир. Мисол тариқасида, жаннат, дўзах, фаришталар, сирот кўприги ва шунга ўхшаш ғайб хабарларини келтириш мумкин.

وَالَّذ۪ينَ يُؤْمِنُونَ بِمَٓا اُنْزِلَ اِلَيْكَ وَمَٓا اُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَۚ وَبِالْاٰخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَۜ (٤)

4. Ҳамда у иймонли кимсалар сиз Муҳаммадга туширилган Қуръонга ва сиздан олдинги пайғамбарлар учун нозил қилинган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Шунингдек, улар охират кунига ҳам аниқ ишонадилар.

اُو۬لٰٓئِكَ عَلٰى هُدًى مِنْ رَبِّهِمْ وَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (٥)

5. Ана ўша иймонли кимсалар Роббилари тарафидан берилган ҳидоят йўлидалар ва айнан уларгина охиратда нажот топувчилардир.

اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا سَوَٓاءٌ عَلَيْهِمْ ءَاَنْذَرْتَهُمْ اَمْ لَمْ تُنْذِرْهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ (٦)

6. Эй Расулим, албатта, куфр келтирган кимсаларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирсангиз ҳам ёки огоҳлантирмасангиз ҳам уларга барибир фойдаси йўқ, улар шунда ҳам иймон келтирмайдилар.

خَتَمَ اللّٰهُ عَلٰى قُلُوبِهِمْ وَعَلٰى سَمْعِهِمْۜ وَعَلٰٓى اَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌۘ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظ۪يمٌ۟ (٧)

7. Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ اٰمَنَّا بِاللّٰهِ وَبِالْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَمَا هُمْ بِمُؤْمِن۪ينَۢ (٨)

8. Инсонлар орасида ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда ёлғондан, “Биз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик”, – дейдиган кимсалар ҳам бор.

يُخَادِعُونَ اللّٰهَ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُواۚ وَمَا يَخْدَعُونَ اِلَّٓا اَنْفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَۜ (٩)

9. Мунофиқлар бу сўзлари билан Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин сезмаган ҳолларида фақатгина ўзларини алдайдилар.

ف۪ي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌۙ فَزَادَهُمُ اللّٰهُ مَرَضًاۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌۙ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ (١٠)

10. Уларнинг қалбларида мунофиқлик иллати бўлган маънавий касаллик бордир. Аллоҳ эса у мунофиқларнинг қилмишларига яраша бу касалликни янада орттирди. Иймон келтирдик деб, ёлғон айтаётганлари туфайли охиратда уларга аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.

وَاِذَا ق۪يلَ لَهُمْ لَا تُفْسِدُوا فِي الْاَرْضِۙ قَالُٓوا اِنَّمَا نَحْنُ مُصْلِحُونَ (١١)

11. Агарда у мунофиқларга: “Ер юзида бузғунчилик қилманглар!” – деб айтилса, мунофиқлар: “Бизлар, фақат одамлар орасини тузатувчи кимсалармиз”, – дейдилар.

اَلَٓا اِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلٰكِنْ لَا يَشْعُرُونَ (١٢)

12. Огоҳ бўлинг, эй мўминлар, айнан уларнинг ўзлари фасод тарқатувчи кимсалардир. Лекин ўзлари бузғунчи эканликларини сезмайдилар.

وَاِذَا ق۪يلَ لَهُمْ اٰمِنُوا كَمَٓا اٰمَنَ النَّاسُ قَالُٓوا اَنُؤْمِنُ كَمَٓا اٰمَنَ السُّفَهَٓاءُۜ اَلَٓا اِنَّهُمْ هُمُ السُّفَهَٓاءُ وَلٰكِنْ لَا يَعْلَمُونَ (١٣)

13. Қачонки уларга: “Одамлар иймон келтирганидек сизлар ҳам иймон келтиринглар”, – деб айтилса, улар: “Биз ақли паст кимсалар иймон келтирганига ўхшаб иймон келтирамизми?” – деб айтадилар. Яна бир бор огоҳ бўлингизки, айнан уларнинг ўзлари калтафаҳм кимсалардир. Лекин аҳмоқ эканликларини ўзлари билмайдилар.

Изоҳ: Исломга кирганлар орасида камбағал, оддий одамлар бор эди. Уларнинг ораларида Билол розияллоҳу анҳу, Суҳайб розияллоҳу анҳу каби қуллар ҳам бўлганлиги боис, мунофиқлар гўё ор қилиб Исломга киришдан бош тортганлар. Ваҳоланки, иймон – бой-фақир, озод ва қул – барчага шарт ва зарур бўлган амрдир.

وَاِذَا لَقُوا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا قَالُٓوا اٰمَنَّاۚ وَاِذَا خَلَوْا اِلٰى شَيَاط۪ينِهِمْۙ قَالُٓوا اِنَّا مَعَكُمْۙ اِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِؤُ۫نَ (١٤)

14. Улар қачонки иймон келтирган кимсаларга дуч келсалар: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – дейдилар. Борди-ю шайтонлари бўлган мунофиқ йўлбошчилари билан бирга холи қолган чоғларида: “Биз сизлар билан биргамиз, иймон масаласига келсак, фақатгина биз мўминларнинг устидан кулиб, мазах қилувчилармиз”, – дейдилар.

اَللّٰهُ يَسْتَهْزِئُ بِهِمْ وَيَمُدُّهُمْ ف۪ي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (١٥)

15. Аксинча, Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари туфайли истеҳзо қилади. Ҳамда бу дунёда уларни ҳаддан ошишлари ва туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.

Изоҳ: Аллоҳнинг истеҳзо қилиши деганда, тажовузкор кимсалар учун бериладиган муқаррар жазо тайин экан, деб тушуниш лозим.

اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ اشْتَرَوُا الضَّلَالَةَ بِالْهُدٰىۖ فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ وَمَا كَانُوا مُهْتَد۪ينَ (١٦)

16. Ана у мунофиқлар ҳидоят ўрнига залолат йўлини сотиб олган кимсалардир. Шундай экан, уларнинг бу беҳуда олди-бердилари фойда келтирмади ва улар тўғри йўлни топувчи ҳам бўлмадилар.

مَثَلُهُمْ كَمَثَلِ الَّذِي اسْتَوْقَدَ نَارًاۚ فَلَمَّٓا اَضَٓاءَتْ مَا حَوْلَهُ ذَهَبَ اللّٰهُ بِنُورِهِمْ وَتَرَكَهُمْ ف۪ي ظُلُمَاتٍ لَا يُبْصِرُونَ (١٧)

17. У мунофиқларнинг мисоли худди тунда олов ёққан одамга ўхшайди. Олов энди унинг атрофини ёрита бошлагач, Аллоҳ бирдан ўтни ўчириб, ёруғлигини кетказади. Шундан сўнг уларни зулматларда ҳеч нарсани кўролмайдиган ҳолатга ташлаб қўяди.

Изоҳ: Оят мунофиқларнинг аввалда Ислом нуридан баҳра олганларини қоронғи кечада ёнган машъалага ўхшатади. Кейин уларнинг яна куфрга қайтишларини эса, машъаланинг бирдан сўниб, қоронғи зулматда қолиб кетганига қиёс қилади.

صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَرْجِعُونَۙ (١٨)

18. Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.

Изоҳ: Уларнинг қайтмасликлари деганда, адашиб юрган йўлларидан қайтмаслик ёки ҳидоят деб аталмиш тўғри йўлга бошқа қайтмаслик назарда тутилади.

اَوْ كَصَيِّبٍ مِنَ السَّمَٓاءِ ف۪يهِ ظُلُمَاتٌ وَرَعْدٌ وَبَرْقٌۚ يَجْعَلُونَ اَصَابِعَهُمْ ف۪ٓي اٰذَانِهِمْ مِنَ الصَّوَاعِقِ حَذَرَ الْمَوْتِۜ وَاللّٰهُ مُح۪يطٌ بِالْكَافِر۪ينَ (١٩)

19. Ёки уларнинг ҳолати бамисоли даҳшатли чақмоқ, момақалдироқ ва қоронғиликлар ичра осмондан шаррос ёққан ёмғирга дуч келиб қолган одамга ўхшайди. Ўлим қўрқуви сабабли яшиннинг гулдурос овозини эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб оладилар. Аллоҳ эса Ўз илми билан кофирларни ҳар томондан ўраб олувчидир.

يَكَادُ الْبَرْقُ يَخْطَفُ اَبْصَارَهُمْۜ كُلَّمَٓا اَضَٓاءَ لَهُمْ مَشَوْا ف۪يهِۙ وَاِذَٓا اَظْلَمَ عَلَيْهِمْ قَامُواۜ وَلَوْ شَٓاءَ اللّٰهُ لَذَهَبَ بِسَمْعِهِمْ وَاَبْصَارِهِمْۜ اِنَّ اللّٰهَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ۟ (٢٠)

20. Чақмоқ гўё мунофиқларнинг кўзларини олиб қўйгудек эди. Қачонки чақмоқ уларга бир дам атрофни ёритса, у ерда бироз илдамланишар, такрор уларнинг тепаларини зулмат қопласа, жойларида тўхтаб туришарди. Агар Аллоҳ хоҳласа эди уларнинг қулоқ ва кўзларини чақмоқ туфайли йўқ қилиб кетказиб қўяр эди. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.

Изоҳ: 17-оятдан бошлаб зикр қилинган ўхшатмаларда, иймондан баҳра ололмаган мунофиқларнинг дунёдан ва воқеалардан олган даҳшатлари тасвирланмоқда. Оятлардаги мисолларда Ислом дини ёмғирга, кофирларнинг шубҳа ва гумонлари қоронғиликка, мунофиқларнинг оқибати яшинга, кейинги оятдаги бироз илдамланиш ифодаси эса мунофиқларнинг фурсат топганда мусулмонлар учун душманлик қилишларига ўхшатилмоқда.

يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذ۪ي خَلَقَكُمْ وَالَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَۙ (٢١)

21. Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд сизлар, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.

اَلَّذ۪ي جَعَلَ لَكُمُ الْاَرْضَ فِرَاشًا وَالسَّمَٓاءَ بِنَٓاءًۖ وَاَنْزَلَ مِنَ السَّمَٓاءِ مَٓاءً فَاَخْرَجَ بِه۪ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقًا لَكُمْۚ فَلَا تَجْعَلُوا لِلّٰهِ اَنْدَادًا وَاَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (٢٢)

22. У сизларга ҳаёт кечиришингиз учун Ерни тўшак, осмонни том каби бино қилган ҳамда осмондан сув ёғдирган, кейин у сув туфайли сизларга ризқ бўлсин деб турли мевалар ундириб чиқарган Зотдир. Шундай экан, бас, сизлар билиб туриб бошқа сохта маъбудларни Аллоҳга тенг қилманглар.

وَاِنْ كُنْتُمْ ف۪ي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلٰى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِه۪ۖ وَادْعُوا شُهَدَٓاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللّٰهِ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (٢٣)

23. Агар қулимиз Муҳаммадга Биз нозил қилган Қуръондан гумонда бўлсангиз, қани, унда сиз ҳам унга ўхшаш бирор бир сура келтириб кўринг. Бунинг учун Аллоҳдан ўзга шоҳидларингизни ҳам ёрдамга чақираверинглар. Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, шундай қилиб кўринглар-чи?!

فَاِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّت۪ي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُۚ اُعِدَّتْ لِلْكَافِر۪ينَ (٢٤)

24. Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.

Изоҳ: Мана бу оят Қуръоннинг Ҳақ таолодан нозил бўлганига яна бир далилдир. Оятда Қуръонга ўхшаш бир сура келтириш учун барча майдонга чорланмоқда, кейин эса бунинг асло имкони йўқлиги таъкидланмоқда. Бу оятнинг исботини инсоният салкам 15 асрдан бери кўриб, гувоҳи бўлиб келмоқда.

وَبَشِّرِ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ اَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُۜ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًاۙ قَالُوا هٰذَا الَّذ۪ي رُزِقْنَا مِنْ قَبْلُ وَاُتُوا بِه۪ مُتَشَابِهًاۜ وَلَهُمْ ف۪يهَٓا اَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٢٥)

25. Эй Муҳаммад, иймон келтирган, яхши амаллар қилган кимсалар учун ҳақиқатан, тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар муҳайё экани ҳақида хушхабар беринг. Ҳар гал у ердан бир мева уларга ризқ қилиб берилса: “Ахир дунёда бундай ризқ бизга олдин ҳам берилган эди-ку?” – дейдилар. Уларга, фақатгина у меванинг кўриниши ўхшаш қилиб берилган, холос. Ҳамда у жаннат аҳллари учун у ерда покиза жуфтлар бордир ва улар жаннатда мангу қоладилар.

Изоҳ: Бу оятда мусулмон бўлиб, чиройли амаллари билан охират диёрига кетганлар ва жаннат эгалари учун берилган неъматларнинг дунёдаги неъматларга ўхшашлиги айтилмоқда. Лекин бу билан жаннат неъматининг дунё неъмати билан бир хил экан-да деб тушунмаслик керак. Саҳиҳул Бухорийдаги “Бадъ ул-халқ” бобида зикр қилинган ҳадиси шарифда “Жаннат аҳлларига кўзлари кўрмаган, қулоқлари эшитмаган ва хаёлларига ҳам келмаган неъматлар берилади”, – деб айтилган.

اِنَّ اللّٰهَ لَا يَسْتَحْي۪ٓ اَنْ يَضْرِبَ مَثَلًا مَا بَعُوضَةً فَمَا فَوْقَهَاۜ فَاَمَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا فَيَعْلَمُونَ اَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْۚ وَاَمَّا الَّذ۪ينَ كَفَرُوا فَيَقُولُونَ مَاذَٓا اَرَادَ اللّٰهُ بِهٰذَا مَثَلًاۢ يُضِلُّ بِه۪ كَث۪يرًا وَيَهْد۪ي بِه۪ كَث۪يرًاۜ وَمَا يُضِلُّ بِه۪ٓ اِلَّا الْفَاسِق۪ينَۙ (٢٦)

26. Аллоҳ чивин ёки яратилиш жиҳатдан ундан-да устунроқ нарсаларни мисол тариқасида келтиришдан уялиб, тортиниб ўтирмайди. Албатта, иймон келтирган кимсалар бу оятларни Роббиларидан ҳақ бўлиб келган деб биладилар. Аммо куфр келтирган кимсалар эса гумроҳлик қилиб: “Аллоҳ бу мисол билан нима дейишни хоҳлайди?” – дейдилар. Аллоҳ бу масалларни келтириш билан иймон келтирмаганлари учун кўпчиликни адаштириб залолатга кетказади ҳамда кўпчиликни шу сабаб билан тўғри йўлга етаклайди. Лекин Аллоҳ бу мисоллар билан фақат фосиқ кишиларни йўлдан адаштиради.

Изоҳ: Қуръони Каримда мисол тариқасида берилган турли хил жониворлар, паррандалар, шунингдек, пашша, чивин, ўргимчак, чумоли каби ҳашарот номларини ҳам учратиш мумкин. Баъзи қалбида нифоқ ва куфр иллати бўлган кимсалар: “Агар Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлганида эди, мана шундай майда-чуйда ҳашаротлар ўрнак қилиб берилармиди?!” – деб истеҳзо қилишган. Бунга жавобан Аллоҳ ўзининг яратган махлуқотларини у хоҳ улкан, хоҳ майда бўлсин, мисол келтириб ўтишдан уялмаслигини билдириб, бу оятни нозил қилган. Агар аслида яхшилаб тафаккур қилинса, кўзимиз кичкина ва ҳақир деб кўрган бу ҳашаротлар ақл бовар қилмас даражада мураккаб ишларни қилиши ҳозирги кунимизда фанга маълумдир.

اَلَّذ۪ينَ يَنْقُضُونَ عَهْدَ اللّٰهِ مِنْ بَعْدِ م۪يثَاقِه۪ۖ وَيَقْطَعُونَ مَٓا اَمَرَ اللّٰهُ بِه۪ٓ اَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الْاَرْضِۜ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ (٢٧)

27. У фосиқлар шундай кимсаларки, Аллоҳга берган аҳдини қатъий иқрордан кейин бузадилар, Аллоҳ боғланишига буюрган исломий-ахлоқий, қариндош-уруғчилик, дўстлик каби ришталарни узадилар ва Ер юзида фасод тарқатиб юрадилар. Ана шундай кимсалар зиён кўрувчилардир.

Изоҳ: Боғланишига буюрган нарсалар деганда, қавм-қариндошлар билан боғланиб, уларга силаи раҳм қилиш, мўмин-мусулмонлар билан яхши муносабатда бўлиш, пайғамбарларни айирмай ҳаммасига баробар иймон келтириш каби ишлар назарда тутилади.

كَيْفَ تَكْفُرُونَ بِاللّٰهِ وَكُنْتُمْ اَمْوَاتًا فَاَحْيَاكُمْۚ ثُمَّ يُم۪يتُكُمْ ثُمَّ يُحْي۪يكُمْ ثُمَّ اِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (٢٨)

28. Сизлар олдин йўқ бўлиб, ўлик эканлигингизда сизга ҳаёт ато этган, сўнгра яна жонингизни олиб, вафотингиздан кейин қайта тирилтирадиган, сўнгра яна Унинг ҳузурига қайтариладиган Аллоҳни қандай қилиб инкор қиласизлар?!

هُوَ الَّذ۪ي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الْاَرْضِ جَم۪يعًا ثُمَّ اسْتَوٰٓى اِلَى السَّمَٓاءِ فَسَوّٰيهُنَّ سَبْعَ سَمٰوَاتٍۜ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَل۪يمٌ۟ (٢٩)

29. У Ер юзидаги барча нарсаларни сиз инсонлар учун яратган, сўнгра самога юзланиб, уларни етти қават осмон қилиб тиклаган Зотдир. У барча нарсани ҳикматини билиб турувчи Зотдир.

وَاِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلٰٓئِكَةِ اِنّ۪ي جَاعِلٌ فِي الْاَرْضِ خَل۪يفَةًۜ قَالُٓوا اَتَجْعَلُ ف۪يهَا مَنْ يُفْسِدُ ف۪يهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَٓاءَۚ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَۜ قَالَ اِنّ۪ٓي اَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ (٣٠)

30. Эй Расулим, Роббингиз фаришталарга қарата: “Мен Ер юзида Одамни халифа қилмоқчиман”, – деганида, фаришталар: “У ерда бузғунчилик қиладиган, ноҳақ қон тўкадиган кимсаларни халифа қилиб яратасанми? Шундоқ ҳам биз Сенга ҳамд ва саноинг билан тасбеҳ айтиб ва Сени муқаддас деб биламизку”, – деб айтганлар. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан”, – деди.

Изоҳ: Оятдаги халифа лафзи, ўринбосар, вакил маъноларини англатади. Халифа сўзидан мурод бу ерда Одам Атодир. Одам алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳукм ва амрларини бажариш учун Ерга юборилган халифа, яъни вакилдир. Фаришталар одам боласининг Ерда қон тўкишини билишлари хусусида турли ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда инсонлардан аввал яратилган жинларнинг қон тўкиб бузғунчилик қилганларини билган фаришталар одамзодни ҳам шундай деб ўйлашган. Шунингдек, Аллоҳ фаришталарга одам ва унинг хусусиятлари ҳақида билдирган деган фикрлар ҳам мавжуд.

وَعَلَّمَ اٰدَمَ الْاَسْمَٓاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلٰٓئِكَةِ فَقَالَ اَنْبِؤُ۫ن۪ي بِاَسْمَٓاءِ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (٣١)

31. Аллоҳ Одамни яратгач, унга барча нарса номларини ва хусусиятларини ўргатди. Сўнгра у нарсаларни фаришталарга кўрсатиб: “Модомики, ростгўй бўлсангиз, қани, мана бу нарсаларнинг исмлари ва хусусиятларини менга айтиб беринглар-чи?” – деди.

قَالُوا سُبْحَانَكَ لَا عِلْمَ لَنَٓا اِلَّا مَا عَلَّمْتَنَاۜ اِنَّكَ اَنْتَ الْعَل۪يمُ الْحَك۪يمُ (٣٢)

32. Фаришталар: “Эй барча нуқсонлардан пок Зот, биз фаришталарда Сен ўргатгандан бошқа илм йўқдир”, – деб айтдилар. Албатта, Сен ҳамма нарсани билувчиАълим ва ҳикмат соҳиби бўлган – Ҳаким Зотсан.

قَالَ يَٓا اٰدَمُ اَنْبِئْهُمْ بِاَسْمَٓائِهِمْۚ فَلَمَّٓا اَنْبَاَهُمْ بِاَسْمَٓائِهِمْۙ قَالَ اَلَمْ اَقُلْ لَكُمْ اِنّ۪ٓي اَعْلَمُ غَيْبَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَاَعْلَمُ مَا تُبْدُونَ وَمَا كُنْتُمْ تَكْتُمُونَ (٣٣)

33. Шундан кейин Аллоҳ: “Эй Одам, қани, фаришталарга у нарсаларнинг номларини бирма-бир айтиб бер-чи!” – деди. Одам фаришталарга уларнинг исмлари ҳақида хабар бергач, Аллоҳ фаришталарга қарата: “Албатта, Мен осмонлару Ернинг барча сир-асрорини биламан ҳамда сизлар ошкора қилган ва ичингизда яширган нарсаларингизни ҳам биламан, демаганмидим?” – деди.

وَاِذْ قُلْنَا لِلْمَلٰٓئِكَةِ اسْجُدُوا لِاٰدَمَ فَسَجَدُٓوا اِلَّٓا اِبْل۪يسَۜ اَبٰى وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِر۪ينَ (٣٤)

34. Эй Муҳаммад, Биз фаришталарга қарата: “Одамга сажда қилинглар”, – деганимизда фаришталар дарҳол сажда қилганларини эсланг. Фақат иблис сажда қилмай бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди.

Изоҳ: Бу оятдаги “Одамга сажда қилинглар” жумласидан мурод, Аллоҳга қилинадиган сажда каби тушунилмаслиги лозим. Бу ердаги саждадан мақсад, Одамни яратгани учун Аллоҳни улуғлаб сажда қилиш ёки сўнгра бекам-кўст, мукаммал қилиб яратилган Одамга ҳурмат ва иззат тариқасида таъзим бажо айлашдир.

وَقُلْنَا يَٓا اٰدَمُ اسْكُنْ اَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَاۖ وَلَا تَقْرَبَا هٰذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِم۪ينَ (٣٥)

35. Шундан кейин: “Эй Одам, энди сен ва жуфтинг Ҳавво билан жаннатга жойлашинглар ва у неъматлардан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтга яқинлаша кўрманг ва унинг мевасидан еб қўйманглар, акс ҳолда, нафсингизга зулм қилганлардан бўлиб қоласизлар”, – дедик.

Изоҳ: Тановул қилиниши ман этилган дарахтнинг нима эканлиги ҳақида турли нақллар бор. Унинг узум, олма ёки буғдойлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Энг тўғрисини билувчи Аллоҳ таолодир.

فَاَزَلَّهُمَا الشَّيْطَانُ عَنْهَا فَاَخْرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا ف۪يهِۖ وَقُلْنَا اهْبِطُوا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّۚ وَلَكُمْ فِي الْاَرْضِ مُسْتَقَرٌّ وَمَتَاعٌ اِلٰى ح۪ينٍ (٣٦)

36. Бироқ шайтон Одам ва Ҳавво икковини васваса қилиб, ундан тойдирди ҳамда бўлиб турган жойлари жаннатдан чиқарди. Шунда Биз: “Энди бир-бирингизга душман бўлган ҳолда жаннатдан пастга тушинглар. Ер юзида сиз учун ажалингиз келгунча маълум бир вақтгача қароргоҳ, ҳаёт ва манфаат бордир”, – деб айтдик.

Изоҳ: Муфассирларнинг аксарияти номи зикр қилинган жаннатнинг ҳақиқий ва абадий бўлган жаннат эмас, аксинча, Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалом учун алоҳида барпо қилган бир кўркам боғ эканлигини айтиб ўтишган. Фикрларининг далили сифатида эса, абадий жаннатдан қувилиш йўқлиги ва у маконга шайтоннинг кира олмаслиги деб кўрсатишган.

فَتَلَقّٰٓى اٰدَمُ مِنْ رَبِّه۪ كَلِمَاتٍ فَتَابَ عَلَيْهِۜ اِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّح۪يمُ (٣٧)

37. Шундан сўнг, Одам Роббисидан тавба ва итоатга доир сўзларни ва буйруқларни қабул қилиб олди. Аллоҳ эса уни кечирди. Дарҳақиқат, У тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва бандаларига марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.

قُلْنَا اهْبِطُوا مِنْهَا جَم۪يعًاۚ فَاِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنّ۪ي هُدًى فَمَنْ تَبِعَ هُدَايَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٣٨)

38. Биз: “Энди ҳаммангиз жаннатдан тушинглар. Қачонки сизларга Мен тарафдан ҳидоят бўлмиш дин, китоб ёки пайғамбар келгач, ким юборган ҳидоятимга эргашса, демак, қиёмат кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар бўлмайди ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар”, – дедик.

Изоҳ: Аввалда Одам билан Ҳавво икки киши бўлса ҳам, уларнинг кейинчалик пайдо бўладиган авлодлари назарда тутилганлиги сабабли кўплик шакли ишлатилган. “Тушингиз!” дейилишидан мақсад: жаннатнинг энг юқорида эканлигига урғу берилган. Дўзах пастда бўлгани учун унга “кириш” сўзидан кўра, “тушиш” лафзи кўп ишлатилиши ҳам шу эътибор биландир.

وَالَّذ۪ينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَٓا اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ۟ (٣٩)

39. Бироқ куфр келтирган ҳамда оятларимизни инкор қилиб, ёлғонга чиқарган кимсалар эса, дўзах эгалари бўлиб, улар у ерда мангу қолувчилардир.

يَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِيَ الَّت۪ٓي اَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَاَوْفُوا بِعَهْد۪ٓي اُو۫فِ بِعَهْدِكُمْ وَاِيَّايَ فَارْهَبُونِ (٤٠)

40. Эй бани Исроил авлодлари, сизларга авваллари инъом этган неъматимни эсга олинглар. Менга берган аҳдга вафо қилинглар, шунда Мен ҳам сизга берган аҳдга вафо қиламан. Ҳамда ёлғиз Мендангина қўрқинглар.

Изоҳ: Суранинг бундан кейинги оятларида бани Исроил ҳақида зикр қилинади. Исроил, Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғиллари бўлмиш Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаби ҳисобланади. Яҳудийлар Яъқуб алайҳиссалом ўғилларининг биридан тарқаган миллатдир. Аллоҳ таоло бу наслдан кўплаб пайғамбарлар чиқарган ва китоблар нозил қилган. Қуръонда кўп маротаба номи зикр қилинган Мусо алайҳиссалом ҳам бани Исроилга юборилган пайғамбарлардан биридир. Яҳудийлар Аллоҳ тарафидан жуда кўп неъматлар билан сийланишига қарамай, улар куфр ва инкорда давом этаверганлар. Натижада, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлар. Қўлимиздаги Қуръон маъноларининг изоҳли таржимасида бундан кейин бани Исроилга, Исроил ўғилларининг авлодлари маъносидаги, “бани Исроил авлодлари” ибораси ишлатилади.

وَاٰمِنُوا بِمَٓا اَنْزَلْتُ مُصَدِّقًا لِمَا مَعَكُمْ وَلَا تَكُونُٓوا اَوَّلَ كَافِرٍ بِه۪ۖ وَلَا تَشْتَرُوا بِاٰيَات۪ي ثَمَنًا قَل۪يلًاۘ وَاِيَّايَ فَاتَّقُونِ (٤١)

41. Сизларнинг олдингиздаги Таврот ва Инжилни тасдиқловчи қилиб туширганим Қуръонга иймон келтиринглар. Энг биринчилардан бўлиб, унга ишонмасдан куфр келтирувчи бўлманглар. Ҳамда оятларимни ўткинчи дунё манфаати деб, арзимас баҳога алмаштириб сотманглар ва фақат Мендангина қўрқинглар.

وَلَا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَاَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (٤٢)

42. Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва ўзингиз уни Аллоҳдан эканлигини билиб турган ҳолда ҳақиқатни одамлардан яширманглар.

Изоҳ: Бани Исроил қавми охирги пайғамбар ўзларидан эмас араблардан бўлганлигига ҳасад қилиб Тавротдаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари ёзилган оятларни ўчириб юборишган.

وَاَق۪يمُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتُوا الزَّكٰوةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِع۪ينَ (٤٣)

43. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закот беринглар ва руку қилувчи мўминлар билан бирга Аллоҳга руку қилинглар.

اَتَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبِرِّ وَتَنْسَوْنَ اَنْفُسَكُمْ وَاَنْتُمْ تَتْلُونَ الْكِتَابَۜ اَفَلَا تَعْقِلُونَ (٤٤)

44. Сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобини ўқиб туриб, одамларни яхшиликка чорлайсизлар-у, ўзингизни эсдан чиқарасизларми?! Наҳотки ақлни ишлатмайсизлар?!

وَاسْتَع۪ينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلٰوةِۜ وَاِنَّهَا لَكَب۪يرَةٌ اِلَّا عَلَى الْخَاشِع۪ينَۙ (٤٥)

45. Аллоҳдан ҳар қандоқ ҳолда ҳам сабр қилиб ва намоз ўқиш билан ёрдам сўранглар. Албатта, у намозни тўлиқ адо этиш қийин бир амалдир. Бироқ намоз ўқиш ёлғиз Аллоҳдан қўрқувчи кимсаларгагина машаққатли иш эмасдир.

