ОЛИ ИМРОН СУРАСИ
Оли Имрон сураси 200 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Оли Имрон сўзининг маъноси “Имроннинг оиласи” бўлиб, бу сурада Марямнинг отаси Имрон ва унинг оиласи ҳақида қисса зикр қилингани сабабли шу ном берилган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
الٓمٓۚ (١)
1. Алиф, Лом, Мим.
Изоҳ: Қуръони Каримда бир неча сура мана шундай алоҳида ҳарфлар билан бошланади. Уламолар наздида ушбу ҳарфлар “Ҳуруфи муқаттаот”, яъни маънодан узилган ҳарфлар ҳисобланиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина аёндир. Қуръонда ҳаммаси бўлиб 29 сура ана шундай ҳарфлар билан бошланган. Лекин баъзи тафсир олимлари ўз китобларида уларни изоҳлашга ҳаракат қилганлар.
اَللّٰهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۙ الْحَيُّ الْقَيُّومُۜ (٢)
2. Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир, фақатгина Унинг Ўзи бордир. У ҳамиша тирик бўлган – Ҳай ва абадий бор бўлиб турувчи – Қайюм Зотдир.
نَزَّلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَاَنْزَلَ التَّوْرٰيةَ وَالْاِنْج۪يلَۙ (٣)
3. Эй Муҳаммад, ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқловчи қилиб, Аллоҳ сизга ҳақиқатан, Қуръон китобни нозил қилди. Олдин Таврот ва Инжилни нозил қилган эди.
مِنْ قَبْلُ هُدًى لِلنَّاسِ وَاَنْزَلَ الْفُرْقَانَۜ اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا بِاٰيَاتِ اللّٰهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَد۪يدٌۜ وَاللّٰهُ عَز۪يزٌ ذُو انْتِقَامٍ (٤)
4. Аввалдан улар инсонларга ҳидоят манбаи бўлган эди. Кейин эса, ҳақ билан ботилни айирувчи бўлган Фурқонни нозил қилди. Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчиларга шиддатли азоб бордир. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом соҳибидир.
Изоҳ: Оятдаги “Фурқон” лафзи ҳақни ноҳақдан, тўғрини янглишдан айирувчи маъносидаги Қуръони Каримнинг исмларидан биридир.
اِنَّ اللّٰهَ لَا يَخْفٰى عَلَيْهِ شَيْءٌ فِي الْاَرْضِ وَلَا فِي السَّمَٓاءِۜ (٥)
5. Шубҳасиз, хоҳ Ерда бўлсин, хоҳ кўкда бўлсин ҳеч нарса Аллоҳга махфий қолмайди.
هُوَ الَّذ۪ي يُصَوِّرُكُمْ فِي الْاَرْحَامِ كَيْفَ يَشَٓاءُۜ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُ (٦)
6. У сизларга ҳали оналарингизнинг қоринларида эканлигингизда шакл берадиган Зотдир. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
هُوَ الَّذ۪ٓي اَنْزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ اٰيَاتٌ مُحْكَمَاتٌ هُنَّ اُمُّ الْكِتَابِ وَاُخَرُ تَشَابِهَاتٌۜ فَاَمَّا الَّذ۪ينَ ف۪ي قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَٓاءَ الْفِتْنَةِ وَابْتِغَٓاءَ تَأْو۪يلِه۪ۚ وَمَا يَعْلَمُ تَأْو۪يلَهُٓ اِلَّا اللّٰهُۢ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ اٰمَنَّا بِه۪ۙ كُلٌّ مِنْ عِنْدِ رَبِّنَاۚ وَمَا يَذَّكَّرُ اِلَّٓا اُو۬لُوا الْاَلْبَابِ (٧)
7. Эй Расулим, У сизга Қуръон китобни туширган Зотдир. У Қуръонда бир қисми китобнинг онаси, яъни асли ҳисобланган очиқ-ойдин муҳкам оятлар ва яна маъноси, фақат Аллоҳга маълум ҳамда тушуниш қийин бўлган бошқа муташобиҳ оятлар ҳам бордир. Лекин қалбларида ҳақдан оғишга мойил бўлган кимсалар фитна чиқариш ва ўзларича маъно бериб, таъвил қилиш мақсадида ундаги муташобиҳ оятларни ушлаб олиб эргашадилар. Ваҳоланки, асл таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда кучли бўлган кимсалар эса: “Биз унга иймон келтирдик ва у оятларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – дейдилар. Булардан, фақат ақл эгалари ўгит оладилар.
Изоҳ: Муҳкам оятлар, Қуръоннинг асли, асоси, яъни онаси деб айтилмоқда. Чунки улар ҳукми қатъий, аниқ ва ортиқча изоҳга ҳожат қолмаган оятлардир. Муташобиҳ оятлар эса ундай эмас. Уларнинг тўғридан-тўғри луғат маъносига қараб моҳиятини англаб бўлмайди. Тафсир усулига кўра маъноси аниқ ва равшан бўлган оятларга муҳкамот, маъноси аниқ намоён бўлмаган, олимлар томонидан изоҳталаб бўлганлари муташобиҳотдир. Мисол учун, намоз ва рўзанинг фарзлиги, таҳорат ва таяммум, қиморнинг ҳаромлиги каби моҳияти аниқ оятлар муҳкам оятлар саналади. Аллоҳнинг сифатлари, қиёмат тасвири ва сураларнинг бошида келган الٓمٓ ва يٰسٓ каби “ҳуруфу муқаттаот” лар муташобиҳ оятлар қаторига киради. Муташобиҳлар Қуръоннинг муайян бир калимасида ёки бутун бир оят маъносида ҳам бўлиши мумкин. Муташобиҳ оятлар учун ҳар қанча изоҳ берилса ҳам, асл негизига етиб бўлмайди. Уларнинг ҳақиқий маъноси ёлғиз Аллоҳнинг ўзигагина аёндир. Кунимиздаги баъзи олимлар муташобиҳ оятлар фарқли маъноларни билдиришини айтиб, даврлар оша унинг моҳияти ўртага чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр билдирганлар.
رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ اِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةًۚ اِنَّكَ اَنْتَ الْوَهَّابُ (٨)
8. Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
رَبَّنَٓا اِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ ف۪يهِۜ اِنَّ اللّٰهَ لَا يُخْلِفُ الْم۪يعَادَ۟ (٩)
9. Эй Роббимиз, Сен инсонларни унда ҳеч шубҳа бўлмаган қиёмат кунида бир жойга йиғувчи Зотсан. Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди.
اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَنْ تُغْنِيَ عَنْهُمْ اَمْوَالُهُمْ وَلَٓا اَوْلَادُهُمْ مِنَ اللّٰهِ شَيْـًٔاۜ وَاُو۬لٰٓئِكَ هُمْ وَقُودُ النَّارِۙ (١٠)
10. Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол-дунёлари, бола-чақалари Аллоҳнинг азобидан ҳаргиз қутқариб қололмайди. Ана ўша куфр келтирган кимсалар дўзахнинг ёқилғиларидир.
كَدَأْبِ اٰلِ فِرْعَوْنَۙ وَالَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِهِمْۜ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَاۚ فَاَخَذَهُمُ اللّٰهُ بِذُنُوبِهِمْۜ وَاللّٰهُ شَد۪يدُ الْعِقَابِ (١١)
11. Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар оятларимизни ёлғонга чиқаришгандан кейин Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли тутиб азоблади. Аллоҳнинг азоби қақшатгичдир.
قُلْ لِلَّذ۪ينَ كَفَرُوا سَتُغْلَبُونَ وَتُحْشَرُونَ اِلٰى جَهَنَّمَۜ وَبِئْسَ الْمِهَادُ (١٢)
12. Эй Расулим, куфр келтирганларга: “Яқинда мағлуб бўлиб, жаҳаннамга сурилиб тўпланасизлар, у жуда ёмон жой”, – деб айтинг.
قَدْ كَانَ لَكُمْ اٰيَةٌ ف۪ي فِئَتَيْنِ الْتَقَتَاۜ فِئَةٌ تُقَاتِلُ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ وَاُخْرٰى كَافِرَةٌ يَرَوْنَهُمْ مِثْلَيْهِمْ رَأْيَ الْعَيْنِۜ وَاللّٰهُ يُؤَيِّدُ بِنَصْرِه۪ مَنْ يَشَٓاءُۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَعِبْرَةً لِاُو۬لِي الْاَبْصَارِ (١٣)
13. Дарҳақиқат, Бадр жангидаги сизлар тўқнашган икки гуруҳда ибрат бўлган эди. Гуруҳнинг бири Аллоҳ йўлида жанг қилар, бошқаси эса кофир эди. У кофирлар кўзлари билан мусулмонларни ўзларига икки баробар кўп ҳолда кўриб турар эдилар. Аллоҳ хоҳлаганини ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлайди. Мана шу воқеада кўра олувчи басират эгалари учун ибрат бордир.
Изоҳ: Мусулмонлар Бадр жангида ўзларидан бир неча марта кўп бўлган Қурайш кофирларининг устидан ғалаба қозонишгач, Мадинага қайтганларидан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни тўплаб: “Эй яҳудийлар, сизлар менинг ҳақ пайғамбар эканимни Тавротдан ўқиб билгансизлар. Бас, шундай бўлгач, бошингизга қурайшликларнинг куни тушмасдан аввал менга қарши туришни бас, қилинглар!” – дедилар. Шунда улар: “Сен уруш илмидан бехабар бўлган бир гуруҳ жоҳил қурайшликни енгганинг билан ғурурланма! Бизнинг зўрлигимизни биз билан урушганда биласан”, – деб жавоб қилишганда, юқоридаги оятлар нозил бўлди.
زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَٓاءِ وَالْبَن۪ينَ وَالْقَنَاط۪يرِ الْمُقَنْطَرَةِ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالْاَنْعَامِ وَالْحَرْثِۜ ذٰلِكَ مَتَاعُ الْحَيٰوةِ الدُّنْيَاۚ وَاللّٰهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الْمَاٰبِ (١٤)
14. Одамларга аёллар, фарзандлар, уюм-уюм тиллаю кумуш, саман отлар, чорва ва экин-тикинлардан иборат нарсаларга истак севгиси чиройли қилиб кўрсатилди. Аммо булар дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳидир. Чиройли қайтиладиган жой эса Аллоҳнинг ҳузуридаги жаннатдир.
قُلْ اَؤُ۬نَبِّئُكُمْ بِخَيْرٍ مِنْ ذٰلِكُمْۜ لِلَّذ۪ينَ اتَّقَوْا عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُ خَالِد۪ينَ ف۪يهَا وَاَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَرِضْوَانٌ مِنَ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ بَص۪يرٌ بِالْعِبَادِۚ (١٥)
15. Эй Муҳаммад, дунёга ҳирс қўйганларга қарата: “Сизларга бу ўткинчи матоҳлардан хайрлироқ бўлган неъматлар ҳақида хабар берайми?” – деб айтинг. Тақво қилган кимсалар учун Роббилари ҳузурида тагидан анҳорлар оқиб турадиган, у ерда мангу қоладиган жаннат боғлари ҳамда покиза жуфтлар ва ҳаммасидан аъло бўлган Аллоҳ томонидан розилик бордир. Аллоҳ бандаларнинг қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
اَلَّذ۪ينَ يَقُولُونَ رَبَّنَٓا اِنَّنَٓا اٰمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِۚ (١٦)
16. У иймонли кимсалар “Эй Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, гуноҳларимизни кечиргин ва бизларни жаҳаннам азобидан асра”, – дейдилар.
اَلصَّابِر۪ينَ وَالصَّادِق۪ينَ وَالْقَانِت۪ينَ وَالْمُنْفِق۪ينَ وَالْمُسْتَغْفِر۪ينَ بِالْاَسْحَارِ (١٧)
17. Улар мусибатларга сабр қилувчи, иймонларига содиқ қолувчи, дин амрларига чин дилдан итоат қилувчи, хайру эҳсон ва нафақа қилувчи ва саҳар вақтларида Роббиларидан қўл очиб мағфират тиловчилардир.
شَهِدَ اللّٰهُ اَنَّهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۙ وَالْمَلٰٓئِكَةُ وَاُو۬لُوا الْعِلْمِ قَٓائِمًا بِالْقِسْطِۜ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُۜ (١٨)
18. Аллоҳ адолат билан қоим туриб, шубҳасиз, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Шунингдек, фаришталар ва илм эгалари ҳам бунга шоҳид бўлдилар. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
اِنَّ الدّ۪ينَ عِنْدَ اللّٰهِ الْاِسْلَامُ۠ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ اِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْۜ وَمَنْ يَكْفُرْ بِاٰيَاتِ اللّٰهِ فَاِنَّ اللّٰهَ سَر۪يعُ الْحِسَابِ (١٩)
19. Албатта, Аллоҳ наздида мақбул бўлган дин бу, фақат Ислом динидир. Ўзларига китоб берилган яҳудий ва насронийлар уларга Исломнинг ҳақ эканлигига очиқ далил келганидан кейингина адоват ва ҳасад қилган ҳолда ўзаро ихтилофга тушдилар. Кимки Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта, Аллоҳ барчанинг қилмишини тез ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир.
فَاِنْ حَٓاجُّوكَ فَقُلْ اَسْلَمْتُ وَجْهِيَ لِلّٰهِ وَمَنِ اتَّبَعَنِۜ وَقُلْ لِلَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ وَالْاُمِّيّ۪نَ ءَاَسْلَمْتُمْۜ فَاِنْ اَسْلَمُوا فَقَدِ اهْتَدَوْاۚ وَاِنْ تَوَلَّوْا فَاِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلَاغُۜ وَاللّٰهُ بَص۪يرٌ بِالْعِبَادِ۟ (٢٠)
20. Эй Расулим, борди-ю шу далиллардан кейин ҳам сиз билан тортишиб баҳслашсалар уларга қарата: “Мен ва менга эргашган кишилар юзимни Аллоҳга топширдим ва унга бўйин эгдим”, – денг. Ҳамда ўзларига китоб берилган ва диндан бехабар омиларга: “Ислом динига кирдингизми?” – деб айтинг. Агарда Исломни қабул қилсалар, унда, албатта, ҳидоят йўлини топибдилар. Аксинча, ундан юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангиздаги нарса, фақатгина динни етказишдир. Аллоҳ бандаларининг қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ يَكْفُرُونَ بِاٰيَاتِ اللّٰهِ وَيَقْتُلُونَ النَّبِيّ۪نَ بِغَيْرِ حَقٍّۙ وَيَقْتُلُونَ الَّذ۪ينَ يَأْمُرُونَ بِالْقِسْطِ مِنَ النَّاسِۙ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ اَل۪يمٍ (٢١)
21. Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирадиган, пайғамбарларни ноҳақ қатл қиладиган ва инсонлар орасидаги ҳақ ва адолатга буюрувчи солиҳ кимсаларни ўлдирадиган золимларга охиратдаги аламли азоб башоратини беринг.
اُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ حَبِطَتْ اَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْاٰخِرَةِۘ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِر۪ينَ (٢٢)
22. Ана шу кимсаларнинг дунё ва охиратда қилган амаллари беҳуда кетгандир. Уларни азобдан қутқарувчи бирор бир ёрдамчилари бўлмайди.
اَلَمْ تَرَ اِلَى الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا نَص۪يبًا مِنَ الْكِتَابِ يُدْعَوْنَ اِلٰى كِتَابِ اللّٰهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ يَتَوَلّٰى فَر۪يقٌ مِنْهُمْ وَهُمْ مُعْرِضُونَ (٢٣)
23. Эй Муҳаммад, ўзларига Таврот ва Инжил китобидан насиба берилган кимсалар ораларида ҳукм қилиш учун Аллоҳнинг китобига чақириладилар-у, кейин эса улардан бир гуруҳи ҳукмдан юз ўгирган ҳолларида ортларига бурилиб кетганларини кўрмадингизми?
Изоҳ: Ривоят қилинишича, ушбу оят зино қилган икки яҳудий ҳақида нозил қилинган. Бир куни яҳудийлардан бўлган бир гуруҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига шу ҳолат юзасидан ҳукм чиқаришлари учун мурожаат қилишади. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Таврот ҳукмига биноан уларни тошбўрон қилиш йўли билан ўлдириш тўғрисида ҳукм қилганларида улар ғазабланишади ва Таврот амрига итоат қилишдан бош тортиб ортларига юз ўгириб кетадилар.
ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ قَالُوا لَنْ تَمَسَّنَا النَّارُ اِلَّٓا اَيَّامًا مَعْدُودَاتٍۖ وَغَرَّهُمْ ف۪ي د۪ينِهِمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ (٢٤)
24. Бундай ҳукмга юз ўгиришларининг сабаби эса нима бўлганда ҳам бизларга дўзах азоби, фақат саноқли кунлардагина тегади деб айтишларидир. Ўзлари уйдирган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
Изоҳ: Яҳудийларнинг ёлғон иддаоларига кўра улар гўё маълум кунгача дўзахда бўлишар, кейин эса жаннатга кирар эмишлар. Саноқли кунни эса аждодларининг бузоққа сиғинган қирқ куни деб ҳисоблашар эди.
فَكَيْفَ اِذَا جَمَعْنَاهُمْ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ ف۪يهِ وَوُفِّيَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ (٢٥)
25. Ҳақ эканлигига унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган қиёмат кунида уларни тўплаганимизда ва ҳеч бир нафсга зулм қилинмай қилган ишига яраша тўлиқ жазо ва мукофот берилганда, ҳоллари қандай кечар экан?!
قُلِ اللّٰهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَٓاءُ وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَّنْ تَشَٓاءُۘ وَتُعِزُّ مَنْ تَشَٓاءُ وَتُذِلُّ مَنْ تَشَٓاءُۜ بِيَدِكَ الْخَيْرُۜ اِنَّكَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (٢٦)
26. Эй Муҳаммад, “Аллоҳим, Сен барча мулкнинг мутлақ эгасидирсан. Сен хоҳлаган кишингга молу давлат берасан ва хоҳлаган кишингдан у мулкни тортиб оласан, хоҳлаган кишингни азиз қиласан ва хоҳлаган кишингни хор қиласан. Барча яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотсан”, – деб айтинг.
تُولِجُ الَّيْلَ فِي النَّهَارِ وَتُولِجُ النَّهَارَ فِي الَّيْلِۘ وَتُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَتُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّۘ وَتَرْزُقُ مَنْ تَشَٓاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (٢٧)
27. Сен кечани кундузга киритасан ва кундузни кечага айлантириб киритасан ҳамда ўликдан тирикни чиқарасан ва тирикдан ўликни чиқарасан. Ўзинг хоҳлаган кишингни беҳисоб ризқлантирасан.
Изоҳ: Оятдаги ўликдан тирикни чиқариш деганда бир томчи жонсиз шаҳват сувидан жонзотни яратиши, тухумдан жўжа чиқариши ёки кофирдан мўмин фарзандни пайдо қилиши, шунингдек, тирикдан ўликни чиқариш деганда мазкурларнинг аксини тушуниш лозим бўлади.
لَا يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِر۪ينَ اَوْلِيَٓاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِن۪ينَۚ وَمَنْ يَفْعَلْ ذٰلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللّٰهِ ف۪ي شَيْءٍ اِلَّٓا اَنْ تَتَّقُوا مِنْهُمْ تُقٰيةًۜ وَيُحَذِّرُكُمُ اللّٰهُ نَفْسَهُۜ وَاِلَى اللّٰهِ الْمَص۪يرُ (٢٨)
28. Мўмин кимсалар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст тутмасинлар. Кимда-ким бундай қилса, бас, Аллоҳ билан улар ўртасида ҳеч қандай ришта йўқдир. Фақат уларнинг зараридан эҳтиёт бўлиш мақсадида йўлига муомала қилсангиз мумкиндир. Аллоҳ сизларни ёлғиз Ўзидан қўрқишингиз ҳақида огоҳлантиради. Оқибатда қайтиб бориладиган жой, фақат Аллоҳ ҳузуригадир.
قُلْ اِنْ تُخْفُوا مَا ف۪ي صُدُورِكُمْ اَوْ تُبْدُوهُ يَعْلَمْهُ اللّٰهُۜ وَيَعْلَمُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ وَاللّٰهُ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (٢٩)
29. Эй Расулим, уларга: “Дилларингиздаги нарсани хоҳ пинҳон тутинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ уни, албатта, билади. Шунингдек, У осмонлардаги нарсаларни ҳам, Ер юзидаги нарсаларни ҳам ҳаммасини билади. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир”, – деб айтинг.
يَوْمَ تَجِدُ كُلُّ نَفْسٍ مَا عَمِلَتْ مِنْ خَيْرٍ مُحْضَرًاۚۛ وَمَا عَمِلَتْ مِنْ سُٓوءٍۚۛ تَوَدُّ لَوْ اَنَّ بَيْنَهَا وَبَيْنَهُٓ اَمَدًا بَع۪يدًاۜ وَيُحَذِّرُكُمُ اللّٰهُ نَفْسَهُۜ وَاللّٰهُ رَؤُ۫فٌ بِالْعِبَادِ۟ (٣٠)
30. Ҳар бир нафс қилган яхши амалларининг натижасини қаршисида ҳозир ҳолда топадиган ва қилган ёмон амалларини ораларида узоқ масофаларда қолиб, йўқ бўлиб кетишини истайдиган қиёмат кунини эсланглар! Аллоҳ сизларни Ўзининг азобидан огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга шафқатли – Раъуф Зотдир.
قُلْ اِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللّٰهَ فَاتَّبِعُون۪ي يُحْبِبْكُمُ اللّٰهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْۜ وَاللّٰهُ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (٣١)
31. Эй Расулим, уларга: “Агар сизлар чиндан ҳам Аллоҳни севсангизлар, у ҳолда менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”, – деб айтинг. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
قُلْ اَط۪يعُوا اللّٰهَ وَالرَّسُولَۚ فَاِنْ تَوَلَّوْا فَاِنَّ اللّٰهَ لَا يُحِبُّ الْكَافِر۪ينَ (٣٢)
32. Эй Расулим, яна уларга: “Аллоҳ ва Расулининг амрларига итоат қилинглар. Агарда бу чақириқдан юз ўгирсангиз, Аллоҳ, шубҳасиз, кофир кимсаларни севмайди”, – деб айтинг.
اِنَّ اللّٰهَ اصْطَفٰٓى اٰدَمَ وَنُوحًا وَاٰلَ اِبْرٰه۪يمَ وَاٰلَ عِمْرٰنَ عَلَى الْعَالَم۪ينَۙ (٣٣)
33. Ҳақиқатан, Аллоҳ Одамни, Нуҳни ҳамда Иброҳим пайғамбарларни ва Имроннинг оиласини оламлар узра танлаб олди.
ذُرِّيَّةً بَعْضُهَا مِنْ بَعْضٍۜ وَاللّٰهُ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌۚ (٣٤)
34. Ҳамда уларнинг баъзилари баъзиларидан тарқаган зурриётлардир. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Изоҳ: Уларнинг ота-боболари бир наслдан тарқалгандир. Масалан, Мусо билан Ҳорун Имрондан, Имрон Яшардан, Яшар Қоҳасдан, Қоҳас Ловайдан, Ловай Яъқубдан, Яъқуб Исҳоқдан бўлган. Исо Марямдан, Марям Имрондан, Имрон Мосондан, Мосон Яҳудога бориб етади, Яҳудо эса Яъқуб ўғилларидандир. Уларнинг ҳаммаси Иброҳим Халилуллоҳга зурриётдир. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг Исмоил исмли ўғилларига зурриётдир. Оятнинг иккинчи тафсири шуки, улар бир-бирларига дин юзасидан зурриёт саналади. Зеро, ҳаммасининг дини ҳам тавҳидга асосланган илоҳий диндир.
اِذْ قَالَتِ امْرَاَتُ عِمْرٰنَ رَبِّ اِنّ۪ي نَذَرْتُ لَكَ مَا ف۪ي بَطْن۪ي مُحَرَّرًا فَتَقَبَّلْ مِنّ۪يۚ اِنَّكَ اَنْتَ السَّم۪يعُ الْعَل۪يمُ (٣٥)
35. Эй Расулим, бир вақтлар Имроннинг хотини: “Ё, Роббим, дарҳақиқат, мен қорнимдаги ҳомилани дунё ишларидан озод қилиб, Сенга холис назр қилдим. Мендан назримни қабул қил! Албатта, Сен ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганини эсланг.
فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ اِنّ۪ي وَضَعْتُهَٓا اُنْثٰىۜ وَاللّٰهُ اَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْۜ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالْاُنْثٰىۚ وَاِنّ۪ي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَاِنّ۪ٓي اُع۪يذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّج۪يمِ (٣٦)
36. Ниҳоят вақти келиб уни туққач ҳамда Аллоҳ нима туққанини ўзидан кўра яхшироқ билувчи эканини англагани ҳолда: “Эй Роббим, мен ўғил кутаётган эдим, уни қиз бола туғдим-ку!. Ахир ўғил бола қиз бола каби эмас. Дарҳақиқат, мен унга Марям деб исм қўйдим. Сендан унга ва зурриётига бадарға қилинган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман”, – деди.
Изоҳ: Муфассирлар “ўғил қиз каби эмас” ояти ҳақида шу фикрларни билдиришган. Аввало, бу Имроннинг аёлининг сўзи бўлиб, унинг Аллоҳ йўлида ибодатхонага назр қилмоқчи бўлган фарзанддан мақсади ўғил бола эди. Чунки ўғил болалар қизларга нисбатан ибодатхона ишларида чидамлироқ ва бақувват бўлишлари аёндир. Яна бошқа талқинга кўра бу Аллоҳнинг сўзи бўлиб, “ўғил қиз каби эмас” ибораси у кутган ўғил бу қиздек фазилат ва хислат соҳиби бўлмас эди, мазмунидадир.
فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ وَاَنْبَتَهَا نَبَاتًا حَسَنًاۙ وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّاۜ كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكَرِيَّا الْمِحْرَابَۙ وَجَدَ عِنْدَهَا رِزْقًاۚ قَالَ يَا مَرْيَمُ اَنّٰى لَكِ هٰذَاۜ قَالَتْ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللّٰهِۜ اِنَّ اللّٰهَ يَرْزُقُ مَنْ يَشَٓاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ (٣٧)
37. Шундай қилиб, Роббиси уни назр учун чиройли қабул қилиб, уни гўзал наботот каби етиштириб парваришлади ва қарамоғига Закариёни кафил қилди. Ҳар сафар Закариё Марямнинг олдига, яъни ибодатхонадаги меҳробга кирганида, ёнида ризқ-насиба тайёр турганини кўрар эди. Шунда Закариё: “Эй Марям, булар сенга қаердан келди?” – деб сўраса, Марям: “Булар Аллоҳнинг ҳузуридан келди. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ беради”, – деб айтган эди.
Изоҳ: Марямнинг онаси ибодатхонага олиб борганда, уни тарбиялаш Закариё пайғамбарнинг чекига тушади. У қачонки Марямнинг ёнига кирса, у ерда қишда ёз мева-чевалари, ёзда эса қишда бўладиган ноз-неъматларни кўради. Шунда уларнинг ўртасида юқоридаги оятда зикр қилинган савол-жавоблар бўлиб ўтади.
هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُۚ قَالَ رَبِّ هَبْ ل۪ي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةًۚ اِنَّكَ سَم۪يعُ الدُّعَٓاءِ (٣٨)
38. Мана шу ерда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза зурриёт ато айла! Албатта, Сен дуоларни эшитувчисан”, – деди.
فَنَادَتْهُ الْمَلٰٓئِكَةُ وَهُوَ قَٓائِمٌ يُصَلّ۪ي فِي الْمِحْرَابِۙ اَنَّ اللّٰهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحْيٰى مُصَدِّقًا بِكَلِمَةٍ مِنَ اللّٰهِ وَسَيِّدًا وَحَصُورًا وَنَبِيًّا مِنَ الصَّالِح۪ينَ (٣٩)
39. Фаришталар Закариё меҳробда намоз ўқиб турган пайтида унга: “Эй Закариё, дарҳақиқат, Аллоҳ сенга Яҳё исмли фарзанд кўриш хушхабарини бермоқда. У Аллоҳдан келадиган сўзни тасдиқ этадиган, ўз қавмига пешво бўладиган, шаҳватлардан ўзини тиядиган ҳамда солиҳ пайғамбарлардан бири бўладиган фарзанддир”, – деб нидо қилдилар.
قَالَ رَبِّ اَنّٰى يَكُونُ ل۪ي غُلَامٌ وَقَدْ بَلَغَنِيَ الْكِبَرُ وَامْرَاَت۪ي عَاقِرٌۜ قَالَ كَذٰلِكَ اللّٰهُ يَفْعَلُ مَا يَشَٓاءُ (٤٠)
40. Закариё ҳайрон қолиб: “Роббим, менга ўғил бола қаёқдан бўлсин?! Менга кексалик етиб қариган бўлсам, хотиним ҳам туғмас бўлса?!” – деди. Шунда унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишини қилади”, – деди.
قَالَ رَبِّ اجْعَلْ ل۪ٓي اٰيَةًۜ قَالَ اٰيَتُكَ اَلَّا تُكَلِّمَ النَّاسَ ثَلٰثَةَ اَيَّامٍ اِلَّا رَمْزًاۜ وَاذْكُرْ رَبَّكَ كَث۪يرًا وَسَبِّحْ بِالْعَشِيِّ وَالْاِبْكَارِ۟ (٤١)
41. Закариё: “Эй Роббим, хотинимнинг ҳомиладорлигига доир менга бирор бир белги кўрсат”, – деди. Аллоҳ унга: “Сенинг белгинг, соғ бўлатуриб одамлар билан уч кун гаплаша олмайсан. Улар билан, фақат имо ишора орқалигина сўзлашасан. Шунингдек, Роббингни кўп зикр қил ва туну кун унга тасбеҳ айт”, – деди.
Изоҳ: Закарёнинг тили Аллоҳга зикр ва тасбеҳ айтишга бемалол келар, одамлар билан гаплашишга эса соқов бўлиб қоларди.
وَاِذْ قَالَتِ الْمَلٰٓئِكَةُ يَا مَرْيَمُ اِنَّ اللّٰهَ اصْطَفٰيكِ وَطَهَّرَكِ وَاصْطَفٰيكِ عَلٰى نِسَٓاءِ الْعَالَم۪ينَ (٤٢)
42. Вақтики фаришталар: “Эй Марям, дарҳақиқат, Аллоҳ сени аёллар орасидан танлаб олди, сени покиза қилди ва оламлардаги аёллар устидан саралаб олди”, – деганини ёдга олинг.
يَا مَرْيَمُ اقْنُت۪ي لِرَبِّكِ وَاسْجُد۪ي وَارْكَع۪ي مَعَ الرَّاكِع۪ينَ (٤٣)
43. Яна улар: “Эй Марям, Роббингга чин кўнгилдан итоат қил, сажда қил ва руку қилувчи мўминлар билан бирга руку қил”, – деган эдилар.
ذٰلِكَ مِنْ اَنْبَٓاءِ الْغَيْبِ نُوح۪يهِ اِلَيْكَۜ وَمَا كُنْتَ لَدَيْهِمْ اِذْ يُلْقُونَ اَقْلَامَهُمْ اَيُّهُمْ يَكْفُلُ مَرْيَمَۖ وَمَا كُنْتَ لَدَيْهِمْ اِذْ يَخْتَصِمُونَ (٤٤)
44. Эй Расулим, мана булар ғайб хабарларидан бўлиб, уни сизга ваҳий қилиб билдирмоқдамиз. Ораларидан қайси бирлари Марямни қарамоғига олишга кафил бўлади деб, қуръа ташлаш мақсадида қаламларини отган вақтларида сиз у ерда йўқ эдингиз. Шунингдек, улар бу борада талашиб тортишганларида ҳам уларнинг ёнида бўлмагансиз.