اَلَّذ۪ينَ يَظُنُّونَ اَنَّهُمْ مُلَاقُوا رَبِّهِمْ وَاَنَّهُمْ اِلَيْهِ رَاجِعُونَ۟ (٤٦)

46. Сабр ва намозда бардавом кимсалар, албатта, бир кун Роббиларига юзма-юз келишни ва шубҳасиз, яна Унинг ҳузурига қайтиб борувчи эканликларини биладилар.

يَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِيَ الَّت۪ٓي اَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَاَنّ۪ي فَضَّلْتُكُمْ عَلَى الْعَالَم۪ينَ (٤٧)

47. Эй бани Исроил авлодлари, сизларга инъом этган неъматларимни ва бир пайтлар сизларни бошқа қавмларга кўра оламларга устун қилиб қўйганимни ёдга олинглар!

Изоҳ: Бани Исроилнинг оламларга устун бўлиши, ўзларининг ичларидан кўплаб пайғамбарларнинг келиши, китоблар нозил бўлиши ҳамда шу қавмдан подшоҳлар ва уламоларнинг дунёга келишидир.

وَاتَّقُوا يَوْمًا لَا تَجْز۪ي نَفْسٌ عَنْ نَفْسٍ شَيْـًٔا وَلَا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَاعَةٌ وَلَا يُؤْخَذُ مِنْهَا عَدْلٌ وَلَا هُمْ يُنْصَرُونَ (٤٨)

48. Бир нафс эгаси бошқаси учун ҳеч нарса тўлаб беролмайдиган, ҳеч кимдан шафоат қабул қилинмайдиган, қилган гуноҳлари учун бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, биров томонидан улар учун ёрдам берилмайдиган қиёмат кунидан қўрқинглар.

وَاِذْ نَجَّيْنَاكُمْ مِنْ اٰلِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُٓوءَ الْعَذَابِ يُذَبِّحُونَ اَبْنَٓاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَٓاءَكُمْۜ وَف۪ي ذٰلِكُمْ بَلَٓاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظ۪يمٌ (٤٩)

49. Эй бани Исроил авлодлари, сизларга бир пайтлар ёмон азобларни раво кўрган, ўғил болаларингизни сўйиб, аёл-қизларингизни бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қўйиб юборган золим фиръавн хонадонидан қутқарганимизни эсланглар. Ана ўша пайтдаги бўлиб ўтган ҳодисаларда сизларга Роббингиз томонидан катта бир имтиҳон бўлган эди.

Изоҳ: Фиръавн қадимги Миср ҳукмдорларига берилган унвон бўлиб, кўп асрлар давомида минтақада подшоҳлик қилган сулоладир. Фиръавн хонадони ва тарафдорларининг яҳудийларни қатл этиш сабаби саройдаги коҳинлардан бирининг кўрган туши бўлади. Туш таъбирига кўра, “Исроил авлодларидан дунёга келадиган бир ўғил кун келиб фиръавн салтанатини тор-мор қилиши”, айтилади. Бу кўрилган тушнинг рўёбга чиқишидан қўрққан фиръавн барча янги туғилган яҳудий болаларини ўлдиришга буйруқ беради. Аёл-қизлар эса ўлдирилмай қўйиб юборилар эди. Ўша йили янги туғилган болалар ичида бўлғуси пайғамбар Мусо алайҳиссалом ҳам бор эди. Лекин Аллоҳнинг инояти билан у зот ўлимдан қутулиб қолади.

وَاِذْ فَرَقْنَا بِكُمُ الْبَحْرَ فَاَنْجَيْنَاكُمْ وَاَغْرَقْنَٓا اٰلَ فِرْعَوْنَ وَاَنْتُمْ تَنْظُرُونَ (٥٠)

50. Сизлар учун денгизни иккига айириб, ғарқ бўлишдан қутқарганимизни ҳамда фиръавннинг хонадони ва издошларини кўзингиз билан кўриб турганингизда сувга чўктириб юборганимизни ҳам эсга олинглар.

Изоҳ: Орадан йиллар ўтиб, Аллоҳ Мусо алайҳиссаломни яҳудийларга пайғамбар қилади. Фиръавн Мусо алайҳиссалом ўртасидаги можаролардан сўнг қулликда бўлган бани Исроил авлодларига Мисрни тарк этишга рухсат беради. Лекин фиръавн уларни таъқиб қилиб келади. Улар денгиз яқинига келиб қолганларида Аллоҳ денгизни иккига бўлиб Мусо алайҳиссалом ва унга эргашганларни ўтказиб юборади. Уларнинг ортидан қувиб келган фиръавн ва аскарлари эса денгиз ўртасигача кириб келишади. Шунда Аллоҳ денгизни бирлаштириб фиръавн ва унинг аскарларини денгизда ғарқ қилади.

وَاِذْ وٰعَدْنَا مُوسٰٓى اَرْبَع۪ينَ لَيْلَةً ثُمَّ اتَّخَذْتُمُ الْعِجْلَ مِنْ بَعْدِه۪ وَاَنْتُمْ ظَالِمُونَ (٥١)

51. Таврот китобини бериш учун Мусо пайғамбар билан Тур деб аталган тоғда қирқ кеча учун ваъдалашганимизни эсланглар. Ундан кейин ўзингизга зулм қилган ҳолда бир бузоқни ибодат қилиш учун илоҳ қилиб олган эдингизлар.

Изоҳ: Бани Исроил авлодлари Мисрдан чиқиб Сино тоғи яқинларига жойлашадилар. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Таврот китобини ҳамда қавмига буйруқлар, тавсиялар ва қонун-қоидалар бериш мақсадида уни Тур тоғига қирқ кун муддатга чақиради. Мусо алайҳиссалом Тур тоғига кетганида, қавм ичидаги Сомирий исмли киши одамлардан тилла буюмларни тўплаб, уларни эритади ва бир бузоқ ҳайкалини ясаб беради. Сўнгра одамларга: “Мусо сизларни эсдан чиқариб юборди. Энди сизнинг илоҳингиз мана шу бузоқ, унга сиғининглар”, – деб уларни йўлдан уради. Бу воқеа Тоҳо сурасида ҳам баён этилган.

ثُمَّ عَفَوْنَا عَنْكُمْ مِنْ بَعْدِ ذٰلِكَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (٥٢)

52. Сўнгра ўша ёмон ишлардан кейин ҳам, балки, Менга шукр қиларсизлар деб, сизларни афв этган эдик.

وَاِذْ اٰتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَالْفُرْقَانَ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (٥٣)

53. Кейин шояд, ҳидоят топасизлар деб, Мусога Таврот китобини ва ҳақ билан ботилни айирувчи Фурқонни ҳам берганимизни эсланглар.

Изоҳ: Баъзи муфассирларнинг айтишларича, Мусо алайҳиссаломга берилган Фурқон ҳақ ва ботил орасини айирувчи илоҳий буйруқлар ва ҳукмлардан иборат мажмуадир.

وَاِذْ قَالَ مُوسٰى لِقَوْمِه۪ يَا قَوْمِ اِنَّكُمْ ظَلَمْتُمْ اَنْفُسَكُمْ بِاتِّخَاذِكُمُ الْعِجْلَ فَتُوبُٓوا اِلٰى بَارِئِكُمْ فَاقْتُلُٓوا اَنْفُسَكُمْۜ ذٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ عِنْدَ بَارِئِكُمْۜ فَتَابَ عَلَيْكُمْۜ اِنَّهُ هُوَ التَّوَّابُ الرَّح۪يمُ (٥٤)

54. Шундан сўнг Мусо ўз қавмига қарата: “Сизлар бир бузоқни илоҳ қилиб олиб, унга сиғиниш билан ўзингизга ўзингиз қаттиқ зулм қилдингизлар. Энди Яратганингизга тавба қилиб, ўз-ўзингизни ўлдиринглар. Бу ишни амалга оширишингиз сизларни йўқдан бор қилувчи Борий Зот наздида яхшироқ бўлар эди”, – деганини ҳам ёдга олинглар. Шундан сўнг, Аллоҳ яна тавбангизни қабул қилиб сизларни кечирди. Албатта, У кечирувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Изоҳ: Оятдаги “ўз-ўзингизни ўлдиринглар” ибораси турли тафсир китобларида ҳақиқий маънода ўзини ўлдириш, бир-бирларини ўлдириш ёки кибрланган нафсларни ўлдириш, деб талқин қилинади.

وَاِذْ قُلْتُمْ يَا مُوسٰى لَنْ نُؤْمِنَ لَكَ حَتّٰى نَرَى اللّٰهَ جَهْرَةً فَاَخَذَتْكُمُ الصَّاعِقَةُ وَاَنْتُمْ تَنْظُرُونَ (٥٥)

55. Бўлиб ўтган ҳодисаларга қарамай яна: “Эй Мусо, биз Аллоҳни айнан кўз билан кўрмагунимизча сенга асло ишонмаймиз”, – деганингизни ёдга олинглар. Бу гапни айтишингиз билан кўз ўнгингизда сизларни ҳалок қилувчи яшин урган эди.

ثُمَّ بَعَثْنَاكُمْ مِنْ بَعْدِ مَوْتِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (٥٦)

56. Балки, энди шукр қиласизлар деб, яшин таъсиридан ўлганингиздан кейин ҳам сизларни яна қайта тирилтирдик.

وَظَلَّلْنَا عَلَيْكُمُ الْغَمَامَ وَاَنْزَلْنَا عَلَيْكُمُ الْمَنَّ وَالسَّلْوٰىۜ كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْۜ وَمَا ظَلَمُونَا وَلٰكِنْ كَانُٓوا اَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (٥٧)

57. Сизлар жазирама иссиқдан сақланишингиз учун булутни устингизга соябон қилдик. Осмондан сизларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки, ўзларига зулм қилган эдилар.

Изоҳ: Оятдаги осмондан ёққан ширинлик Қуръонда “Манна”, – деб айтилган. Баъзи тафсир олимлари уни ҳолва ёки ун деб изоҳлашган.

وَاِذْ قُلْنَا ادْخُلُوا هٰذِهِ الْقَرْيَةَ فَكُلُوا مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ رَغَدًا وَادْخُلُوا الْبَابَ سُجَّدًا وَقُولُوا حِطَّةٌ نَغْفِرْ لَكُمْ خَطَايَاكُمْۜ وَسَنَز۪يدُ الْمُحْسِن۪ينَ (٥٨)

58. Ўшанда Биз: “Байт ул-Мақдисдаги шу қишлоққа кириб боринглар ва у ердаги хоҳлаган нарсалардан бемалол тановул қилаверинглар. Дарвозадан эса сажда қилган ҳолда киринглар ва кириб боришда “Ҳитта – Роббим бизни афв эт”, – деб айтинглар, шунда хатоларингизни кечирамиз ва яхшилик қилувчи муҳсин кимсаларга неъматларимизни зиёда қилиб берамиз”, – деганимизни ҳам эсланглар.

فَبَدَّلَ الَّذ۪ينَ ظَلَمُوا قَوْلًا غَيْرَ الَّذ۪ي ق۪يلَ لَهُمْ فَاَنْزَلْنَا عَلَى الَّذ۪ينَ ظَلَمُوا رِجْزًا مِنَ السَّمَٓاءِ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ۟ (٥٩)

59. Аммо нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Шундан сўнг золим кимсалар устига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан даҳшатли бало ёғдирдик.

Изоҳ: Уларга буюрилган сўз – “бизни афв эт” маъносида ўз тилларидаги “ҳитта” лафзи эди. Фақат улар буйруқни “бизга буғдой керак” маъносидаги “ҳинта” сўзи билан алмаштириб, масхара қилишган. Муфассирлар уларга осмондан ёғдирилган балони турли хил офатлар ёки касалликлар деб таърифлашган.

وَاِذِ اسْتَسْقٰى مُوسٰى لِقَوْمِه۪ فَقُلْنَا اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَرَۜ فَانْفَجَرَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًاۜ قَدْ عَلِمَ كُلُّ اُنَاسٍ مَشْرَبَهُمْۜ كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللّٰهِ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْاَرْضِ مُفْسِد۪ينَ (٦٠)

60. Эй бани Исроил авлодлари, Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “асонг билан тошга ургин”, – деганимизни эсга олинглар. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Шундан сўнг ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойларини билиб олдилар. Аллоҳ ато этган ризқидан еб-ичинглар ва Ер юзида фасод тарқатувчилардан бўлиб, бузғунчилик қилманглар.

Изоҳ: Бани Исроил авлоди ўн икки гуруҳга мансуб эди. Улар Қуръонда “Асбот”, – деб аталган. Тошдан ўн икки булоқ отилиб чиқиши, ҳар бир қабила ўзига хос муайян сув ўрнига эга бўлганлигини билдиради. Шунингдек, баъзи ривоятларда денгизнинг очилишини ҳам ўн иккита алоҳида йўлак шаклида бўлиб айрилган деган фикрлар ҳам мавжуд.

وَاِذْ قُلْتُمْ يَا مُوسٰى لَنْ نَصْبِرَ عَلٰى طَعَامٍ وَاحِدٍ فَادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُخْرِجْ لَنَا مِمَّا تُنْبِتُ الْاَرْضُ مِنْ بَقْلِهَا وَقِثَّٓائِهَا وَفُومِهَا وَعَدَسِهَا وَبَصَلِهَاۜ قَالَ اَتَسْتَبْدِلُونَ الَّذ۪ي هُوَ اَدْنٰى بِالَّذ۪ي هُوَ خَيْرٌۜ اِهْبِطُوا مِصْرًا فَاِنَّ لَكُمْ مَا سَاَلْتُمْۜ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ وَالْمَسْكَنَةُ وَبَٓاؤُ۫ بِغَضَبٍ مِنَ اللّٰهِۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِاٰيَاتِ اللّٰهِ وَيَقْتُلُونَ النَّبِيّ۪نَ بِغَيْرِ الْحَقِّۜ ذٰلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ۟ (٦١)

61. Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.

Изоҳ: Шаҳар деб таржима қилинган сўз оятда “Миср” лафзи билан зикр қилинган. Шунинг учун ҳам баъзи олимлар уни шаҳар эмас қайтиб келган маконлари Мисрни назарда тутадилар. Бунга кўра, “Ундай бўлса, яна Мисрга қайтиб кетинглар. Сиз талаб қилган нарсалар у ердан топилади”, – деган маънони ҳам бериш мумкин.

اِنَّ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَالَّذ۪ينَ هَادُوا وَالنَّصَارٰى وَالصَّابِـ۪ٔينَ مَنْ اٰمَنَ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَعَمِلَ صَالِحًا فَلَهُمْ اَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْۖ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٦٢)

62. Шубҳасиз, иймон келтирган кимсалар, яҳудий динида бўлганлар, насроний динида бўлганлар ҳамда собиийлар деб аталган эътиқодда бўлганлардан, кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ва яхши амаллар қилган бўлсалар, улар учун Роббилари тарафидан ажрлари бордир. Ундай зотлар учун охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.

Изоҳ: Оятдаги собиийлар деб аталган тоифа ҳақида турли фикрлар мавжуд бўлиб, баъзилар уларни яҳудий ва насроний динларидан воз кечиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаниф динини давом эттирган тоифа деб аташган. Баъзилари эса уларни Яҳё пайғамбарга эргашганлар дейишган, яна бошқалари эса, уларни юлдузларга сиғинувчилар деб таъриф беришган.

وَاِذْ اَخَذْنَا م۪يثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ الطُّورَۜ خُذُوا مَٓا اٰتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُوا مَا ف۪يهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (٦٣)

63. Эй бани Исроил авлодлари, Биз сиздан аҳду паймонингизни олган ва устингизда Тур тоғини муаллақ кўтариб туриб: “Келтирган Таврот китобимизни амал қилган ҳолда қаттиқ ушланглар ва ундаги бор ҳукмларни ёдингизда тутинглар, шояд, шунда Аллоҳдан қўрқсангизлар”, – деганимизни эсланглар.

Изоҳ: Бани Исроилга Аллоҳ ўз қудрат ва мўъжизасини кўрсатиш учун аҳду паймон чоғида Тур тоғини худди булутдек уларнинг устида муаллақ қилиб кўтариб турганлиги ривоят қилинади. Тур ҳозирги Мисрдаги Сино яриморолида жойлашган тоғ номидир.

ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ مِنْ بَعْدِ ذٰلِكَۚ فَلَوْلَا فَضْلُ اللّٰهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ لَكُنْتُمْ مِنَ الْخَاسِر۪ينَ (٦٤)

64. Сизлар эса шундан кейин ҳам аҳдингиздан юз ўгириб кетдингиз. Агарда сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда эди, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қолар эдингиз.

وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ الَّذ۪ينَ اعْتَدَوْا مِنْكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُوا قِرَدَةً خَاسِـ۪ٔينَۚ (٦٥)

65. Эй бани Исроил авлодлари, дарҳақиқат, сизлардан шанба кунида имтиҳон тариқасида берилган синовларга қарши чиқиб ҳаддан ошганлар аҳволини ҳам яхши билгансизлар. Шунда Биз уларга: “Хору зор маймунларга айланиб қолинглар”, – деган эдик.

Изоҳ: Имом Насафийнинг “Мадорик-ут Танзил” номли тафсир китобларида келтирилишича, бани Исроилга шанба куни ҳурматини жойига қўйиш, у кунда ишламай, фақат ибодат билан машғул бўлиш буюрилган эди. Шунингдек, балиқ овлаш ҳам бу кунда ҳаром қилинган эди. Лекин бани Исроил Аллоҳнинг амрига итоат қилмай ҳаддиларидан ошган эдилар. Яъни улар ҳийла ишлатган ҳолда, шанба куни балиқ келадиган оқимга ҳовуз ковлаб, сув йўлини унга очиб қўярдилар. Балиқлар шанба куни тўғри оқиб келиб ҳовузга тушарди. Улар эса эртаси куни, яъни якшанбада “биз шанба куни балиқ овламадик”, – деб ҳовуздаги балиқларни тортиб олар эдилар.

فَجَعَلْنَاهَا نَكَالًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّق۪ينَ (٦٦)

66. Биз бу маймунга айланиш ҳодисасини ўша вақтдаги замондошларига ва келажакдаги келувчи умматларга ибратомуз бир жазо ҳамда Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учун ваъз-насиҳат манбаи қилдик.

وَاِذْ قَالَ مُوسٰى لِقَوْمِه۪ٓ اِنَّ اللّٰهَ يَأْمُرُكُمْ اَنْ تَذْبَحُوا بَقَرَةًۜ قَالُٓوا اَتَتَّخِذُنَا هُزُوًاۜ قَالَ اَعُوذُ بِاللّٰهِ اَنْ اَكُونَ مِنَ الْجَاهِل۪ينَ (٦٧)

67. Мусо ўз қавмига қарата: “Аллоҳ сизларга бир сигирни сўйишни амр қилмоқда”, – деганини эсланглар. Шунда Мусо пайғамбарнинг қавми: “Нима, бизни мазах қиляпсанми?!” – дегандилар. Мусо эса уларга жавобан: “Жоҳил кимсалардан бўлиб қолишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, – деб айтган эди.

Изоҳ: Мусо алайҳиссалом даврида бир бой кишининг камгағал амакиваччасидан бошқа меросхўри йўқ эди. Камбағал амакивачча бойнинг ўлимини пойлаб юриб, охири тоқати тоқ бўлади ва уни ўлдириб, мурдани қўшни қишлоққа ташлаб келади. Сўнгра бир неча бегуноҳ одамларга туҳмат қилиб, гўё бойни ўшалар ўлдирган, деган даъво билан Мусо алайҳиссаломга арз қилиб боради. У зот Аллоҳдан бу муаммонинг ечимида ёрдам сўрайди. Аллоҳ таоло уларга бир сигирни сўйиб, унинг бир бўлаги билан бойнинг мурдасини уришни, шунда у тирилиб, ўз қотилини айтиб беради, деб буюради.

قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا هِيَۜ قَالَ اِنَّهُ يَقُولُ اِنَّهَا بَقَرَةٌ لَا فَارِضٌ وَلَا بِكْرٌۜ عَوَانٌ بَيْنَ ذٰلِكَۜ فَافْعَلُوا مَا تُؤْمَرُونَ (٦٨)

68. Кейин улар: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг қандайлигини бизларга баён қилсин”, – дедилар. Шунда Мусо: “У Зотнинг амр қилишича, сигир на қари ва на жуда ёш, шу иккиси оралиғидаги ўртача бир сигир бўлсин”, – деб айтди. Сўнгра Мусо: “Бас, энди сизга амр қилинган ишни қила қолинглар”, – деди.

قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا لَوْنُهَاۜ قَالَ اِنَّهُ يَقُولُ اِنَّهَا بَقَرَةٌ صَفْرَٓاءُۙ فَاقِعٌ لَوْنُهَا تَسُرُّ النَّاظِر۪ينَ (٦٩)

69. Улар яна савол беришда давом этиб: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг ранги қандай эканини бизларга баён қилсин”, – дедилар. Мусо эса: “У Зотнинг айтишича, у сигир сап-сариқ ва кўрганларни кўзини қувонтирадиган, ялтироқ рангли бўлсин”, – деб айтди.

قَالُوا ادْعُ لَنَا رَبَّكَ يُبَيِّنْ لَنَا مَا هِيَۙ اِنَّ الْبَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَاۜ وَاِنَّٓا اِنْ شَٓاءَ اللّٰهُ لَمُهْتَدُونَ (٧٠)

70. Улар яна саволларида давом этган ҳолда: “Роббингга дуо қилиб сўра, у сигирнинг яна қандай эканини бизларга яхшилаб баён қилсин. Бизлар учун бу каби сигирлар бир-бирига ўхшаш бўлиб кетяпти. Сигирнинг қандайлиги ҳақида аниқ тушунолмадик”, – дедилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, шундан кейин биз, албатта, бу ишни қилишда тўғри йўлни топганлардан бўламиз.

قَالَ اِنَّهُ يَقُولُ اِنَّهَا بَقَرَةٌ لَا ذَلُولٌ تُث۪يرُ الْاَرْضَ وَلَا تَسْقِي الْحَرْثَۚ مُسَلَّمَةٌ لَا شِيَةَ ف۪يهَاۜ قَالُوا الْـٰٔنَ جِئْتَ بِالْحَقِّۜ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُوا يَفْعَلُونَ۟ (٧١)

71. Охири Мусо ўз қавмига қарата: “У Зотнинг амр қилишича сигир, ер ҳайдаш, сув ташиб экин суғориш учун бўйнига арқон тортилиб эгилмаган, бенуқсон ва танасида доғи бўлмаган бир сигир бўлсин”, – деди. Шундан сўнггина у ердаги қавм ночор: “Ана энди барча маълумотни тўғрисини келтирдинг”, – деб айтдилар. Бундай сифатга эга сигирни базўр топиб, уни сўйдилар. Оз қолса, бу ишни қила олмас эдилар.

Изоҳ: Фахриддин Розийнинг “Мафотиҳ-ул Ғайб” номли тафсиридаги ривоятда шундай дейилган: бани Исроил қабиласида солиҳ бир кимса бўлган эди. Унинг бир бузоғи бўлиб, ҳар куни ўрмонга ўтлатгани олиб борганида: “Аллоҳим, ўғлим улғайиб ота-онасига итоат қиладиган ёшга келгунча шу сигирни Сенга омонат қилдим”, – дер эди. Орадан йиллар ўтиб бузоқ сигирларнинг энг чиройлиси бўлиб етишди. Отасидан етим қолган бола онаси билан уни бозорга олиб чиқади. Ўша пайтдаги сигирларнинг нархи уч динор атрофида эди. Сифати баён қилинган сигирни базўр топган яҳудийлар уни териси тўла тиллага сотиб олишга мажбур бўлганлар.

وَاِذْ قَتَلْتُمْ نَفْسًا فَادّٰرَءْتُمْ ف۪يهَاۜ وَاللّٰهُ مُخْرِجٌ مَا كُنْتُمْ تَكْتُمُونَۚ (٧٢)

72. Эй бани Исроил авлодлари, ичингиздан бир шахсни ўлдириб қўйиб, у ҳақида тортишганингизни эслаб кўринглар. Аллоҳ эса, беркитиб юрганларингизни ўртага чиқарувчи Зотдир.

فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَاۜ كَذٰلِكَ يُحْيِ اللّٰهُ الْمَوْتٰى وَيُر۪يكُمْ اٰيَاتِه۪ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ (٧٣)

73. Кейин Биз: “Энди сўйилган у сигирнинг бирор бир бўлаги билан ўлдирилган жасадга уринглар”, – дедик. Жасадга жон кириб, қотил ким эканлигини айтди. Худди шу каби, Аллоҳ ўликларни қайта тирилтиради ва сизларга ақл юритишингиз учун мўъжиза ва оятларини кўрсатмоқда.

Изоҳ: “Бақара” сурасининг 67 ва 73-оятлари оралиғида сура номи берилишига сабаб бўлган сигир қиссаси келтиримоқда. Тафсир китобларида айтилишича, бани Исроилдан бўлган бир одам ўз амакисининг бойлигини қўлга киритиш мақсадида уни ўлдиради. Чунки унинг меросхўри йўқ эди. Кейин унинг жасадини бошқа бировнинг уйи олдига ташлаб кетади. Бунинг устига у жиноятини яширмоқчи бўлиб, атрофдагиларни қотилликда айблаб туҳмат қилади. Шундан кейин одамлар орасида тортишув чиққач, улар низони Мусо пайғамбарга етказиб ҳукм чиқаришига қарор қиладилар. Мусо пайғамбар бу ҳолат учун Аллоҳдан ёрдам сўраганида, бир сигирни сўйиб уни бир бўлаги ёки думи билан ўликни уришларини ва у ўлик тирилиб, қотил кимлигини айтиши ҳақида хабар келади. Лекин яҳудийлар буйруқни тезда бажармай Мусо пайғамбарни саволга тутаверадилар. Оқибатда бошида шакли оддий бўлган сигир, охирида топилиши қийин бўлган бир сигир сифатига бориб етади. Шундан кейин уни сўйиб бир бўлаги билан ўликни урадилар ва мурдага жон кириб қотил ким эканини айтиб беради.

ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُمْ مِنْ بَعْدِ ذٰلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ اَوْ اَشَدُّ قَسْوَةًۜ وَاِنَّ مِنَ الْحِجَارَةِ لَمَا يَتَفَجَّرُ مِنْهُ الْاَنْهَارُۜ وَاِنَّ مِنْهَا لَمَا يَشَّقَّقُ فَيَخْرُجُ مِنْهُ الْمَٓاءُۜ وَاِنَّ مِنْهَا لَمَا يَهْبِطُ مِنْ خَشْيَةِ اللّٰهِۜ وَمَا اللّٰهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (٧٤)

74. Мана шу мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди. У кўнгилларингиз тошдек ҳатто ундан ҳам қаттиқроқдир. Чунки тошлардан шундайлари борки, ундан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари ҳам борки, ёрилиб ундан сув чиқади ва яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан думалаб юқоридан пастга қулайди. Аллоҳ сизлар қилаётган ишларингиздан бехабар эмасдир.

اَفَتَطْمَعُونَ اَنْ يُؤْمِنُوا لَكُمْ وَقَدْ كَانَ فَر۪يقٌ مِنْهُمْ يَسْمَعُونَ كَلَامَ اللّٰهِ ثُمَّ يُحَرِّفُونَهُ مِنْ بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (٧٥)

75. Эй мусулмонлар, бани Исроил авлодларини сизларга ишонишига умид қиляпсизларми?! Дарҳақиқат, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшита туриб, уни фаҳмлаб олганларидан кейин ҳам, ўзлари билиб туриб, атайин уни ўзгартирар эдилар.

وَاِذَا لَقُوا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا قَالُٓوا اٰمَنَّاۚ وَاِذَا خَلَا بَعْضُهُمْ اِلٰى بَعْضٍ قَالُٓوا اَتُحَدِّثُونَهُمْ بِمَا فَتَحَ اللّٰهُ عَلَيْكُمْ لِيُحَٓاجُّوكُمْ بِه۪ عِنْدَ رَبِّكُمْۜ اَفَلَا تَعْقِلُونَ (٧٦)

76. Агарда яҳудийлар иймон келтирган кимсаларга дуч келиб қолсалар: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – деб айтадилар. Борди-ю бир-бирлари билан ёлғиз қолсалар: “Аллоҳ сизларга Тавротда Муҳаммаднинг пайғамбарлиги ҳақида маълум қилиб, очиб қўйган ҳақиқатларни Роббингиз ҳузурида у далиллар билан сизларга қарши ҳужжат келтиришлари учун мусулмонлар билан гаплашяпсизларми?! Ахир озгина ақл ишлатмайсизларми?” – дейдилар.

Изоҳ: Мусулмонларга “Тавротда келган Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги гапларни гапиряпсизми? Ахир мана шу гапингиз ўзингизга қарши ҳужжат бўлади-ку?” – дейишди.

اَوَلَا يَعْلَمُونَ اَنَّ اللّٰهَ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ (٧٧)

77. Ахир Аллоҳ уларнинг пинҳона ва ошкора қилган ишларини аниқ билувчи Зот эканини билмайдиларми?

وَمِنْهُمْ اُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ اِلَّٓا اَمَانِيَّ وَاِنْ هُمْ اِلَّا يَظُنُّونَ (٧٨)

78. Уларнинг орасида Таврот китобини билмайдиган, фақат хомхаёллар қиладиган саводсизлари ҳам бор. Улар гумонларга кўра ҳаракат қиладилар, холос.

فَوَيْلٌ لِلَّذ۪ينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِاَيْد۪يهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هٰذَا مِنْ عِنْدِ اللّٰهِ لِيَشْتَرُوا بِه۪ ثَمَنًا قَل۪يلًاۜ فَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا كَتَبَتْ اَيْد۪يهِمْ وَوَيْلٌ لَهُمْ مِمَّا يَكْسِبُونَ (٧٩)

79. Ўткинчи дунё манфаатига алданиб арзимас баҳоларга сотиш учун ўз қўллари билан китоб ёзиб олиб, кейин эса уни “Бу китоб Аллоҳ томонидан нозил бўлган”, – дейдиган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин. Ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳам, бундай жирканч касбдан топган фойдалари оқибати ҳам ўзларига ҳалокатдир.

وَقَالُوا لَنْ تَمَسَّنَا النَّارُ اِلَّٓا اَيَّامًا مَعْدُودَةًۜ قُلْ اَتَّخَذْتُمْ عِنْدَ اللّٰهِ عَهْدًا فَلَنْ يُخْلِفَ اللّٰهُ عَهْدَهُٓ اَمْ تَقُولُونَ عَلَى اللّٰهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ (٨٠)

80. Яҳудийлар: “Бизларга дўзах азоби саноқли кунлардагина тегади”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Нима, сиз Аллоҳ тарафидан бу ҳақда қандайдир аҳд-паймон олганмисиз?!” – деб айтинг. Зеро, Аллоҳ аҳдига сира хилоф қилмайди. Ёки сизлар Аллоҳ шаънига ўзингиз билмайдиган нарсаларни гапиряпсизларми?!

Изоҳ: Яҳудийлар ўзларини, фақат бузоққа сиғинган кунлари миқдорича, яъни қирқ кунгина дўзахда қолишларини иддао қилардилар.

بَلٰى مَنْ كَسَبَ سَيِّئَةً وَاَحَاطَتْ بِه۪ خَط۪ٓيـَٔتُهُ فَاُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٨١)

81. Йўқ, асло ундай эмас! Кимда-ким ёмонликни ўзига касб қилса ва қилаётган хатолари уни ҳар томондан қамраб олса, ана ўша кимсалар дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчилардир.

وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ الْجَنَّةِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ۟ (٨٢)

82. Аммо иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кимсалар эса, айнан ўшалар жаннат эгаларидир. Ҳамда улар у ерда абадий қолувчилардир.

وَاِذْ اَخَذْنَا م۪يثَاقَ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ لَا تَعْبُدُونَ اِلَّا اللّٰهَ وَبِالْوَالِدَيْنِ اِحْسَانًا وَذِي الْقُرْبٰى وَالْيَتَامٰى وَالْمَسَاك۪ينِ وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْنًا وَاَق۪يمُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتُوا الزَّكٰوةَۜ ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ اِلَّا قَل۪يلًا مِنْكُمْ وَاَنْتُمْ مُعْرِضُونَ (٨٣)

83. Бир пайтлар бани Исроил авлодларидан, “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайсиз, ота-онага, қавм-қариндошга, етим-есирларга ва мискинларга яхшилик қиласизлар ҳамда одамларга мулойим бўлиб, чиройли гаплар айтасизлар, намозни тўлиқ адо этасизлар, закот берасизлар”, – деб аҳд олган эдик. Сиз бу аҳдлашувдан кейин юз ўгириб кетдингиз, фақат сиздан озгина қисмингиз аҳдига вафо қилди. Сизлар ҳалигача ҳақиқатдан юз ўгирувчи кимсаларсиз.

وَاِذْ اَخَذْنَا م۪يثَاقَكُمْ لَا تَسْفِكُونَ دِمَٓاءَكُمْ وَلَا تُخْرِجُونَ اَنْفُسَكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ ثُمَّ اَقْرَرْتُمْ وَاَنْتُمْ تَشْهَدُونَ (٨٤)

84. Шу билан бирга, бани Исроил авлодларидан, “Ноҳақ қонингизни тўкмайсиз, бир-бирингизни юртларингиздан қувиб чиқармайсиз”, – деб аҳду паймонингизни олганимизни ёдга олинглар. Кейин эса ўзингиз бу аҳдга гувоҳлик бериб, унга иқрор бўлган эдингиз.

ثُمَّ اَنْتُمْ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ تَقْتُلُونَ اَنْفُسَكُمْ وَتُخْرِجُونَ فَر۪يقًا مِنْكُمْ مِنْ دِيَارِهِمْۘ تَظَاهَرُونَ عَلَيْهِمْ بِالْاِثْمِ وَالْعُدْوَانِۜ وَاِنْ يَأْتُوكُمْ اُسَارٰى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ اِخْرَاجُهُمْۜ اَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍۚ فَمَا جَزَٓاءُ مَنْ يَفْعَلُ ذٰلِكَ مِنْكُمْ اِلَّا خِزْيٌ فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَاۚ وَيَوْمَ الْقِيٰمَةِ يُرَدُّونَ اِلٰٓى اَشَدِّ الْعَذَابِۜ وَمَا اللّٰهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (٨٥)

85. Кейин эй бани Исроил авлодлари, сизлар шундай кимсаларсизки, бир-бирингизни ўлдирасизлар, ўзингиздан бўлган бир гуруҳни юртларидан ҳайдаб чиқариб юборасизлар ва уларга қарши гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қиласизлар. Борди-ю у гуруҳдагилар сизга асир тушиб келсалар, улардан товон олиб қўйиб юборасизлар. Ваҳоланки, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган эди. Ёки сиз Таврот китобининг баъзи бир қисмига ишониб, баъзи бир қисмига ишонмай куфр келтирасизларми?! Сизлардан бу ишни қилган кимсанинг жазоси дунё ҳаётида, фақат расволик кўришдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга дучор қилингайдирлар. Аллоҳ сиз қилаётган ишлардан бехабар ғофил эмасдир.

Изоҳ: Бир пайтлар бани Исроилдан бир-бирининг қонини тўкмаслик, ўз халқини ўлдирмаслик ва ватанларидан қувиб чиқармасликка доир аҳд олинган эди. Шунга қарамай Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида улар бу аҳдни бузиб ўз сўзларидан тонишган. Ўша даврда Мадинада яҳудийларнинг уч қабиласи бор эди. Улар Бану Қурайза, Бану Назр ва Бану Қайнуқо қабилаларидир. Бану Қурайза Авс номли араб қабиласи билан, Бану Назр эса Ҳазраж номли араб қабиласи билан иттифоқдош эди.

Ўзаро душман бўлган Авс ва Ҳазраж қабиласи ўртасида жанг қилса, яҳудийлар ҳам иттифоқдошлари билан бирга урушга чиқарди. Ушбу тўқнашувларда яҳудийлар ўзларининг китобларида тақиқланганига қарамай, ўз миллатдошларини ўлдирар, мол-мулкларини талар, юртларидан ҳайдаб чиқарар ёки асирга олишар эди. Уруш тугагач эса асирларни маълум бир товон эвазига озод қилишар эди.

اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ اشْتَرَوُا الْحَيٰوةَ الدُّنْيَا بِالْاٰخِرَةِۘ فَلَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنْصَرُونَ۟ (٨٦)

86. Ана шундай золим кимсалар абадий охиратни унутиб, унинг ўрнига ўткинчи дунё ҳаётини сотиб олгандирлар. Модомики шундай экан, улардан азоб енгиллатилмайди ҳамда уларга охиратда жазодан қутулиш учун ёрдам берилмайди.

وَلَقَدْ اٰتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِنْ بَعْدِه۪ بِالرُّسُلِ وَاٰتَيْنَا ع۪يسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَاَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِۜ اَفَكُلَّمَا جَٓاءَكُمْ رَسُولٌ بِمَا لَا تَهْوٰٓى اَنْفُسُكُمُ اسْتَكْبَرْتُمْۚ فَفَر۪يقًا كَذَّبْتُمْۘ وَفَر۪يقًا تَقْتُلُونَ (٨٧)

87. Ҳақиқатан, Биз Мусога Таврот китобини бердик ва унинг ортидан кетма-кет пайғамбарларни юбордик. Марям ўғли Исога очиқ-ойдин мўъжизалар, ҳужжатлар бердик ҳамда уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўлладик. Эй бани Исроил авлодлари, ҳар гал сизларга бир пайғамбар нафсингиз истамаган амрларни олиб келса, такаббурлик қилиб уларнинг бир қисмини ёлғончига чиқариб, яна бир қисмини ўлдираверасизларми?!

وَقَالُوا قُلُوبُنَا غُلْفٌۜ بَلْ لَعَنَهُمُ اللّٰهُ بِكُفْرِهِمْ فَقَل۪يلًا مَا يُؤْمِنُونَ (٨٨)

88. Яҳудийлар: “Қалбларимиз Ислом учун тўсиб қўйилган”, – дейдилар. Йўқ, ундай эмас, аксинча, Аллоҳ уларнинг куфрлари сабабли лаънатлагандир. Улардан, фақат озчилик иймон келтиради.

وَلَمَّا جَٓاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللّٰهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْۙ وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذ۪ينَ كَفَرُواۚ فَلَمَّا جَٓاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِه۪ۘ فَلَعْنَةُ اللّٰهِ عَلَى الْكَافِر۪ينَ (٨٩)

89. Вақтики, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи бўлган китоб келганида, чунончи ўзлари олдин кофирларга қарши шу Қуръон василаси билан ёрдам сўраб юрардилар. Уларга ўзлари таниган зот бўлмиш Муҳаммад келганида эса, инкор қилиб куфр келтирдилар. Бас, шундай экан, кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!

Изоҳ: Ҳоким Нишопурийнинг “Ал-Мустадрак” асарида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятга кўра, Хайбар яҳудийлари Ғатафон қабиласига қарши жангда нуқул мағлубиятга учрардилар. Шу боис яҳудийлар бир дафъа Аллоҳдан мадад тилаб: “Эй Аллоҳ, бизларга охир замонда келишини ваъда қилган ва уммий бўлган пайғамбар Муҳаммад ҳақи зафар бер”, – деб дуо қилганлар. Шу дуодан кейин улар ғолиб кела бошлаганлар ва ҳар доим жангдан аввал шундай деб Аллоҳдан нусрат тилар эдилар. Фақат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юборилганларида, улар у зотни инкор қилиб ишонмай қолдилар.

بِئْسَمَا اشْتَرَوْا بِه۪ٓ اَنْفُسَهُمْ اَنْ يَكْفُرُوا بِمَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ بَغْيًا اَنْ يُنَزِّلَ اللّٰهُ مِنْ فَضْلِه۪ عَلٰى مَنْ يَشَٓاءُ مِنْ عِبَادِه۪ۚ فَبَٓاؤُ۫ بِغَضَبٍ عَلٰى غَضَبٍۜ وَلِلْكَافِر۪ينَ عَذَابٌ مُه۪ينٌ (٩٠)

90. Аллоҳ фазлу карами билан ўз қулларидан истаганига ваҳийни нозил қилганига ҳасад қилиб ва Аллоҳ туширган китобни инкор этишлари билан ўзларини энг ёмон нарса эвазига сотдилар. Шундай қилиб, улар ғазаб устига ғазабга дучор бўлдилар. Кофирлар учун эса хор қилувчи азоб бордир.

وَاِذَا ق۪يلَ لَهُمْ اٰمِنُوا بِمَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ قَالُوا نُؤْمِنُ بِمَٓا اُنْزِلَ عَلَيْنَا وَيَكْفُرُونَ بِمَا وَرَٓاءَهُ وَهُوَ الْحَقُّ مُصَدِّقًا لِمَا مَعَهُمْۜ قُلْ فَلِمَ تَقْتُلُونَ اَنْبِيَٓاءَ اللّٰهِ مِنْ قَبْلُ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَ (٩١)

91. Агарда яҳудийларга: “Аллоҳ туширган китобга иймон келтиринглар”, – дейилса, Улар: “Биз ўзимизга туширилган Тавротга иймон келтирамиз”, – дейдилар. Уларнинг ёнларидаги Тавротни тасдиқловчи бўлиб келган, кейинги ҳақ китоб бўлмиш Қуръонни эса инкор қиладилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар Тавротга иймон келтирган бўлсангизлар, унда нега илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?” – деб айтинг.

Изоҳ: Яҳудийлар бани Исроил наслидан бўлган Закариё ва Яҳё алайҳиссалом пайғамбарларни ўлдиришган. Исо алайҳиссаломни эса ўлдирмоқчи бўлишган.

وَلَقَدْ جَٓاءَكُمْ مُوسٰى بِالْبَيِّنَاتِ ثُمَّ اتَّخَذْتُمُ الْعِجْلَ مِنْ بَعْدِه۪ وَاَنْتُمْ ظَالِمُونَ (٩٢)

92. Ҳақиқатан, Мусо сизларга очиқ ойдин далил ва оятлар билан келган эди. Аммо сизлар шундан кейин ҳам нафсингизга зулм қилувчи бўлиб, Мусо Тур тоғига кетгандан кейин бузоқ ҳайкалини ўзингизга илоҳ қилиб олдингизлар.

وَاِذْ اَخَذْنَا م۪يثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ الطُّورَۜ خُذُوا مَٓا اٰتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاسْمَعُواۜ قَالُوا سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَاُشْرِبُوا ف۪ي قُلُوبِهِمُ الْعِجْلَ بِكُفْرِهِمْۜ قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِه۪ٓ ا۪يمَانُكُمْ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَ (٩٣)

93. Эй бани Исроил авлодлари, Биз сиздан ўша пайт аҳдингизни олгач, устингизда Тур тоғини муаллақ кўтариб туриб: “Биз келтирган Тавротни маҳкам ушланглар ва қулоқ тутинглар”, – деганимизда, улар: “Эшитдик ва исён қилдик”, – деганларини эсланглар. Уларнинг инкорлари сабабли кўнгилларига олтин бузоққа сиғиниш ҳаваси сингдирилди. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сиз шундай иймонли бўлсангиз, унда иймонингиз сизларни нақадар ёмон нарсаларга буюради?” – деб айтинг.

قُلْ اِنْ كَانَتْ لَكُمُ الدَّارُ الْاٰخِرَةُ عِنْدَ اللّٰهِ خَالِصَةً مِنْ دُونِ النَّاسِ فَتَمَنَّوُا الْمَوْتَ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (٩٤)

94. Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри бўлган жаннат бошқа одамларга эмас, холис сиз учун хос бўлса, ҳамда сўзингизда ростгўйлардан бўлсангиз, қани, унда ўзингизга ўлимни бир орзу қилиб кўринглар-чи!” – деб айтинг.

وَلَنْ يَتَمَنَّوْهُ اَبَدًا بِمَا قَدَّمَتْ اَيْد۪يهِمْۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ بِالظَّالِم۪ينَ (٩٥)

95. Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.

وَلَتَجِدَنَّهُمْ اَحْرَصَ النَّاسِ عَلٰى حَيٰوةٍۚ وَمِنَ الَّذ۪ينَ اَشْرَكُوا يَوَدُّ اَحَدُهُمْ لَوْ يُعَمَّرُ اَلْفَ سَنَةٍۚ وَمَا هُوَ بِمُزَحْزِحِه۪ مِنَ الْعَذَابِ اَنْ يُعَمَّرَۜ وَاللّٰهُ بَص۪يرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ۟ (٩٦)

96. Яҳудийларни очкўзлик борасида ўткинчи ҳаётга мушриклардан ҳам баттар ҳирс қўйган одамлар эканини кўрасиз. Уларнинг баъзи бирлари иложи бўлса, минг йил умр кўришни хоҳлайдилар. Ваҳоланки, у узун умр кўриш билан уни азобдан узоқлаштирувчи эмасдир. Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини кўриб турувчи Зотдир.

قُلْ مَنْ كَانَ عَدُوًّا لِجِبْر۪يلَ فَاِنَّهُ نَزَّلَهُ عَلٰى قَلْبِكَ بِاِذْنِ اللّٰهِ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَهُدًى وَبُشْرٰى لِلْمُؤْمِن۪ينَ (٩٧)

97. Эй Муҳаммад, уларга: “Ким Аллоҳнинг фариштаси Жаброилга душман бўлса, у Аллоҳга ҳам душмандир”, – деб айтинг. Албатта, шуни билиб олсинларки, у Жаброил ўзидан аввалги келган китобларни тасдиқловчи, шунингдек, мўминларга ҳидоят манбаи ва хушхабар бўлган Қуръонни Аллоҳнинг изни билан қалбингизга нозил қилгандир.

Изоҳ: Жаброил алайҳиссаломни яҳудийлар ўзларига энг катта душман деб ҳисоблашар эди. Чунки у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келтирган ваҳийларида бани Исроил қавмининг сирларини фош қилар, уларга ёқмайдиган аҳкомларни келтирар эди. Уларнинг Жаброил алайҳиссаломни ёқтирмаслигига бошқа сабаблар ҳам бор.

مَنْ كَانَ عَدُوًّا لِلّٰهِ وَمَلٰٓئِكَتِه۪ وَرُسُلِه۪ وَجِبْر۪يلَ وَم۪يكَالَ فَاِنَّ اللّٰهَ عَدُوٌّ لِلْكَافِر۪ينَ (٩٨)

98. Кимки, Аллоҳга, фаришталарига, пайғамбарларига ҳамда Жаброил ва Микоилга душман бўлса, бас, шуни билсинки, Аллоҳ ҳам, албатта, бундай кофирларга душмандир.

Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида яҳудий уламоларидан Абдуллоҳ ибн Сурия ёнига бир гуруҳ тўплаб, пайғамбаримиз билан баҳслашишга келади. Берган тўрт хил қийин саволларига жавоб олгач, ваҳий олиб келадиган фариштанинг исмини сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Жаброил”, – деган жавобни эшитгач: “У бизнинг душманимиз, у бизга ҳар доим қийинчиликлар ва уруш олиб келади. Бизнинг элчимиз Микоилдир у эса бизларга баракат ва хушхабар олиб келади, Агар сенга ваҳийни Микоил олиб келганида эди сенга ишонар эдик”, – деб қайтиб кетадилар.

وَلَقَدْ اَنْزَلْنَٓا اِلَيْكَ اٰيَاتٍ بَيِّنَاتٍۚ وَمَا يَكْفُرُ بِهَٓا اِلَّا الْفَاسِقُونَ (٩٩)

99. Эй Расулим, ҳақиқатан, сизга очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. У оятларни ҳақ эканини, фақат фосиқ кимсаларгина инкор қиладилар.

اَوَكُلَّمَا عَاهَدُوا عَهْدًا نَبَذَهُ فَر۪يقٌ مِنْهُمْۜ بَلْ اَكْثَرُهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ (١٠٠)

100. Яҳудийлар қачон бирор бир аҳдлашув устида келишсалар, улардан бир гуруҳ чиқиб у аҳдни бузмадими? Ҳақиқат шуки, уларнинг кўпчилиги иймонга келмайдилар.

وَلَمَّا جَٓاءَهُمْ رَسُولٌ مِنْ عِنْدِ اللّٰهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ نَبَذَ فَر۪يقٌ مِنَ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَۗ كِتَابَ اللّٰهِ وَرَٓاءَ ظُهُورِهِمْ كَاَنَّهُمْ لَا يَعْلَمُونَ (١٠١)

101. Қачонки, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи Расул келса, китоб берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китоби Қуръонни гўё ҳеч нарса билмагандек қабул қилмасдан орқаларига улоқтирдилар.

وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُوا الشَّيَاط۪ينُ عَلٰى مُلْكِ سُلَيْمٰنَۚ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمٰنُ وَلٰكِنَّ الشَّيَاط۪ينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَۗ وَمَٓا اُنْزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَۜ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ اَحَدٍ حَتّٰى يَقُولَٓا اِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْۜ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِه۪ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِه۪ۜ وَمَا هُمْ بِضَٓارّ۪ينَ بِه۪ مِنْ اَحَدٍ اِلَّا بِاِذْنِ اللّٰهِۜ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْۜ وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنِ اشْتَرٰيهُ مَا لَهُ فِي الْاٰخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ۠ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِه۪ٓ اَنْفُسَهُمْۜ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ (١٠٢)

102. Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз, холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!

Изоҳ: Яҳудийлар Сулаймон алайҳиссаломга берилган мўъжизаларни гўёки сеҳр деб қабул қилганлар. Сеҳр илмини ўрганиш орқали у қилган ишларни қилмоқчи бўлганлар. Оятда номи зикр қилинган Ҳорут ва Морут ҳақида эса турли ривоятлар мавжуд. Баъзи муфассирлар уларни инсонларга имтиҳон учун юборилган фаришталар деса, баъзилар улар фаришта эмас Бобил шаҳридаги икки подшоҳ бўлган деб айтганлар.

وَلَوْ اَنَّهُمْ اٰمَنُوا وَاتَّقَوْا لَمَثُوبَةٌ مِنْ عِنْدِ اللّٰهِ خَيْرٌۜ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ۟ (١٠٣)

103. Агар чиндан ҳам улар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрққанларида, Аллоҳ тарафидан келадиган савоб ўзлари учун яхшироқ бўларди. Кошки, улар буни билсалар эди.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تَقُولُوا رَاعِنَا وَقُولُوا انْظُرْنَا وَاسْمَعُواۜ وَلِلْكَافِر۪ينَ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (١٠٤)

104. Эй иймон келтирганлар, “роиноэмас, “унзурно”, – деб айтинглар. Ҳамда сизга айтилаётганларга қулоқ солинглар. Кофирлар учун эса аламли азоб бордир.

Изоҳ: Оятда Аллоҳ таоло мўминларга “роино” деб айтмасликни, аксинча, “унзурно” деб айтишни буюрмоқда. Бунинг сабаби эса “роино” сўзи арабчада “бизларга риоя қилгин, эътибор бергин”, – деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оятларни эшитаётганларида “ҳолимизга риоя қилинг, оятларни қайта-қайта ўқиб беринг” маъносида “роино” деб айтардилар. Лекин бани Исроил қавми бу сўзининг риоя қилмоқ, қарамоқ деган маънода эканини билганлари ҳолда, шу ўзакдан чиққан бошқа бир сўзга, яъни “енгилтак бўлмоқ” деган маънога буриб, мусулмонларнинг устидан мазах қилганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ мусулмонларга бунинг ўрнига “унзурно”, яъни бизга назар қилинг, боқинг маъносидаги сўзни ишлатишни амр қилган.

مَا يَوَدُّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ وَلَا الْمُشْرِك۪ينَ اَنْ يُنَزَّلَ عَلَيْكُمْ مِنْ خَيْرٍ مِنْ رَبِّكُمْۜ وَاللّٰهُ يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِه۪ مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظ۪يمِ (١٠٥)

105. Аҳли китоблардан бўлган яҳудий ёки насронийларнинг кофирлари ҳам, мушриклари ҳам Роббингиз тарафидан сиз мусулмонларга бирор бир яхшилик тушишини хуш кўрмайдилар. Аллоҳ эса раҳматини ўзи хоҳлаган бандасига хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам эгасидир.

مَا نَنْسَخْ مِنْ اٰيَةٍ اَوْ نُنْسِهَا نَأْتِ بِخَيْرٍ مِنْهَٓا اَوْ مِثْلِهَاۜ اَلَمْ تَعْلَمْ اَنَّ اللّٰهَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (١٠٦)

106. Эй Расулим, борди-ю бирор оятни ҳукмини бекор қилсак ёки уни орқага суриб унуттирсак, албатта, унинг ўрнига ундан яхшироғини ёки ҳукмда унга тенг бўлган бошқа оятни келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қудрати етадиган Зот эканини билмадингизми?!

Изоҳ: Қуръондаги баъзи оятларнинг ҳукми маълум бир ҳикматга ёки вазият тақозосига кўра бекор қилинган. Лекин ундан кейин олдингисига ўхшаш ёки ундан-да хайрлироқ бўлган бошқа ҳукмлар келган. Бунга хамр, яъни маст қилувчи ичимликнинг босқичма-босқич ҳаром қилиниши мисол бўла олади.

اَلَمْ تَعْلَمْ اَنَّ اللّٰهَ لَهُ مُلْكُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللّٰهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَص۪يرٍ (١٠٧)

107. Осмонлар ва Ернинг бошқаруви, шубҳасиз, Аллоҳга оид эканини билмадингизми?! Шуни билиб қўйинглар, сизларга Аллоҳдан ўзга бирор бир дўст ва бир ёрдамчи йўқдир.

اَمْ تُر۪يدُونَ اَنْ تَسْـَٔلُوا رَسُولَكُمْ كَمَا سُئِلَ مُوسٰى مِنْ قَبْلُۜ وَمَنْ يَتَبَدَّلِ الْكُفْرَ بِالْا۪يمَانِ فَقَدْ ضَلَّ سَوَٓاءَ السَّب۪يلِ (١٠٨)

108. Эй мўминлар ёки сизлар ҳам худди илгари яҳудийлар тарафидан Мусо пайғамбар сўроққа тутилганидек пайғамбарингизни бўлмағур саволларга тутишни хоҳлайсизларми? Билиб қўйинг, ким иймонни куфрга алмаштирса, шубҳасиз, у тўғри йўлдан адашган бўлади.

وَدَّ كَث۪يرٌ مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُمْ مِنْ بَعْدِ ا۪يمَانِكُمْ كُفَّارًاۚ حَسَدًا مِنْ عِنْدِ اَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّۚ فَاعْفُوا وَاصْفَحُوا حَتّٰى يَأْتِيَ اللّٰهُ بِاَمْرِه۪ۜ اِنَّ اللّٰهَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (١٠٩)

109. Аҳли китобдан бўлганларнинг кўпчилиги ўзларига ҳақиқат аниқ маълум бўлгандан кейин нафсларида ўрнашган ҳасад туфайли иймон келтирганингиздан кейин сизларни яна куфр ҳолингизга қайтаришни орзу қиладилар. Сизлар эса Аллоҳнинг булар ҳақида амри келгунча кечиринглар ва хатоларидан ўтиб муомала қилиб туринглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.

وَاَق۪يمُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتُوا الزَّكٰوةَۜ وَمَا تُقَدِّمُوا لِاَنْفُسِكُمْ مِنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِنْدَ اللّٰهِۜ اِنَّ اللّٰهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَص۪يرٌ (١١٠)

110. Намозни тўлиқ адо этинглар ва закотни беринглар. Ўзингиз учун яхши ишлардан нимаики қилган бўлсангизлар, албатта, унинг натижасини Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингизни кўриб турувчи Зотдир.

وَقَالُوا لَنْ يَدْخُلَ الْجَنَّةَ اِلَّا مَنْ كَانَ هُودًا اَوْ نَصَارٰىۜ تِلْكَ اَمَانِيُّهُمْۜ قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (١١١)

111. Улар: “Жаннатга, фақат яҳудий ёки насроний динида бўлганларгина кирадилар”, – дейдилар. Бу эса уларнинг хомхаёлларидир. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, унда далилингизни келтиринглар”, – деб айтинг.

Изоҳ: Яҳудийлар ўзларича жаннатга: “Фақат биз кирамиз”, – десалар, насронийлар: “Улар эмас, биз кирамиз”, – деб даъво қилардилар.

بَلٰى مَنْ اَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلّٰهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَلَهُٓ اَجْرُهُ عِنْدَ رَبِّه۪ۖ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ۟ (١١٢)

112. Йўқ, кимда-ким эзгулик қилган ҳолида ўзини Аллоҳга таслим қилса, унинг учун Роббиси ҳузурида мукофоти бордир. Ҳамда уларга охират кунида ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.

وَقَالَتِ الْيَهُودُ لَيْسَتِ النَّصَارٰى عَلٰى شَيْءٍۖ وَقَالَتِ النَّصَارٰى لَيْسَتِ الْيَهُودُ عَلٰى شَيْءٍۙ وَهُمْ يَتْلُونَ الْكِتَابَۜ كَذٰلِكَ قَالَ الَّذ۪ينَ لَا يَعْلَمُونَ مِثْلَ قَوْلِهِمْۚ فَاللّٰهُ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ ف۪يمَا كَانُوا ف۪يهِ يَخْتَلِفُونَ (١١٣)

113. Яҳудийлар: “Насронийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Худди шунингдек, насронийлар ҳам: “Яҳудийлар динларида ҳақ бўлган нарсада эмаслар”, – деганлар. Ваҳоланки, улар аниқ ҳақиқатни Таврот ва Инжил китобидан тиловат қилар эдилар. Китобдан хабари йўқ, жоҳил, билмайдиган кимсалар ҳам, уларнинг гапига ўхшаш гапни айтганлар. Аллоҳ улар тортишаётган нарсалари ҳақида қиёмат куни ораларида ҳукм қилади.

Изоҳ: Ҳар икки томон, яъни яҳудийлар ва насронийлар бир-бирларининг динларини инкор қиладилар.

وَمَنْ اَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللّٰهِ اَنْ يُذْكَرَ ف۪يهَا اسْمُهُ وَسَعٰى ف۪ي خَرَابِهَاۜ اُو۬لٰٓئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ اَنْ يَدْخُلُوهَٓا اِلَّا خَٓائِف۪ينَۜ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الْاٰخِرَةِ عَذَابٌ عَظ۪يمٌ (١١٤)

114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг номи зикр қилинишига тўсқинлик қиладиган ва уларни хароб қилишга ҳаракат қиладиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Аслида улар масжидларга қўрққан ҳолларида киришлари керак эди. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса улкан азоб бордир.

وَلِلّٰهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُ فَاَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللّٰهِۜ اِنَّ اللّٰهَ وَاسِعٌ عَل۪يمٌ (١١٥)

115. Кунчиқар томон бўлган шарқ ҳам, кунботар томон бўлган ғарб ҳам Аллоҳникидир. Демак, қайси тарафга юзингизни бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ердадир. Албатта, Аллоҳ фазли карами кенг – Восиъ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.

Изоҳ: “Аллоҳнинг юзи” ифодаси мажозий гап бўлиб, уни Аллоҳнинг раҳмати, розилиги ва лутфи деб тушунмоқ лозим.

وَقَالُوا اتَّخَذَ اللّٰهُ وَلَدًاۙ سُبْحَانَهُۜ بَلْ لَهُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ كُلٌّ لَهُ قَانِتُونَ (١١٦)

116. Яҳудийлар ва насронийлар: “Аллоҳнинг ўғли бор”, – дедилар. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бундай сифатдан покдир. Аксинча, кўклардаги ва Ер юзидаги ҳамма нарса Унинг мулкидир. Барча махлуқотлар Унга қуллик қилиб, бўйин эгувчидир.

Изоҳ: Яҳудийлар: “Узайр алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўғли”, – десалар, Насронийлар: “Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли”, – дер эдилар.

بَد۪يعُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَاِذَا قَضٰٓى اَمْرًا فَاِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (١١٧)

117. У осмонлару Ерни йўқдан бор қилувчи Зотдир. Агар бирор ишни қиладиган бўлса, унга, фақат “Бўл!” деса бас, албатта, у бўлади.

وَقَالَ الَّذ۪ينَ لَا يَعْلَمُونَ لَوْلَا يُكَلِّمُنَا اللّٰهُ اَوْ تَأْت۪ينَٓا اٰيَةٌۜ كَذٰلِكَ قَالَ الَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِهِمْ مِثْلَ قَوْلِهِمْۜ تَشَابَهَتْ قُلُوبُهُمْۜ قَدْ بَيَّنَّا الْاٰيَاتِ لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ (١١٨)

118. Билмайдиган нодон кимсалар: “Аллоҳ бизларга тўғридан-тўғри гапирса ёки бизга бирор-бир аломат келса эди”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам худди уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтгандилар. Уларнинг фикру хаёллари, қалблари бир-бирлариникига ўхшайди. Биз барча аломат ва оятларни тўлиқ ишонадиган одамлар учун баён қилиб берганмиз.

اِنَّٓا اَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَش۪يرًا وَنَذ۪يرًاۙ وَلَا تُسْـَٔلُ عَنْ اَصْحَابِ الْجَح۪يمِ (١١٩)

119. Эй Расулим, шубҳасиз, Биз сизни ҳақ бўлган дин билан жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ҳамда сиз дўзах аҳлининг қилмишлари учун масъул бўлмайсиз.

وَلَنْ تَرْضٰى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارٰى حَتّٰى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْۜ قُلْ اِنَّ هُدَى اللّٰهِ هُوَ الْهُدٰىۜ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ اَهْوَٓاءَهُمْ بَعْدَ الَّذ۪ي جَٓاءَكَ مِنَ الْعِلْمِۙ مَا لَكَ مِنَ اللّٰهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلَا نَص۪يرٍ (١٢٠)

120. Эй Расулим, яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг динларига, тобе бўлмагунингизча, сиздан асло рози бўлмайдилар. Уларга: “Шубҳасиз, фақатгина Аллоҳнинг ҳидояти тўғри йўлдир”, – деб айтинг. Қасам бўлсинки, борди-ю сизга етиб келган ҳақ маълумотдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам берувчи бўлмайди.

اَلَّذ۪ينَ اٰتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِه۪ۜ اُو۬لٰٓئِكَ يُؤْمِنُونَ بِه۪ۜ وَمَنْ يَكْفُرْ بِه۪ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ۟ (١٢١)

121. Биз уларга берган Таврот ва Инжил китобини бузмай, уни тўғри тиловат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ана ўша зотлар унга, яъни Қуръон ва Муҳаммадга иймон келтирадилар. Кимда-ким уни инкор қилса, демак, ана ўшалар зиён кўрувчилардир.

يَا بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اذْكُرُوا نِعْمَتِيَ الَّت۪ٓي اَنْعَمْتُ عَلَيْكُمْ وَاَنّ۪ي فَضَّلْتُكُمْ عَلَى الْعَالَم۪ينَ (١٢٢)

122. Эй бани Исроил авлодлари, бир пайтлар сизларга берган неъматларимни ва сизларни оламдаги умматлар узра афзал қилиб қўйганимни ёдга олинглар.

وَاتَّقُوا يَوْمًا لَا تَجْز۪ي نَفْسٌ عَنْ نَفْسٍ شَيْـًٔا وَلَا يُقْبَلُ مِنْهَا عَدْلٌ وَلَا تَنْفَعُهَا شَفَاعَةٌ وَلَا هُمْ يُنْصَرُونَ (١٢٣)

123. Ҳеч ким бошқаси учун бирор нарса тўлаб беролмайдиган, қилган гуноҳлари учун ундан бадал олиниб, эвазига озод қилинмайдиган, унга шафоат ҳам фойда бермайдиган, ҳеч ким томонидан уларга ёрдам берилмайдиган кун бўлмиш қиёматдан қўрқинглар.

وَاِذِ ابْتَلٰٓى اِبْرٰه۪يمَ رَبُّهُ بِكَلِمَاتٍ فَاَتَمَّهُنَّۜ قَالَ اِنّ۪ي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ اِمَامًاۜ قَالَ وَمِنْ ذُرِّيَّت۪يۜ قَالَ لَا يَنَالُ عَهْدِي الظَّالِم۪ينَ (١٢٤)

124. Бир пайтлар Иброҳимни Роббиси бир неча сўзлар ва буйруқлар билан имтиҳон қилганида, уларни батамом адо этганини эсланг. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сени одамларга йўлбошчи, имом қилмоқчиман”, – деди. Иброҳим эса: “Зурриётимдан ҳам қиласанми?” – деб сўради. Аллоҳ: “Менинг аҳдим зурриётинг орасидаги золим кимсаларгагина етиб бормайди”, – деди.

Изоҳ: Имтиҳон шартлари қуйидагилар: мўйлабни қисқартириб туриш, оғиз ва бурунни чайиш, мисвок билан тиш тозалаш, тирноқларни, қўлтиқ ва қовуқ юнгларини олиб туриш, хатна қилдириш ва сув билан истинжо қилиш.

وَاِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِلنَّاسِ وَاَمْنًاۜ وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ اِبْرٰه۪يمَ مُصَلًّىۜ وَعَهِدْنَٓا اِلٰٓى اِبْرٰه۪يمَ وَاِسْمٰع۪يلَ اَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّٓائِف۪ينَ وَالْعَاكِف۪ينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ (١٢٥)

125. Эсланг, Аллоҳнинг уйи – Каъбани одамлар учун зиёратгоҳ ва омонлик макони қилиб, Иброҳимнинг турган жойидан намозгоҳ қилиб олинг, дедик. Иброҳим ва Исмоилга: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар, эътикофда бўлиб ибодат қилувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун покиза тутинглар”, – деб амр қилдик.

Изоҳ: Иброҳимнинг турган жойи, яъни “Мақоми Иброҳим” Каъбатуллоҳ эшигига яқин бўлган жой бўлиб, у ерда Иброҳим алайҳиссалом дуо қилганлар. Эътикоф эса, Каъбада ёки бошқа масжидларда дунё ишларидан узилиб, маълум муддатгача ўзини ибодатга бериб ўтиришдир.

وَاِذْ قَالَ اِبْرٰه۪يمُ رَبِّ اجْعَلْ هٰذَا بَلَدًا اٰمِنًا وَارْزُقْ اَهْلَهُ مِنَ الثَّمَرَاتِ مَنْ اٰمَنَ مِنْهُمْ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِۜ قَالَ وَمَنْ كَفَرَ فَاُمَتِّعُهُ قَل۪يلًا ثُمَّ اَضْطَرُّهُٓ اِلٰى عَذَابِ النَّارِۜ وَبِئْسَ الْمَص۪يرُ (١٢٦)

126. Ҳамда Иброҳимнинг: “Эй Роббим, бу Макка шаҳрини тинч-омон қилгин ҳамда унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчиларини турли хил мевалар билан ризқлантиргин”, – деганини эсланг. Шунда Аллоҳ таоло: “Куфр келтирганларни ҳам маълум бир вақт ризқдан озгина фойдалантириб, кейин дўзах азобига мубтало қиламан ва у нақадар ёмон жойдир”, – деди.

وَاِذْ يَرْفَعُ اِبْرٰه۪يمُ الْقَوَاعِدَ مِنَ الْبَيْتِ وَاِسْمٰع۪يلُۜ رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّاۜ اِنَّكَ اَنْتَ السَّم۪يعُ الْعَل۪يمُ (١٢٧)

127. Иброҳим ўғли Исмоил билан биргаликда Аллоҳ уйидан саналмиш Каъбанинг пойдеворини кўтараётиб: “Эй Роббимиз, биздан бу қилаётган амалимизни қабул қилгин. Шубҳасиз, сен ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва билувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганларини эсланг.

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَٓا اُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَۖ وَاَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَاۚ اِنَّكَ اَنْتَ التَّوَّابُ الرَّح۪يمُ (١٢٨)

128. Эй Роббимиз, иккимизни ҳам Сенинг буйруқларингга бўйин эгадиган мусулмонлардан қил ва наслимиздан Сенга таслим бўладиган мусулмон бир уммат чиқар. Бизга Каъбадаги ибодат усулларимизни кўрсат ҳамда тавбамизни қабул айла. Албатта, Сен тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотсан.

رَبَّنَا وَابْعَثْ ف۪يهِمْ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُوا عَلَيْهِمْ اٰيَاتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُزَكّ۪يهِمْۜ اِنَّكَ اَنْتَ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُ۟ (١٢٩)

129. Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.

وَمَنْ يَرْغَبُ عَنْ مِلَّةِ اِبْرٰه۪يمَ اِلَّا مَنْ سَفِهَ نَفْسَهُۜ وَلَقَدِ اصْطَفَيْنَاهُ فِي الدُّنْيَاۚ وَاِنَّهُ فِي الْاٰخِرَةِ لَمِنَ الصَّالِح۪ينَ (١٣٠)

130. Ўз қадрини пастга урган кишигина Иброҳимнинг динидан юз ўгиради. Албатта, Биз дунёда Иброҳимни пайғамбар қилиб танлаб олдик ҳамда шубҳасиз, у охиратда солиҳ бандалардандир.

اِذْ قَالَ لَهُ رَبُّهُٓ اَسْلِمْۙ قَالَ اَسْلَمْتُ لِرَبِّ الْعَالَم۪ينَ (١٣١)

131. Вақтики, Роббиси унга: “Аллоҳга таслим бўл!” – деганида, Иброҳим: “Барча оламлар Роббисига таслим бўлдим”, – деганини, хотирланг.

وَوَصّٰى بِهَٓا اِبْرٰه۪يمُ بَن۪يهِ وَيَعْقُوبُۜ يَا بَنِيَّ اِنَّ اللّٰهَ اصْطَفٰى لَكُمُ الدّ۪ينَ فَلَا تَمُوتُنَّ اِلَّا وَاَنْتُمْ مُسْلِمُونَۜ (١٣٢)

132. Иброҳим пайғамбар ўғилларига, ундан кейин келган Яъқуб пайғамбар ҳам фарзандларига бу динни васият қилиб: “Эй ўғилларим, шубҳасиз, Аллоҳ сизлар учун бу динни танлади. Шундай экан, сизлар дунёдан, фақат мусулмон бўлган ҳолда ўтинглар!” – деган эди.

Изоҳ: Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғиллари нечта бўлганлиги ҳақида турли тахминлар бор. Баъзилар иккита – Исмоил ва Исҳоқ десалар, айримлар тўртта – яна Мадян ва Мадоин деган фарзандлари ҳам бўлган, дейдилар. Бошқа манбаларда 8 ёки 14 нафар ўғиллари бўлган, дейилади.

اَمْ كُنْتُمْ شُهَدَٓاءَ اِذْ حَضَرَ يَعْقُوبَ الْمَوْتُۙ اِذْ قَالَ لِبَن۪يهِ مَا تَعْبُدُونَ مِنْ بَعْد۪يۜ قَالُوا نَعْبُدُ اِلٰهَكَ وَاِلٰهَ اٰبَٓائِكَ اِبْرٰه۪يمَ وَاِسْمٰع۪يلَ وَاِسْحٰقَ اِلٰهًا وَاحِدًاۚ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (١٣٣)

133. Эй бани Исроил авлодлари, нима ёки сизлар Яъқуб пайғамбарга ўлим они яқин келгач у ўғилларига қарата: “Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?” – деганида, улар: “Сенинг ва боболаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз, фақат Унинг Ўзига таслим бўлувчилармиз”, – деб жавоб берганларига гувоҳ бўлганмисизлар?

تِلْكَ اُمَّةٌ قَدْ خَلَتْۚ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُمْ مَا كَسَبْتُمْۚ وَلَا تُسْـَٔلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ (١٣٤)

134. Улар аллақачон ўтиб кетган умматлардир. Уларнинг қилган яхшию ёмон ишлари ўзларига, сизнинг ҳам қилган ишларингиз ўзингизгадир. Сизлар уларнинг қилган амаллари бўйича масъул эмассизлар.

وَقَالُوا كُونُوا هُودًا اَوْ نَصَارٰى تَهْتَدُواۜ قُلْ بَلْ مِلَّةَ اِبْرٰه۪يمَ حَن۪يفًاۜ وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِك۪ينَ (١٣٥)

135. Улар сизга: “Яҳудий ёки насроний динида бўлинглар, шунда ҳидоят топасизлар”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Йўқ, аксинча, биз ҳаниф, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг динига эргашамиз ва у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.

Изоҳ: Пайғамбарлар отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом ҳаниф динида, яъни барча ботил йўллардан йироқ бўлган ва ёлғиз Аллоҳга итоат қиладиган йўл устида бўлганлар.

قُولُٓوا اٰمَنَّا بِاللّٰهِ وَمَٓا اُنْزِلَ اِلَيْنَا وَمَٓا اُنْزِلَ اِلٰٓى اِبْرٰه۪يمَ وَاِسْمٰع۪يلَ وَاِسْحٰقَ وَيَعْقُوبَ وَالْاَسْبَاطِ وَمَٓا اُو۫تِيَ مُوسٰى وَع۪يسٰى وَمَٓا اُو۫تِيَ النَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْۚ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ اَحَدٍ مِنْهُمْۘ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (١٣٦)

136. Эй мўминлар: “Аллоҳга, бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига нозил қилинганларга ҳамда Мусо ва Исога берилган китобларга ва бутун пайғамбарлар учун Роббилари тарафидан берилганларга иймон келтирдик. Биз у пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз ва биз Унинг буйруқларига таслим бўлувчилармиз”, – деб айтинглар.

فَاِنْ اٰمَنُوا بِمِثْلِ مَٓا اٰمَنْتُمْ بِه۪ فَقَدِ اهْتَدَوْاۚ وَاِنْ تَوَلَّوْا فَاِنَّمَا هُمْ ف۪ي شِقَاقٍۚ فَسَيَكْف۪يكَهُمُ اللّٰهُۚ وَهُوَ السَّم۪يعُ الْعَل۪يمُۜ (١٣٧)

137. Агар улар ҳам сизлар иймон келтиргандек иймон келтирсалар, унда чиндан ҳам ҳидоят йўлини топибдилар. Борди-ю ундан юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан қаршилик ва адоват ичидадирлар. Эй Расулим, бас, сизни улардан ҳимоя қилишга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зотдир.

صِبْغَةَ اللّٰهِۚ وَمَنْ اَحْسَنُ مِنَ اللّٰهِ صِبْغَةًۘ وَنَحْنُ لَهُ عَابِدُونَ (١٣٨)

138. Аллоҳнинг маънавий бўёғи бўлган динида собит бўлингиз. Ахир кимда Аллоҳдан яхшироқ дин кўркини берувчи бўёқ бор? Бизлар, фақат ёлғиз Унга ибодат қилувчилармиз.

Изоҳ: Насроний динида янги туғилган фарзандни махсус сариқ сувга ботириб олиш маросими бўлиб, уни “маъмудия” – “чўқинтириш” деб аталади. Унга кўра чўмилтиришдан кейин бола ҳақиқий насроний саналади. Бу оятдаги бўёқ калимаси ўша одатга муқобил равишда дин ёки иймон маъносида келган.

قُلْ اَتُحَٓاجُّونَنَا فِي اللّٰهِ وَهُوَ رَبُّنَا وَرَبُّكُمْۚ وَلَنَٓا اَعْمَالُنَا وَلَكُمْ اَعْمَالُكُمْۚ وَنَحْنُ لَهُ مُخْلِصُونَۙ (١٣٩)

139. Эй Расулим, уларга: “У сизу бизнинг Роббимиз бўлгани ҳолда, Аллоҳ ҳақида биз билан тортишасизларми? Дарҳақиқат, бизнинг қилган амалимиз ўзимизга, шунингдек, сизнинг ҳам қилган амалингиз ўзингизга. Биз Унга чин дилдан ихлос қилувчилармиз”, – деб айтинг.

اَمْ تَقُولُونَ اِنَّ اِبْرٰه۪يمَ وَاِسْمٰع۪يلَ وَاِسْحٰقَ وَيَعْقُوبَ وَالْاَسْبَاطَ كَانُوا هُودًا اَوْ نَصَارٰىۜ قُلْ ءَاَنْتُمْ اَعْلَمُ اَمِ اللّٰهُۜ وَمَنْ اَظْلَمُ مِمَّنْ كَتَمَ شَهَادَةً عِنْدَهُ مِنَ اللّٰهِۜ وَمَا اللّٰهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (١٤٠)

140. Эй бани Исроил авлодлари, ёки сизлар: “Чиндан ҳам Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг болалари яҳудий ёки насроний динида бўлганлар”, – деб айтасизларми? Эй Муҳаммад, уларга: “Уларнинг динлари ҳақида сизларми ёки Аллоҳ яхши билувчироқми? Аллоҳ тарафидан бўлган ўзидаги гувоҳликни яширгандан ҳам золимроқ кимса борми?! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан асло бехабар эмас”, – деб айтинг.

Изоҳ: Яҳудийлик ва насронийлик дини оятда санаб ўтилган пайғамбарлардан кейин вужудга келган. Шунинг учун ҳам мазкур пайғамбарларга бу динларни нисбат бериш асоссиздир.

تِلْكَ اُمَّةٌ قَدْ خَلَتْۚ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُمْ مَا كَسَبْتُمْۚ وَلَا تُسْـَٔلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ۟ (١٤١)

141. Улар аллақачон ўтиб кетган умматлардир. Уларнинг қилган яхшию ёмон ишлари ўзларига, сизларнинг ҳам қилган ишларингиз ўзингизгадир. Сизлар улар қилган ишлар бўйича сўралмайсизлар.

سَيَقُولُ السُّفَهَٓاءُ مِنَ النَّاسِ مَا وَلّٰيهُمْ عَنْ قِبْلَتِهِمُ الَّت۪ي كَانُوا عَلَيْهَاۜ قُلْ لِلّٰهِ الْمَشْرِقُ وَالْمَغْرِبُۜ يَهْد۪ي مَنْ يَشَٓاءُ اِلٰى صِرَاطٍ مُسْتَق۪يمٍ (١٤٢)

142. Одамлар орасидан баъзи нодонлари мусулмонларга қарата: “Уларни олдин, унга юзланиб ибодат қилган қиблаларидан воз кечишларига нима сабаб бўлди экан?” – дейдилар. Эй Расулим, сиз уларга: “Ер юзининг шарқи ҳам ғарби ҳам Аллоҳ таолоникидир. У Ўзи хоҳлаган кимсаларни тўғри йўлга етаклайди”, – деб айтинг.

Изоҳ: Аввалда мусулмонларнинг қибласи ҳижратгача Байт ул-Мақдис эди. Қибла Макка шаҳридаги Каъба томонга ўзгаргандан кейин яҳудийлар, мушриклар ва мунофиқлар таъна тошини отдилар. Ушбу оятда уларга жавоб сифатида Аллоҳ таоло ҳамма томон Ўзининг қўлида эканлиги, қиблани ўзгартирган бўлса, бу Унинг иши деб қабул қилиш зарурлиги баён қилинмоқда.

وَكَذٰلِكَ جَعَلْنَاكُمْ اُمَّةً وَسَطًا لِتَكُونُوا شُهَدَٓاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَه۪يدًاۜ وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّت۪ي كُنْتَ عَلَيْهَٓا اِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّنْ يَنْقَلِبُ عَلٰى عَقِبَيْهِۜ وَاِنْ كَانَتْ لَكَب۪يرَةً اِلَّا عَلَى الَّذ۪ينَ هَدَى اللّٰهُۜ وَمَا كَانَ اللّٰهُ لِيُض۪يعَ ا۪يمَانَكُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ بِالنَّاسِ لَرَؤُ۫فٌ رَح۪يمٌ (١٤٣)

143. Шундай қилиб, Биз сиз мусулмонларни инсониятга шоҳид ва ўрнак бўлишингиз ҳамда пайғамбар ҳам сизлар учун гувоҳ бўлиши учун мўътадил, ўрта бир уммат қилдик. Сиз илгари унга юзланиб ибодат қилган қиблани ўзгартиришимиз эса, ким пайғамбарга эргашишини, ким итоат қилмай орқасига қараб қайтиб кетишини билиш учун синов қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу қибланинг ўзгариши Аллоҳ ҳидоят берганларидан бошқалари учун оғир бир ишдир. Аллоҳ аввалги қиблага қараб қилган ибодатдаги иймонларингизни, зое қилмоқчи эмас. Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга ўта шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Изоҳ: Ҳар нарсада ўрталикни сақлаган уммат яхшидир. Қиблаларингни Ер куррасининг ўрта қисмида қилганимдек, ўзларингни ҳам ўртаҳол уммат қилдим. Яъни яҳудийлардек Марямни зинокорга ҳам чиқармайдиган, насронийлардек Исони Аллоҳнинг ўғли деб илоҳийлаштирмайдиган ўрта, адолат мақомида бўласизлар.

Аллоҳ таолонинг қиблани ўзгартириши сабабларидан бири – мўминларнинг иймонини синаб кўриш эканлиги баён қилинган. Зеро, шу воқеадан кейин кўп мунофиқлар асл қиёфаларини кўрсатиб, диндан қайтдилар. Шундан сўнг Пайғамбарга эргашиб, ҳеч иккиланмай қиблага юзланганларнинг ҳақиқий мусулмон эканлиги маълум бўлди. Дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Каъбага қараб намоз адо этардилар. Мадинага ҳижрат қилган биринчи кунларида Байт ул-Мақдис томонига қараб ўқишга Аллоҳ томонидан буюрилдилар. Бундан яҳудийлар мамнун бўлиб юрдилар. Сўнгра қибла яна Каъбага кўчирилди. Бу Аллоҳнинг иродаси билан бўлди, натижада, ўз-ўзидан ким ҳақиқий мўмин ва ким мунофиқ, ажралиб қолди.

قَدْ نَرٰى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَٓاءِۚ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضٰيهَاۖ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِۜ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُۜ وَاِنَّ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ اَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْۜ وَمَا اللّٰهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ (١٤٤)

144. Эй Расулим, гоҳида ваҳий умидида юзингизни осмонга қараб ўгирилганини кўрамиз. Энди албатта, юзингизни сиз ўзингиз рози бўлган қибла бўлмиш Каъбага ўгиртирамиз. Юзингизни Масжид ул-Ҳаром томонига буринг. Эй мўминлар, энди қаерда бўлсангизлар ҳам, юзларингизни ўша Каъба томонига буринглар. Ўзларига китоб берилганлар, албатта, бу амрни Роббиларидан келган ҳақ фармон деб биладилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан бехабар эмасдир.

وَلَئِنْ اَتَيْتَ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ بِكُلِّ اٰيَةٍ مَا تَبِعُوا قِبْلَتَكَۚ وَمَٓا اَنْتَ بِتَابِعٍ قِبْلَتَهُمْۚ وَمَا بَعْضُهُمْ بِتَابِعٍ قِبْلَةَ بَعْضٍۜ وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ اَهْوَٓاءَهُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَكَ مِنَ الْعِلْمِۙ اِنَّكَ اِذًا لَمِنَ الظَّالِم۪ينَۢ (١٤٥)

145. Қасам бўлсинки, китоб берилган яҳудий ва насронийларга барча далилларни келтирсангиз ҳам, улар барибир қиблангизга юзланиб эргашмайдилар. Сиз шундоқ ҳам уларнинг қиблаларига тобе эмассиз. Яҳудийлар ва насронийлар ҳам ўзаро бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сизга етиб келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетсангиз, у ҳолда, шубҳасиз, зулм қилганлардан бўлиб қоласиз.

اَلَّذ۪ينَ اٰتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ اَبْنَٓاءَهُمْۜ وَاِنَّ فَر۪يقًا مِنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (١٤٦)

146. Биз китоб берган яҳудий ва насронийлар у Муҳаммадни пайғамбар эканлигини худди ўз ўғилларини танигандек билардилар. Шубҳасиз, улардан бир гуруҳи ўз китобларидан унинг сифатини ўқиб туриб, билган ҳолларида ҳақиқатни яширадилар.

اَلْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَر۪ينَ۟ (١٤٧)

147. Эй Расулим, энг тўғри ҳақиқат Роббингдан келган Қуръондир. Шундай экан, асло шубҳа қилувчилардан бўлманг.

وَلِكُلٍّ وِجْهَةٌ هُوَ مُوَلّ۪يهَا فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِۜ اَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللّٰهُ جَم۪يعًاۜ اِنَّ اللّٰهَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (١٤٨)

148. Ҳар кимнинг унга қараб юзланадиган ўз жиҳати бордир. Эй мўминлар, сизлар хайрли ишларни қилишда шошилинглар. Дунёнинг қаерида бўлсангизлар ҳам, бир кун Аллоҳ ҳаммангизни ҳисоб-китоб учун маҳшарда тўплаб келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.

وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِۜ وَاِنَّهُ لَلْحَقُّ مِنْ رَبِّكَۜ وَمَا اللّٰهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (١٤٩)

149. Эй Расулим, энди қайси томондан йўлга чиқсангиз ҳам, намозда юзингизни Масжид ул-Ҳаром томонига буринг. Шубҳасиз, бу Роббингиздан келган ҳақ амрдир. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан бехабар эмасдир.

وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِۜ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُۙ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌۗ اِلَّا الَّذ۪ينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ فَلَا تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْن۪ي وَلِاُتِمَّ نِعْمَت۪ي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَۙ (١٥٠)

150. Ҳа, шундай, эй Расулим, қайси томондан йўлга чиқсангиз ҳам, намозда юзингизни Масжид ул-Ҳаром томонига буринг. Сизлар ҳам эй мўминлар, юзларингизни қибла томони бўлган Каъбага буринглар. Токи қиблага юзланмаслигингиз баъзи одамлар наздида сизларга қарши далил ва ҳужжат бўлиб қолмасин. Шунингдек, у инсонлар орасида зулм қилганлар ҳам бор бўлиб, улардан асло қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар. Токи сизларга неъматимни тўла-тўкис қилиб берайин, шояд, шундай қилиб, ҳидоят топсангизлар.

Изоҳ: Дастлаб мусулмонларнинг қибласи Қуддусдаги Байт ул-Мақдис бўлган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин қибла Каъба томонга ўзгартирилган.

كَمَٓا اَرْسَلْنَا ف۪يكُمْ رَسُولًا مِنْكُمْ يَتْلُوا عَلَيْكُمْ اٰيَاتِنَا وَيُزَكّ۪يكُمْ وَيُعَلِّمُكُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُعَلِّمُكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَۜ (١٥١)

151. Шунингдек, орангиздан сизларга оятларимизни тиловат қилиб, ўқиб берадиган, сизларни гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган ҳамда билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган бир пайғамбар юбордик.

فَاذْكُرُون۪ٓي اَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا ل۪ي وَلَا تَكْفُرُونِ۟ (١٥٢)

152. Шундай экан, Мени кўп зикр қилинглар, шунда сизларни раҳматим ва мағфиратим билан ёдга оламан. Ҳамда Менга шукр қилинглар ва асло куфр келтирманглар.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا اسْتَع۪ينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلٰوةِۜ اِنَّ اللّٰهَ مَعَ الصَّابِر۪ينَ (١٥٣)

153. Эй мўминлар, мусибатларга сабр қилиш ва намоз ўқиш билан Мендан ёрдам истанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

وَلَا تَقُولُوا لِمَنْ يُقْتَلُ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ اَمْوَاتٌۜ بَلْ اَحْيَٓاءٌ وَلٰكِنْ لَا تَشْعُرُونَ (١٥٤)

154. Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳидларниўликдирлар”, – деб айтманглар. Аксинча, улар тирикдирлар, лекин сизлар уларни тирик эканлигини сезмайсизлар.

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْاَمْوَالِ وَالْاَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِۜ وَبَشِّرِ الصَّابِر۪ينَۙ (١٥٥)

155. Албатта, Биз сизларни бироз қўрқув солиш, очлик ҳамда мол-мулк, жон ва мева-чевалардан ҳосилини камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қилиб кўрамиз. Эй Расулим, шу синовларга сабр қилганларга хушхабар беринг.