اِذْ قَالَتِ الْمَلٰٓئِكَةُ يَا مَرْيَمُ اِنَّ اللّٰهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٍ مِنْهُۗ اِسْمُهُ الْمَس۪يحُ ع۪يسَى ابْنُ مَرْيَمَ وَج۪يهًا فِي الدُّنْيَا وَالْاٰخِرَةِ وَمِنَ الْمُقَرَّب۪ينَۙ (٤٥)
45. Ўшанда фаришталарнинг: “Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўз ҳузуридан бўлган бир калиманинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Марям ўғли Исо Масиҳ бўлади. У дунё ва охиратда обрўли ва Аллоҳга яқин бўлган қуллардандир”, – деганини эсланг.
Изоҳ: Оятдаги калима, яъни сўздан мурод Исо алайҳиссаломдир. Чунки у Аллоҳнинг бир калимаси, яъни “кун” “бўл”, – деган сўзи билан яратилгандир.
وَيُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلًا وَمِنَ الصَّالِح۪ينَ (٤٦)
46. У одамларга бешикда эканида ҳам, навқирон чоғида ҳам гапиради. Ҳамда солиҳ кимсалардан бўлади.
قَالَتْ رَبِّ اَنّٰى يَكُونُ ل۪ي وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْن۪ي بَشَرٌۜ قَالَ كَذٰلِكِ اللّٰهُ يَخْلُقُ مَا يَشَٓاءُۜ اِذَا قَضٰٓى اَمْرًا فَاِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (٤٧)
47. Шунда Марям: “Эй Роббим, менга ҳали одамзоднинг қўли тегмай туриб қайдан мендан бола бўлсин”, – деди. Аллоҳ унга: “Ҳа шундай, Аллоҳ Ўзи истаган нарсасини хоҳлаган тарзда яратади. Агар бирор бир ишни бўлиши учун қарор берса, унга “бўл”, – деса тамом у бўлади”, – деди.
Изоҳ: Исо алайҳиссаломнинг бир номи “Аллоҳнинг калимаси”дир. Зеро, ул зот Аллоҳнинг бир калимаси, яъни “Бўл!” – деган сўзи билан пайдо бўлганлар.
وَيُعَلِّمُهُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَالتَّوْرٰيةَ وَالْاِنْج۪يلَۚ (٤٨)
48. Аллоҳ Исога ёзиш ва ҳикмат илмини ҳамда Таврот ва Инжилни ўргатади.
وَرَسُولًا اِلٰى بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اَنّ۪ي قَدْ جِئْتُكُمْ بِاٰيَةٍ مِنْ رَبِّكُمْۙ اَنّ۪ٓي اَخْلُقُ لَكُمْ مِنَ الطّ۪ينِ كَهَيْـَٔةِ الطَّيْرِ فَاَنْفُخُ ف۪يهِ فَيَكُونُ طَيْرًا بِاِذْنِ اللّٰهِۚ وَاُبْرِئُ الْاَكْمَهَ وَالْاَبْرَصَ وَاُحْيِ الْمَوْتٰى بِاِذْنِ اللّٰهِۚ وَاُنَبِّئُكُمْ بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَۙ ف۪ي بُيُوتِكُمْۜ اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَاٰيَةً لَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَۚ (٤٩)
49. Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.
Изоҳ: Пайғамбарлар тарихидан маълумки, ҳар бир пайғамбар ўзининг замонида ривожланиб, тараққий қилган соҳада замондошларидан устун ва пешқадам бўлади. Масалан, Муҳаммад пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида араб оламида адабиёт ривожланган бўлиб, адиблар орасида тез-тез мусобақалар ўтказилиб турар ва ғолибларнинг асарларини Каъба деворларига осиб қўйишар эди. Кунлардан бир куни саҳобалардан бири Қуръондаги энг кичик сура бўлган “Кавсар” сураси ёзилган варақни ғолиб асарлар ёнига илиб қўяди, шунда мўъжиза юз беради: бу сурани ўқиган шоирлар бир овоздан: “Бу башарнинг сўзи эмас!” – деб гувоҳлик берадилар. Исо алайҳиссаломнинг даврида эса табобат илми шундай тараққий қилган эдики, дунёда биронта давосиз дард йўқ, деб ҳисобланар эди. Исо алайҳиссалом келиб, ҳеч бир табибнинг қўлидан келмайдиган иш, яъни ўликни тирилтирди. Шунинг учун ҳам Қуръонда у зотнинг номларига “ал-Масиҳ” – силовчи лақаби қўшилди. У кишининг қўли теккан – силаган ўликка жон кирар эди. Мўъжизаларни кўрган одамлар ўз пайғамбарларига иймон келтиришар эди.
وَمُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيَّ مِنَ التَّوْرٰيةِ وَلِاُحِلَّ لَكُمْ بَعْضَ الَّذ۪ي حُرِّمَ عَلَيْكُمْ وَجِئْتُكُمْ بِاٰيَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ فَاتَّقُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُونِ (٥٠)
50. Ҳамда мен ўзимдан олдинги нозил бўлган Тавротни тасдиқ қилувчи ва сизларга айрим ҳаром қилинганларни ҳалол қилиш учун Роббингиздан бир ҳужжат келтирдим. Бас, шундай экан, Аллоҳдан қўрқингиз ва менга итоат қилингиз!
اِنَّ اللّٰهَ رَبّ۪ي وَرَبُّكُمْ فَاعْبُدُوهُۜ هٰذَا صِرَاطٌ مُسْتَق۪يمٌ (٥١)
51. Шубҳасиз, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Шундай экан, Унга ибодат қилинглар. Тўғри йўл мана шудир.
فَلَمَّٓا اَحَسَّ ع۪يسٰى مِنْهُمُ الْكُفْرَ قَالَ مَنْ اَنْصَار۪ٓي اِلَى اللّٰهِۜ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ نَحْنُ اَنْصَارُ اللّٰهِۚ اٰمَنَّا بِاللّٰهِۚ وَاشْهَدْ بِاَنَّا مُسْلِمُونَ (٥٢)
52. Охири Исо шунча далилларга қарамай улар томондан куфрни сезгач: “Аллоҳ йўлига ким менга ёрдамчиларим бўлади?” – деди. Шунда Ҳаворийлар: “Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга иймон келтирдик ва шоҳид бўлгинки, албатта, бизлар мусулмонлармиз”, – дедилар.
رَبَّنَٓا اٰمَنَّا بِمَٓا اَنْزَلْتَ وَاتَّبَعْنَا الرَّسُولَ فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِد۪ينَ (٥٣)
53. Улар яна: “Эй Роббимиз, нозил қилганинг Инжилга иймон келтирдик ва пайғамбар амрларига эргашдик. Бас, бизни ҳаққа шоҳидлик қилувчилар қаторига ёзгин”, – дедилар.
وَمَكَرُوا وَمَكَرَ اللّٰهُۜ وَاللّٰهُ خَيْرُ الْمَاكِر۪ينَ۟ (٥٤)
54. Яҳудийлар Исони ўлдириш учун тузоқ қуриб, макр қилдилар, Аллоҳ ҳам уларнинг тузоқларига қарши макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг устунроғидир.
Изоҳ: Оятдаги Аллоҳга нисбатан ишлатилган макр калимаси салбий маънода тушунилмаслиги лозим. Бу ердаги макр уларнинг макрларига қарши кўрсатилган Аллоҳнинг тадбиридир. Ривоят қилинишича, Ҳаворийлар ўн икки киши бўлиб бир уйда тўпланишган. Ичларидан бири мунофиқлик қилиб, турган жойларини яҳудийларга маълум қилади. Аллоҳ эса унинг қиёфасини Исо пайғамбарга ўхшатиб қўяди. Натижада, яҳудийлар уни Исо деб ўйлаб ўлдирадилар.
اِذْ قَالَ اللّٰهُ يَا ع۪يسٰٓى اِنّ۪ي مُتَوَفّ۪يكَ وَرَافِعُكَ اِلَيَّ وَمُطَهِّرُكَ مِنَ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا وَجَاعِلُ الَّذ۪ينَ اتَّبَعُوكَ فَوْقَ الَّذ۪ينَ كَفَرُٓوا اِلٰى يَوْمِ الْقِيٰمَةِۚ ثُمَّ اِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَاَحْكُمُ بَيْنَكُمْ ف۪يمَا كُنْتُمْ ف۪يهِ تَخْتَلِفُونَ (٥٥)
55. Ўшанда Аллоҳ Исога: “Эй Исо, сени улар эмас, албатта, Ўзим истаган вақтда сени вафот эттирувчи ва Ўз ҳузуримга кўтариб олувчиман. Ҳамда куфр келтирганларнинг ёмонлигидан сени халос қилиб, сенга қилинган турли бўҳтонлардан тозаловчиман. То қиёмат кунигача сенга эргашган ҳақиқий мўминларни кофирлардан устун қиламан. Кейин эса барчангизнинг қайтишингиз Менинг ҳузуримгадир. Ана ўшанда сизлар дунёда тортишиб, ихтилоф қилган нарсалар борасида ўртангизда ҳакам бўлиб, ҳукм қиламан”, – деди.
Изоҳ: Оятда келган “вафот эттирувчи” иборасини уламолар турли хил тафсир қилишган. Исо алайҳиссаломни Аллоҳ ўз ҳузурига тиригича кўтарганми ёки ҳақиқатан, ҳам вафот эттириб, сўнг кўтарганми деган саволга фиқҳшуносларнинг айримлари: “Бу ердаги “вафот” сўзи уйқу маъносидадир. Уни олдин ухлатиб қўйиб, сўнг кўтарган ёки вафот эттириши осмонга чиққанларидан кейиндир”, – десалар, бошқа тафсир соҳиблари жонсиз ҳолда кўтарилганлар деб таъкидлайдилар. Биз – ҳанафийларнинг ақидамиз бўйича, Исо алайҳиссалом тирик ҳолда кўтарилган, деймиз. Оятни эса: “Эй Исо, Мен сени ўз ажалинг билан вафот эттирувчиман, уларнинг қатли билан эмас”, – деб таъвил қиламиз. Ушбу оятда насроний дини ҳам қиёмат кунигача боқий қолишига ишора берилган.
فَاَمَّا الَّذ۪ينَ كَفَرُوا فَاُعَذِّبُهُمْ عَذَابًا شَد۪يدًا فِي الدُّنْيَا وَالْاٰخِرَةِۘ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِر۪ينَ (٥٦)
56. Куфр келтирган кимсаларни эса дунёда ҳам охиратда ҳам қаттиқ азоб билан азоблайман. Улар учун азобдан қутқарувчи бирор бир ёрдамчилари бўлмайди.
وَاَمَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَيُوَفّ۪يهِمْ اُجُورَهُمْۜ وَاللّٰهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِم۪ينَ (٥٧)
57. Бироқ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга эса, Аллоҳ ажр-мукофотларини тўлиқ қилиб беради. Аллоҳ золимларни севмайди.
ذٰلِكَ نَتْلُوهُ عَلَيْكَ مِنَ الْاٰيَاتِ وَالذِّكْرِ الْحَك۪يمِ (٥٨)
58. Эй Расулим, буларни сизга Аллоҳнинг оятларидан ва ҳикматли эслатмалардан тиловат қилиб беряпмиз.
اِنَّ مَثَلَ ع۪يسٰى عِنْدَ اللّٰهِ كَمَثَلِ اٰدَمَۜ خَلَقَهُ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ قَالَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (٥٩)
59. Дарҳақиқат, Исонинг отасиз дунёга келиши мисоли, Аллоҳ наздида худди Одам Атоники кабидир. Аллоҳ уни тупроқдан яратиб, кейин унга “Бўл”, – деди, тамом у бўлди.
Изоҳ: Ривоят қилишларича, бир гуруҳ насронийлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига келиб: “Нега сен Исони: “У одам ва Аллоҳнинг бандаси”, – деб ҳақорат қиласан! Агар у худо бўлмаганида отасиз туғилармиди?” – дейишди. Шунда Одамнинг на ота, на онасиз дунёга келиши уни бандалик қилишдан тўсмаганидек Исонинг отасиз туғилиши ҳам унинг банда бўлишига монеълик қилмаслигини тушунтириш мақсадида юқоридаги оят нозил қилинган.
اَلْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلَا تَكُنْ مِنَ الْمُمْتَر۪ينَ (٦٠)
60. Эй Расулим, мана бу ҳақ сўзлар Роббингдандир. Шундай экан, асло шубҳа қилувчилардан бўлманг.
فَمَنْ حَٓاجَّكَ ف۪يهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ اَبْنَٓاءَنَا وَاَبْنَٓاءَكُمْ وَنِسَٓاءَنَا وَنِسَٓاءَكُمْ وَاَنْفُسَنَا وَاَنْفُسَكُمْ ثُمَّ نَبْتَهِلْ فَنَجْعَلْ لَعْنَتَ اللّٰهِ عَلَى الْكَاذِب۪ينَ (٦١)
61. Эй Расулим, сизга етиб келган ҳақ илмдан кейин ҳам бу ҳақда сиз билан тортишсалар уларга: “Унда келинглар, болаларимиз ва болаларингизни, аёлларимиз ва аёлларингизни, биз ўзимизни сиз эса ўзингизни чақириб тўпланамиз-да, кейин Аллоҳнинг лаънати ёлғончиларга бўлсин деб Унга илтижо қиламиз”, – деб айтинг.
Изоҳ: Ушбу оят Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Исо алайҳиссалом Худонинг ўғли ёки худо деб даъво қилаётган насроний жамоаси ўртасидаги мунозара сабабидан нозил қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятда келтирилган таклифни уларга тақдим қиладилар. Аммо улар бу ишнинг оқибатидан қўрқиб, лаънатлашишни хоҳламай кетиб қоладилар.
اِنَّ هٰذَا لَهُوَ الْقَصَصُ الْحَقُّۚ وَمَا مِنْ اِلٰهٍ اِلَّا اللّٰهُۜ وَاِنَّ اللّٰهَ لَهُوَ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُ (٦٢)
62. Эй инсонлар, шубҳасиз, Исонинг ҳақиқий ҳаёт қиссаси мана шудир. Исо Аллоҳ ҳам эмас, унинг ўғли ҳам эмас. Зеро, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
فَاِنْ تَوَلَّوْا فَاِنَّ اللّٰهَ عَل۪يمٌ بِالْمُفْسِد۪ينَ۟ (٦٣)
63. Шундан кейин ҳам улар ҳақиқатдан юз ўгирсалар, шубҳасиз, Аллоҳ фасод тарқатувчи кимсаларни яхши билувчидир.
قُلْ يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا اِلٰى كَلِمَةٍ سَوَٓاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ اَلَّا نَعْبُدَ اِلَّا اللّٰهَ وَلَا نُشْرِكَ بِه۪ شَيْـًٔا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا اَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللّٰهِۜ فَاِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِاَنَّا مُسْلِمُونَ (٦٤)
64. Эй Расулим, уларга: “Эй яҳудий ва насроний бўлган аҳли китоблар! Келинглар, сизу бизнинг орамизда барчамизга баробар бўлган шу сўзга келайлик. Булар: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигимиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимиз, Аллоҳни қўйиб бир-биримизни худолар қилиб олмаслик”, – деб айтинг. Агарда шу чақириқдан кейин ҳам юз ўгирсалар, у ҳолда уларга: “Гувоҳ бўлингизки, бизлар, шубҳасиз, мусулмонларданмиз”, – деб айтинглар.
Изоҳ: Ислом эътиқодига кўра бутун борлиқни яратган Аллоҳ барча инсонлар тенг ва бахтли яшасинлар деб, Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар.
يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تُحَٓاجُّونَ ف۪ٓي اِبْرٰه۪يمَ وَمَٓا اُنْزِلَتِ التَّوْرٰيةُ وَالْاِنْج۪يلُ اِلَّا مِنْ بَعْدِه۪ۜ اَفَلَا تَعْقِلُونَ (٦٥)
65. Эй ўзларига китоб туширилган аҳли китоблар! Нима учун у бизнинг динимизда эди, деб Иброҳим ҳақида тортишасизлар?! Ахир, Таврот ҳам Инжил ҳам ундан кейин нозил қилинган-ку! Шу ҳақда ақл ишлатмайсизларми?!