اَلَّذ۪ينَ اِذَٓا اَصَابَتْهُمْ مُص۪يبَةٌۙ قَالُٓوا اِنَّا لِلّٰهِ وَاِنَّٓا اِلَيْهِ رَاجِعُونَۜ (١٥٦)

156. Уларга бирор мусибат келганида: “Албатта, биз Аллоҳга оид қуллармиз, ҳеч шак-шубҳасиз, вафот этгандан кейин яна Унга қайтувчилармиз”, – дейдилар.

اُو۬لٰٓئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ (١٥٧)

157. Ана ўшаларнинг устига Роббилари тарафидан саловотлар ва раҳмат ёғади. Ҳамда айнан ўшалар ҳидоят йўлини топганлардир.

اِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَٓائِرِ اللّٰهِۚ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ اَوِ اعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ اَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَاۜ وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًاۙ فَاِنَّ اللّٰهَ شَاكِرٌ عَل۪يمٌ (١٥٨)

158. Албатта, Сафо ва Марва тепаликлари Аллоҳнинг инсонлар учун қилган шиорларидандир. Агарда кимда-ким Аллоҳнинг уйини ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилиб юришининг гуноҳи йўқдир. Ҳамда ким кўнгилдан нафл тариқасида бир хайр қилса, савобини олади ва албатта, Аллоҳ шукрни қабул қилувчи – Шокир ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.

Изоҳ: Сафо ва Марва тепаликлари Исломдан аввал ҳам тавоф қилиниб келинган. Лекин бу тавоф жоҳилият ақидасига мувофиқ равишда ширк аралаш адо қилинар эди. Ислом дини бўйича мусулмонлар ҳаж пайтида бу икки тепалик ўртасида юриб, саъй қилишга буюрилганда, улар гуноҳкор бўлиб қолмасмиканмиз деб, иккиланиб турганларида, шу оят нозил бўлиб, Ислом шариати бўйича саъй қилиш жорий қилинди. Бир марта ҳаж ёки умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда қиладиган бўлса, Аллоҳ унга бу хайр амаллари учун савоб ёзади.

اِنَّ الَّذ۪ينَ يَكْتُمُونَ مَٓا اَنْزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدٰى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِۙ اُو۬لٰٓئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللّٰهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَۙ (١٥٩)

159. Биз нозил қилган далиллар ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги тўғрисидаги ҳидоятдан иборат бўлганларни одамларга Таврот китобида аниқ қилиб берганимиздан кейин ҳам уларни яширган кимсаларни, албатта, Аллоҳ лаънатлайди. Шунингдек, уларга лаънатловчи малоика ва мўминлар ҳам лаънат айтадилар.

اِلَّا الَّذ۪ينَ تَابُوا وَاَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَاُو۬لٰٓئِكَ اَتُوبُ عَلَيْهِمْۚ وَاَنَا التَّوَّابُ الرَّح۪يمُ (١٦٠)

160. Фақат тавба қилиб, хатоларини тузатган ва одамларга ҳақиқатни баён қилган кимсаларнинг тавбасини қабул қиламан. Шубҳасиз, Мен тавбаларни кўп қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати зиёда бўлган – Раҳим Зотдирман.

اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ اُو۬لٰٓئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللّٰهِ وَالْمَلٰٓئِكَةِ وَالنَّاسِ اَجْمَع۪ينَۙ (١٦١)

161. Куфр келтирган ва кофир ҳолида ўлиб кетган кимсаларга эса, албатта, Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлгай.

خَالِد۪ينَ ف۪يهَاۚ لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنْظَرُونَ (١٦٢)

162. Кофирлар лаънат ва дўзах ичида мангу қоладилар. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларнинг юзларига назар ҳам қилинмайди.

وَاِلٰهُكُمْ اِلٰهٌ وَاحِدٌۚ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَ الرَّحْمٰنُ الرَّح۪يمُ۟ (١٦٣)

163. Сизларни яратган Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ўта меҳрибон бўлган Раҳмон ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.

اِنَّ ف۪ي خَلْقِ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَاخْتِلَافِ الَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّت۪ي تَجْر۪ي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنْفَعُ النَّاسَ وَمَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ مِنَ السَّمَٓاءِ مِنْ مَٓاءٍ فَاَحْيَا بِهِ الْاَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ ف۪يهَا مِنْ كُلِّ دَٓابَّةٍۖ وَتَصْر۪يفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَٓاءِ وَالْاَرْضِ لَاٰيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ (١٦٤)

164. Шубҳасиз, осмонлар ва Ернинг мукаммал ҳолда яратилишида, кеча ва кундузнинг вақти-вақти билан алмашиб туришида, одамларга нафи тегадиган фойдали нарсаларини ташиб кетаётган денгиздаги кемаларнинг сузишида, Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик бўлиб ётган қуруқ ерга ҳаёт берган ҳаётбахш сувда ва Ерда ҳар хил жонзотларни тарқатиб қўйишида, шамолларни йўналтиришида, осмону Ер ўртасидаги Яратганнинг амрига итоатда шай турган булутларда ақл юритувчи қавмлар учун Аллоҳнинг қудратига доир аниқ далиллар бордир.

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللّٰهِ اَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللّٰهِۜ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اَشَدُّ حُبًّا لِلّٰهِۜ وَلَوْ يَرَى الَّذ۪ينَ ظَلَمُٓوا اِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَۙ اَنَّ الْقُوَّةَ لِلّٰهِ جَم۪يعًاۙ وَاَنَّ اللّٰهَ شَد۪يدُ الْعَذَابِ (١٦٥)

165. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳдан бошқаларни Унга тенг қилиб, худди Аллоҳни севгандек у сохта маъбудаларни севадилар. Иймон келтирган кимсаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббатлари эса уларникидан кўра кучлироқдир. Ўз нафсига зулм қилган кимсалар азобга дучор бўладиган қиёмат кунида барча куч-қудрат Аллоҳга хослигини ва Аллоҳнинг азоби ҳақиқатан, шиддатли эканини билсалар эди?!

اِذْ تَبَرَّاَ الَّذ۪ينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذ۪ينَ اتَّبَعُوا وَرَاَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْاَسْبَابُ (١٦٦)

166. Орқасидан одамларни эргаштириб юрувчи кимсалар ҳисоб-китоб кунидаги қаттиқ азобни кўргач ўзларига эргашган кимсалардан тонадилар ҳамда уларни бу дунёда бирлаштириб турган барча сабаб ва алоқалар узилади.

وَقَالَ الَّذ۪ينَ اتَّبَعُوا لَوْ اَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّاَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّؤُ۫ا مِنَّاۜ كَذٰلِكَ يُر۪يهِمُ اللّٰهُ اَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْۜ وَمَا هُمْ بِخَارِج۪ينَ مِنَ النَّارِ۟ (١٦٧)

167. Ўшанда ортидан эргашган кимсалар: “Кошки, бизга яна бир карра дунёга қайтишнинг имкони бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак”, – дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат ва пушаймонлар қилиб кўрсатади ва улар дўзахдан қутулиб чиқувчи бўлмайдилар.

يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْاَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًاۘ وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِۜ اِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُب۪ينٌ (١٦٨)

168. Эй одамлар, Ер юзидаги нарсалардан ҳалол ва покиза бўлганларини енглар, шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.

اِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّٓوءِ وَالْفَحْشَٓاءِ وَاَنْ تَقُولُوا عَلَى اللّٰهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ (١٦٩)

169. Шубҳасиз, шайтон сизларни ёмон ва бузуқ ишларга ҳамда Аллоҳ ҳақида билмаган нарсаларингизни айтишга буюради.

وَاِذَا ق۪يلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَٓا اَلْفَيْنَا عَلَيْهِ اٰبَٓاءَنَاۜ اَوَلَوْ كَانَ اٰبَٓاؤُ۬هُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْـًٔا وَلَا يَهْتَدُونَ (١٧٠)

170. Агарда у мушрикларга: “Аллоҳ туширган ҳукмларга эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимага ибодат қилганларини кўрган бўлсак, ўша йўлга эргашамиз”, – деб айтишади. Борди-ю ота-боболари ҳеч нарсага ақллари етмаган ва тўғри йўлни топмаган бўлсалар ҳамми?!

وَمَثَلُ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذ۪ي يَنْعِقُ بِمَا لَا يَسْمَعُ اِلَّا دُعَٓاءً وَنِدَٓاءًۜ صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَعْقِلُونَ (١٧١)

171. Аллоҳга куфр келтирганларнинг мисоли, худди бақириқ-чақириқдан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдиган ҳайвонларга ҳайқираётган чўпоннинг ҳолатига ўхшайди. Улар маънан кардирлар – насиҳат эшитмайдилар, соқовдирлар – ҳақни гапира олмайдилар, кўрдирлар – оятларни кўролмайдилар. Демак, улар ақл ишлата олмайдилар.

Изоҳ: Бетавфиқ кишилар фойдали гапларни тинглашади-ю, англаш ўрнига ҳайвонлар каби ночорликдан эшитиб қўйишади, холос.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلّٰهِ اِنْ كُنْتُمْ اِيَّاهُ تَعْبُدُونَ (١٧٢)

172. Эй иймон келтирганлар, Биз сизлар учун ризқ қилиб берган неъматларимиздан ҳалол ва покизаларини танлаб енглар. Агарда ёлғиз Унгагина қуллик қилувчи бўлсангизлар, унда Аллоҳга шукр қилинглар.

اِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنْز۪يرِ وَمَٓا اُهِلَّ بِه۪ لِغَيْرِ اللّٰهِۚ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَلَٓا اِثْمَ عَلَيْهِۜ اِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٧٣)

173. Аллоҳ сизларга ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ҳамда Аллоҳдан бошқасига атаб сўйилган жонлиқларни қатъий ҳаром қилди. Борди-ю кимда-ким ночор ҳолда улардан ейишга мажбур қолса, ҳаддан ва меъёрдан ошмай озгина еса унга гуноҳ бўлмайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.

Изоҳ: Аллоҳ томонидан ҳаром қилинган нарсаларни ноиложлик билан жонни сақлаб қолгудек миқдордагина истеъмол қилишга динимиз рухсат беради.

اِنَّ الَّذ۪ينَ يَكْتُمُونَ مَٓا اَنْزَلَ اللّٰهُ مِنَ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِه۪ ثَمَنًا قَل۪يلًاۙ اُو۬لٰٓئِكَ مَا يَأْكُلُونَ ف۪ي بُطُونِهِمْ اِلَّا النَّارَ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ اللّٰهُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ وَلَا يُزَكّ۪يهِمْۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (١٧٤)

174. Шубҳасиз, Аллоҳ нозил қилган Таврот китобидаги Муҳаммаднинг сифатини қасддан яширадиган ва уни дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар, қоринларига, фақат дўзах оташини еган бўладилар. Аллоҳ уларга қиёмат кунида гапирмайди ва уларни гуноҳлардан тозаламайди. Шунингдек, уларга аламли азоб берилади.

اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ اشْتَرَوُا الضَّلَالَةَ بِالْهُدٰى وَالْعَذَابَ بِالْمَغْفِرَةِۚ فَمَٓا اَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ (١٧٥)

175. Ана ўша кимсалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир. Воажаб, дўзах ўтига нақадар чидамли бўлмасалар!

Изоҳ: Бу иборада истеҳзо бор. Негаки дўзах азобига чидай оладиган жонзотнинг ўзи йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Залолатга юз тутиб азобни ихтиёр этганлар охират азобини ўйласинлар, деб огоҳлантирилмоқда.

ذٰلِكَ بِاَنَّ اللّٰهَ نَزَّلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّۜ وَاِنَّ الَّذ۪ينَ اخْتَلَفُوا فِي الْكِتَابِ لَف۪ي شِقَاقٍ بَع۪يدٍ۟ (١٧٦)

176. Уларга берилган бу жазо Аллоҳ китобни, ҳақиқатан, нозил қилгани сабабидандир. Китобнинг ҳақлиги тўғрисида қаршилик қилган кимсалар, албатта, ҳақдан узоқ бўлган тортишув ичидадирлар.

لَيْسَ الْبِرَّ اَنْ تُوَلُّوا وُجُوهَكُمْ قِبَلَ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ وَلٰكِنَّ الْبِرَّ مَنْ اٰمَنَ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَالْمَلٰٓئِكَةِ وَالْكِتَابِ وَالنَّبِيّ۪نَۚ وَاٰتَى الْمَالَ عَلٰى حُبِّه۪ ذَوِي الْقُرْبٰى وَالْيَتَامٰى وَالْمَسَاك۪ينَ وَابْنَ السَّب۪يلِ وَالسَّٓائِل۪ينَ وَفِي الرِّقَابِۚ وَاَقَامَ الصَّلٰوةَ وَاٰتَى الزَّكٰوةَۚ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ اِذَا عَاهَدُواۚ وَالصَّابِر۪ينَ فِي الْبَأْسَٓاءِ وَالضَّرَّٓاءِ وَح۪ينَ الْبَأْسِۜ اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ صَدَقُواۜ وَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ (١٧٧)

177. Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلٰىۜ اَلْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالْاُنْثٰى بِالْاُنْثٰىۜ فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ اَخ۪يهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَاَدَٓاءٌ اِلَيْهِ بِاِحْسَانٍۜ ذٰلِكَ تَخْف۪يفٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَرَحْمَةٌۜ فَمَنِ اعْتَدٰى بَعْدَ ذٰلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (١٧٨)

178. Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.

Изоҳ: Шундай енгиллик ва илоҳий марҳаматлардан кейин ҳам, қотилдан, бошқалардан ўч олса ёки хун олгандан кейин ҳам қасос олса, ундайларга охират азоби тайиндир.

وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيٰوةٌ يَٓا اُو۬لِي الْاَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (١٧٩)

179. Эй ақл эгалари, сизлар учун қасос олиш ҳукмида ҳаётни сақлаб қолиш бордир. Шояд, бу ҳукм сабабли қотиллик қилишдан қўрқсангизлар.

Изоҳ: Дарҳақиқат, қасоснинг ижро қилиниши ҳаётни сақлаб қолиш учун қилинган ишдир. Чунки қотилликни амалга оширмоқчи бўлган киши ундан кейин ўзига қўлланадиган қасос ҳақида ўйлаб кўради. Ҳамда у бу фикридан қайтиши билан бировнинг ноҳақ қон тўкилишига йўл қўйилмайди.

كُتِبَ عَلَيْكُمْ اِذَا حَضَرَ اَحَدَكُمُ الْمَوْتُ اِنْ تَرَكَ خَيْرًاۚ اَلْوَصِيَّةُ لِلْوَالِدَيْنِ وَالْاَقْرَب۪ينَ بِالْمَعْرُوفِۚ حَقًّا عَلَى الْمُتَّق۪ينَۜ (١٨٠)

180. Сизлардан бирингизга ўлим они яқинлашганда, орқасидан бир хайр, яъни бойлик қолдираётган бўлса, ота-она ва қариндошларга яхшилик билан васият қилиш тақводорлар зиммасидаги бурч ўлароқ фарз қилинди.

Изоҳ: Мазкур оятдаги васият амри мерос ояти нозил бўлгани туфайли бекор қилинган.

فَمَنْ بَدَّلَهُ بَعْدَ مَا سَمِعَهُ فَاِنَّمَٓا اِثْمُهُ عَلَى الَّذ۪ينَ يُبَدِّلُونَهُۜ اِنَّ اللّٰهَ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌۜ (١٨١)

181. Кимки, васиятни эшитиб олгандан кейин уни ўзгартирса, гуноҳи уни ўзгартирганга бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.

فَمَنْ خَافَ مِنْ مُوصٍ جَنَفًا اَوْ اِثْمًا فَاَصْلَحَ بَيْنَهُمْ فَلَٓا اِثْمَ عَلَيْهِۜ اِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ۟ (١٨٢)

182. Агарда кимки, васият қилувчининг бирор бир хатога ёки гуноҳга мойил бўлишидан қўрқиб, васият қилувчи ва меросхўрлар орасини тузатиб қўйса унга гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَۙ (١٨٣)

183. Эй иймон келтирганлар, сизлардан аввалги умматларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди. Шояд, бу рўза сабабидан Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.

اَيَّامًا مَعْدُودَاتٍۜ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَر۪يضًا اَوْ عَلٰى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ اَيَّامٍ اُخَرَۜ وَعَلَى الَّذ۪ينَ يُط۪يقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْك۪ينٍۜ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُۜ وَاَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (١٨٤)

184. Рамазон рўзаси саноқли кунларда бўлиб ўтади. Агар сизлардан бирингиз бемор ёки сафарда бўлса, рўза тутолмаган кунларининг сони миқдорича бошқа кунларда тутсин. Рўза тутишга мадори етмайдиганларнинг зиммасида эса бир мискиннинг бир кунлик таоми миқдорида фидя берсин. Кимда-ким фидяни кўнгилдан чиқариб ортиқроқ берса у ўзи учун яхшидир. Лекин агар билсангиз эди, сизлар учун рўза тутишингиз фидя бериб тутмаганингиздан кўра яхшироқдир.

Изоҳ: Саноқли кунлар – бу Рамазон ойи кунларидир. Рамазон ойининг 30 куни қолган ўн бир ойга нисбатан озлиги учун саноқли кунлар деб ифода этилган. Аввалда рўза тутиш ёки тутмасдан фидясини тўлаш ихтиёрий эди. Лекин бу ҳукм кейинроқ бошқа оят нозил бўлиши орқали бекор қилинган. Рамазон ойида турган вақт узрсиз кишига рўза тутиш фарзи айн дейилди. Узрли ҳолатлардан ташқари.

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذ۪ٓي اُنْزِلَ ف۪يهِ الْقُرْاٰنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدٰى وَالْفُرْقَانِۚ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُۜ وَمَنْ كَانَ مَر۪يضًا اَوْ عَلٰى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ اَيَّامٍ اُخَرَۜ يُر۪يدُ اللّٰهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُر۪يدُ بِكُمُ الْعُسْرَۘ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللّٰهَ عَلٰى مَا هَدٰيكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (١٨٥)

185. Рамазон ойи шундай ойдирки, унда инсонларни тўғри йўлга бошлайдиган, ҳақ ва ботилни айирувчи Фурқон ва ҳидоят манбаидан далиллар бўлган Қуръон нозил бўлгандир. Бас, агар сизлардан кимки бу ойга етишиб, шоҳид бўлса, албатта, рўзани тутсин. Агар сизлардан бирингиз бемор ёки сафарда бўлса, рўза тутолмаган кунларининг сони миқдорича бошқа кунларда тутсин. Аллоҳ сизларга осонликни хоҳлайди, қийинчилик бўлишни истамайди. Сизларга бу осонлик рўза кунларининг саноғини тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғлаб, такбир айтишингиз учундир. Шоядки, бу неъматларга шукр қилсангизлар.

وَاِذَا سَاَلَكَ عِبَاد۪ي عَنّ۪ي فَاِنّ۪ي قَر۪يبٌۜ اُج۪يبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ اِذَا دَعَانِۙ فَلْيَسْتَج۪يبُوا ل۪ي وَلْيُؤْمِنُوا ب۪ي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ (١٨٦)

186. Эй Расулим, бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар шуни билсинларки, албатта, Мен уларга жуда яқинман. Менга дуо қилган пайт, дуо қилувчининг дуосини ижобат қиламан. Бас, менинг ҳам чақириқларимга жавоб бериб, амрларимга итоат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шояд, шунда тўғри йўлни топиб кетсалар.

اُحِلَّ لَكُمْ لَيْلَةَ الصِّيَامِ الرَّفَثُ اِلٰى نِسَٓائِكُمْۜ هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَاَنْتُمْ لِبَاسٌ لَهُنَّۜ عَلِمَ اللّٰهُ اَنَّكُمْ كُنْتُمْ تَخْتَانُونَ اَنْفُسَكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ وَعَفَا عَنْكُمْۚ فَالْـٰٔنَ بَاشِرُوهُنَّ وَابْتَغُوا مَا كَتَبَ اللّٰهُ لَكُمْۖ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتّٰى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْاَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْاَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِۖ ثُمَّ اَتِمُّوا الصِّيَامَ اِلَى الَّيْلِۚ وَلَا تُبَاشِرُوهُنَّ وَاَنْتُمْ عَاكِفُونَۙ فِي الْمَسَاجِدِۜ تِلْكَ حُدُودُ اللّٰهِ فَلَا تَقْرَبُوهَاۜ كَذٰلِكَ يُبَيِّنُ اللّٰهُ اٰيَاتِه۪ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ (١٨٧)

187. Сизларга рўза ойининг тунларида хотинларингиз билан қўшилиш ҳалол қилинди. Аёллар сизлар учун, сизлар ҳам улар учун гуноҳлардан сақланишга ёпинчиқ каби либосдирсизлар. Аллоҳ сизларни кечалари нафсингизга хиёнат қилаётганингизни билди ва тавбангизни қабул қилиб, сизларни афв этди. Энди улар билан рўзанинг тунларида бемалол қўшилиб, Аллоҳ сизлар учун битган фарзанд неъматини умид қилаверинглар. Тонг пайтидан бошлаб оқ ип қора ипдан ажралиб, маълум бўладиган вақтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра рўзани кечгача мукаммал қилиб тутинглар. Масжидларда эътикофни ният қилиб ўтирган пайтларингизда эса хотинларингиз билан қўшилманглар. Мана бу ҳукмлар Аллоҳнинг сизларга белгилаб қўйган чегараларидир. Аллоҳ ман қилган ишларга яқинлашманглар. Аллоҳ ўз оятларини одамлар гуноҳ ишлардан сақланишлари учун мана шундай очиқ-ойдин баён қилади.

Изоҳ: Дастлаб рўза тутиш фарз қилинганда кечалари ҳам аёлларга яқинлик қилиш ман қилинган эди. Баъзи кимсалар бу ҳукмга риоя қилишга қийналар эдилар. Шубҳасиз, буни билган Аллоҳ оят нозил қилиб рўза шартларини осонлаштирди. Эътикоф нияти билан масжидда ўтирган рўзадор бир неча ишлардан тийилиши зарур. Булар: ҳожат тақозо қилмаганда ташқарига чиқиш, беҳуда гапириш, жинсий алоқа қилиш кабилар. Аёл киши ўз уйида эътикоф ўтириши мумкин.

وَلَا تَأْكُلُٓوا اَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَٓا اِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَر۪يقًا مِنْ اَمْوَالِ النَّاسِ بِالْاِثْمِ وَاَنْتُمْ تَعْلَمُونَ۟ (١٨٨)

188. Ораларингизда мол-мулкларингизни ноҳақлик билан еманглар. Шунингдек, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш мақсадида била туриб, у молдан бир миқдорини ҳокимларга пора сифатида узатманглар.

يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الْاَهِلَّةِۜ قُلْ هِيَ مَوَاق۪يتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّۜ وَلَيْسَ الْبِرُّ بِاَنْ تَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ ظُهُورِهَا وَلٰكِنَّ الْبِرَّ مَنِ اتَّقٰىۚ وَأْتُوا الْبُيُوتَ مِنْ اَبْوَابِهَاۖ وَاتَّقُوا اللّٰهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (١٨٩)

189. Сиздан янги чиққан ойлар ҳақида сўрашади. Уларга: “У ой одамлар учун йил ҳисоблари ва ҳаж вақтини белгилашга ўлчовдир”, – деб айтинг. Каъба зиёратидан қайтишда уйларингизнинг орқа томонидан кириб келишингиз яхши иш эмас, ким Аллоҳдан қўрқса ўша яхши ишдир. Демак, уйларга эшикларидан кириб боринглар ва Аллоҳдан қўрқинглар. Шояд, шунда нажот топсангизлар.

Изоҳ: Пайғамбаримизнинг илмини синаш учун улар йил ойларининг моҳияти, шакл ва шамоили, сифатлари ҳақида сўрашди. Аллоҳ таоло Ўз расулига уларга ойлар ҳақида хабар беришни буюрди. Шариатда аслида шакл-шамоилга эмас, балки мақсад ва ғояга эътибор бериш тавсия қилинади. Нима учун бир кеча ва кундузда айнан беш вақт намоз ўқиш фарз қилинди, деб сўраш ўрнига намоз ўқишдан ҳосил бўладиган натижа ва савоблар ҳақида билим олишга интилиш яхшироқдир. “Нега айнан Рамазон ойида рўза тутилади? Нега закот қирқдан бир миқдорда берилади?” каби савол берувчилар, одатда, ўзлари билган илмига амал қилмайдиган ихлоссиз кишилар бўлади. Араблар жоҳилият даврида эҳромга кирсалар ёки Каъба зиёратидан қайтсалар уйларига эшикдан эмас, орқа томондан кириб келишни одат қилган эдилар. Ислом дини бу удумни ботил эканлиги ҳақида хабар берди.

وَقَاتِلُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ الَّذ۪ينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلَا تَعْتَدُواۜ اِنَّ اللّٰهَ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَد۪ينَ (١٩٠)

190. Сизларга уруш очганлар билан сизлар ҳам Аллоҳ йўлида уларга қарши уруш очинглар, лекин тажовузкор бўлманглар. Зеро, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди.

Изоҳ: Охирги дин бўлмиш Ислом динида ҳатто ёв билан адолат мезонига душман билан урушаётган вақтда ҳам амал қилинади. Аллоҳ таоло ҳар қандай вазиятда ҳам ҳадни билишга буюради. Бу барча учун ибратли бўлган танбеҳдир.

وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَاَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ اَخْرَجُوكُمْ وَالْفِتْنَةُ اَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِۚ وَلَا تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتّٰى يُقَاتِلُوكُمْ ف۪يهِۚ فَاِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْۜ كَذٰلِكَ جَزَٓاءُ الْكَافِر۪ينَ (١٩١)

191. Мушрикларни қаерда тутсангиз ҳам ўлдиринглар. Сизларни ҳайдаб чиқарган жойлари Маккадан уларни ҳам қувиб чиқаринглар. Фитна-фасод чиқариш ўлдиришдан ҳам ёмонроқдир. Душманларингиз сизларга қарши уруш очмагунларича Масжид ул-Ҳаром ёнида улар билан уришманглар. Борди-ю агар сизларга уруш бошласалар, у ҳолда сизлар ҳам улар билан уришинглар. Кофирларнинг жазоси ана шундай бўлади.

Изоҳ: Мушрикларни ўлдиришга бўлган буйруқ асосан ўша пайтдаги мусулмонларга тааллуқлидир. Шунингдек, оятда мушриклар билан уруш ҳолатида бўлган мусулмонларнинг Макка мушрикларига қарши курашга ундалгандир.

فَاِنِ انْتَهَوْا فَاِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٩٢)

192. Агар куфрдан кечиб, Исломга кирсалар ва урушдан тийилсалар, шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

وَقَاتِلُوهُمْ حَتّٰى لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدّ۪ينُ لِلّٰهِۜ فَاِنِ انْتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ اِلَّا عَلَى الظَّالِم۪ينَ (١٩٣)

193. Кофирлар билан то фитна-фасод тамоман тугаб, дин ёлғиз Аллоҳ учун бўлгунча жанг қилинглар. Агар куфрдан воз кечиб, урушни тўхтатсалар, унда сизлар ҳам тўхтатинглар. Чунки душманлик, фақат золимларга қарши бўлади.

اَلشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌۜ فَمَنِ اعْتَدٰى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدٰى عَلَيْكُمْۖ وَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ مَعَ الْمُتَّق۪ينَ (١٩٤)

194. Уруш ман қилинган ҳаром ойнинг бадали, ҳаром қилинган ой биландир. Ҳурмат қилиниши керак бўлган шартлар бузилса, унда, қасос қоидасига амал қилиш бор. Агар ким сизга тажовузкорона бостириб келса, сизлар ҳам улар қандай бостириб келган бўлсалар, уларга шундай бостириб боринглар. Шунингдек, Аллоҳдан қўрқинглар ва билиб қўйингларки, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир.

Изоҳ: Ҳаром ой дегани қадимда арабларнинг унда жанг қилиш тақиқланган маълум ойлар демакдир. Мазкур ойлар тўртта бўлиб улар тартибига кўра, Муҳаррам, Ражаб, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойларидир.

وَاَنْفِقُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ وَلَا تُلْقُوا بِاَيْد۪يكُمْ اِلَى التَّهْلُكَةِۚۛ وَاَحْسِنُواۚۛ اِنَّ اللّٰهَ يُحِبُّ الْمُحْسِن۪ينَ (١٩٥)

195. Аллоҳ йўлида мол-дунёнгизни сарфланглар ва бахиллик қилиб, ўз қўлларингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламанглар. Ҳамда чиройли амаллар қилинглар, шубҳасиз, Аллоҳ эҳсон қилувчи кимсаларни севади.

Изоҳ: Айрим инсонлардаги бахиллик иллати ҳалокатга олиб келиши, эҳсон қилувчи сахий кишиларни Аллоҳ ҳам суйиши айтилмоқда.

وَاَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلّٰهِۜ فَاِنْ اُحْصِرْتُمْ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِۚ وَلَا تَحْلِقُوا رُؤُ۫سَكُمْ حَتّٰى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُۜ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَر۪يضًا اَوْ بِه۪ٓ اَذًى مِنْ رَأْسِه۪ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ اَوْ صَدَقَةٍ اَوْ نُسُكٍۚ فَاِذَٓا اَمِنْتُمْ۠ فَمَنْ تَمَتَّعَ بِالْعُمْرَةِ اِلَى الْحَجِّ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِۚ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلٰثَةِ اَيَّامٍ فِي الْحَجِّ وَسَبْعَةٍ اِذَا رَجَعْتُمْۜ تِلْكَ عَشَرَةٌ كَامِلَةٌۜ ذٰلِكَ لِمَنْ لَمْ يَكُنْ اَهْلُهُ حَاضِرِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ شَد۪يدُ الْعِقَابِ۟ (١٩٦)

196. Барча арконларига амал қилган ҳолда бошлаган ҳаж ва умра ибодатини Аллоҳ учун тўлиқ адо этинглар. Агарда бетоблик, қароқчиларга йўлиқиш ёки шунга ўхшаш узрли сабаблар билан йўлингиз тўсилиб қолса, у ҳолда қурбингиз етган бирор бир жонлиқдан қурбонлик учун ҳадя қилиб жўнатинг. Бошдаги сочларингизни эса ҳадянгиз ўз жойига етиб бормагунча олмай туринглар. Борди-ю сизлардан кимдир ўша пайт бемор бўлса ёки бошидан сочини олдирмаган тақдирда азият бўладиган бир сабаб бўлса, у ҳолда сочини олдириши мумкин. Лекин бу ишни қилган кимсага рўза тутиш, садақа бериш ёки қурбонлик сўйишдан бирортасини фидя қилиб тўлаши керак бўлади. Агар ҳаж қилишга тўсқинлик қилган ҳолатлардан қутулсангиз ва кимки ҳажгача умра ибодатидан фойдаланса, яъни эҳромдан вақтинча чиқиб, яна ҳажда қайта эҳромга кирадиган бўлса, у қурби етган қурбонликдан бирор жонлиқ сўйиши керак. Кимки бунга имкон топа олмаса, унда уч кун ҳажда ва етти кун ҳаждан қайтганингиздан кейин рўза тутиш керак бўлади. Ана ўшанда бу тўлиқ ўн кун бўлади. Бу ҳукмлар аҳли-оиласининг яшаш жойи Масжид ул-Ҳаромда бўлмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар ва билиб олинглар, албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган Зотдир.

اَلْحَجُّ اَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌۚ فَمَنْ فَرَضَ ف۪يهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّۜ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللّٰهُۜ وَتَزَوَّدُوا فَاِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوٰىۘ وَاتَّقُونِ يَٓا اُو۬لِي الْاَلْبَابِ (١٩٧)

197. Ҳаж маълум ойларда адо этилади. Ким у ойларда ҳажни ният қилиб уни ўзига фарз қилса, ҳаж ибодатида аёлига яқинлик қилиш, фисқ-фужур ишлар ва жанжал-тўполон қилиши мумкин эмас. Яхшилик туридан нимаики қилсангиз, Аллоҳ уни билади. Эй мўминлар, охират ҳаёти учун озуқа ғамланглар. Шубҳасиз, озуқанинг энг яхшиси – бу тақводир. Эй ақл эгалари, фақатгина Мендан қўрқинглар.

لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ اَنْ تَبْتَغُوا فَضْلًا مِنْ رَبِّكُمْۜ فَاِذَٓا اَفَضْتُمْ مِنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُوا اللّٰهَ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِۖ وَاذْكُرُوهُ كَمَا هَدٰيكُمْۚ وَاِنْ كُنْتُمْ مِنْ قَبْلِه۪ لَمِنَ الضَّٓالّ۪ينَ (١٩٨)

198. Ҳаж мавсумида Роббингиздан фазлу баракат тилаб, тижорат қилишингизда сизларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Арофатдан тўп-тўп бўлиб Муздалифага тушганингизда Машъар ул-Ҳаром деган жойда Аллоҳни зикр қилинглар. Сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Уни эсланглар. Гарчи Исломдан аввал тўғри йўлдан адашиб юрган эдингизлар.

ثُمَّ اَف۪يضُوا مِنْ حَيْثُ اَفَاضَ النَّاسُ وَاسْتَغْفِرُوا اللّٰهَۜ اِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٩٩)

199. Сўнгра одамлар тўпланиб тушиб борган томондан тушинглар ва Аллоҳдан мағфират тиланглар. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

Изоҳ: Бу ердаги буйруқ Макка аҳлига қаратилган, чунки улар одатда Арафотда тўхтаб ўтмасдан Муздалифа деган яқинроқ жойдан қайтар эдилар.

فَاِذَا قَضَيْتُمْ مَنَاسِكَكُمْ فَاذْكُرُوا اللّٰهَ كَذِكْرِكُمْ اٰبَٓاءَكُمْ اَوْ اَشَدَّ ذِكْرًاۜ فَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَٓا اٰتِنَا فِي الدُّنْيَا وَمَا لَهُ فِي الْاٰخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ (٢٠٠)

200. Ҳаж арконларига доир ибодатларингизни адо этганингиздан кейин илгари ота-боболарингиз билан фахрланиб, уларни эсга олганингиздек, ҳатто улардан ҳам кучлироқ ҳолда Аллоҳни ёдга олинглар. Одамларнинг орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар: “Эй Роббимиз, бизларга, фақат шу дунёда бергин”, – дейди. Ундай кимсаларга охиратда насиба йўқдир.

وَمِنْهُمْ مَنْ يَقُولُ رَبَّنَٓا اٰتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْاٰخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (٢٠١)

201. Улардан шундай кимсалар борки, улар: “Эй Роббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.

اُو۬لٰٓئِكَ لَهُمْ نَص۪يبٌ مِمَّا كَسَبُواۜ وَاللّٰهُ سَر۪يعُ الْحِسَابِ (٢٠٢)

202. Ана ўшаларга қилган солиҳ ишлари сабабидан икки дунёда ҳам насиба бордир. Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилувчидир.

وَاذْكُرُوا اللّٰهَ ف۪ٓي اَيَّامٍ مَعْدُودَاتٍۜ فَمَنْ تَعَجَّلَ ف۪ي يَوْمَيْنِ فَلَٓا اِثْمَ عَلَيْهِۚ وَمَنْ تَاَخَّرَ فَلَٓا اِثْمَ عَلَيْهِۙ لِمَنِ اتَّقٰىۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاعْلَمُٓوا اَنَّكُمْ اِلَيْهِ تُحْشَرُونَ (٢٠٣)

203. Ҳаж асносидаги саноқли кунларда Аллоҳга такбир айтиб, кўп зикр қилинглар. Кимки икки кунда ҳаж арконларини тугатиб кетишга шошилса, унга гуноҳ бўлмайди. Шунингдек, кимки яна бир кун кечикиб, Минода қолса, унга ҳам гуноҳ бўлмайди. Ушбу тавсиялар Аллоҳдан қўрққанлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар ва шуни билингларки, сизлар барчангиз, албатта, қиёматда Унинг ҳузурига йиғиласизлар.

Изоҳ: Саноқли кунлар – бу қурбон ҳайитидаги ташриқ кунларидир. Улар Ҳанафий мазҳаби бўйича Зулҳижжа ойининг 10,11,12 кунлари, Шофеъий мазҳабида эса 11,12,13 кунлари ҳисобланади.

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللّٰهَ عَلٰى مَا ف۪ي قَلْبِه۪ۙ وَهُوَ اَلَدُّ الْخِصَامِ (٢٠٤)

204. Эй Расулим, одамлардан шундай тоифалар борки, уларнинг дунё ҳаётидаги баландпарвоз гап-сўзлари сизни таажжубга солади. У Исломга ашаддий душман бўлгани ҳолда мунофиқларча дилидаги сохта иймонини пеш қилиб Аллоҳни гувоҳ қилади.

وَاِذَا تَوَلّٰى سَعٰى فِي الْاَرْضِ لِيُفْسِدَ ف۪يهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَۜ وَاللّٰهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ (٢٠٥)

205. Сизнинг олдингиздан айрилгач эса, Ер юзида фисқу фасод тарқатиш ишлари билан шуғулланади. Ҳамда экин-тикин, наботот олами, ҳайвонот ва одамзот наслини ҳалокатга учратиш пайида бўлади. Аллоҳ эса фисқу фасодни севмайди.

وَاِذَا ق۪يلَ لَهُ اتَّقِ اللّٰهَ اَخَذَتْهُ الْعِزَّةُ بِالْاِثْمِ فَحَسْبُهُ جَهَنَّمُۜ وَلَبِئْسَ الْمِهَادُ (٢٠٦)

206. Агар унга бузғунчиликдан воз кечиб, “Аллоҳдан қўрққин”, – дейилса, ғурури йўл қўймай, яна гуноҳ томонга бошлайди. Унга жаҳаннам бас, келадир. У нақадар даҳшатли жой.

Изоҳ: Бунда мунофиқ кимса бўлган Ахнас ибн Шариқ хусусида сўз боради. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзини содиқ кўрсатиб, дилидаги ёвуз ғаразларини яшириб юрганлиги ҳақида Аллоҳ таоло Ўз Расулини бундан огоҳ қилгани тўғрисида хабар бермоқда.

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْر۪ي نَفْسَهُ ابْتِغَٓاءَ مَرْضَاتِ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ رَؤُ۫فٌ بِالْعِبَادِ (٢٠٧)

207. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳнинг розилигини истаб ўз жонларини фидо қиладилар. Аллоҳ бандаларига шафқатли бўлган – Раъуф Зотдир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَٓافَّةًۖ وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِۜ اِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُب۪ينٌ (٢٠٨)

208. Эй иймон келтирганлар, ҳаммангиз бирдан тинчлик ва омонлик дини бўлган Исломга киринглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларга очиқ-ойдин душмандир.

فَاِنْ زَلَلْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَتْكُمُ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ عَز۪يزٌ حَك۪يمٌ (٢٠٩)

209. Сизларга аниқ далиллар келгандан кейин ҳам йўлдан адашсангиз, унда билиб қўйинглар, Аллоҳ жуда қудратли – Азиз ва ҳукм эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

هَلْ يَنْظُرُونَ اِلَّٓا اَنْ يَأْتِيَهُمُ اللّٰهُ ف۪ي ظُلَلٍ مِنَ الْغَمَامِ وَالْمَلٰٓئِكَةُ وَقُضِيَ الْاَمْرُۜ وَاِلَى اللّٰهِ تُرْجَعُ الْاُمُورُ۟ (٢١٠)

210. Ёки ҳақни инкор қилувчилар Аллоҳнинг азобини фаришталар билан булутлар сояси орасидан уларга чиқиб келиб, бериладиган жазо амри бўлишини кутиб ўтирибдиларми? Охирида барча ишлар, албатта, Аллоҳга қайтарилади.

سَلْ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ كَمْ اٰتَيْنَاهُمْ مِنْ اٰيَةٍ بَيِّنَةٍۜ وَمَنْ يُبَدِّلْ نِعْمَةَ اللّٰهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَتْهُ فَاِنَّ اللّٰهَ شَد۪يدُ الْعِقَابِ (٢١١)

211. Эй Муҳаммад, бани Исроил авлодларидан, уларга олдин қанчадан-қанча очиқ-ойдин оят ва мўъжизалар берганимизни сўранг. Кимки Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни куфрга ўзгартирса, бас, шубҳасиз, Аллоҳ жазоси қаттиқ бўлган Зотдир.

زُيِّنَ لِلَّذ۪ينَ كَفَرُوا الْحَيٰوةُ الدُّنْيَا وَيَسْخَرُونَ مِنَ الَّذ۪ينَ اٰمَنُواۢ وَالَّذ۪ينَ اتَّقَوْا فَوْقَهُمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ وَاللّٰهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَٓاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (٢١٢)

212. Куфр йўлида юрганларга ўткинчи дунё ҳаёти чиройли қилиб кўрсатиб қўйилган ва улар иймон келтирганларнинг устидан масхара қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳдан қўрққан кимсаларнинг қиёмат кунидаги даражалари улардан кўра устундир. Аллоҳ Ўзи истаган кимсага беҳисоб ризқ беради.

كَانَ النَّاسُ اُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللّٰهُ النَّبِيّ۪نَ مُبَشِّر۪ينَ وَمُنْذِر۪ينَۖ وَاَنْزَلَ مَعَهُمُ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ ف۪يمَا اخْتَلَفُوا ف۪يهِۜ وَمَا اخْتَلَفَ ف۪يهِ اِلَّا الَّذ۪ينَ اُو۫تُوهُ مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَتْهُمُ الْبَيِّنَاتُ بَغْيًا بَيْنَهُمْۚ فَهَدَى اللّٰهُ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا ف۪يهِ مِنَ الْحَقِّ بِاِذْنِه۪ۜ وَاللّٰهُ يَهْد۪ي مَنْ يَشَٓاءُ اِلٰى صِرَاطٍ مُسْتَق۪يمٍ (٢١٣)

213. Одамлар олдин бир уммат эдилар, кейин ихтилофга тушиб айрилиб кетдилар. Шундан сўнг Аллоҳ жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди. Улар билан бирга инсонлар ихтилофга тушган ҳолларида ораларида адолат билан ҳукм қилиши учун ҳақ бўлган китобни нозил қилди. Очиқ-ойдин далиллар келганидан кейин эса, китоб берилган қавмлар ўзаро ҳасад қилиб у ҳақида тортишдилар. Аллоҳ иймон келтирганларни эса Ўз изни билан улар тортишган ва эриша олмаган ҳақ йўлга ҳидоят қилди. Аллоҳ Ўзи истаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилади.

Изоҳ: Бу оятдаги “бир миллат” ибораси ҳақида турли хил тафсирлар бор. Улардан биринчиси – Идрис ва Нуҳ алайҳиссаломлар замонида ҳамма одамлар бир хил кофир эдилар. Иккинчиси – Иброҳим алайҳиссалом замонида кўпчилик одамлар Ислом динида эдилар. Яна бошқасида Одам алайҳиссалом даврида ҳамма мусулмон бўлган. Қобил ўз биродари Ҳобилни ўлдиргандан кейин кофирлар кўпайиб кетган.

اَمْ حَسِبْتُمْ اَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذ۪ينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْۜ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَٓاءُ وَالضَّرَّٓاءُ وَزُلْزِلُوا حَتّٰى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا مَعَهُ مَتٰى نَصْرُ اللّٰهِۜ اَلَٓا اِنَّ نَصْرَ اللّٰهِ قَر۪يبٌ (٢١٤)

214. Эй мўминлар, нима ёки сиздан олдинги ўтганларнинг бошларига келган ибратли воқеалар сизларга ҳам келмай туриб жаннатга бемалол кириб кетамиз деб ўйладингларми?! Уларга ташвиш ва мусибатлар ёғилиб келиб, шундай титраган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва у билан бўлган иймонли кишилар: “Аллоҳнинг ёрдами қачон келаркин-а?” – деб юборишар эди. Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир.

يَسْـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَۜ قُلْ مَٓا اَنْفَقْتُمْ مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالْاَقْرَب۪ينَ وَالْيَتَامٰى وَالْمَسَاك۪ينِ وَابْنِ السَّب۪يلِۜ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَاِنَّ اللّٰهَ بِه۪ عَل۪يمٌ (٢١٥)

215. Эй Муҳаммад, сиздан нималарни ва кимларга эҳсон қилишни сўрайдилар. Уларга: “Нимаики эҳсон қилсангизлар, ота-она, қариндошлар, етим-есирлар, мискинлар ва мусофирларга қилинглар. Яхши ишлардан нимаики қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билиб турувчидир”, – деб айтинг.

كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَكُمْۚ وَعَسٰٓى اَنْ تَكْرَهُوا شَيْـًٔا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْۚ وَعَسٰٓى اَنْ تُحِبُّوا شَيْـًٔا وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْۜ وَاللّٰهُ يَعْلَمُ وَاَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ۟ (٢١٦)

216. Эй мўминлар, сизларга у ёқмаса ҳам, душман билан жанг қилиш фарз қилинди. Сизлар ёқтирмаган нарсангиз балки, сизларга бошқа тарафдан яхшилик келтирар. Шунингдек, бирор нарсани севишингиз эса у сизга ёмонлик олиб келар. Ҳамма нарсани аслини Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.

يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ ف۪يهِۜ قُلْ قِتَالٌ ف۪يهِ كَب۪يرٌۜ وَصَدٌّ عَنْ سَب۪يلِ اللّٰهِ وَكُفْرٌ بِه۪ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَاِخْرَاجُ اَهْلِه۪ مِنْهُ اَكْبَرُ عِنْدَ اللّٰهِۚ وَالْفِتْنَةُ اَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِۜ وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتّٰى يَرُدُّوكُمْ عَنْ د۪ينِكُمْ اِنِ اسْتَطَاعُواۜ وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ د۪ينِه۪ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَاُو۬لٰٓئِكَ حَبِطَتْ اَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْاٰخِرَةِۚ وَاُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٢١٧)

217. Эй Муҳаммад, сиздан уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишнинг ҳукми ҳақида сўрайдилар. Уларга: “У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир”, – деб жавоб беринг. Бироқ одамларни Аллоҳ йўлидан тўсиш, Уни инкор қилиш, одамларни Масжид ул-Ҳаромга боришига тўсқинлик қилиш ва аҳолисини у ердан қувиб чиқариш Аллоҳ наздида каттароқ гуноҳдир. Фитна чиқариш уруш қилишдан кўра каттароқ гуноҳдир. Кофирларнинг қўлидан келса эди, сизларни то ҳақ динингиздан қайтаргунча, жанг қилаверардилар. Борди-ю сизлардан кимки динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшаларнинг дунё ва охиратдаги амаллари беҳуда кетган бўлади. Улар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.

Изоҳ: Шаҳри Ҳаром – Ражаб ойи кирмасдан туриб Расулуллоҳ Қурайш мушрикларидан иборат карвонни пойлаб, ўч олиш учун бир гуруҳ аскарларни юборган эди. Улар Ражаб ойи кириб қолганидан бехабар бўлиб мушрикларга ҳужум қилишади ва уларни мағлуб қилади. Шу воқеа сабаб мушриклар таъна билан: “Муҳаммад ҳурматли ойда жанг қилди. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билди”, – деганларида, Аллоҳ таоло мушрикларнинг қилмишлари мусулмонлар йўл қўйган бу камчиликдан баттар эканлигини баён қилмоқда.

اِنَّ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَالَّذ۪ينَ هَاجَرُوا وَجَاهَدُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِۙ اُو۬لٰٓئِكَ يَرْجُونَ رَحْمَتَ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (٢١٨)

218. Албатта, иймон келтирган, Маккадан Мадинага ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилган ана шундай кимсалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўладилар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِۜ قُلْ ف۪يهِمَٓا اِثْمٌ كَب۪يرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِۘ وَاِثْمُهُمَٓا اَكْبَرُ مِنْ نَفْعِهِمَاۜ وَيَسْـَٔلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَۜ قُلِ الْعَفْوَۜ كَذٰلِكَ يُبَيِّنُ اللّٰهُ لَكُمُ الْاٰيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَۙ (٢١٩)

219. Эй Расулим, сиздан маст қилувчи ичкилик ва қимор ўйнаш ҳақида сўрайдилар. Уларга: “У икки нарсада катта гуноҳ ва шу билан бирга, одамлар учун баъзи манфаатлар ҳам бор. Лекин у иккисининг гуноҳи фойдасидан кўра каттароқдир”, – деб айтинг. Сиздан яна нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. Уларга: “Эҳтиёжингиздан ортганини эҳсон қилинг”, – деб жавоб беринг. Шу тариқа, Аллоҳ сизларга дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Ўз оятларини баён қилиб боради.

Изоҳ: Жоҳилият даврида ичкилик ва қимор жуда авж олиб кетган эди. Аллоҳ буларни бирдан ҳаром қилмай, аксинча, босқичма-босқич тақиқлаб борди. Аввал Наҳл сурасининг 67-оятида, хурмо ва узумдан олинадиган маст қилувчи ичимликларнинг яхши ризқлиги, кейин эса мазкур оятда уларда гуноҳ ва баъзи манфаатлар борлиги, учинчи босқичда эса Нисо сураси 43-оятида маст ҳолатда намозга яқин келмаслик буйруғи ва ниҳоят тўртинчи босқич, яъни Моида сурасининг 90-оятида ичкилик ва қиморнинг батамом ҳаром қилингани айтилган.

Ўз эҳтиёжидан ортган бойликни эҳсон қилиб юборишни ҳамма ҳам хоҳламаслигини эътиборга олиб, Аллоҳ таоло закот оятини нозил қилди. Шундан кейин бу оят ҳукми бекор бўлиб, бой одамларгина нисобга етган бойлигининг қирқдан бир қисмини закотга беришлари жорий этилди.

فِي الدُّنْيَا وَالْاٰخِرَةِۜ وَيَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الْيَتَامٰىۜ قُلْ اِصْلَاحٌ لَهُمْ خَيْرٌۜ وَاِنْ تُخَالِطُوهُمْ فَاِخْوَانُكُمْۜ وَاللّٰهُ يَعْلَمُ الْمُفْسِدَ مِنَ الْمُصْلِحِۜ وَلَوْ شَٓاءَ اللّٰهُ لَاَعْنَتَكُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ عَز۪يزٌ حَك۪يمٌ (٢٢٠)

220. Дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади. Эй Муҳаммад, сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар, уларга: “Уларни турмушларини яхшилаш хайрли ишдир”, – деб айтинг. Агар уларни орангизга қўшсангиз, улар сизнинг диндаги қардошларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан хайрсеварнинг фарқини билади. Аллоҳ агар истаса сизларни қийинчиликка солиб қўяр эди. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتّٰى يُؤْمِنَّۜ وَلَاَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ اَعْجَبَتْكُمْۚ وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِك۪ينَ حَتّٰى يُؤْمِنُواۜ وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ اَعْجَبَكُمْۜ اُو۬لٰٓئِكَ يَدْعُونَ اِلَى النَّارِۚ وَاللّٰهُ يَدْعُٓوا اِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِاِذْنِه۪ۚ وَيُبَيِّنُ اٰيَاتِه۪ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ۟ (٢٢١)

221. Эй мўминлар, ширк келтирган мушрика аёлларни то иймон келтурмагунларича никоҳингизга олманглар. Билиб қўйинглар, иймон келтирган бир чўри қиз, сизлар ёқтирган ҳур, мушрика аёлдан кўра яхшироқдир. Шунингдек, то иймон келтурмагунларича ширк келтирган, ҳур мушрик кишига қизларингизни никоҳлаб берманглар. Иймонли бир эркак қул, сизларга ёққан ўша озод, мушрик эркакдан кўра яхшироқдир. У мушриклар сизларни дўзахга даъват қиладилар. Аллоҳ таоло эса сизларни Ўз изни иродаси билан жаннатга ва мағфиратга даъват қилади. Ҳамда инсонларга шояд, булардан эслатма оладилар деб, Ўз оятларини баён қилиб боради.

وَيَسْـَٔلُونَكَ عَنِ الْمَح۪يضِۜ قُلْ هُوَ اَذًىۙ فَاعْتَزِلُوا النِّسَٓاءَ فِي الْمَح۪يضِۙ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتّٰى يَطْهُرْنَۚ فَاِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ اَمَرَكُمُ اللّٰهُۜ اِنَّ اللّٰهَ يُحِبُّ التَّوَّاب۪ينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّر۪ينَ (٢٢٢)

222. Эй Расулим, сиздан аёлларнинг ҳайз ҳолати тўғрисида сўрайдилар. Уларга: “У ҳолат эр ва хотин учун кўнгилсизлик ва азиятдир”, – деб айтинг. Демак, ҳайз ҳолатида аёлларингиздан узоқ туринглар ва покланмагунларича уларга жинсий алоқада бўлиб яқинлашманглар. Вақти келиб тоза бўлганларидан кейин Аллоҳ сизга амр қилиб, ҳалол қилган тарафдан уларга яқин келаверинглар. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни ва покликда бардавом бўлганларни ёқтиради.

نِسَٓاؤُ۬كُمْ حَرْثٌ لَكُمْۖ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ اَنّٰى شِئْتُمْۘ وَقَدِّمُوا لِاَنْفُسِكُمْۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاعْلَمُٓوا اَنَّكُمْ مُلَاقُوهُۜ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِن۪ينَ (٢٢٣)

223. Аёлларингиз сизларга фарзанд етиштириш учун бир экинзордир. Бас, у экинзорга ҳалол тарафдан қандай хоҳласангиз, шундай келаверинглар. Келажакка ўзингиз учун яхши амалларни тақдим қилинглар. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар ва албатта, сизлар охиратда Унга рўбарў келувчи эканингизни билиб қўйинглар. Эй Расулим, мўминларга жаннат ҳақидаги хушхабарни беринг.

Изоҳ: Ушбу оятда Аллоҳ таоло аёлларни зироатгоҳга ўхшатади. Экинзорга қанақа экин уруғи экилса, ўша экин униб чиқади. Деҳқон ҳосил олиш учун ўз ерининг хоҳлаган томонидан келиб ишлов бериб, дон сепиб, кўчат ўтқазиб деҳқончилик қилаверганидек, эрлар ҳам ўз хотинларидан фарзанд орттириш мақсадида хоҳлаган шаклда яқинлик қилиши мумкин. Аллоҳ буюрган тарафдан келиш шартдир. Лекин бу дегани, фақат олд томонидан дегани эмас, балки қайси томондан бўлса ҳам, зироатгоҳ гуллаши керак. Аллоҳ хотинга нисбатан Лут қавмининг қилиқларини қилмасликка ишорат қилинган.

وَلَا تَجْعَلُوا اللّٰهَ عُرْضَةً لِاَيْمَانِكُمْ اَنْ تَبَرُّوا وَتَتَّقُوا وَتُصْلِحُوا بَيْنَ النَّاسِۜ وَاللّٰهُ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌ (٢٢٤)

224. Эзгу ишлар қилиш, тақводор бўлиш, инсонлар орасини тузатиш каби ишларни қилмасликка доир ичган қасамларингизда Аллоҳни рўкач қилаверманглар. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.

Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қизлари Оиша розияллоҳу анҳо ҳақларида бўлмағур гапларни айтган қариндошлари Мистаҳ ибн Усосага яхшилик қилмаслик учун қасам ичган эдилар. Кейинчалик унга ёрдам бериш истагида бўлганларида ичган қасамларини эслаб ёрдам беролмас эдилар. Имом Бухорий ва имом Муслимнинг қилган ривоятларида пайғамбаримиз: “Бирор бир нарса учун қасам ичилгандан кейин унга қарши чиқиш яхшироқ экани билинса, яхшисини қил ва ичилган қасам учун каффорот тўла”, – деб марҳамат қилганлар.

لَا يُؤَاخِذُكُمُ اللّٰهُ بِاللَّغْوِ ف۪ٓي اَيْمَانِكُمْ وَلٰكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا كَسَبَتْ قُلُوبُكُمْۜ وَاللّٰهُ غَفُورٌ حَل۪يمٌ (٢٢٥)

225. Аллоҳ сизларни тил учида айтган беҳуда қасамларингиз учун жавобгар тутмайди. Лекин сизларни қалбдан билиб туриб ва хоҳлаб қилган қасамларингиз туфайли жавобгар қилади. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.

لِلَّذ۪ينَ يُؤْلُونَ مِنْ نِسَٓائِهِمْ تَرَبُّصُ اَرْبَعَةِ اَشْهُرٍۚ فَاِنْ فَٓاؤُ۫ فَاِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (٢٢٦)

226. Хотинларидан бир муддат узоқлашишга доир қасам ичган кимсалар учун тўрт ой кутиш муҳлати бордир. Борди-ю улар бу муддат ичида фикрларидан қайтсалар, никоҳлари давом этади. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

وَاِنْ عَزَمُوا الطَّلَاقَ فَاِنَّ اللّٰهَ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌ (٢٢٧)

227. Агарда улар талоқ қилишга қарор қилган бўлсалар, у ҳолда Аллоҳ, албатта, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.

Изоҳ: Хотинларига яқинлашмасликка қасам ичган кишилар тўрт ой ичида уларга яқинлашишлари мумкин. Бу ҳолда никоҳ сақланиб, қасамларини бузганлари учун муайян каффорат, яъни эваз тўлайдилар. Агар шу муддат ичида хотинларига яқинлашмасалар, муддат тугагач никоҳ ўз-ўзидан бузилиб, талоқ тушади.

وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِاَنْفُسِهِنَّ ثَلٰثَةَ قُرُٓوءٍۜ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ اَنْ يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ اللّٰهُ ف۪ٓي اَرْحَامِهِنَّ اِنْ كُنَّ يُؤْمِنَّ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِۜ وَبُعُولَتُهُنَّ اَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ اِنْ اَرَادُٓوا اِصْلَاحًاۜ وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذ۪ي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِۖ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌۜ وَاللّٰهُ عَز۪يزٌ حَك۪يمٌ۟ (٢٢٨)

228. Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати миқдорида ўзларини кузатиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган ҳомилани ёки ҳайз ҳолатини беркитишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари келишув қилиб, оилани тиклашни хоҳлаб қолсалар, шу муддат ичида уларни қайтариб яна никоҳларига олишга бутунлай ҳақлидирлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳақлари бўлганидек, уларнинг ҳам эркаклар устида маълум бир ҳақлари бордир. Аммо эркакларга бу борада аёллардан бир даража юқори ҳақ бордир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

Изоҳ: Агар эр талоқни бир ёки икки бора айтган бўлса, уч ҳайз муддати, яъни идда чиққунга қадар сўз ёки ҳаракатда аёлидан узоқ бўлсалар, никоҳни янгиламасдан турмушни давом эттиришлари мумкин. Лекин “боин” – қатъий талоқ ёки уч талоқ қўйган бўлса, бундай ҳолда икки масала юзага чиқади. Биринчиси “боин” талоқда, яъни талоқ лафзини ишлатмасдан “қўйдим”, “менга ҳаромсан”, “Кет, сен билан турмуш қилмайман” каби киноялар билан бир ёки икки талоқни ният қилган бўлса, никоҳни янгилаб ярашиб олиш мумкин. Иккинчи масала – уч талоқ ёки ундан ортиқ қўйган бўлса, боин ёки рижъий бўлишидан қатъий назар, эр-хотин ўртасидаги шаръий никоҳ бекор бўлиб, бирга яшаш шаръан мумкин бўлмай қолади. Мерос олишда, гувоҳликка ўтишда, имомлик қилишда, талоқ қўйиш ва бошқаларда аёллардан кўра эркакларга кўпроқ устунлик берилган.

اَلطَّلَاقُ مَرَّتَانِۖ فَاِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ اَوْ تَسْر۪يحٌ بِاِحْسَانٍۜ وَلَا يَحِلُّ لَكُمْ اَنْ تَأْخُذُوا مِمَّٓا اٰتَيْتُمُوهُنَّ شَيْـًٔا اِلَّٓا اَنْ يَخَافَٓا اَلَّا يُق۪يمَا حُدُودَ اللّٰهِۜ فَاِنْ خِفْتُمْ اَلَّا يُق۪يمَا حُدُودَ اللّٰهِۙ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا ف۪يمَا افْتَدَتْ بِه۪ۜ تِلْكَ حُدُودُ اللّٰهِ فَلَا تَعْتَدُوهَاۚ وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللّٰهِ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ (٢٢٩)

229. Эрнинг афсус қилиб қайта никоҳига олиш имконини берадиган талоқ икки мартадир. Бундан кейин энди уни талоқ қилмасдан яхшилик билан ушлаб қолиш ёки учинчи марта талоқ қилса ҳам, чиройли бир усулда қўйиб юбориш керак бўлади. Уларга берган маҳрингиздан бирор нарсани олиб қолиш сизларга ҳалол бўлмайди. Лекин эр ва хотин иккови ҳам оила давом этган тақдирда Аллоҳнинг белгилаган ҳудудларини ўрнига қўёлмасликдан қўрқсалар, ҳамда хотин эри билан яшаб кетишига кўзи етмай, эридан талоқ қилишни сўраса ва бу талоқ учун маълум миқдорда эваз тўлашини айтса, эр ҳам бу таклифни қабул қилса, уларга гуноҳ бўлмайди. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларидир, бас, уларни поймол қилманглар. Ким Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларини босиб ўтса, ана ўшалар Золим кимсалардир.

Изоҳ: Эр ажралишни хоҳламаган тақдирда хотини талоқ сўраса, эрни кўндириш мақсадида бадал тўлаши шариатда жорий этилган. Буни шариатда “хул”, – дейилади.

فَاِنْ طَلَّقَهَا فَلَا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتّٰى تَنْكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُۜ فَاِنْ طَلَّقَهَا فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَٓا اَنْ يَتَرَاجَعَٓا اِنْ ظَنَّٓا اَنْ يُق۪يمَا حُدُودَ اللّٰهِۜ وَتِلْكَ حُدُودُ اللّٰهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ (٢٣٠)

230. Агар эр уни учинчи марта талоқ қилса, аёл то бошқа эр билан никоҳланмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агарда кейинги эр ҳам уни талоқ қилса, аввалги эр ва хотин энди бу сафар Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳудудларини ўз жойига қўйишларига кўзлари етса, у ҳолда қайтиб яна никоҳланишларида гуноҳ йўқдир. Мана булар Аллоҳнинг қўйган ҳудудларидир. Уларни фаҳмлайдиган қавмлар учун баён қилади.

Изоҳ: Барча мазҳаб уламоларининг якдил қарашларига кўра, ушбу оятдаги никоҳдан мурод, никоҳдан кейин жинсий яқинликдир.

وَاِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَٓاءَ فَبَلَغْنَ اَجَلَهُنَّ فَاَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ اَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍۖ وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُواۚ وَمَنْ يَفْعَلْ ذٰلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُۜ وَلَا تَتَّخِذُٓوا اٰيَاتِ اللّٰهِ هُزُوًاۘ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللّٰهِ عَلَيْكُمْ وَمَٓا اَنْزَلَ عَلَيْكُمْ مِنَ الْكِتَابِ وَالْحِكْمَةِ يَعِظُكُمْ بِه۪ۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَل۪يمٌ۟ (٢٣١)

231. Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ва улар идда вақтиларига етиб келсалар, унда уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки чиройли бир тарзда қўйиб юборинглар. Аммо уларни қийнаш учун зарар берган ҳолда мажбуран ушлаб турманглар. Кимда-ким шундай иш қиладиган бўлса, шубҳасиз, у ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини эрмак қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини ва сизларга ваъз-насиҳат бўлсин деб нозил қилган китоб ва ҳикматни ёдингизда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ҳамда албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зот эканини билинглар.

وَاِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَٓاءَ فَبَلَغْنَ اَجَلَهُنَّ فَلَا تَعْضُلُوهُنَّ اَنْ يَنْكِحْنَ اَزْوَاجَهُنَّ اِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِۜ ذٰلِكَ يُوعَظُ بِه۪ مَنْ كَانَ مِنْكُمْ يُؤْمِنُ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِۜ ذٰلِكُمْ اَزْكٰى لَكُمْ وَاَطْهَرُۜ وَاللّٰهُ يَعْلَمُ وَاَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ (٢٣٢)

232. Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ҳамда улар идда вақтиларига етиб келсалар, сўнгра яхшиликча ўзаро рози бўлишиб, келишиб олсалар, уларни эрларига қайта никоҳланишларига қаршилик қилманглар. Орангиздаги Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар мана бу ўгитлар билан насиҳат қилинади. Бу ишни қилиш сизлар учун энг хайрли ва покиза ишдир. Барчасини Аллоҳ билади, сиз бандалар эса билмайсизлар.

وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ اَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ اَرَادَ اَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَۜ وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِۜ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ اِلَّا وُسْعَهَاۚ لَا تُضَٓارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِه۪ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذٰلِكَۚ فَاِنْ اَرَادَا فِصَالًا عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَاۜ وَاِنْ اَرَدْتُمْ اَنْ تَسْتَرْضِعُٓوا اَوْلَادَكُمْ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ اِذَا سَلَّمْتُمْ مَٓا اٰتَيْتُمْ بِالْمَعْرُوفِۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَص۪يرٌ (٢٣٣)

233. Оналар болаларини тўлиқ икки йил эмизадилар. Бу ҳукм эмизишни охиригача батамом қилмоқчи бўлган кимсалар учундир. У оналарни уйғун ва маъқул тарзда едириб-ичириш ва кийим-кечак билан таъминлаш отанинг бўйнидадир. Ҳеч кимга имкониятидан ташқари вазифа юклатилмайди. Она ҳам, ота ҳам ўз боласи туфайли зарар кўрмасликлари керак. Агарда ота ўлиб қолса, унинг меросхўри зиммасида ҳам худди шу масъулиятлар бордир. Агар ота-она иккови ораларида розилик ва маслаҳат билан болани сутдан ажратишни хоҳласалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Шунингдек, болаларингизни энагага эмиздирмоқчи бўлсангиз ва унга берадиган ҳақни мос ва чиройли тарзда топшириб турсангиз ҳам сизларга гуноҳ бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар ва билиб қўйингларки, шубҳасиз, Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.

Изоҳ: Оятдаги “она ҳам, ота ҳам ўз боласи туфайли зарар кўрмасликлари” бу – уларга икки томондан ҳам тоқатдан ташқари талаблар қўйилмасин, деганидир. Маҳрам бўлган меросхўрлар зиммасига марҳумнинг етим қолган болалари ва хотинларининг ҳам нафақаси тушади.

وَالَّذ۪ينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ اَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِاَنْفُسِهِنَّ اَرْبَعَةَ اَشْهُرٍ وَعَشْرًاۚ فَاِذَا بَلَغْنَ اَجَلَهُنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ ف۪يمَا فَعَلْنَ ف۪ٓي اَنْفُسِهِنَّ بِالْمَعْرُوفِۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَب۪يرٌ (٢٣٤)

234. Сизлардан вафот этиб, орқаларида жуфтларини қолдирганларнинг бева аёллари тўрт ой-у ўн кун ўзларини кузатиб, идда сақлаб ўтирадилар. Агарда идда муддатлари охирига етса, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардордир.

Изоҳ: Шариат ҳукмидан чиқмаган ҳолда, қиз совчиларига ёки куёвликка номзод бўлган эркакларга кўриниши, унинг кимлигини суриштириш мумкин.

وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ ف۪يمَا عَرَّضْتُمْ بِه۪ مِنْ خِطْبَةِ النِّسَٓاءِ اَوْ اَكْنَنْتُمْ ف۪ٓي اَنْفُسِكُمْۜ عَلِمَ اللّٰهُ اَنَّكُمْ سَتَذْكُرُونَهُنَّ وَلٰكِنْ لَا تُوَاعِدُوهُنَّ سِرًّا اِلَّٓا اَنْ تَقُولُوا قَوْلًا مَعْرُوفًاۜ وَلَا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتّٰى يَبْلُغَ الْكِتَابُ اَجَلَهُۜ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ يَعْلَمُ مَا ف۪ٓي اَنْفُسِكُمْ فَاحْذَرُوهُۚ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ حَل۪يمٌ۟ (٢٣٥)

235. Сизлар учун эрлари вафот этиб, идда сақлаб турган аёлларга совчи қўйиш ҳақида ишора қилиш ёки кўнглингизда совчи қўйиш ҳақида пинҳона ўйлаб юришингизда гуноҳ йўқ. Зеро, Аллоҳ сизларни у аёллар ҳақида ўйлаб юрганингизни билди. Лекин улар билан пинҳона ваъдалашманглар. Фақат яхши гап гапиришингиз мумкин бўлади. То идда муддати тугамагунча никоҳ ақдини тузишга қарор қилманглар. Ҳамда билиб қўйинглар, шубҳасиз, Аллоҳ ичингиздаги ҳамма нарсани билади. Шунингдек, Унга исён қилишдан эҳтиёт бўлинглар. Ҳамда Аллоҳ, албатта, гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зот эканини ҳам билинглар.

لَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ اِنْ طَلَّقْتُمُ النِّسَٓاءَ مَا لَمْ تَمَسُّوهُنَّ اَوْ تَفْرِضُوا لَهُنَّ فَر۪يضَةًۚ وَمَتِّعُوهُنَّۚ عَلَى الْمُوسِعِ قَدَرُهُ وَعَلَى الْمُقْتِرِ قَدَرُهُۚ مَتَاعًا بِالْمَعْرُوفِۚ حَقًّا عَلَى الْمُحْسِن۪ينَ (٢٣٦)

236. Никоҳингизга олган аёлларни агар уларга ҳали қўл теккизмай туриб ёки маҳрни тайинламай туриб, талоқ қилишингизда ҳам гуноҳ йўқ. Бундай ҳолларда уларни никоҳга олиб ажрашган одам бой бўлса, имкони борича яхшилаб, агар камбағал бўлса, қурби етганча чиройли қилиб моддий жиҳатдан баҳраманд қилсин. Бундай қилиш яхшилик қилувчи муҳсин кимсалар устидаги бурчдир.

وَاِنْ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ اَنْ تَمَسُّوهُنَّ وَقَدْ فَرَضْتُمْ لَهُنَّ فَر۪يضَةً فَنِصْفُ مَا فَرَضْتُمْ اِلَّٓا اَنْ يَعْفُونَ اَوْ يَعْفُوَا الَّذ۪ي بِيَدِه۪ عُقْدَةُ النِّكَاحِۜ وَاَنْ تَعْفُٓوا اَقْرَبُ لِلتَّقْوٰىۜ وَلَا تَنْسَوُا الْفَضْلَ بَيْنَكُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَص۪يرٌ (٢٣٧)

237. Борди-ю уларнинг маҳрини белгилаб қўйган бўлсангиз, лекин ҳали қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз, у ҳолда белгиланган маҳрнинг ярмини беришингиз керак бўлади. Агарда аёл томон уни кечиб юборса ёки никоҳ ақди қўлида бўлган эр қолган ярмидан кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб берса ҳам, бўлаверади. Лекин эр томони кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб беришингиз тақво жиҳатига энг яқинидир. Орангиздаги инсоний фазилатни унутманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلٰوةِ الْوُسْطٰى وَقُومُوا لِلّٰهِ قَانِت۪ينَ (٢٣٨)

238. Эй мўминлар, барча намозларга ва хусусан ўрта намозга аҳамият қилиб, муҳофаза қилинглар. Ҳамда Аллоҳга итоаткор ҳолда туринглар.

Изоҳ: Оятдаги ўрта намознинг қайсилиги ҳақида турли фикрлар бор бўлиб, кўпчилик муфассирлар уни аср намози деб талқин қилишган.

فَاِنْ خِفْتُمْ فَرِجَالًا اَوْ رُكْبَانًاۚ فَاِذَٓا اَمِنْتُمْ فَاذْكُرُوا اللّٰهَ كَمَا عَلَّمَكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ (٢٣٩)

239. Агарда душманнинг ҳамласи ёки бошқа хатарлардан қўрқсангиз, у ҳолда пиёда ёки уловда кетаётган бўлсангиз ҳам, намозни адо этаверинглар. Бу хавф-хатарлардан фориғ бўлгач, сизларга билмаганингизни қандай ўргатган бўлса, шундай қилиб, Аллоҳни намозда зикр қилинглар.

وَالَّذ۪ينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ اَزْوَاجًاۚ وَصِيَّةً لِاَزْوَاجِهِمْ مَتَاعًا اِلَى الْحَوْلِ غَيْرَ اِخْرَاجٍۚ فَاِنْ خَرَجْنَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ ف۪ي مَا فَعَلْنَ ف۪ٓي اَنْفُسِهِنَّ مِنْ مَعْرُوفٍۜ وَاللّٰهُ عَز۪يزٌ حَك۪يمٌ (٢٤٠)

240. Сизлардан вафот этаётиб, орқаларида аёлларни қолдираётган кимсалар хотинларига бир йилгача эрининг уйидан чиқарилмаган ҳолда ҳаёт кечириб, таъминланишлари учун васият қолдириб кетсинлар. Агар улар ўз розиликлари билан уйдан чиқиб кетиб, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

وَلِلْمُطَلَّقَاتِ مَتَاعٌ بِالْمَعْرُوفِۜ حَقًّا عَلَى الْمُتَّق۪ينَ (٢٤١)

241. Талоғи берилиб иддасини кутиб ўтирган аёлларга яхшилик билан маълум бир миқдорда моддий таъминот бериб туриш эса, тақводор эрлар зиммасидаги бурчдир.

Изоҳ: Оятга кўра, эр аёлнинг иддаси чиққунга қадар нафақа тўлайди.

كَذٰلِكَ يُبَيِّنُ اللّٰهُ لَكُمْ اٰيَاتِه۪ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ۟ (٢٤٢)

242. Аллоҳ ақл юритишингиз учун шу йўсинда сизларга оятларини баён қилиб боради.

اَلَمْ تَرَ اِلَى الَّذ۪ينَ خَرَجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ وَهُمْ اُلُوفٌ حَذَرَ الْمَوْتِۖ فَقَالَ لَهُمُ اللّٰهُ مُوتُوا ثُمَّ اَحْيَاهُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَشْكُرُونَ (٢٤٣)

243. Эй Расулум, уларнинг саноқлари минглаб бўлишига қарамай, ўлим қўрқувидан юртларини ташлаб чиққанларнинг аҳволини кўрмадингизми? Аллоҳ уларгаўлинглар”, – деди, кейин эса уларни яна тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазл ва марҳамат Эгасидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.

Изоҳ: Оятдаги ўлимдан қўрқиб қочганлар ҳақида муфассирлар турли қарашларни баён қилганлар. Булардан бири Фахриддин Розийнинг “Мафотиҳ-ул Ғайб” тафсирида Ибни Аббосдан ривоят қилинишича, бани Исроил подшоҳларидан бири аскарларига жанг қилишни буюради. Аскарлар уришишни хоҳламай подшоҳларига “уруш қиладиган жойда вабо тарқаган, вабо тугамагунча у ерга бормаймиз”, – деб эътироз қиладилар. Шундан кейин Аллоҳ ўша ерда уларнинг жонини олади. Ўликлар у ерда саккиз кунгача қолиб, шишиб кета бошлайди. Бани Исроилга бу хабар бориб етгач улар жасадларни кўмиш учун келадилар. Фақат мурдаларнинг сони минглаб бўлгани учун бу ишни эплай олмайдилар. Барча жасадни бир жойга тўплаб атрофини девор билан ўрайдилар. Кейин Аллоҳ уларни қайта тирилтиради. Бу ҳодиса ҳақида тафсир китобларида бошқа ривоятлар ҳам мавжуд.

وَقَاتِلُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌ (٢٤٤)

244. Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ва албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зот эканини билинглар.

مَنْ ذَا الَّذ۪ي يُقْرِضُ اللّٰهَ قَرْضًا حَسَنًا فَيُضَاعِفَهُ لَهُٓ اَضْعَافًا كَث۪يرَةًۜ وَاللّٰهُ يَقْبِضُ وَيَبْصُۣطُۖ وَاِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (٢٤٥)

245. Ўзига бир неча баробар кўп қилиб қайтарилиши эвазига Аллоҳ йўлига чиройли қарз берадиган ким бор? Ҳолбуки, ризқни торайтирадиган ҳам, кенгайтирадиган ҳам Аллоҳнинг Ўзидир ҳамда сизлар, шубҳасиз, Унинг ҳузурига қайтариласизлар.

اَلَمْ تَرَ اِلَى الْمَلَاِ مِنْ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ مِنْ بَعْدِ مُوسٰىۢ اِذْ قَالُوا لِنَبِيٍّ لَهُمُ ابْعَثْ لَنَا مَلِكًا نُقَاتِلْ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِۜ قَالَ هَلْ عَسَيْتُمْ اِنْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ اَلَّا تُقَاتِلُواۜ قَالُوا وَمَا لَنَٓا اَلَّا نُقَاتِلَ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ وَقَدْ اُخْرِجْنَا مِنْ دِيَارِنَا وَاَبْنَٓائِنَاۜ فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقِتَالُ تَوَلَّوْا اِلَّا قَل۪يلًا مِنْهُمْۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ بِالظَّالِم۪ينَ (٢٤٦)

246. Эй Расулим, бани Исроил авлодларининг Мусо пайғамбардан кейинги нуфузли жамоаси ҳақидаги хабарларини эшитиб кўрмадингизми? Ўшанда улар пайғамбарларига қарата: “Бизларга бир подшоҳ тайин қилиб юборгин ва биз у билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилайлик”, – деган эдилар. Пайғамбар уларга: “Балки, сизларга уруш фарз қилиниб ёзилса, жангга чиқиб уруш қила олмассиз”, – деган эди. Улар: “Юртимиздан ҳайдаб чиқарилган ва фарзандларимиздан ажралиб қолганмиз-ку, нима учун Аллоҳ йўлида жанг қилмас эканмиз?” – деб айтганлар. Вақтики, уларга уруш фарз қилингач оз киши мустасно, қолганлари бу ишдан юз ўгирдилар. Аллоҳ золим кимсаларни билиб турувчи Зотдир.

وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ اِنَّ اللّٰهَ قَدْ بَعَثَ لَكُمْ طَالُوتَ مَلِكًاۜ قَالُٓوا اَنّٰى يَكُونُ لَهُ الْمُلْكُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ اَحَقُّ بِالْمُلْكِ مِنْهُ وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِنَ الْمَالِۜ قَالَ اِنَّ اللّٰهَ اصْطَفٰيهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُ بَسْطَةً فِي الْعِلْمِ وَالْجِسْمِۜ وَاللّٰهُ يُؤْت۪ي مُلْكَهُ مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ وَاسِعٌ عَل۪يمٌ (٢٤٧)

247. Шундан сўнг пайғамбарлари уларга: “Аллоҳ сизларга Толут исмли кишини подшоҳ тайин қилиб юборди”, – деди. Улар эса: “У бизнинг устимизга қандай қилиб ҳукмрон бўла олади? Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Унинг устига Толутга мол-давлатдан мўл-кўл берилмаган бўлса?!” – деб айтдилар. Пайғамбар уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ уни сизларнинг устингизга подшоҳ қилиб танлади ҳамда унинг илмий ва жисмоний томондан қувватини орттирди”, – деб жавоб қайтарди. Аллоҳ мулкини Ўзи истаган кимсага беради. Шунингдек, Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.

وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ اِنَّ اٰيَةَ مُلْكِه۪ٓ اَنْ يَأْتِيَكُمُ التَّابُوتُ ف۪يهِ سَك۪ينَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَبَقِيَّةٌ مِمَّا تَرَكَ اٰلُ مُوسٰى وَاٰلُ هٰرُونَ تَحْمِلُهُ الْمَلٰٓئِكَةُۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةً لَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَ۟ (٢٤٨)

248. Пайғамбарлари уларга: “Толутнинг подшоҳ эканлигининг белгиси, сизларга бир сандиқ келишидадир. У сандиқда сизга Роббингиздан таскин ҳамда Мусо ва Ҳорун пайғамбарларнинг оилаларидан қолган ёдгорлик мавжуд бўлиб, у сандиқни фаришталар кўтариб турадилар. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангизлар, шубҳасиз, бундай ҳодисада сизлар учун, албатта, улкан аломат бордир”, – деб айтди.

Изоҳ: Сандиқ қаерда бўлса, ўша ердаги одамлар хотиржамлик ва хавфсизликда бўлишидан таскин оладилар. Ундан, ҳатто ёв билан жанг қилганда ҳам фойдаланар эдилар.

فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِالْجُنُودِۙ قَالَ اِنَّ اللّٰهَ مُبْتَل۪يكُمْ بِنَهَرٍۚ فَمَنْ شَرِبَ مِنْهُ فَلَيْسَ مِنّ۪يۚ وَمَنْ لَمْ يَطْعَمْهُ فَاِنَّهُ مِنّ۪ٓي اِلَّا مَنِ اغْتَرَفَ غُرْفَةً بِيَدِه۪ۚ فَشَرِبُوا مِنْهُ اِلَّا قَل۪يلًا مِنْهُمْۜ فَلَمَّا جَاوَزَهُ هُوَ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا مَعَهُۙ قَالُوا لَا طَاقَةَ لَنَا الْيَوْمَ بِجَالُوتَ وَجُنُودِه۪ۜ قَالَ الَّذ۪ينَ يَظُنُّونَ اَنَّهُمْ مُلَاقُوا اللّٰهِۙ كَمْ مِنْ فِئَةٍ قَل۪يلَةٍ غَلَبَتْ فِئَةً كَث۪يرَةً بِاِذْنِ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ مَعَ الصَّابِر۪ينَ (٢٤٩)

249. Подшоҳликни қўлга олган Толут ўз аскарлари билан шаҳардан айрилгач, уларга қарата: “Аллоҳ сизларни қаршингизга чиққан бир дарё билан синаб кўради. Синовга кўра ким ундан ичса демак, у менга эргашганлардан эмас, кимки у сувдан тотиб кўрмаса, албатта, у менга эргашганлардандир. Лекин ким қўли билан бир ҳовуч ботириб олиб ичса, рухсат бордир”, – деди Шундан кейин кўпчилик синовдан ўтолмай ундан ичди, фақат улардан оз киши ичмади. Толут иймон келтирган кишилар билан бирга дарёни кечиб ўтгач, аскарлар унга: “Бугун бизда душман Жолут ва унинг лашкари билан жанг қилишга тоқат йўқ”, – дедилар. Шунда Аллоҳга қиёмат кунида юзма-юз келишларига ишонадиган иймонли кимсалар: “Қанчадан-қанча кам сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳлар устидан ғалаба қозонгандирлар. Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, – деб айтдилар.

وَلَمَّا بَرَزُوا لِجَالُوتَ وَجُنُودِه۪ قَالُوا رَبَّنَٓا اَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَثَبِّتْ اَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِر۪ينَۜ (٢٥٠)

250. Улар Жолут ва унинг аскарларига тўқнаш келганларида: “Эй Роббимиз, устимизга сабр-тоқатни ёғдиргин, қадамларимизни собит қил ва кофир бўлган қавмлар устидан бизга ғалаба ато эт”, – дедилар.

فَهَزَمُوهُمْ بِاِذْنِ اللّٰهِۙ وَقَتَلَ دَاوُ۫دُ جَالُوتَ وَاٰتٰيهُ اللّٰهُ الْمُلْكَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَهُ مِمَّا يَشَٓاءُۜ وَلَوْلَا دَفْعُ اللّٰهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَفَسَدَتِ الْاَرْضُ وَلٰكِنَّ اللّٰهَ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْعَالَم۪ينَ (٢٥١)

251. Шундай қилиб, Аллоҳнинг изни билан уларнинг қўшинларини тор-мор қилдилар, Довуд эса Жолутни ўлдирди. Сўнгра Аллоҳ Довудга подшоҳлик ва ҳикмат берди ҳамда Ўзи хоҳлаган илмлардан таълим берди. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб туриши бўлмаса эди, шубҳасиз, Ер юзи фитна-фасодга тўлиб кетарди. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам Эгасидир.

تِلْكَ اٰيَاتُ اللّٰهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّۜ وَاِنَّكَ لَمِنَ الْمُرْسَل۪ينَ (٢٥٢)

252. Эй Расулим, булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сизга рўйирост тиловат қилмоқдамиз. Сиз, шубҳасиз, пайғамбарлардансиз.

تِلْكَ الرُّسُلُ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلٰى بَعْضٍۢ مِنْهُمْ مَنْ كَلَّمَ اللّٰهُ وَرَفَعَ بَعْضَهُمْ دَرَجَاتٍۜ وَاٰتَيْنَا ع۪يسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَاَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِۜ وَلَوْ شَٓاءَ اللّٰهُ مَا اقْتَتَلَ الَّذ۪ينَ مِنْ بَعْدِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَتْهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَلٰكِنِ اخْتَلَفُوا فَمِنْهُمْ مَنْ اٰمَنَ وَمِنْهُمْ مَنْ كَفَرَۜ وَلَوْ شَٓاءَ اللّٰهُ مَا اقْتَتَلُوا وَلٰكِنَّ اللّٰهَ يَفْعَلُ مَا يُر۪يدُ۟ (٢٥٣)

253. Башариятга юборилган ана шу пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улар орасидан Аллоҳ бевосита гаплашгани ва айримларининг даражасини юқори кўтаргани ҳам бор. Марям ўғли Исо пайғамбарга мўъжизалар бердик ва уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаб-қувватладик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, уларга очиқ-ойдин далиллар келгандан кейин уларнинг орқасидан келган умматлар бир-бирлари билан жанг қилмас эдилар. Лекин улар турли ихтилофларга тушдилар, улардан иймон келтирган ҳам, инкор қилган ҳам бўлди. Агар Аллоҳ истамаса эди, улар бир-бирларини ўлдирмас эдилар. Лекин Аллоҳ Ўзи истаганини қилади.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اَنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ اَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا بَيْعٌ ف۪يهِ وَلَا خُلَّةٌ وَلَا شَفَاعَةٌۜ وَالْكَافِرُونَ هُمُ الظَّالِمُونَ (٢٥٤)

254. Эй иймон келтирганлар, олди-сотди, дўст-биродарлик ва шафоат қилиб бўлмайдиган кун келмасидан бурун сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан хайру эҳсон қилинглар. Кофирлар эса, улар золимлардир.

اَللّٰهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۚ اَلْحَيُّ الْقَيُّومُۚ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌۜ لَهُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ مَنْ ذَا الَّذ۪ي يَشْفَعُ عِنْدَهُٓ اِلَّا بِاِذْنِه۪ۜ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ اَيْد۪يهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْۚ وَلَا يُح۪يطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِه۪ٓ اِلَّا بِمَا شَٓاءَۚ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَۚ وَلَا يَؤُ۫دُهُ حِفْظُهُمَاۚ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظ۪يمُ (٢٥٥)

255. Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир, фақатгина Унинг Ўзи бордир. У ҳамиша тирик бўлган – Ҳай ва абадий бор бўлиб турувчи – Қайюм Зотдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам тутмайди. Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарса Унга оиддир. Унинг изни бўлмай туриб, ҳузурида ким ҳам бошқа бировни шафоат қила олади?! У барча бандаларнинг ўтмиши ва келажагини билади. У бандалар эса Унинг илмидан агар Ўзи хоҳламаса, ҳеч бир нарсани билиб, қамрай олмайдилар. У Зотнинг курсиси осмонлару Ерни қамраб олгандир. Осмон ва Ердаги барча нарсаларни муҳофаза қилиш, уларни бошқариш Унга оғир келмайди. Аллоҳ қудрати кенг – Аълий ва барчадан улуғ бўлган – Азим Зотдир.

Изоҳ: “Оят ул-Курсий”, – деб номланган бу оятнинг хислатлари тўғрисида кўпгина ҳадиси шарифлар мавжуд. Жумладан, “Кимки ҳар бир фарз намозидан кейин бу оятни ўқиб юрса, жаннатга кириши учун, фақат ўлим тўсқинлик қилиб турган бўлади. Тунда ухлашдан олдин ўқиб ётса, Аллоҳ унинг ўзини ва қўшниларини бало-қазодан асрайди. Бу оят ўқилган уйга сеҳр-жоду таъсир этмайди”. Бу оятдаги курсий сўзининг луғавий маъноси ўриндиқ, тахт, таянч, курси ва ҳоказо. Оятдаги “курсий”дан мурод нима экани ҳақида турли тафсирлар бор: 1. Курсий Аршнинг ўзи. 2. Аллоҳнинг илми. 4. Унинг қудрати. 5. Ҳукмронлиги ва ҳоказо.