هَٓا اَنْتُمْ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ حَاجَجْتُمْ ف۪يمَا لَكُمْ بِه۪ عِلْمٌ فَلِمَ تُحَٓاجُّونَ ف۪يمَا لَيْسَ لَكُمْ بِه۪ عِلْمٌۜ وَاللّٰهُ يَعْلَمُ وَاَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ (٦٦)
66. Эй сиз ўша яҳудий ва насронийлар! Сизлар Мусо ва Исо пайғамбарлар ҳақида озми-кўпми маълумотга эга бўлган нарсалар ҳақида тортишдингиз. Унда нега сизда у ҳақда ҳеч қандай илм бўлмай туриб Иброҳим ҳақида тортишасизлар. Шубҳасиз, ҳаммасини Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.
مَا كَانَ اِبْرٰه۪يمُ يَهُودِيًّا وَلَا نَصْرَانِيًّا وَلٰكِنْ كَانَ حَن۪يفًا مُسْلِمًاۜ وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِك۪ينَ (٦٧)
67. Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган эди. Балки ҳақ йўлдан тоймаган ҳаниф мусулмон эди. У мушриклардан ҳам эмас эди.
Изоҳ: Мазкур оятнинг билдиришича пайғамбарлар отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом яҳудий ҳам насроний ҳам бўлмаганлар. Улар ҳаниф, яъни барча ботил йўллардан йироқ бўлган ва ёлғиз Аллоҳга итоат қиладиган йўл устида бўлганлар.
اِنَّ اَوْلَى النَّاسِ بِاِبْرٰه۪يمَ لَلَّذ۪ينَ اتَّبَعُوهُ وَهٰذَا النَّبِيُّ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُواۜ وَاللّٰهُ وَلِيُّ الْمُؤْمِن۪ينَ (٦٨)
68. Шубҳасиз, одамларнинг Иброҳим динига энг лойиқ ва яқинроғи уша даврда унга эргашганлар ҳамда мана бу Муҳаммад пайғамбар ва иймон келтирган мўмин кимсалардир. Аллоҳ мўминларнинг ҳақиқий дўстидир.
وَدَّتْ طَٓائِفَةٌ مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يُضِلُّونَكُمْۜ وَمَا يُضِلُّونَ اِلَّٓا اَنْفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ (٦٩)
69. Аҳли китобдан бўлган бир тоифа сизларни ҳақ динингиздан адаштиришни хоҳлайди. Аммо улар ўзлари сезмаган ҳолларида, фақат ўзларинигина адаштирадилар.
يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِاٰيَاتِ اللّٰهِ وَاَنْتُمْ تَشْهَدُونَ (٧٠)
70. Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Нима учун сизлар унинг ҳақ эканлигига шоҳид бўла туриб, Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб, куфр келтирасизлар?!
يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَلْبِسُونَ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَاَنْتُمْ تَعْلَمُونَ۟ (٧١)
71. Эй аҳли китоблар! Нима учун ўзингиз яхши била туриб, ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақиқатни яширасизлар?!
وَقَالَتْ طَٓائِفَةٌ مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ اٰمِنُوا بِالَّذ۪ٓي اُنْزِلَ عَلَى الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَجْهَ النَّهَارِ وَاكْفُرُٓوا اٰخِرَهُ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَۚ (٧٢)
72. Аҳли китобдан бўлган бир тоифа: “Иймон келтирганларга нозил қилинган Қуръонга куннинг бошида иймон келтиргандек бўлинглар ва уни охирида яна инкор қилинглар. Шояд, шунда улар ҳам динларидан қайтсалар”, – дедилар.
Изоҳ: Сизларга тақлид қилиб улар ҳам ўз динларидан қайтсалар ажаб эмас, деган маънода бир-бирларига тавсия этдилар. Масала қибланинг Каъба томонга ўзгариши хусусида эди. Аҳли китоблар шу йўл билан мусулмонларни чалғитмоқчи бўлганлар.
وَلَا تُؤْمِنُٓوا اِلَّا لِمَنْ تَبِعَ د۪ينَكُمْۜ قُلْ اِنَّ الْهُدٰى هُدَى اللّٰهِۙ اَنْ يُؤْتٰٓى اَحَدٌ مِثْلَ مَٓا اُو۫ت۪يتُمْ اَوْ يُحَٓاجُّوكُمْ عِنْدَ رَبِّكُمْۜ قُلْ اِنَّ الْفَضْلَ بِيَدِ اللّٰهِۚ يُؤْت۪يهِ مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ وَاسِعٌ عَل۪يمٌۚ (٧٣)
73. Яна у аҳли китоблар: “Динингизга эргашганлардан бошқа ҳеч кимга ишонманглар”, – дейдилар. Эй Расулим, сиз эса уларга: “Эргашиш керак бўлган тўғри йўл, албатта, бу Аллоҳнинг йўлидир”, – деб айтинг. Аҳли китоблар яна: “Уларга ишонмангларки, токи сиздан бошқа ҳеч кимга сизга берилганга ўхшаш нарса берилмасин ёки Роббингиз ҳузурида кейин у ҳақда сизга қарши ҳужжат талашиб юрмасинлар”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, сиз уларга: “Албатта, фазлу карам, фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Уни хоҳлаган кишисига беради. Аллоҳ фазлу карами кенг – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир”. – деб айтинг.
يَخْتَصُّ بِرَحْمَتِه۪ مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظ۪يمِ (٧٤)
74. Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишига хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
وَمِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ مَنْ اِنْ تَأْمَنْهُ بِقِنْطَارٍ يُؤَدِّه۪ٓ اِلَيْكَۚ وَمِنْهُمْ مَنْ اِنْ تَأْمَنْهُ بِد۪ينَارٍ لَا يُؤَدِّه۪ٓ اِلَيْكَ اِلَّا مَا دُمْتَ عَلَيْهِ قَٓائِمًاۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ قَالُوا لَيْسَ عَلَيْنَا فِي الْاُمِّيّ۪نَ سَب۪يلٌۚ وَيَقُولُونَ عَلَى اللّٰهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (٧٥)
75. Аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлардан шундай кимсалар борки, агар уларга уюм-уюм мол омонатга топширсанг ҳам, уни сенга тўлалигича қайтарадилар. Аммо шундайлари ҳам борки, уларга бор йўғи бир олтин динор омонат берсанг, то тепасида мудом туриб олмагунингизча сизга қайтиб бермайди. Бунинг сабаби эса, яҳудий бўлмаган оми инсонлар ҳақида зиммамизда жавобгарлик учун йўл йўқ деб, била туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон гапни айтадилар.
Изоҳ: Ушбу оят омонатга хиёнат қилмайдиган, кейинроқ Исломни қабул қилган асли яҳудий бўлган Абдуллоҳ ибн Салом ҳамда хиёнаткор Фанҳос ибн Озуро ҳақида нозил бўлган.
بَلٰى مَنْ اَوْفٰى بِعَهْدِه۪ وَاتَّقٰى فَاِنَّ اللّٰهَ يُحِبُّ الْمُتَّق۪ينَ (٧٦)
76. Йўқ, агарда ким берган аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, шунда, албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللّٰهِ وَاَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَل۪يلًا اُو۬لٰٓئِكَ لَا خَلَاقَ لَهُمْ فِي الْاٰخِرَةِ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ اللّٰهُ وَلَا يَنْظُرُ اِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ وَلَا يُزَكّ۪يهِمْۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (٧٧)
77. Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
وَاِنَّ مِنْهُمْ لَفَر۪يقًا يَلْوُ۫نَ اَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِۚ وَيَقُولُونَ هُوَ مِنْ عِنْدِ اللّٰهِ وَمَا هُوَ مِنْ عِنْدِ اللّٰهِۚ وَيَقُولُونَ عَلَى اللّٰهِ الْكَذِبَ وَهُمْ يَعْلَمُونَ (٧٨)
78. У яҳудийлардан яна шундай бир гуруҳ борки, Таврот китобидан бўлмаган ҳолда уни китобдан деб ҳисоблашингиз учун китобни тилларини бураб, атайин ўзгартириб ўқийдилар. Ҳамда бу ўқиганларини “у Аллоҳнинг ҳузуридан”, – дейдилар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар била туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон гапни айтадилар.
Изоҳ: Фахриддин Розий “Мафотиҳ-ул Ғайб” номли тафсирида Қаффол Шошийнинг шу жумлаларини келтириб ўтганлар; Яҳудийлар Тавротдаги ўзгартиришни асосан калималарга қаратганлар. Улар калиманинг ҳаракатларини маъно бузиладиган тарзда ўқир эдилар. Зеро, араб тилида ҳам калиманинг ҳаракати ўзгарса маънога таъсир қилиши барчага аён. Худди шунингдек, иброний тилида ҳам бу эҳтимол йўқ эмас.
مَا كَانَ لِبَشَرٍ اَنْ يُؤْتِيَهُ اللّٰهُ الْكِتَابَ وَالْحُكْمَ وَالنُّبُوَّةَ ثُمَّ يَقُولَ لِلنَّاسِ كُونُوا عِبَادًا ل۪ي مِنْ دُونِ اللّٰهِ وَلٰكِنْ كُونُوا رَبَّانِيّ۪نَ بِمَا كُنْتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنْتُمْ تَدْرُسُونَۙ (٧٩)
79. Одамзотдан ҳеч ким Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан кейин инсонларга юзланиб: “Аллоҳни қўйиб, менга қул бўлинглар”, – дейиши асло мумкин эмас. Лекин “Аллоҳнинг китобидан таълим берган ва таълим олганингиз асосида Аллоҳга сиғинувчи Раббоний қуллар бўлинг!”, – дейиши мумкин.
وَلَا يَأْمُرَكُمْ اَنْ تَتَّخِذُوا الْمَلٰٓئِكَةَ وَالنَّبِيّ۪نَ اَرْبَابًاۜ اَيَأْمُرُكُمْ بِالْكُفْرِ بَعْدَ اِذْ اَنْتُمْ مُسْلِمُونَ۟ (٨٠)
80. Шунингдек, у пайғамбар сизларга фаришталар ва пайғамбарларни худолар қилиб олишингизни ҳам буюрмайди. Ахир, мусулмон бўлганингиздан кейин сизни куфрга буюрармиди?!
وَاِذْ اَخَذَ اللّٰهُ م۪يثَاقَ النَّبِيّ۪نَ لَمَٓا اٰتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَٓاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِه۪ وَلَتَنْصُرُنَّهُۜ قَالَ ءَاَقْرَرْتُمْ وَاَخَذْتُمْ عَلٰى ذٰلِكُمْ اِصْر۪يۜ قَالُٓوا اَقْرَرْنَاۜ قَالَ فَاشْهَدُوا وَاَنَا۬ مَعَكُمْ مِنَ الشَّاهِد۪ينَ (٨١)
81. Ўшанда Аллоҳ пайғамбарлардан аҳд олиб: “Сизга китоб ва ҳикмат берганимдан кейин ўзингиздаги китобни тасдиқловчи Муҳаммад исмли бир Расул келса, унга аниқ ишониб, албатта, ёрдам қиласизлар!” – деган эди. Кейин яна: “Шунга иқрор бўлиб, мазкур аҳдномага кўра масъулияти оғир юкимни қабул қилдингизми?!” – деди. Улар: “Ҳа иқрор бўлиб қабул қилдик”, – деганлар. Шунда Аллоҳ: “Унда барчангиз гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан мана шу аҳдномага шоҳидларданман”, – деган эди.
فَمَنْ تَوَلّٰى بَعْدَ ذٰلِكَ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ (٨٢)
82. Бас, ким шу иқрордан кейин ҳам юз ўгириб кетса, ана ўшалар фосиқ кимсалардир.
اَفَغَيْرَ د۪ينِ اللّٰهِ يَبْغُونَ وَلَهُٓ اَسْلَمَ مَنْ فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا وَاِلَيْهِ يُرْجَعُونَ (٨٣)
83. Ёки улар Аллоҳнинг ҳақ динидан ўзга динни хоҳлайдиларми?! Ахир осмонлару Ер юзидаги барча нарсалар Унга истар истамай бўйин эгиб, таслим бўлган-ку. Ҳамда барчалари Унинг ҳузурига қайтариладилар.
قُلْ اٰمَنَّا بِاللّٰهِ وَمَٓا اُنْزِلَ عَلَيْنَا وَمَٓا اُنْزِلَ عَلٰٓى اِبْرٰه۪يمَ وَاِسْمٰع۪يلَ وَاِسْحٰقَ وَيَعْقُوبَ وَالْاَسْبَاطِ وَمَٓا اُو۫تِيَ مُوسٰى وَع۪يسٰى وَالنَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْۖ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ اَحَدٍ مِنْهُمْۘ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (٨٤)
84. Эй Расулим, сиз: “Биз Аллоҳга, бизга нозил қилинган Қуръонга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодларига туширилган илоҳий амрларга, шунингдек, Мусо, Исо ва барча пайғамбарларга Роббилари томонидан берилган ваҳийга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз. Биз ёлғиз Унга таслим бўлганмиз”, – деб айтинг.
وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْاِسْلَامِ د۪ينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُۚ وَهُوَ فِي الْاٰخِرَةِ مِنَ الْخَاسِر۪ينَ (٨٥)
85. Кимда-ким Исломдан ташқари бошқа динни танласа, билиб қўйсин, унинг бу хоҳиши ҳаргиз қабул қилинмайди. Ҳамда у охиратда бу танлови туфайли зиён кўрувчилардан бўлади.
كَيْفَ يَهْدِي اللّٰهُ قَوْمًا كَفَرُوا بَعْدَ ا۪يمَانِهِمْ وَشَهِدُٓوا اَنَّ الرَّسُولَ حَقٌّ وَجَٓاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُۜ وَاللّٰهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِم۪ينَ (٨٦)
86. Иймон келтириб, Расулни, шубҳасиз, ҳақ деб гувоҳлик берганларидан ва ўзларига очиқ-равшан далиллар келганидан кейин ҳам инкор қилиб куфр келтирган қавмни Аллоҳ қандай қилиб тўғри йўлга бошласин?! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга етакламайди.
اُو۬لٰٓئِكَ جَزَٓاؤُ۬هُمْ اَنَّ عَلَيْهِمْ لَعْنَةَ اللّٰهِ وَالْمَلٰٓئِكَةِ وَالنَّاسِ اَجْمَع۪ينَۙ (٨٧)
87. Уларнинг жазоси эса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг уларга лаънат айтишидир.
خَالِد۪ينَ ف۪يهَاۚ لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنْظَرُونَۙ (٨٨)
88. Улар у ерда мангу қолувчилардир. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларга муҳлат ҳам берилмайди.
اِلَّا الَّذ۪ينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذٰلِكَ وَاَصْلَحُوا فَاِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (٨٩)
89. Магарам шу нотўғри ишларидан қайтиб, тавба қилган ва ўзларини тузатганлар бундан мустаснодир. Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا بَعْدَ ا۪يمَانِهِمْ ثُمَّ ازْدَادُوا كُفْرًا لَنْ تُقْبَلَ تَوْبَتُهُمْۚ وَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الضَّٓالُّونَ (٩٠)
90. Аввал иймон келтирганларидан кейин яна такрор куфрга қайтган ва куфрни орттирганларнинг тавбаси асло қабул қилинмайди. Ана ўшалар тўғри йўлдан адашган кимсалардир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْ اَحَدِهِمْ مِلْءُ الْاَرْضِ ذَهَبًا وَلَوِ افْتَدٰى بِه۪ۜ اُو۬لٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ وَمَا لَهُمْ مِنْ نَاصِر۪ينَ۟ (٩١)
91. Аллоҳга куфр келтирган ва кофир ҳолда ўлиб кетган кимсалар ўзларини қутқариш учун Ер юзи тўла олтинни фидя қилиб тўлаб берсалар ҳам, асло қабул қилинмайди. Ана ўшаларга аламли азоб бордир. Ҳамда улар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар бўлмайди.
لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتّٰى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَۜ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَاِنَّ اللّٰهَ بِه۪ عَل۪يمٌ (٩٢)
92. Ўзингиз яхши кўрган нарсалардан Аллоҳ йўлида нафақа-эҳсон қилмагунингизча, асло яхшиликка эриша олмайсиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билиб турувчидир.
Изоҳ: Ушбу оятдаги яхшилик сўзини ҳақиқий яхшилик, савоб, жаннат ёки ҳақиқий тақво мақоми каби мазмунда тушуниш тўғри бўлади.
كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلًّا لِبَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ اِلَّا مَا حَرَّمَ اِسْرَٓاء۪يلُ عَلٰى نَفْسِه۪ مِنْ قَبْلِ اَنْ تُنَزَّلَ التَّوْرٰيةُۜ قُلْ فَأْتُوا بِالتَّوْرٰيةِ فَاتْلُوهَٓا اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (٩٣)
93. Таврот китоби нозил қилинмасдан бурун Исроилнинг маълум сабабларга кўра ўзига ҳаром қилганидан ташқари барча таомлар бани Исроил авлодларига ҳалол қилинган эди. Эй Расулим, уларга “Агар сўзингизда ростгўй бўлсангиз, унда Тавротни келтириб, уни ўқиб кўринглар”, – деб айтинг.
Изоҳ: Аллоҳ яҳудийларга итоатсизликлари туфайли баъзи егуликларни ҳаром қилган эди. Аммо улар бу ҳукмлар Иброҳим алайҳиссалом замонидан қолган деб даъво қилишар эди. Шунинг учун ҳам мусулмонларнинг туя гўшти ва сутини истеъмол қилаётганларини кўриб танқид қилишарди. Яъқуб алайҳиссалом эса баъзи таомларни, жумладан туя гўштини маълум сабабларга кўра ўзларига ҳаром қилган эдилар. Бунга уларнинг касалликлари сабаб бўлганлиги айтилади. Ривоят қилинишича, бирорта яҳудий Тавротда Иброҳим пайғамбарга туя гўшти ҳаром қилингани ҳақидаги ҳукмни кўрсатиб бера олишмаган экан.
فَمَنِ افْتَرٰى عَلَى اللّٰهِ الْكَذِبَ مِنْ بَعْدِ ذٰلِكَ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ (٩٤)
94. Бас, шундай далилдан кейин ҳам кимки Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзни уйдирса, демак, ўшаларнинг ўзлари золим кимсалардир.
قُلْ صَدَقَ اللّٰهُ فَاتَّبِعُوا مِلَّةَ اِبْرٰه۪يمَ حَن۪يفًاۜ وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِك۪ينَ (٩٥)
95. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ҳар доим рост айтади, шундай экан, ҳақ йўлдан тоймаган Иброҳимнинг ҳаниф динига эргашинглар ва у мушриклардан эмас эди”, – деб айтинг.
Изоҳ: Иброҳим алайҳиссаломнинг динлари ҳаниф, яъни барча ботил йўллардан йироқ бўлган ва ёлғиз Аллоҳга итоат қилинадиган йўл маъносидадир.
اِنَّ اَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذ۪ي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِلْعَالَم۪ينَۚ (٩٦)
96. Дарҳақиқат, Ер юзида одамлар ибодат қилишлари учун қурилган илк уй бу Бакка, яъни Макка бўлиб, у муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят манбаи бўлган Каъбадир.
Изоҳ: Оятда зикр қилинган Бакка, Макканинг бошқача талаффуздаги номидир.
ف۪يهِ اٰيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ اِبْرٰه۪يمَۚ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ اٰمِنًاۜ وَلِلّٰهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ اِلَيْهِ سَب۪يلًاۜ وَمَنْ كَفَرَ فَاِنَّ اللّٰهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَم۪ينَ (٩٧)
97. У ерда очиқ-ойдин аломатлар ва Иброҳимнинг мақоми бор. У ерга кирган ҳар ким хавф-хатардан омонда бўлади. Йўлга тушишга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш мажбурияти бордир. Кимки Аллоҳнинг амрларини инкор қилиб куфр келтирса ҳам, бас, шубҳасиз, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган Зотдир.
Изоҳ: Макка шаҳрида Мақоми Иброҳим, Зам-зам булоғи, Ҳажар ул-асвад, Сафо, Марва каби бир неча осори атиқалар мавжудким, улар узоқ ўтмиш аломатлари ҳисобланади. Ушбу оят ҳаж ибодати Аллоҳ томонидан фарз қилинганига исботдир.
قُلْ يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَكْفُرُونَ بِاٰيَاتِ اللّٰهِۗ وَاللّٰهُ شَه۪يدٌ عَلٰى مَا تَعْمَلُونَ (٩٨)
98. Эй Муҳаммад, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Нима учун Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирасизлар?! Ахир, Аллоҳ қилаётган барча ишларингизга гувоҳ бўлиб турибди”, – деб айтинг.
قُلْ يَٓا اَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَصُدُّونَ عَنْ سَب۪يلِ اللّٰهِ مَنْ اٰمَنَ تَبْغُونَهَا عِوَجًا وَاَنْتُمْ شُهَدَٓاءُۜ وَمَا اللّٰهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ (٩٩)
99. Эй Муҳаммад, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Ҳақиқатга гувоҳ бўла туриб, нима учун Аллоҳнинг тўғри йўлини эгри кўрсатиш мақсадида иймон келтирган кишиларнинг йўлини тўсасизлар. Билиб қўйинглар, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан бехабар эмас”, – деб айтинг.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اِنْ تُط۪يعُوا فَر۪يقًا مِنَ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُمْ بَعْدَ ا۪يمَانِكُمْ كَافِر۪ينَ (١٠٠)
100. Эй иймон келтирганлар! Борди-ю китоб берилганларнинг бирор бир гуруҳига итоат қилсангиз, иймон келтирганингиздан кейин сизларни яна кофирликка қайтарадилар.
Изоҳ: Шос ибн Қайс исмли бир яҳудий Мадинадаги Авс ва Хазраж қабилаларидан иймон келтирган бир гуруҳ мусулмонлар ёнидан ўта туриб бир йигитга: “Уларга олдинги ўрталарида ўтган қабила жангини бир эслатиб қўй”, – дейди. У эслатгандан сўнг икки қабила кишилари бир-бирлари билан жанжаллашиб, ҳатто қилич яланғочлашгача борадилар. Бу хабар Расулуллоҳга етгач, ул зот: “Мен ҳали ораларингда туриб, сизлар яна жоҳилият даврига қайтмоқчимисизлар?!” – деб танбеҳ беради. Шундан кейин улар шайтон йўлидан қайтиб, яна ярашиб оладилар.
وَكَيْفَ تَكْفُرُونَ وَاَنْتُمْ تُتْلٰى عَلَيْكُمْ اٰيَاتُ اللّٰهِ وَف۪يكُمْ رَسُولُهُۜ وَمَنْ يَعْتَصِمْ بِاللّٰهِ فَقَدْ هُدِيَ اِلٰى صِرَاطٍ مُسْتَق۪يمٍ۟ (١٠١)
101. Сизларга Аллоҳнинг оятлари ўқиб турилган ва орангизда Унинг Расули бўлгани ҳолда қандай қилиб куфр келтирасизлар?! Кимки Аллоҳнинг динини маҳкам тутса, дарҳақиқат, у тўғри йўлга ҳидоят қилинибди.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا اتَّقُوا اللّٰهَ حَقَّ تُقَاتِه۪ وَلَا تَمُوتُنَّ اِلَّا وَاَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (١٠٢)
102. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан чин маънодаги қўрқув билан қўрқинглар. Дунёдан, фақат мусулмон бўлган ҳолингизда кўз юминглар.
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللّٰهِ جَم۪يعًا وَلَا تَفَرَّقُواۖ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللّٰهِ عَلَيْكُمْ اِذْ كُنْتُمْ اَعْدَٓاءً فَاَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَاَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِه۪ٓ اِخْوَانًاۚ وَكُنْتُمْ عَلٰى شَفَا حُفْرَةٍ مِنَ النَّارِ فَاَنْقَذَكُمْ مِنْهَاۜ كَذٰلِكَ يُبَيِّنُ اللّٰهُ لَكُمْ اٰيَاتِه۪ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (١٠٣)
103. Ҳаммангиз биргаликда Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинглар ва ажралиб кетманглар. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдга олинглар. Бир пайтлар бир-бирингизга душман эдингиз сўнг, қалбларингизни ўзаро ошно қилиб қўйди. Унинг неъмати соясида биродарларга айландингиз. Дўзах чуқурининг ёқасида эканингизда ундан сизларни қутқарди. Ҳидоят йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади.
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ اُمَّةٌ يَدْعُونَ اِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِۜ وَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (١٠٤)
104. Эй мўминлар, орангиздан хайрга чақирадиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўша кимсалар нажот топувчилардир.
Изоҳ: Бу оятдаги “сизлардан” сўзи араб тили қоидаси бўйича икки хил маънони англатади. Сизлардан бир жамоат чиқиб, яхшиликка даъват қилиш, амри маъруф, наҳйи мункар ишлари билан шуғуллансин ёки сизлар ҳаммангиз мазкур ишларни қиладиган уммат бўлинглар.
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذ۪ينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَٓاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُۜ وَاُو۬لٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظ۪يمٌۙ (١٠٥)
105. Ўзларига очиқ-ойдин далиллар келганидан кейин ҳам бўлиниб, ихтилофга тушган кимсалар каби бўлманглар. Ана шундайларга улкан азоб бордир.
يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌۚ فَاَمَّا الَّذ۪ينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ۠ اَكَفَرْتُمْ بَعْدَ ا۪يمَانِكُمْ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ (١٠٦)
106. Қиёмат кунида баъзи юзлар севинчдан оқариб, баъзи юзлар ғамдан қораяди. Шунда юзлари қорайганлар учун: “Иймон келтирганингиздан кейин куфр келтирдингизми? Энди куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринглар”, – дейилади.
وَاَمَّا الَّذ۪ينَ ابْيَضَّتْ وُجُوهُهُمْ فَف۪ي رَحْمَةِ اللّٰهِۜ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (١٠٧)
107. Юзлари оқарган кимсалар эса Аллоҳнинг раҳмати бўлган жаннатида бўладилар. Ҳамда улар у ерда абадий қолувчилардир.
تِلْكَ اٰيَاتُ اللّٰهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّۜ وَمَا اللّٰهُ يُر۪يدُ ظُلْمًا لِلْعَالَم۪ينَ (١٠٨)
108. Эй Расулим, мана булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сенга тўғри тиловат қилиб бермоқдамиз. Аллоҳ оламларга зулм қилишни хоҳламайди.
وَلِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ وَاِلَى اللّٰهِ تُرْجَعُ الْاُمُورُ۟ (١٠٩)
109. Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. Охирида барча ишлар Аллоҳга қайтарилади.
كُنْتُمْ خَيْرَ اُمَّةٍ اُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّٰهِۜ وَلَوْ اٰمَنَ اَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْۜ مِنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَاَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ (١١٠)
110. Эй мўминлар, сизлар инсонларнинг яхшилиги учун ўртага чиқарилган энг хайрли уммат бўлдингиз. Чунки сизлар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ҳамда Аллоҳга иймон келтирасизлар. Агарда аҳли китоблар ҳам иймон келтирганларида эди, ўзлари учун, албатта, яхши бўлар эди. Уларнинг орасида мўминлари ҳам бор, лекин уларнинг аксарияти фосиқ кимсалардир.
لَنْ يَضُرُّوكُمْ اِلَّٓا اَذًىۜ وَاِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْاَدْبَارَ۠ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ (١١١)
111. Улар сизларга жиддий зарар етказа олмайдилар. Фақат тиллари билан озгина озор беришлари мумкин. Борди-ю сизлар билан уришсалар қўрққанларидан ортларига қараб қочадилар ва кейин уларга ёрдам ҳам берилмайди.
ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ اَيْنَ مَا ثُقِفُٓوا اِلَّا بِحَبْلٍ مِنَ اللّٰهِ وَحَبْلٍ مِنَ النَّاسِ وَبَٓاؤُ۫ بِغَضَبٍ مِنَ اللّٰهِ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الْمَسْكَنَةُۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِاٰيَاتِ اللّٰهِ وَيَقْتُلُونَ الْاَنْبِيَٓاءَ بِغَيْرِ حَقٍّۜ ذٰلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ۠ (١١٢)
112. Улар Аллоҳнинг ва мусулмон инсонларнинг ҳимоя тизгинида бўлмаган тақдирларида, қаерда бўлсалар ҳам, хорликка маҳкумдирлар. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Ҳамда уларга хорлик тамғаси уриб қўйилгандир. Бунинг сабаби эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир. Шунингдек, уларнинг қилган исёнлари ва ҳаддан ошганлари сабабидандир.
Изоҳ: Ислом динидаги давлатлар ҳимоясида яшайдиган ғайридинлар ؘ – зиммийлар деб аталади. Уларнинг ҳуқуқлари белгиланган қоидалар билан ҳимоя қилинади.
لَيْسُوا سَوَٓاءًۜ مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ اُمَّةٌ قَٓائِمَةٌ يَتْلُونَ اٰيَاتِ اللّٰهِ اٰنَٓاءَ الَّيْلِ وَهُمْ يَسْجُدُونَ۠ (١١٣)
113. Уларнинг ҳаммаси ҳам баробар эмас. Аҳли китоблардан тун вақтларида сажда қилган ҳолда Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб чиқадиган тўғри жамоа ҳам бор.
يُؤْمِنُونَ بِاللّٰهِ وَالْيَوْمِ الْاٰخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِۜ وَاُو۬لٰٓئِكَ مِنَ الصَّالِح۪ينَ (١١٤)
114. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ҳамда эзгу ишлар қилишда шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ кимсалардандир.
وَمَا يَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ يُكْفَرُوهُۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ بِالْمُتَّق۪ينَ (١١٥)
115. Эзгуликдан нимаики қилган бўлсалар, унинг савоби беҳуда кетиб беркитилмайди. Зеро, Аллоҳ тақводор кимсаларни яхши билувчидир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَنْ تُغْنِيَ عَنْهُمْ اَمْوَالُهُمْ وَلَٓا اَوْلَادُهُمْ مِنَ اللّٰهِ شَيْـًٔاۜ وَاُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (١١٦)
116. Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол дунёлари ва фарзандлари Аллоҳнинг ҳузуридан уларга бирор нарсада фойда келтирмайди. Ана ўшалар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.
مَثَلُ مَا يُنْفِقُونَ ف۪ي هٰذِهِ الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا كَمَثَلِ ر۪يحٍ ف۪يهَا صِرٌّ اَصَابَتْ حَرْثَ قَوْمٍ ظَلَمُٓوا اَنْفُسَهُمْ فَاَهْلَكَتْهُۜ وَمَا ظَلَمَهُمُ اللّٰهُ وَلٰكِنْ اَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (١١٧)
117. Уларнинг дунё ҳаётида риё учун қилган садақаларининг мисоли худди, ўз-ўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб, уни пайҳон қилган изғиринли шамол кабидир. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Балки улар ўзларига зулм қилмоқдалар.
Изоҳ: Эгалари кофир бўлганлари касофати сабаб экинларни совуқ уриб кетганидек, риё билан қилинган яхшиликдан ҳам ҳеч қандай фойда бўлмайди. Ҳар қандай яхшилик Аллоҳ йўлида, холис қилинсагина, ундан ажр ва савоб тегиши мумкин.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًاۜ وَدُّوا مَا عَنِتُّمْۚ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَٓاءُ مِنْ اَفْوَاهِهِمْۚ وَمَا تُخْف۪ي صُدُورُهُمْ اَكْبَرُۜ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْاٰيَاتِ اِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ (١١٨)
118. Эй иймон келтирганлар! Ўз дин қардошингиздан бошқа мунофиқларни сирдош тутманг. Улар сизга ёмонлик қилишдан тортинмайдилар. Ҳамда сизларни машаққатда бўлишингизни орзу қиладилар. Адоватлари оғизларидан аён бўлиб қолган. Дилларида яшириб юрган нафратлари эса янада каттароқдир. Агарда ақл ишлатсангизлар, сизларга оятларни очиқ-ойдин қилиб бердик.
هَٓا اَنْتُمْ اُو۬لَٓاءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلَا يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّه۪ۚ وَاِذَا لَقُوكُمْ قَالُٓوا اٰمَنَّاۗ وَاِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمُ الْاَنَامِلَ مِنَ الْغَيْظِۜ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ عَل۪يمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ (١١٩)
119. Ҳой сиз мўминлар, нега сиз уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни ёқтирмайдилар. Сиз мўминлар барча самовий китобларга иймон келтирасизлар-у, улар сизларникига иймон келтирмайдилар. Сизларга рўпара келганларида: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – дейишади. Ўзлари алоҳида қолишганда эса сизга бўлган ғазабларидан бармоқларини тишлайдилар. Эй Расулим, уларга: “Шу ғазабларингиз билан ўлиб кетинглар!” – деб айтинг. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
اِنْ تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْۘ وَاِنْ تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَاۜ وَاِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا لَا يَضُرُّكُمْ كَيْدُهُمْ شَيْـًٔاۜ اِنَّ اللّٰهَ بِمَا يَعْمَلُونَ مُح۪يطٌ۟ (١٢٠)
120. Сиз мўминларга бирор бир яхшилик етиб қолгудек бўлса, улар сиқилиб хафа бўладилар. Борди-ю сизга бир ёмонлик тегиб қолса, ундан шодланиб кетадилар. Агар сабр қилсангиз ва, фақат Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг макрлари сизларга ҳеч қандай зарар етказолмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини қамраб олувчидир.
وَاِذْ غَدَوْتَ مِنْ اَهْلِكَ تُبَوِّئُ الْمُؤْمِن۪ينَ مَقَاعِدَ لِلْقِتَالِۜ وَاللّٰهُ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌۙ (١٢١)
121. Эй Расулим, сиз эрта тонгда аҳли аёлингизни тарк қилиб, Уҳуд тоғининг этагидаги уруш жабҳаларига мўминларни жойлаштириш учун йўл олганингизни ёдга олинг. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Изоҳ: Бундан кейинги оятдан бошлаб ғазотлар ҳақида сўз боради. Аввалги оятларда кофир ва мунофиқлар билан сўзда тортишувлар бўлган бўлса, кейингиларида жангу жадал уруш майдонига кўчади. Бу оятларда Уҳуд жанги ҳақида батафсил сўз юритилиб, баъзи ўринларда Аллоҳнинг мўминларга қилган марҳаматини ёдга солиш учун Бадр жанги ҳам эслаб ўтилади. Юқоридаги оят Уҳуд жанги ҳақидаги қиссанинг бошланишидир.
اِذْ هَمَّتْ طَٓائِفَتَانِ مِنْكُمْ اَنْ تَفْشَلَاۙ وَاللّٰهُ وَلِيُّهُمَاۜ وَعَلَى اللّٰهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ (١٢٢)
122. Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Изоҳ: Мазкур икки тоифанинг бири Мадинанинг Хазраж қабиласидан бўлган Бану Салама ва Авс қабиласидан бўлган Бану Ҳорисага мансуб мусулмонлар эди.
وَلَقَدْ نَصَرَكُمُ اللّٰهُ بِبَدْرٍ وَاَنْتُمْ اَذِلَّةٌۚ فَاتَّقُوا اللّٰهَ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ (١٢٣)
123. Дарвоқе, Аллоҳ Бадр жангида душманга нисбатан сон ва қурол жиҳатидан жуда заиф бўлган ҳолингизда ҳам сизга нусрат берган эди. Бас, Аллоҳдан қўрқингиз, шоядки, шукр қилсангиз.
اِذْ تَقُولُ لِلْمُؤْمِن۪ينَ اَلَنْ يَكْفِيَكُمْ اَنْ يُمِدَّكُمْ رَبُّكُمْ بِثَلٰثَةِ اٰلَافٍ مِنَ الْمَلٰٓئِكَةِ مُنْزَل۪ينَۜ (١٢٤)
124. Эй Расулим, ўшанда сиз мўминларга: “Роббингиз сизларга уч минг нафар осмондан туширилган фаришта билан ёрдам бериши кифоя қилмайдими?” – деганингизни эсланг!
بَلٰٓىۙ اِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا وَيَأْتُوكُمْ مِنْ فَوْرِهِمْ هٰذَا يُمْدِدْكُمْ رَبُّكُمْ بِخَمْسَةِ اٰلَافٍ مِنَ الْمَلٰٓئِكَةِ مُسَوِّم۪ينَ (١٢٥)
125. Ҳа, кифоя қилади. Агар сиз сабр-тоқат қилиб, ёлғиз Аллоҳдан қўрқсангиз, у душманлар тўсатдан сизларга юриш қилиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга алоҳида белгилари бўлган беш мингта фаришта билан ёрдам беради.
Изоҳ: Айрим ривоятларда фаришталарнинг бошқа жангчилардан ажралиб туришлари учун улар минган отларнинг ёллари ва думлари оқ рангда бўлганлиги айтилади. Бошқа бир ривоятда фаришталарнинг саллалари сариқ рангда бўлган, дейилади.
وَمَا جَعَلَهُ اللّٰهُ اِلَّا بُشْرٰى لَكُمْ وَلِتَطْمَئِنَّ قُلُوبُكُمْ بِه۪ۜ وَمَا النَّصْرُ اِلَّا مِنْ عِنْدِ اللّٰهِ الْعَز۪يزِ الْحَك۪يمِۙ (١٢٦)
126. Аллоҳ бу ёрдамни сизларга хушхабар бўлиши ва қалбларингиз таскин топиши учун қилди. Ғалаба эса, фақат иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким бўлган Аллоҳ ҳузуридангина бўлади.
لِيَقْطَعَ طَرَفًا مِنَ الَّذ۪ينَ كَفَرُٓوا اَوْ يَكْبِتَهُمْ فَيَنْقَلِبُوا خَٓائِب۪ينَ (١٢٧)
127. Аллоҳ сизга кофирларнинг бир қисмини кесиб йўқ қилиш ёки остин-устун қилиб, ноумид қайтиб кетишлари учун сизга ёрдам қилган эди.
Изоҳ: Бадр жангида мусулмонлар ғалаба қилдилар. Душман тарафнинг номдор паҳлавонларидан етмиш нафари ўлдирилиб, етмиштаси асир олинди.
لَيْسَ لَكَ مِنَ الْاَمْرِ شَيْءٌ اَوْ يَتُوبَ عَلَيْهِمْ اَوْ يُعَذِّبَهُمْ فَاِنَّهُمْ ظَالِمُونَ (١٢٨)
128. Эй Расулим, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилиши ёхуд золим кимсалар бўлганликлари учун жазо олишлари борасида сизнинг зиммангизда ҳеч қандай иш йўқдир.
Изоҳ: Уҳуд жангида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тишлари синиб, юзлари ёрилганида у зот, “Ўз пайғамбарларининг юзини қонга бўяган қавм қандай нажот топсин?”, – дея умидсизликка берилганида ушбу оят нозил бўлган.
وَلِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۜ يَغْفِرُ لِمَنْ يَشَٓاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ غَفُورٌ رَح۪يمٌ۟ (١٢٩)
129. Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У Ўзи истаганини мағфират қилади ва истаганини азоблайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبٰٓوا اَضْعَافًا مُضَاعَفَةًۖ وَاتَّقُوا اللّٰهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَۚ (١٣٠)
130. Эй иймон келтирганлар, берган қарзларингизни бир неча баробар қилиб олиш ниятида судхўрлик иллати бўлган рибони еманглар. Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангизлар.
وَاتَّقُوا النَّارَ الَّت۪ٓي اُعِدَّتْ لِلْكَافِر۪ينَۚ (١٣١)
131. Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган мангу дўзахдан қўрқинглар.
وَاَط۪يعُوا اللّٰهَ وَالرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَۚ (١٣٢)
132. Аллоҳга ва Расулга итоат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўласизлар.
وَسَارِعُٓوا اِلٰى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمٰوَاتُ وَالْاَرْضُۙ اُعِدَّتْ لِلْمُتَّق۪ينَۙ (١٣٣)
133. Роббингиз тарафидан бўлган мағфиратга ва тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмонлару Ерча бўлган жаннат сари шошилинглар.
اَلَّذ۪ينَ يُنْفِقُونَ فِي السَّرَّٓاءِ وَالضَّرَّٓاءِ وَالْكَاظِم۪ينَ الْغَيْظَ وَالْعَاف۪ينَ عَنِ النَّاسِۜ وَاللّٰهُ يُحِبُّ الْمُحْسِن۪ينَۚ (١٣٤)
134. У тақводор кимсалар енгил ва оғир кунларда ҳам хайру эҳсон қилиб, нафақа қиладиганлар, ғазабини ичга ютадиганлар ва одамларнинг камчиликларини кечирувчилардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.
وَالَّذ۪ينَ اِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً اَوْ ظَلَمُٓوا اَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللّٰهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْۖ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ اِلَّا اللّٰهُۖ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلٰى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ (١٣٥)
135. Улар бирор бир бузуқ иш қилиб ёки нафсларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрайдилар. Ахир Аллоҳдан ўзга гуноҳларни ким ҳам мағфират қиларди? Шунингдек, улар билиб туриб қилаётган ёмон ишларида давом этмайдиган кимсалардир.
اُو۬لٰٓئِكَ جَزَٓاؤُ۬هُمْ مَغْفِرَةٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَجَنَّاتٌ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُ خَالِد۪ينَ ف۪يهَاۜ وَنِعْمَ اَجْرُ الْعَامِل۪ينَۜ (١٣٦)
136. Ана шундай кимсаларнинг мукофотлари Роббилари тарафидан бўлган мағфират ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир. Чиройли амал қилганларнинг мукофоти нақадар гўзалдир.
قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِكُمْ سُنَنٌۙ فَس۪يرُوا فِي الْاَرْضِ فَانْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّب۪ينَ (١٣٧)
137. Дарҳақиқат, сизлардан олдин ҳам ибратли воқеалар бўлиб ўтган. Ер юзини кезиб, сайр қилинглар ҳамда Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар.
هٰذَا بَيَانٌ لِلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِلْمُتَّق۪ينَ (١٣٨)
138. Мана булар инсонлар учун очиқ-ойдин баёнот ва тақво эгалари учун ҳидоят ва насиҳат манбаидир.
وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَاَنْتُمُ الْاَعْلَوْنَ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٣٩)
139. Эй мўминлар, куфрга қарши сусткашлик қилманглар ва баъзи мағлубиятлардан қайғуга ботиб умидсизликка тушманглар. Агар чин мўминлардан бўлсангиз, сизлар энг аъло бандалардирсиз.
اِنْ يَمْسَسْكُمْ قَرْحٌ فَقَدْ مَسَّ الْقَوْمَ قَرْحٌ مِثْلُهُۜ وَتِلْكَ الْاَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيْنَ النَّاسِۚ وَلِيَعْلَمَ اللّٰهُ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَيَتَّخِذَ مِنْكُمْ شُهَدَٓاءَۜ وَاللّٰهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِم۪ينَۙ (١٤٠)
140. Агар сизларга Уҳуд жангида жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам Бадр жангида шунга ўхшаш жароҳат етган. Биз бу яхши ва ёмон кунларни одамлар орасида вақти-вақти билан шундай қилиб айлантириб турамиз. Аллоҳ буни чинакам иймон келтирганларни ўртага чиқариб, билиши ва сизлардан шаҳидларни саралаб олиши учун қилади. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди.
وَلِيُمَحِّصَ اللّٰهُ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَيَمْحَقَ الْكَافِر۪ينَ (١٤١)
141. Шунингдек, Аллоҳ иймон келтирганларни гуноҳларидан поклаш ва кофирларни ҳалок қилиш учун шундай қилади.
اَمْ حَسِبْتُمْ اَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَعْلَمِ اللّٰهُ الَّذ۪ينَ جَاهَدُوا مِنْكُمْ وَيَعْلَمَ الصَّابِر۪ينَ (١٤٢)
142. Ёки Аллоҳ сизлардан ҳақиқий жиҳод қилганларни ва мусибатларга сабрли кишиларни аниқламай туриб, жаннатга кирамиз, деб ҳисоблайсизми?!
وَلَقَدْ كُنْتُمْ تَمَنَّوْنَ الْمَوْتَ مِنْ قَبْلِ اَنْ تَلْقَوْهُۖ فَقَدْ رَاَيْتُمُوهُ وَاَنْتُمْ تَنْظُرُونَ۟ (١٤٣)
143. Дарҳақиқат, ўлимга дуч келмасдан олдин, сиз шаҳид бўлиб ўлишни қаттиқ орзу қилардингиз. Мана, энди Уҳудда у ўлимни кўргач жанг қилиш ўрнига даҳшатдан тикилиб қараб қолдингиз.
وَمَا مُحَمَّدٌ اِلَّا رَسُولٌۚ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُۜ اَفَا۬ئِنْ مَاتَ اَوْ قُتِلَ انْقَلَبْتُمْ عَلٰٓى اَعْقَابِكُمْۜ وَمَنْ يَنْقَلِبْ عَلٰى عَقِبَيْهِ فَلَنْ يَضُرَّ اللّٰهَ شَيْـًٔاۜ وَسَيَجْزِي اللّٰهُ الشَّاكِر۪ينَ (١٤٤)
144. Муҳаммад, фақат бир пайғамбардир, холос. Дарҳақиқат, ундан олдин кўплаб пайғамбарлар келиб кетган. Агар у вафот этса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми? Кимки ортига қараб куфрга қайтиб кетса, шуни билиб қўйсин, у Аллоҳга зарар етказа олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.
وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ اَنْ تَمُوتَ اِلَّا بِاِذْنِ اللّٰهِ كِتَابًا مُؤَجَّلًاۜ وَمَنْ يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِه۪ مِنْهَاۚ وَمَنْ يُرِدْ ثَوَابَ الْاٰخِرَةِ نُؤْتِه۪ مِنْهَاۜ وَسَنَجْزِي الشَّاكِر۪ينَ (١٤٥)
145. Олдиндан битиб қўйилган ажалга кўра, Аллоҳ рухсат бермаса, ҳеч бир жонзот ўлмайди. Ким дунё савоби бўлган ўлжани истаб жанг қилса, бас, унга ўша истаган нарсасидан бир миқдор берамиз. Шунингдек, кимки охират савобини истаб жиҳод қилса, унга ҳам берамиз. Албатта, биз шукр қилувчиларни мукофотлаймиз.
Изоҳ: Ушбу оятда қўрқоқлик умрни узайтирмаслиги, шижоат эса уни қисқартирмаслиги, ҳар қандай эҳтиёткорлик Аллоҳнинг қазо ва қадарини ўзгартирмаслигини баён қилинган.
وَكَاَيِّنْ مِنْ نَبِيٍّ قَاتَلَۙ مَعَهُ رِبِّيُّونَ كَث۪يرٌۚ فَمَا وَهَنُوا لِمَٓا اَصَابَهُمْ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُواۜ وَاللّٰهُ يُحِبُّ الصَّابِر۪ينَ (١٤٦)
146. Қанчадан-қанча набийлар билан бирга кўплаб Аллоҳга итоат қилувчи, Раббоний кимсалар жанг қилганлар. Улар ҳеч қачон Аллоҳ йўлидаги жангларда етган мусибатлар қаршисида сусткашлик қилмаганлар ва душманга таслим бўлмаганлар. Аллоҳ шундай сабрли кимсаларни севади.
Изоҳ: Ушбу оятда Аллоҳ таоло Уҳуд жангида сусткашлик, заифлик ва иродасизлик қилган бир гуруҳ мусулмонларни танқид қилган.
وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ اِلَّٓا اَنْ قَالُوا رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَاِسْرَافَنَا ف۪ٓي اَمْرِنَا وَثَبِّتْ اَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِر۪ينَ (١٤٧)
147. Уларнинг айтган сўзлари фақат: “Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги қилган исрофгарчилигимизни кечиргин, жанг майдонларида бизларни собитқадам қилгин ҳамда кофир кимсалар устига бизларга нусрат бергин”, – демоқдан иборат эди.
فَاٰتٰيهُمُ اللّٰهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الْاٰخِرَةِۜ وَاللّٰهُ يُحِبُّ الْمُحْسِن۪ينَ۟ (١٤٨)
148. Шундай қилиб, Аллоҳ уларга дунё мукофотини ҳам, гўзал охират мукофотини ҳам берди. Чунки Аллоҳ эзгу амаллар қилувчиларни севади.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اِنْ تُط۪يعُوا الَّذ۪ينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلٰٓى اَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِر۪ينَ (١٤٩)
149. Эй иймон келтирганлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, ортингизга қайтарадилар. Натижада, зиён кўрувчиларга айланиб қоласиз.