لَٓا اِكْرَاهَ فِي الدّ۪ينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّۚ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللّٰهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقٰىۗ لَا انْفِصَامَ لَهَاۜ وَاللّٰهُ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌ (٢٥٦)

256. Динда мажбурлаш йўқдир. Дарҳақиқат, тўғри йўл эгри йўлдан ажраб маълум бўлган. Агар ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, демак, у ҳеч қачон узилмайдиган мустаҳкам Ислом ҳалқасини тутибди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.

اَللّٰهُ وَلِيُّ الَّذ۪ينَ اٰمَنُواۙ يُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ اِلَى النُّورِۜ وَالَّذ۪ينَ كَفَرُٓوا اَوْلِيَٓاؤُ۬هُمُ الطَّاغُوتُۙ يُخْرِجُونَهُمْ مِنَ النُّورِ اِلَى الظُّلُمَاتِۜ اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ۟ (٢٥٧)

257. Аллоҳ иймон келтирганларнинг ёрдамчиси ва дўстидир. Уларни зулмат қаъридан нур томонга чиқаради. Куфр келтирганларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Шайтонлар эса уларни нурдан зулматга чиқариб ташлайдилар. Ана ўша кофирлар дўзах эгаларидир ва улар у ерда мангу қолувчидирлар.

اَلَمْ تَرَ اِلَى الَّذ۪ي حَٓاجَّ اِبْرٰه۪يمَ ف۪ي رَبِّه۪ٓ اَنْ اٰتٰيهُ اللّٰهُ الْمُلْكَۢ اِذْ قَالَ اِبْرٰه۪يمُ رَبِّيَ الَّذ۪ي يُحْي۪ وَيُم۪يتُۙ قَالَ اَنَا۬ اُحْي۪ وَاُم۪يتُۜ قَالَ اِبْرٰه۪يمُ فَاِنَّ اللّٰهَ يَأْت۪ي بِالشَّمْسِ مِنَ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنَ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذ۪ي كَفَرَۜ وَاللّٰهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِم۪ينَۚ (٢٥٨)

258. Аллоҳ унга салтанат берганидан мағрурланиб, Иброҳим пайғамбар билан унинг Роббиси ҳақида талашиб, тортишган кимсанинг аҳволини кўрмадингизми?! Золим кимса билан баҳслашган Иброҳим пайғамбар: “Роббим истаганига ҳаёт беради ва истаганини ўлдиради”, – деган эди. У подшоҳ эса: “Мен ҳам ҳаёт бериб, ўлдира оламан”, – деб айтди. Кейин Иброҳим эса: “Аллоҳ қуёшни шарқдан чиқаради, сен уни ғарбдан чиқариб кўрчи?!” – деб айтган. Ана ўшанда у куфр келтирган одам эсанкираб қолган. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга бошламайди.

Изоҳ: Иброҳим алайҳиссалом билан тортишган золим подшоҳнинг исми Намруд эканлиги ривоят қилинган. Иброҳим алайҳиссалом золим подшоҳ билан баҳслашган пайтларида Аллоҳнинг ҳам ҳаёт бериб, ҳам жон олиш қудратига эга эканини айтадилар. Шунда мағрур подшоҳ икки қулни чақиртириб бирини ўлдиради бирини эса тирик қўйиб юборади. Гумроҳларча қилган бу ишини ҳам ҳаёт бера олиши, ҳам ўлдириб юбора олиши деб кўрсатади. Аммо Иброҳим алайҳиссаломнинг кейинги саволларига жавоб топа олмай довдираб қолади.

اَوْ كَالَّذ۪ي مَرَّ عَلٰى قَرْيَةٍ وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلٰى عُرُوشِهَاۚ قَالَ اَنّٰى يُحْي۪ هٰذِهِ اللّٰهُ بَعْدَ مَوْتِهَاۚ فَاَمَاتَهُ اللّٰهُ مِائَةَ عَامٍ ثُمَّ بَعَثَهُۜ قَالَ كَمْ لَبِثْتَۜ قَالَ لَبِثْتُ يَوْمًا اَوْ بَعْضَ يَوْمٍۜ قَالَ بَلْ لَبِثْتَ مِائَةَ عَامٍ فَانْظُرْ اِلٰى طَعَامِكَ وَشَرَابِكَ لَمْ يَتَسَنَّهْۚ وَانْظُرْ اِلٰى حِمَارِكَ وَلِنَجْعَلَكَ اٰيَةً لِلنَّاسِ وَانْظُرْ اِلَى الْعِظَامِ كَيْفَ نُنْشِزُهَا ثُمَّ نَكْسُوهَا لَحْمًاۜ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۙ قَالَ اَعْلَمُ اَنَّ اللّٰهَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (٢٥٩)

259. Ёки яна бошқа бир киши ҳақидаги хабарни билмайсизми? У кимса томлари босиб вайронага айланган ва ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтиб кетаётганда ўзига ўзи: “Аллоҳ харобага айланиб ўлгандан кейин бу қишлоқ аҳолисини қандай қилиб қайта тирилтираркин-а?!” – деди. Шунда Аллоҳ уни ўлдириб, юз йил муддатга шу ҳолда ташлаб қўйди. Юз йилдан кейин уни қайта тирилтириб: “Неча йил шу ўлик ҳолда ётдинг?” – деди. У эса: “Бир кун ёки ярим кун”, – деб жавоб берди. Аллоҳ унга: “Йўқ, сен юз йил ўлик ҳолда ётдинг. Ана таоминг ва ичимлигингга қарагин, бузилиб ўзгармаган. Энди эшагингга қара, чириб ётибди. Бундай ҳодисани кўрсатишдан мақсад сени инсонларга ибрат қилиб кўрсатишдир. Бу суякларни қандай қилиб тиклаб, кейин уларга гўшт қоплаб, кийдиришимизни кўргин”, – деди. Унга Аллоҳдан бўлган мўъжиза очиқ-ойдин маълум бўлгач: “Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага кучи етадиган Зот эканини биламан”, – деди.

Изоҳ: Бу ҳодисага гувоҳ бўлган зотнинг тафсирларда Узайр пайғамбар эканлиги айтилган.

وَاِذْ قَالَ اِبْرٰه۪يمُ رَبِّ اَرِن۪ي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتٰىۜ قَالَ اَوَلَمْ تُؤْمِنْۜ قَالَ بَلٰى وَلٰكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْب۪يۜ قَالَ فَخُذْ اَرْبَعَةً مِنَ الطَّيْرِ فَصُرْهُنَّ اِلَيْكَ ثُمَّ اجْعَلْ عَلٰى كُلِّ جَبَلٍ مِنْهُنَّ جُزْءًا ثُمَّ ادْعُهُنَّ يَأْت۪ينَكَ سَعْيًاۜ وَاعْلَمْ اَنَّ اللّٰهَ عَز۪يزٌ حَك۪يمٌ۟ (٢٦٠)

260. Эй Муҳаммад, “Бир замонлар Иброҳим пайғамбарнинг Роббим менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат”, – деганини эсланг. Ўшанда Аллоҳ: “Нима, тирилтиришимга ишонмайсанми?” – деган. Кейин Иброҳим: “Йўқ, албатта, ишонаман, лекин қалбим янада хотиржам бўлиши учун сўрадим”, – деб айтган. Аллоҳ унга: “Ундай бўлса, қушлардан тўрт хилини ушлайсан ва уларни ўзингга ўргатиб, кейин кесиб майдалайсан. Сўнгра улардан бирор бўлакни ҳар бир тоғ бошига алоҳида қўйиб чиқиб, ёнингга чақиргин. Ана ўшанда қушлар тирик ҳолда, сенга ҳаракатланиб келади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зот эканини билгин”, – деди.

Изоҳ: Оятдаги тўрт қуш – хўроз, қарға, товус ва каптардан иборатлиги ҳақида нақллар мавжуд.

مَثَلُ الَّذ۪ينَ يُنْفِقُونَ اَمْوَالَهُمْ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ اَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ ف۪ي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِائَةُ حَبَّةٍۜ وَاللّٰهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ وَاسِعٌ عَل۪يمٌ (٢٦١)

261. Аллоҳ йўлида мол-дунёларини э****ҳсон қиладиган кимсаларнинг мисоли, худди бир дона буғдой донининг еттита бошоқ ўстириб чиқиши ҳамда ҳар бир бошоқда эса юз дона дон жойлашгани кабидир. Аллоҳ истаган кишиларига ажрини бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турвчи – Аълим Зотдир.

اَلَّذ۪ينَ يُنْفِقُونَ اَمْوَالَهُمْ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ ثُمَّ لَا يُتْبِعُونَ مَٓا اَنْفَقُوا مَنًّا وَلَٓا اَذًۙى لَهُمْ اَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْۚ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٢٦٢)

262. Мол-дунёларини Аллоҳ йўлида эҳсон қилиб, орқасидан қилган ишларини миннат қилмайдиган ва кишиларга озор ҳам бермайдиган кимсалар учун Роббилари ҳузурида ажр-мукофотлари бордир. Охират кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.

قَوْلٌ مَعْرُوفٌ وَمَغْفِرَةٌ خَيْرٌ مِنْ صَدَقَةٍ يَتْبَعُهَٓا اَذًىۜ وَاللّٰهُ غَنِيٌّ حَل۪يمٌ (٢٦٣)

263. Чиройли, яхши сўз ва ўзаро кечиримли бўлиш орқасидан миннат қилиб, озор берган садақадан кўра яхшироқдир. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالْاَذٰىۙ كَالَّذ۪ي يُنْفِقُ مَالَهُ رِئَٓاءَ النَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِۜ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَاَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْدًاۜ لَا يَقْدِرُونَ عَلٰى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُواۜ وَاللّٰهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِر۪ينَ (٢٦٤)

264. Эй иймон келтирганлар, эҳсон қиладиган молини одамлар кўрсин деб берадиган, аслида Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсаларга ўхшаб, садақаларингизни миннат ва озор бериш билан йўққа чиқарманглар. Ана шундай кишиларнинг мисоли худди, устида тупроқ бўлган қоятошга кучли жала келиб ювиб кетган, натижада, яна уни сип-силлиқ тош ҳолатига ташлаб қўйганга ўхшайди. Улар ишлаб топган ва риёкорлик қилиб берган бойликларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламайди.

وَمَثَلُ الَّذ۪ينَ يُنْفِقُونَ اَمْوَالَهُمُ ابْتِغَٓاءَ مَرْضَاتِ اللّٰهِ وَتَثْب۪يتًا مِنْ اَنْفُسِهِمْ كَمَثَلِ جَنَّةٍ بِرَبْوَةٍ اَصَابَهَا وَابِلٌ فَاٰتَتْ اُكُلَهَا ضِعْفَيْنِۚ فَاِنْ لَمْ يُصِبْهَا وَابِلٌ فَطَلٌّۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَص۪يرٌ (٢٦٥)

265. Мол-дунёларини Аллоҳнинг розилигини истаб, қалбларидаги иймонни янада мустаҳкамлаш учун хайру эҳсон қиладиганларнинг мисоли худди тепаликдаги бир боғ кабидир. Агарда боққа шаррос ёмғир қуйса, ҳосилини икки баробар беради. Борди-ю кучли ёмғир ёғмай, бироз шивиллаб ёққан ёмғир бўлса ҳам, ўзига яраша ҳосил бўлаверади. Аллоҳ ҳар бир қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.

اَيَوَدُّ اَحَدُكُمْ اَنْ تَكُونَ لَهُ جَنَّةٌ مِنْ نَخ۪يلٍ وَاَعْنَابٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُۙ لَهُ ف۪يهَا مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِۙ وَاَصَابَهُ الْكِبَرُ وَلَهُ ذُرِّيَّةٌ ضُعَفَٓاءُۖ فَاَصَابَهَٓا اِعْصَارٌ ف۪يهِ نَارٌ فَاحْتَرَقَتْۜ كَذٰلِكَ يُبَيِّنُ اللّٰهُ لَكُمُ الْاٰيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَتَفَكَّرُونَ۟ (٢٦٦)

266. Сизлардан бирортангиз тагидан анҳорлар оқиб турган, хурмою узумлар ва анвойи мевали боғи бор одамнинг ёши улғайиб, норасида болалари билан қолган пайтида боғини оловли бўрон уриб, ёниб кул бўлишини хоҳлайдими? Аллоҳ шояд, тафаккур қиласизлар деб, оятларни сизларга шундай баён қилади.

Изоҳ: Савобли ишларни риёкорлик, хўжакўрсинга қиладиган кишиларга нисбатан ушбу мисол келтирилган. Катта умидлар билан парвариш қилинган боғ-роғидан айрилган кишидек, риёкор одам охиратда ажру савобдан маҳрум бўлиши тўғрисида огоҳлантирилган.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اَنْفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّٓا اَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الْاَرْضِۖ وَلَا تَيَمَّمُوا الْخَب۪يثَ مِنْهُ تُنْفِقُونَ وَلَسْتُمْ بِاٰخِذ۪يهِ اِلَّٓا اَنْ تُغْمِضُوا ف۪يهِۜ وَاعْلَمُٓوا اَنَّ اللّٰهَ غَنِيٌّ حَم۪يدٌ (٢٦٧)

267. Эй иймон келтирганлар, касбу корингиздан топганларингизни ва Биз сизлар учун Ердан ундириб чиқарган ҳосиллардан сифати яхшиларини хайру эҳсон қилинглар. Ўзингизга берилганда уни, фақат ёқтирмай кўз юмиб оладиган даражадаги ёмон ва сифатсизларидан беришни кўзламанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ мақтовга сазовор – Ҳамид ва ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний Зот эканини билинглар.

اَلشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَٓاءِۚ وَاللّٰهُ يَعِدُكُمْ مَغْفِرَةً مِنْهُ وَفَضْلًاۜ وَاللّٰهُ وَاسِعٌ عَل۪يمٌۚ (٢٦٨)

268. Шайтон сизларни агар хайру эҳсон қилсангизлар, камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва бузуқ ишларга буюради. Аллоҳ эса қилган эҳсонлар туфайли Ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам ваъда қилади. Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.

يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَٓاءُۚ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ اُو۫تِيَ خَيْرًا كَث۪يرًاۜ وَمَا يَذَّكَّرُ اِلَّٓا اُو۬لُوا الْاَلْبَابِ (٢٦٩)

269. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикмат ато этади. Кимга ҳикмат ато этилган бўлса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан, фақат ақл эгаларигина эслатма ва ибрат оладилар.

وَمَٓا اَنْفَقْتُمْ مِنْ نَفَقَةٍ اَوْ نَذَرْتُمْ مِنْ نَذْرٍ فَاِنَّ اللّٰهَ يَعْلَمُهُۜ وَمَا لِلظَّالِم۪ينَ مِنْ اَنْصَارٍ (٢٧٠)

270. Хайру эҳсондан нимаики қилган бўлсангиз ва атаган ҳар бир назрингизни Аллоҳ, албатта, билиб туради. Эҳсон қилмайдиган, назрларини бажармайдиган ва золим кимсалар учун охиратда ёрдам берувчилар бўлмайди.

اِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَۚ وَاِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَٓاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْۜ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّـَٔاتِكُمْۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَب۪يرٌ (٢٧١)

271. Агар садақаларни ошкора тарзда қилсангиз, жуда яхшидир. Борди-ю уни камбағалларга яширинча берсангиз, бу ўзингиз учун хайрлидир. Бу ишларингиз туфайли Аллоҳ қилган ёмонликларингизни беркитади. Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингиздан хабардордир.

لَيْسَ عَلَيْكَ هُدٰيهُمْ وَلٰكِنَّ اللّٰهَ يَهْد۪ي مَنْ يَشَٓاءُۜ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَلِاَنْفُسِكُمْۜ وَمَا تُنْفِقُونَ اِلَّا ابْتِغَٓاءَ وَجْهِ اللّٰهِۜ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ اِلَيْكُمْ وَاَنْتُمْ لَا تُظْلَمُونَ (٢٧٢)

272. Эй Расулим, уларнинг ҳидоят топишлари сизнинг зиммангизда эмасдир. Яхшиликдан нимаики эҳсон қилган бўлсангизлар, ўзингиз учундир. Зеро, қилаётган эҳсонларингизни, фақат Аллоҳнинг юзини истаб қиласизлар. Қилган ҳар бир яхшилигингизнинг мукофоти охиратда сизларга тўлиқ қайтарилади ва ноҳақликка учрамайсизлар.

لِلْفُقَرَٓاءِ الَّذ۪ينَ اُحْصِرُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ لَا يَسْتَط۪يعُونَ ضَرْبًا فِي الْاَرْضِۘ يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ اَغْنِيَٓاءَ مِنَ التَّعَفُّفِۚ تَعْرِفُهُمْ بِس۪يمٰيهُمْۚ لَا يَسْـَٔلُونَ النَّاسَ اِلْحَافًاۜ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَاِنَّ اللّٰهَ بِه۪ عَل۪يمٌ۟ (٢٧٣)

273. Садақа ва эҳсонлар ўзларини Аллоҳ йўлида банд қилиб, Ер юзида ризқ териб юришга кучлари етмайдиган ва иффат ва тортинчоқликлари сабабидан билмаган одам уларни бой деб ўйлайдиганлар учун берилади. Сиз уларнинг ҳолатларини сиймоларидан таниб оласиз. Шунингдек, улар уялмай, хиралик билан тиланиб турмайдилар. Агар яхшиликдан нимаики қилсангиз, Аллоҳ, албатта, уни билади.

اَلَّذ۪ينَ يُنْفِقُونَ اَمْوَالَهُمْ بِالَّيْلِ وَالنَّهَارِ سِرًّا وَعَلَانِيَةً فَلَهُمْ اَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْۚ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٢٧٤)

274. Мол-дунёларини кечаю кундуз, яширин ёки ошкора эҳсон қиладиган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.

اَلَّذ۪ينَ يَأْكُلُونَ الرِّبٰوا لَا يَقُومُونَ اِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذ۪ي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنَ الْمَسِّۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ قَالُٓوا اِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبٰواۢ وَاَحَلَّ اللّٰهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبٰواۜ فَمَنْ جَٓاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّه۪ فَانْتَهٰى فَلَهُ مَا سَلَفَۜ وَاَمْرُهُٓ اِلَى اللّٰهِۜ وَمَنْ عَادَ فَاُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٢٧٥)

275. Рибо ейдиган, судхўрлик қиладиган кимсалар қиёматда қабрларидан худди шайтон чалиб, жинни бўлган одамдек қайта тириладилар. Бу жазо уларгасавдо-сотиқ ҳам худди судхўрлик кабидир”, – деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни эса ҳаром қилган. Бас, агар кимга Роббидан унинг ҳаромлигига доир ваъз-насиҳат етиб келиб, судхўрликдан тўхтаса, у ҳолда олдинги бўлиб ўтган судхўрликдаги фойдалари ўзига қолади ва унинг иши Аллоҳга ҳавола қилинади. Агар шундан кейин ҳам яна судхўрликка қайтадиган бўлса, демак, улар дўзах эгаларидир. Ҳамда улар у ерда мангу қолувчи бўладилар.

يَمْحَقُ اللّٰهُ الرِّبٰوا وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِۜ وَاللّٰهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ اَث۪يمٍ (٢٧٦)

276. Аллоҳ судхўрликдаги фоизни йўқ қилади, садақалардаги баракатни орттиради. Аллоҳ судхўрлик қиладиган ҳар бир кофир ва гуноҳкорни севмайди.

اِنَّ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَ وَاٰتَوُا الزَّكٰوةَ لَهُمْ اَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْۚ وَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٢٧٧)

277. Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозларни мукаммал адо этган ва закотларни берган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида уларга ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا اتَّقُوا اللّٰهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبٰٓوا اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَ (٢٧٨)

278. Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар агарда ҳақиқий мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларни тарк қилинглар.

فَاِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللّٰهِ وَرَسُولِه۪ۚ وَاِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُؤُ۫سُ اَمْوَالِكُمْۚ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ (٢٧٩)

279. Агарда шундан кейин ҳам итоат қилмасангиз, унда Аллоҳ ва Расули томонидан сизларга қарши уруш очилишини эшитиб қўйинглар. Шояд, тавба қилсангизлар, у ҳолда аввалги сармояларингиз ўзингизга қолади. Шунда сиз зулм ҳам қилмаган ва адолатсизликка ҳам учрамаган бўласиз.

وَاِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ اِلٰى مَيْسَرَةٍۜ وَاَنْ تَصَدَّقُوا خَيْرٌ لَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (٢٨٠)

280. Агарда қарздор ночор аҳволда бўлса, шароити яхшиланиб бойигунча кутиш керак. Агар билсангиз эди, берган қарзларингизни кечиб, садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир.

وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ ف۪يهِ اِلَى اللّٰهِ ثُمَّ تُوَفّٰى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ۟ (٢٨١)

281. Ҳаммангиз унда Аллоҳга қайтариладиган қиёмат кунидан қўрқинглар. Сўнгра у ерда ҳар бир жонга қилган иши учун тўлиқ жазо ёки мукофот берилади ва уларга ноҳақлик қилинмайди.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اِذَا تَدَايَنْتُمْ بِدَيْنٍ اِلٰٓى اَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُۜ وَلْيَكْتُبْ بَيْنَكُمْ كَاتِبٌ بِالْعَدْلِۖ وَلَا يَأْبَ كَاتِبٌ اَنْ يَكْتُبَ كَمَا عَلَّمَهُ اللّٰهُ فَلْيَكْتُبْۚ وَلْيُمْلِلِ الَّذ۪ي عَلَيْهِ الْحَقُّ وَلْيَتَّقِ اللّٰهَ رَبَّهُ وَلَا يَبْخَسْ مِنْهُ شَيْـًٔاۜ فَاِنْ كَانَ الَّذ۪ي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَف۪يهًا اَوْ ضَع۪يفًا اَوْ لَا يَسْتَط۪يعُ اَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِۜ وَاسْتَشْهِدُوا شَه۪يدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْۚ فَاِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَاَتَانِ مِمَّنْ تَرْضَوْنَ مِنَ الشُّهَدَٓاءِ اَنْ تَضِلَّ اِحْدٰيهُمَا فَتُذَكِّرَ اِحْدٰيهُمَا الْاُخْرٰىۜ وَلَا يَأْبَ الشُّهَدَٓاءُ اِذَا مَا دُعُواۜ وَلَا تَسْـَٔمُٓوا اَنْ تَكْتُبُوهُ صَغ۪يرًا اَوْ كَب۪يرًا اِلٰٓى اَجَلِه۪ۜ ذٰلِكُمْ اَقْسَطُ عِنْدَ اللّٰهِ وَاَقْوَمُ لِلشَّهَادَةِ وَاَدْنٰٓى اَلَّا تَرْتَابُٓوا اِلَّٓا اَنْ تَكُونَ تِجَارَةً حَاضِرَةً تُد۪يرُونَهَا بَيْنَكُمْ فَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ اَلَّا تَكْتُبُوهَاۜ وَاَشْهِدُٓوا اِذَا تَبَايَعْتُمْۖ وَلَا يُضَٓارَّ كَاتِبٌ وَلَا شَه۪يدٌۜ وَاِنْ تَفْعَلُوا فَاِنَّهُ فُسُوقٌ بِكُمْۜ وَاتَّقُوا اللّٰهَۜ وَيُعَلِّمُكُمُ اللّٰهُۜ وَاللّٰهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَل۪يمٌ (٢٨٢)

282. Эй мўминлар, маълум бир муддатга бир-бирларингиз билан қарз олди-берди муомаласини қилсангиз, уни ёзиб қўйинглар. Ораларингиздаги бир котиб адолат билан тўғри қилиб ёзсин. Ҳеч қайси бир котиб Аллоҳ билдирганидек ёзишдан бош тортмасин, қандай бўлса, шундай ёзсин. Зиммасида қарзи бўлган киши айтиб туриб ёздирсин ҳамда Роббиси бўлган Аллоҳдан қўрқсин ва олган қарзидан бирор нарса камайтириб ёздирмасин. Борди-ю бўйнида қарзи бўлган одам ақли норасо, ёш ёки жуда кексалиги боис ожиз ҳамда карлиги, соқовлиги ва тил билмаслиги туфайли айтиб туришга қодир бўлмаса, у ҳолда унинг вакили адолат билан айтиб турсин. Шунингдек, эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинглар. Агарда икки эркак бўлмаса, сизлар рози бўладиган гувоҳлардан бир эркак киши ва икки аёлни гувоҳ қилингларки, бири унутиб адашганда иккинчиси эслатиб туради. Гувоҳлар гувоҳлик учун чақирилганда келишдан бош тортмасинлар. Қарз хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин муддатигача ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида энг адолатли, шоҳидлик учун энг дуруст ва гумон қилмаслик учун энг яқин бўлган ҳукмдир. Лекин ораларингизда айлантириб турган нақд савдо муомалангиз бўлса, уни ёзмасликда сизларга гуноҳ бўлмайди. Ўзаро олди-берди қилганингизда ҳам гувоҳ келтиринглар. Агар харажатлари бўлса, ёзган одам ҳам, гувоҳ ҳам зарар қилмасинлар. Агар уларга зарар қилсангиз, шубҳасиз, бу сизнинг фосиқлигингиздир. Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ сизларга шу тариқа таълим беради. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир.

Изоҳ: Буюм ёки бошқа нарсалар олди-сотти қилганда гувоҳлар келтириш қатъий буйруқ эмас, балки мандуб – ихтиёрийдир. Ҳар эҳтимолга қарши, кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида буни гувоҳлар ҳузурида қилиш тавсия этилган.

وَاِنْ كُنْتُمْ عَلٰى سَفَرٍ وَلَمْ تَجِدُوا كَاتِبًا فَرِهَانٌ مَقْبُوضَةٌۜ فَاِنْ اَمِنَ بَعْضُكُمْ بَعْضًا فَلْيُؤَدِّ الَّذِي اؤْتُمِنَ اَمَانَتَهُ وَلْيَتَّقِ اللّٰهَ رَبَّهُۜ وَلَا تَكْتُمُوا الشَّهَادَةَۜ وَمَنْ يَكْتُمْهَا فَاِنَّهُٓ اٰثِمٌ قَلْبُهُۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ عَل۪يمٌ۟ (٢٨٣)

283. Агар ўша пайт сафарда бўлиб, ёзувчи одам топа олмасангиз, унда қўл билан ушланадиган бир гаров берилсин. Борди-ю бир-бирингизга ишониб омонат қўйсангиз, унда омонати қўйилган одам уни вақтида адо этсин. Роббиси бўлган – Аллоҳдан қўрқсин ва шоҳидликни асло беркитмасин. Кимда-ким уни яширса демак, шубҳасиз, унинг қалби гуноҳкордир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни билиб турувчидир.

لِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ وَاِنْ تُبْدُوا مَا ف۪ٓي اَنْفُسِكُمْ اَوْ تُخْفُوهُ يُحَاسِبْكُمْ بِهِ اللّٰهُۜ فَيَغْفِرُ لِمَنْ يَشَٓاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (٢٨٤)

284. Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинглар хоҳ беркитинглар Аллоҳ сизларни шу билан ҳисоб-китоб қилади. Кейин хоҳлаганини кечиради, хоҳлаганига азоб беради. Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.

اٰمَنَ الرَّسُولُ بِمَٓا اُنْزِلَ اِلَيْهِ مِنْ رَبِّه۪ وَالْمُؤْمِنُونَۜ كُلٌّ اٰمَنَ بِاللّٰهِ وَمَلٰٓئِكَتِه۪ وَكُتُبِه۪ وَرُسُلِه۪ۜ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ اَحَدٍ مِنْ رُسُلِه۪۠ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَاَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَاِلَيْكَ الْمَص۪يرُ (٢٨٥)

285. Аллоҳнинг Расули бўлган Муҳаммад ўзига Роббидан нозил қилинган Қуръонга иймон келтирди ва мўминлар ҳам иймон келтирдилар. Уларнинг барчалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларигаАллоҳнинг Расулларини бир-биридан ажратмаймиз”, – деб иймон келтирганлар. Ҳамда улар: “Эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз, бизларни мағфират қил ва охирги борадиган жой Ўзинггадир”, – дедилар.

لَا يُكَلِّفُ اللّٰهُ نَفْسًا اِلَّا وُسْعَهَاۜ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْۜ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَٓا اِنْ نَس۪ينَٓا اَوْ اَخْطَأْنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَٓا اِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِه۪ۚ وَاعْفُ عَنَّا۠ وَاغْفِرْ لَنَا۠ وَارْحَمْنَا۠ اَنْتَ مَوْلٰينَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِر۪ينَ (٢٨٦)

286. Аллоҳ ҳеч қайси бир жонга кучи етмайдиган нарсани таклиф қилмайди. Ҳар кимнинг қилган яхши амали ҳам, ёмон амали ҳам унинг ўзигадир. Эй Роббимиз, борди-ю унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни бу сабабдан жавобгар тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдинги умматларга юклаганинг каби бизга ҳам оғир юк юкламагин. Эй Роббимиз, кучимиз етмайдиган масъулиятларни бизларга юклаб ташламагин. Бизларни афв этгин, гуноҳларимизни кечиргин ва бизларга раҳм қилгин. Сен бизнинг ёлғиз Эгамиздирсан ва кофир қавмлар устидан бизларга нусрат бергин.