بَلِ اللّٰهُ مَوْلٰيكُمْۚ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِر۪ينَ (١٥٠)
150. Ҳолбуки, сизнинг дўстингиз Аллоҳдир ва У энг яхши ёрдам берувчидир.
سَنُلْق۪ي ف۪ي قُلُوبِ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا الرُّعْبَ بِمَٓا اَشْرَكُوا بِاللّٰهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِه۪ سُلْطَانًاۚ وَمَأْوٰيهُمُ النَّارُۜ وَبِئْسَ مَثْوَى الظَّالِم۪ينَ (١٥١)
151. Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
وَلَقَدْ صَدَقَكُمُ اللّٰهُ وَعْدَهُٓ اِذْ تَحُسُّونَهُمْ بِاِذْنِه۪ۚ حَتّٰٓى اِذَا فَشِلْتُمْ وَتَنَازَعْتُمْ فِي الْاَمْرِ وَعَصَيْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَٓا اَرٰيكُمْ مَا تُحِبُّونَۜ مِنْكُمْ مَنْ يُر۪يدُ الدُّنْيَا وَمِنْكُمْ مَنْ يُر۪يدُ الْاٰخِرَةَۚ ثُمَّ صَرَفَكُمْ عَنْهُمْ لِيَبْتَلِيَكُمْۚ وَلَقَدْ عَفَا عَنْكُمْۜ وَاللّٰهُ ذُو فَضْلٍ عَلَى الْمُؤْمِن۪ينَ (١٥٢)
152. Албатта, Аллоҳ сизга берган ваъдасига содиқ қолди. Чунки сизлар Уҳуд жангида у кофирларни Аллоҳнинг изни билан бирин кетин қира бошлаган эдингиз. Вақтики, Аллоҳ сизга ўзингиз севган зафарни кўрсатгач, бўшаша бошладингиз, итоат амри ҳақида бир-бирингиз билан тортишдингиз ва буйруққа қарши ҳаракат қилдингиз. Ораларингизда дунёни севадиганлар ҳам, охиратни севадиганлар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун ғалабани мағлубиятга буриб юборди. Аммо кейин сизларни афв қилди. Аллоҳ мўминларга фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир.
Изоҳ: Ривоятларда келишича, Уҳуд жанги аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам элликта камончини тепаликка жойлаштириб, уларга ўринларидан қўзғалмай мусулмонларни мудофаа қилиб туришни буюрган эдилар. Уруш аввалида мусулмонларнинг қўли баланд келиб ғалаба кўриниб қолган эди. Шунда камончиларнинг айримлари уруш ғаниматидан қуруқ қолиб кетмаслик, баъзилари эса зафар қучдик деб ўйлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган жойдан пастга тушиб кетадилар. Шу пайт тоғнинг орқасидаги пистирмада турган душман аскарлари орқа тарафдан тўсатдан ҳамла қилади ва зафар мағлубият томон ўзгариб кетади. Оятнинг охирида эса Аллоҳ уларнинг бу қилмишларини кечиргани ҳақида баён қилади ва Аллоҳнинг мўминларга бўлган фазлу карамидан ноумид бўлмасликка чақирмоқда.
اِذْ تُصْعِدُونَ وَلَا تَلْوُ۫نَ عَلٰٓى اَحَدٍ وَالرَّسُولُ يَدْعُوكُمْ ف۪ٓي اُخْرٰيكُمْ فَاَثَابَكُمْ غَمًّا بِغَمٍّ لِكَيْلَا تَحْزَنُوا عَلٰى مَا فَاتَكُمْ وَلَا مَٓا اَصَابَكُمْۜ وَاللّٰهُ خَب۪يرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (١٥٣)
153. Ўшанда Расул ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимга бурилиб қарамай, жойингиздан узоқлашиб кетганингизни эсланг. Бундан кейин қўлингиздан кетган нарсага ҳам, сизга етган мусибатларга ҳам маҳзун бўлмаслигингиз учун сизларни ғам устига ғам билан жазолади. Аллоҳ қилиб турган амалларингиздан хабардордир.
Изоҳ: Муфассир Ибни Ашур ғам устига ғам билан жазолаш борасида шундай фикрни билдирган: Мўминлар бундай қийинчиликларга дош беришлари ва каттароқ мусибатларга қарши сабр-тоқат қилишлари учун, Аллоҳ каттароғини бериш орқали кичикларини унуттириб қўйиш мақсадида ғам устига ғам билан жазолади.
ثُمَّ اَنْزَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ بَعْدِ الْغَمِّ اَمَنَةً نُعَاسًا يَغْشٰى طَٓائِفَةً مِنْكُمْۙ وَطَٓائِفَةٌ قَدْ اَهَمَّتْهُمْ اَنْفُسُهُمْ يَظُنُّونَ بِاللّٰهِ غَيْرَ الْحَقِّ ظَنَّ الْجَاهِلِيَّةِۜ يَقُولُونَ هَلْ لَنَا مِنَ الْاَمْرِ مِنْ شَيْءٍۜ قُلْ اِنَّ الْاَمْرَ كُلَّهُ لِلّٰهِۜ يُخْفُونَ ف۪ٓي اَنْفُسِهِمْ مَا لَا يُبْدُونَ لَكَۜ يَقُولُونَ لَوْ كَانَ لَنَا مِنَ الْاَمْرِ شَيْءٌ مَا قُتِلْنَا هٰهُنَاۜ قُلْ لَوْ كُنْتُمْ ف۪ي بُيُوتِكُمْ لَبَرَزَ الَّذ۪ينَ كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقَتْلُ اِلٰى مَضَاجِعِهِمْۚ وَلِيَبْتَلِيَ اللّٰهُ مَا ف۪ي صُدُورِكُمْ وَلِيُمَحِّصَ مَا ف۪ي قُلُوبِكُمْۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ (١٥٤)
154. Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ تَوَلَّوْا مِنْكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِۙ اِنَّمَا اسْتَزَلَّهُمُ الشَّيْطَانُ بِبَعْضِ مَا كَسَبُواۚ وَلَقَدْ عَفَا اللّٰهُ عَنْهُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ حَل۪يمٌ۟ (١٥٥)
155. Икки қўшин тўқнашган куни, сизлардан юз ўгириб урушдан қочганларнинг эса қилган баъзи хато ишлари сабабли, шайтон уларни тўғри йўлдан урган эди. Шунга қарамай Аллоҳ уларни афв этди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تَكُونُوا كَالَّذ۪ينَ كَفَرُوا وَقَالُوا لِاِخْوَانِهِمْ اِذَا ضَرَبُوا فِي الْاَرْضِ اَوْ كَانُوا غُزًّى لَوْ كَانُوا عِنْدَنَا مَا مَاتُوا وَمَا قُتِلُواۚ لِيَجْعَلَ اللّٰهُ ذٰلِكَ حَسْرَةً ف۪ي قُلُوبِهِمْۜ وَاللّٰهُ يُحْي۪ وَيُم۪يتُۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَص۪يرٌ (١٥٦)
156. Эй иймон келтирганлар, Ер юзида ҳижрат қилиб сафарда ёки жангда ғозий бўлган биродарлари ҳақида: “Агар биз билан бирга бўлганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар”, – дейдиган кофирлар каби бўлманглар. Аллоҳ бу туйғуни мунофиқларнинг қалбларида бир надомат бўлсин деб, қилгандир. Аллоҳ тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам. Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
وَلَئِنْ قُتِلْتُمْ ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ اَوْ مُتُّمْ لَمَغْفِرَةٌ مِنَ اللّٰهِ وَرَحْمَةٌ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ (١٥٧)
157. Қасам бўлсинки, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангиз ёки ўлсангизлар, албатта, Аллоҳ томонидан келадиган мағфират ва раҳмат кофирларнинг йиғиб борадиган бойликларидан афзалдир.
وَلَئِنْ مُتُّمْ اَوْ قُتِلْتُمْ لَاِلَى اللّٰهِ تُحْشَرُونَ (١٥٨)
158. Қасам бўлсинки, гарчи ўлсангиз ҳам ўлдирилсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ ҳузурига тўпланасизлар.
فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللّٰهِ لِنْتَ لَهُمْۚ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَل۪يظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَۖ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الْاَمْرِۚ فَاِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللّٰهِۜ اِنَّ اللّٰهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّل۪ينَ (١٥٩)
159. Эй Расулим, Аллоҳнинг раҳмати туфайли уларга юмшоқ муомалада бўлдингиз. Агар сиз уларга қўпол, қаттиқ қалбли бўлганингизда, шубҳасиз, атрофингиздан тарқалиб кетишарди. Шундай экан, уларни кечиринг ва хатолари учун Аллоҳдан мағфират тиланг. Қилинадиган ишларда улар билан маслаҳатлашинг. Қачонки якуний қарорни қабул қилсангиз, унда Аллоҳга таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ Ўзига суяниб иш қилувчиларни севади.
اِنْ يَنْصُرْكُمُ اللّٰهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْۚ وَاِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذ۪ي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِه۪ۜ وَعَلَى اللّٰهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ (١٦٠)
160. Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, у ҳолда сизнинг устингизга ғолиб келувчи йўқ. Борди-ю сизларни қаровсиз ташлаб қўйса, Ундан бошқа ким ҳам сизларга нусрат берар эди. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилиб суянсинлар.
وَمَا كَانَ لِنَبِيٍّ اَنْ يَغُلَّۜ وَمَنْ يَغْلُلْ يَأْتِ بِمَا غَلَّ يَوْمَ الْقِيٰمَةِۚ ثُمَّ تُوَفّٰى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ (١٦١)
161. Ҳеч бир пайғамбар ўлжага хиёнат қилиши мумкин эмас. Кимки ўлжага хиёнат қилса, қиёмат куни ўша хиёнати билан бирга ҳузуримизга келади. Сўнгра ҳар нафс эгаси қилган ишига яраша зулм қилинмаган ҳолда мукофот ёки жазосини тўлиқ олади.
Изоҳ: Оятдаги “хиёнат” сўзида урушдан қўлга киритилган ўлжа назарда тутилади. Ҳеч бир пайғамбар ўлжа тақсимида хиёнат қилиб, ундан ўзига ноҳақ йўл билан ҳеч нарса ололмайди.
اَفَمَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَ اللّٰهِ كَمَنْ بَٓاءَ بِسَخَطٍ مِنَ اللّٰهِ وَمَأْوٰيهُ جَهَنَّمُۜ وَبِئْسَ الْمَص۪يرُ (١٦٢)
162. Аллоҳнинг ризосига эргашган киши, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган ва борар жойи жаҳаннам бўлган одамга ўхшармиди? Ғазабга дучор бўлганнинг борар жойи нақадар ёмон жойдир.
هُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ بَص۪يرٌ بِمَا يَعْمَلُونَ۟ (١٦٣)
163. Улар учун Аллоҳ ҳузурида турли даражалар бордир. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб турувчи Зотдир.
لَقَدْ مَنَّ اللّٰهُ عَلَى الْمُؤْمِن۪ينَ اِذْ بَعَثَ ف۪يهِمْ رَسُولًا مِنْ اَنْفُسِهِمْ يَتْلُوا عَلَيْهِمْ اٰيَاتِه۪ وَيُزَكّ۪يهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَۚ وَاِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَف۪ي ضَلَالٍ مُب۪ينٍ (١٦٤)
164. Дарҳақиқат, Аллоҳ ўзларини ичидан уларга оятларини ўқиб берадиган, ширк ва гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган Пайғамбар юбориб, мўминларга неъмат берди.
اَوَلَمَّٓا اَصَابَتْكُمْ مُص۪يبَةٌ قَدْ اَصَبْتُمْ مِثْلَيْهَاۙ قُلْتُمْ اَنّٰى هٰذَاۜ قُلْ هُوَ مِنْ عِنْدِ اَنْفُسِكُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (١٦٥)
165. Бадр жангида душманга икки баробар етказган мусибатингиз, Уҳуд жангида сизга ҳам етгач: “Бу мағлубият бизга қаердан келди”, – деб айтяпсизми? Эй Расулим, уларга: “Бу итоатсизлигингиз туфайли ўз нафсингиздан келди”, – деб айтинг. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
وَمَٓا اَصَابَكُمْ يَوْمَ الْتَقَى الْجَمْعَانِ فَبِاِذْنِ اللّٰهِ وَلِيَعْلَمَ الْمُؤْمِن۪ينَۙ (١٦٦)
166. Икки қўшин тўқнашган куни, сизларга қандай мусибат етган бўлса, барчаси Аллоҳнинг изни билан бўлган. Шунингдек, чинакам мўминларни билиш учун эди.
وَلِيَعْلَمَ الَّذ۪ينَ نَافَقُواۚ وَق۪يلَ لَهُمْ تَعَالَوْا قَاتِلُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ اَوِ ادْفَعُواۜ قَالُوا لَوْ نَعْلَمُ قِتَالًا لَاتَّبَعْنَاكُمْۜ هُمْ لِلْكُفْرِ يَوْمَئِذٍ اَقْرَبُ مِنْهُمْ لِلْا۪يمَانِۚ يَقُولُونَ بِاَفْوَاهِهِمْ مَا لَيْسَ ف۪ي قُلُوبِهِمْۜ وَاللّٰهُ اَعْلَمُ بِمَا يَكْتُمُونَۚ (١٦٧)
167. Ҳамда мунофиқлик қилган кимсаларни билиш учун эди. Уларга: “Келинглар, Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ёки мудофаа қилинглар”, – дейилса, улар: “Агар уруш қилишни билганимизда, сизга эргашар эдик”, – деб баҳона айтардилар. Ўша куни улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Улар қалбларида бўлмаганни оғизлари билан айтардилар. Аллоҳ уларнинг қалбларида яширганларини жуда яхши билувчидир.
اَلَّذ۪ينَ قَالُوا لِاِخْوَانِهِمْ وَقَعَدُوا لَوْ اَطَاعُونَا مَا قُتِلُواۜ قُلْ فَادْرَؤُ۫ا عَنْ اَنْفُسِكُمُ الْمَوْتَ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (١٦٨)
168. Ўзлари жангга чиқмай ўтириб олиб, шаҳид биродарларига: “Агар бизга итоат қилганларида, ўлдирилмас эдилар”, – деб айтдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар гапингизда ростгўй бўлсангиз, унда ўлимни ўзингиздан даф қилиб кўринглар-чи?” – деб айтинг.
وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذ۪ينَ قُتِلُوا ف۪ي سَب۪يلِ اللّٰهِ اَمْوَاتًاۜ بَلْ اَحْيَٓاءٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَۙ (١٦٩)
169. Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни ҳаргиз ўликдирлар деб ҳисобламанг. Балки улар тирикдирлар ва Роббилари ҳузурида ризқлантирилмоқдалар.
فَرِح۪ينَ بِمَٓا اٰتٰيهُمُ اللّٰهُ مِنْ فَضْلِه۪ۙ وَيَسْتَبْشِرُونَ بِالَّذ۪ينَ لَمْ يَلْحَقُوا بِهِمْ مِنْ خَلْفِهِمْۙ اَلَّا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَۢ (١٧٠)
170. Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлардан хушнуддирлар. Ҳамда ҳали ортларидан етиб келмаган ҳаётдаги биродарларига охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва ғам-ташвиш ҳам чекмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.
يَسْتَبْشِرُونَ بِنِعْمَةٍ مِنَ اللّٰهِ وَفَضْلٍۙ وَاَنَّ اللّٰهَ لَا يُض۪يعُ اَجْرَ الْمُؤْمِن۪ينَۚۛ۟ (١٧١)
171. Шунингдек, улар Аллоҳдан келадиган неъмат ва фазлни ҳамда албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслиги ҳақида ҳам хушхабар бермоқдалар.
اَلَّذ۪ينَ اسْتَجَابُوا لِلّٰهِ وَالرَّسُولِ مِنْ بَعْدِ مَٓا اَصَابَهُمُ الْقَرْحُۜۛ لِلَّذ۪ينَ اَحْسَنُوا مِنْهُمْ وَاتَّقَوْا اَجْرٌ عَظ۪يمٌۚ (١٧٢)
172. Улар жангда жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Расулнинг чақириғига жавоб берганлардир. У кимсалардан яхшилик ва тақво қилганлар учун улкан ажрлар бордир.
اَلَّذ۪ينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ اِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ ا۪يمَانًاۗ وَقَالُوا حَسْبُنَا اللّٰهُ وَنِعْمَ الْوَك۪يلُ (١٧٣)
173. Баъзи одамлар уларга: “Оломон сизга қарши лашкар тўпладилар, энди улардан қўрқинглар”, – дейишганда, уларнинг бу гапи иймонни янада орттирди. Уларга қарата: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У энг яхши вакил!” – деб айтганлар.
فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللّٰهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُٓوءٌۙ وَاتَّبَعُوا رِضْوَانَ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ ذُو فَضْلٍ عَظ۪يمٍ (١٧٤)
174. Кейин улар Аллоҳдан буюк неъмат ва инъом билан ҳеч қандай ёмонликка дуч келмай қайтиб келдилар. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
اِنَّمَا ذٰلِكُمُ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ اَوْلِيَٓاءَهُۖ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَ (١٧٥)
175. Сизларни қўрқитмоқчи бўлган ўша шайтондир. У сизларни ўзининг мунофиқ дўстлари билан қўрқитмоқчи бўлади. Агар ҳақиқий мўминлардан бўлсангизлар, улардан қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар.
وَلَا يَحْزُنْكَ الَّذ۪ينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِۚ اِنَّهُمْ لَنْ يَضُرُّوا اللّٰهَ شَيْـًٔاۜ يُر۪يدُ اللّٰهُ اَلَّا يَجْعَلَ لَهُمْ حَظًّا فِي الْاٰخِرَةِۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظ۪يمٌ (١٧٦)
176. Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
اِنَّ الَّذ۪ينَ اشْتَرَوُا الْكُفْرَ بِالْا۪يمَانِ لَنْ يَضُرُّوا اللّٰهَ شَيْـًٔاۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (١٧٧)
177. Шубҳасиз, куфрни иймонга алмаштириб сотиб олганлар Аллоҳга ҳеч бир нарсада асло зарар етказа олмайдилар. Улар учун аламли азоб бордир.
وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذ۪ينَ كَفَرُٓوا اَنَّمَا نُمْل۪ي لَهُمْ خَيْرٌ لِاَنْفُسِهِمْۜ اِنَّمَا نُمْل۪ي لَهُمْ لِيَزْدَادُٓوا اِثْمًاۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُه۪ينٌ (١٧٨)
178. Куфр келтирган кимсалар уларга муҳлат бериб, тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ўйламасинлар. Дарҳақиқат, Биз уларга гуноҳлари кўпайиши учунгина муҳлат бериб турамиз. Охиратда улар учун хор қилувчи азоб бордир.
مَا كَانَ اللّٰهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِن۪ينَ عَلٰى مَٓا اَنْتُمْ عَلَيْهِ حَتّٰى يَم۪يزَ الْخَب۪يثَ مِنَ الطَّيِّبِۜ وَمَا كَانَ اللّٰهُ لِيُطْلِعَكُمْ عَلَى الْغَيْبِ وَلٰكِنَّ اللّٰهَ يَجْتَب۪ي مِنْ رُسُلِه۪ مَنْ يَشَٓاءُ فَاٰمِنُوا بِاللّٰهِ وَرُسُلِه۪ۚ وَاِنْ تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا فَلَكُمْ اَجْرٌ عَظ۪يمٌ (١٧٩)
179. Аллоҳ мўминларни покдан нопокни ажратмасдан, сизларни ҳозирги бу ҳолатда ташлаб қўймайди. Шунингдек, Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймади. Бироқ Аллоҳ Ўз Расулларидан хоҳлаган кишисини танлаб олади. Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улкан ажр бордир.
وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذ۪ينَ يَبْخَلُونَ بِمَٓا اٰتٰيهُمُ اللّٰهُ مِنْ فَضْلِه۪ هُوَ خَيْرًا لَهُمْۜ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَهُمْۜ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُوا بِه۪ يَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ وَلِلّٰهِ م۪يرَاثُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَب۪يرٌ۟ (١٨٠)
180. Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсаларни эҳсон қилмай зиқналик қиладиган кимсалар буни ўзларига яхшилик деб ўйламасинлар. Аксинча, бу улар учун ёмонликдир. Зиқналик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралади. Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳга оиддир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
لَقَدْ سَمِعَ اللّٰهُ قَوْلَ الَّذ۪ينَ قَالُٓوا اِنَّ اللّٰهَ فَق۪يرٌ وَنَحْنُ اَغْنِيَٓاءُۢ سَنَكْتُبُ مَا قَالُوا وَقَتْلَهُمُ الْاَنْبِيَٓاءَ بِغَيْرِ حَقٍّۙ وَنَقُولُ ذُوقُوا عَذَابَ الْحَر۪يقِ (١٨١)
181. Қасам бўлсинки, Аллоҳ уларнинг “Албатта, Аллоҳ фақир, биз эса боймиз”, – деган гапларини эшитди. Уларнинг бу айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз. Қиёмат кунида эса уларга: “Куйдурувчи жаҳаннамнинг азобини тотиб кўринглар”, – деб айтамиз.
ذٰلِكَ بِمَا قَدَّمَتْ اَيْد۪يكُمْ وَاَنَّ اللّٰهَ لَيْسَ بِظَلَّامٍ لِلْعَب۪يدِۚ (١٨٢)
182. Бу азоблар ўз қўлларингиз билан қилган гуноҳларингиз сабабидандир. Албатта, Аллоҳ бандалари учун зулм қилувчи эмасдир.
اَلَّذ۪ينَ قَالُٓوا اِنَّ اللّٰهَ عَهِدَ اِلَيْنَٓا اَلَّا نُؤْمِنَ لِرَسُولٍ حَتّٰى يَأْتِيَنَا بِقُرْبَانٍ تَأْكُلُهُ النَّارُۜ قُلْ قَدْ جَٓاءَكُمْ رُسُلٌ مِنْ قَبْل۪ي بِالْبَيِّنَاتِ وَبِالَّذ۪ي قُلْتُمْ فَلِمَ قَتَلْتُمُوهُمْ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (١٨٣)
183. Улар: “Бизга келтирган бир қурбонликни осмондан тушган бир олов уни еб қўймагунча ҳеч бир Расулга иймон келтирмаслигимиз ҳақида Аллоҳ Тавротда бизлардан аҳд олган”, – деб айтадилар. Эй Расулим, уларга: “Мендан олдин ҳам сизнинг аждодларингизга далиллар ва сизлар айтган қурбонлик каби мўъжизалар билан кўплаб пайғамбарлар келган эдилар. Хўш, агар гапларингизда ростгўй бўлсангизлар, нима учун уларни қатл этдингиз?!” – деб айтинг.
فَاِنْ كَذَّبُوكَ فَقَدْ كُذِّبَ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ جَٓاؤُ۫ بِالْبَيِّنَاتِ وَالزُّبُرِ وَالْكِتَابِ الْمُن۪يرِ (١٨٤)
184. Эй Расулим, агарда сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, ғамгин бўлманг, дарҳақиқат, сиздан олдин очиқ далиллар, саҳифалар ва нур тарқатувчи китоб келтирган Расуллар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар.
كُلُّ نَفْسٍ ذَٓائِقَةُ الْمَوْتِۜ وَاِنَّمَا تُوَفَّوْنَ اُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَاُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَۜ وَمَا الْحَيٰوةُ الدُّنْيَٓا اِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ (١٨٥)
185. Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
لَتُبْلَوُنَّ ف۪ٓي اَمْوَالِكُمْ وَاَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذ۪ينَ اَشْرَكُٓوا اَذًى كَث۪يرًاۜ وَاِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَاِنَّ ذٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْاُمُورِ (١٨٦)
186. Албатта, молу давлат ва жонларингиз билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан аввалги китоб берилган яҳудий ва насронийлар ва мушриклар томонидан кўплаб озор эшитасизлар. Агар мана шу ҳолларга сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, бу қилганларингиз ишларнинг муқаррарлигидандир.
وَاِذْ اَخَذَ اللّٰهُ م۪يثَاقَ الَّذ۪ينَ اُو۫تُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُۘ فَنَبَذُوهُ وَرَٓاءَ ظُهُورِهِمْ وَاشْتَرَوْا بِه۪ ثَمَنًا قَل۪يلًاۜ فَبِئْسَ مَا يَشْتَرُونَ (١٨٧)
187. Эй Расулим, Аллоҳ китоб берилган кимсалардан: “Албатта, у китобни одамларга, аниқ баён қилиб берасизлар ва уни ҳеч кимдан яширмайсизлар”, – деб аҳд олганини эсланг. Шундан кейин ҳам улар уни ортларига қараб улоқтирдилар ва уни ўткинчи дунё манфаатига алданиб арзимас баҳога сотдилар. Уларнинг бу қилаётган олди-сотдилари нақадар хунук иш эди.
لَا تَحْسَبَنَّ الَّذ۪ينَ يَفْرَحُونَ بِمَٓا اَتَوْا وَيُحِبُّونَ اَنْ يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِنَ الْعَذَابِۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (١٨٨)
188. Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
وَلِلّٰهِ مُلْكُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَاللّٰهُ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ۟ (١٨٩)
189. Осмонлар ва Ер юзидаги барча мавжудотнинг бошқаруви Аллоҳга оиддир. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
اِنَّ ف۪ي خَلْقِ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَاخْتِلَافِ الَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَاٰيَاتٍ لِاُو۬لِي الْاَلْبَابِۚ (١٩٠)
190. Шубҳасиз, осмонлару Ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун очиқ аломатлар бордир.
اَلَّذ۪ينَ يَذْكُرُونَ اللّٰهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلٰى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ ف۪ي خَلْقِ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۚ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هٰذَا بَاطِلًاۚ سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ (١٩١)
191. Улар Аллоҳни тик турганларида ҳам, ўтирган ҳолларида ҳам, ётганларида ҳам зикр қиладилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб: “Эй Роббимиз, Сен бу коинотни бекорга яратмагансан. Сен нуқсонлардан холисан ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.
Изоҳ: Мусулмон одам имкониятига қараб аввало намозларни тик ҳолда, ўтириб, унга ҳам ожиз бўлсалар, ётган ҳолда имо-ишора билан ўқийверади. Ақл эгаси ҳар қандай ҳолатда Аллоҳни ёд этиши, дуо ва илтижо қилиши, тасбеҳ айтиши зарур деб тушуниш мумкин.
رَبَّنَٓا اِنَّكَ مَنْ تُدْخِلِ النَّارَ فَقَدْ اَخْزَيْتَهُۜ وَمَا لِلظَّالِم۪ينَ مِنْ اَنْصَارٍ (١٩٢)
192. Эй Роббимиз, Сен кимни дўзахга киритсанг, албатта, уни хор қилган бўласан. Золимларга эса азобдан қутулишлари учун ёрдамчилар бўлмайди.
رَبَّنَٓا اِنَّنَا سَمِعْنَا مُنَادِيًا يُنَاد۪ي لِلْا۪يمَانِ اَنْ اٰمِنُوا بِرَبِّكُمْ فَاٰمَنَّاۗ رَبَّنَا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَكَفِّرْ عَنَّا سَيِّـَٔاتِنَا وَتَوَفَّنَا مَعَ الْاَبْرَارِۚ (١٩٣)
193. Эй Роббимиз, ҳақиқатан, ҳам биз “Роббингизга иймон келтиринг!” деб иймонга чорлаётган даъватчи пайғамбарнинг нидосини эшитдик ва дарҳол иймон келтирдик. Эй Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин, ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда солиҳ ва яхши бандаларинг қаторида жонимизни олгин.
رَبَّنَا وَاٰتِنَا مَا وَعَدْتَنَا عَلٰى رُسُلِكَ وَلَا تُخْزِنَا يَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ اِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْم۪يعَادَ (١٩٤)
194. Эй Роббимиз, бизга расулларинг орқали ваъда қилганингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Дарҳақиқат, Сен ҳеч қачон ваъдангга хилоф қилмайсан.
فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ اَنّ۪ي لَٓا اُض۪يعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِنْكُمْ مِنْ ذَكَرٍ اَوْ اُنْثٰىۚ بَعْضُكُمْ مِنْ بَعْضٍۚ فَالَّذ۪ينَ هَاجَرُوا وَاُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ وَاُو۫ذُوا ف۪ي سَب۪يل۪ي وَقَاتَلُوا وَقُتِلُوا لَاُكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّـَٔاتِهِمْ وَلَاُدْخِلَنَّهُمْ جَنَّاتٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُۚ ثَوَابًا مِنْ عِنْدِ اللّٰهِۜ وَاللّٰهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الثَّوَابِ (١٩٥)
195. Роббилари уларнинг дуоларига ижобат қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлардан хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин хайрли иш қилганларнинг амалини зое кетказмайман. Зеро, сизлар бир-бирингиздан дунёга келгандирсизлар. Юртларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувиб чиқарилган, Менинг йўлимда азиятлар чеккан ҳамда жанг қилиб, ўлдирилганларнинг гуноҳларини, албатта, ўчираман. Албатта, уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман”, – дейди. Булар Аллоҳ ҳузуридан бир мукофотдир. Зеро, мукофотларнинг энг чиройлиси Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Изоҳ: Мўминнинг қилган ҳар бир хайрли ишларининг савоби, албатта, ато қилинади. Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Нима учун Аллоҳ таоло ҳижрат қилган эркакларни мақтайверади, лекин аёлларни мақтамайди?” – деб сўраганларида шу оят нозил қилинган.
لَا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا فِي الْبِلَادِۜ (١٩٦)
196. Кофир кимсаларнинг юртма-юрт, шаҳарларда кезиб юришлари сизни алдаб қўймасин.
مَتَاعٌ قَل۪يلٌ ثُمَّ مَأْوٰيهُمْ جَهَنَّمُۜ وَبِئْسَ الْمِهَادُ (١٩٧)
197. Булар арзимас бир ўткинчи завқ, холос. Охирида уларнинг борадиган жойлари жаҳаннамдир. У нақадар ҳам ёмон макон!
لٰكِنِ الَّذ۪ينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُ خَالِد۪ينَ ف۪يهَا نُزُلًا مِنْ عِنْدِ اللّٰهِۜ وَمَا عِنْدَ اللّٰهِ خَيْرٌ لِلْاَبْرَارِ (١٩٨)
198. Лекин Роббиларидан қўрққан тақводор кимсалар учун эса тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннат боғлари тайёрланган бўлиб, улар у ерда абадий қолувчидирлар. Бу Аллоҳ тарафидан берилган зиёфатдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги неъматлар солиҳ бандалар учун ҳаммасидан ҳам афзалдир.
وَاِنَّ مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ لَمَنْ يُؤْمِنُ بِاللّٰهِ وَمَٓا اُنْزِلَ اِلَيْكُمْ وَمَٓا اُنْزِلَ اِلَيْهِمْ خَاشِع۪ينَ لِلّٰهِۙ لَا يَشْتَرُونَ بِاٰيَاتِ اللّٰهِ ثَمَنًا قَل۪يلًاۜ اُو۬لٰٓئِكَ لَهُمْ اَجْرُهُمْ عِنْدَ رَبِّهِمْۜ اِنَّ اللّٰهَ سَر۪يعُ الْحِسَابِ (١٩٩)
199. Шунингдек, албатта, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлардан ҳам Аллоҳга, сизларга нозил қилинган китобга ва ўзларига нозил қилинганларга Аллоҳга бош эккан ҳолларида иймон келтирувчи, Аллоҳнинг оятларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор. Ана ўшалар учун ҳам Роббилари ҳузурида ажрлари бордир. Албатта, Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللّٰهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (٢٠٠)
200. Эй иймон келтирганлар, мусибатларга сабр қилинглар, сабрда бардавом бўлинглар ва Аллоҳ йўлида бел боғлаб туринглар. Ҳамда Аллоҳдан қўрқинглар, шояд, шунда нажот топсангиз.

