ИНШИҚОҚ СУРАСИ

Иншиқоқ сураси 25 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи ўзининг “Изас самааун шаққот” оятидан олинган. “Иншиқоқ” сўзи араб тилида “ёрилиш” деган маънони ифода қилади. Мазкур оятда эса қиёмат куни осмоннинг ёрилиши ҳақида сўз кетмоқда.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

اِذَا السَّمَٓاءُ انْشَقَّتْۙ (١)

1. Вақтики, осмон ёрилганда,

وَاَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْۙ (٢)

2. Бу билан осмон ўз Роббисининг амрига қулоқ тутди ва шу амрга лойиқ топилди.

وَاِذَا الْاَرْضُ مُدَّتْۙ (٣)

3. Шунингдек, Ер чўзилганда,

وَاَلْقَتْ مَا ف۪يهَا وَتَخَلَّتْۙ (٤)

4. У ўз ичидаги жасадларни чиқариб ташлаб, бўшаб қолганда,

وَاَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْۜ (٥)

5. Бу билан у Роббиси амрига қулоқ тутди ва шу амрга лойиқ топилди. Энди ҳар бир инсон Аллоҳга ҳисобот беради.

يَٓا اَيُّهَا الْاِنْسَانُ اِنَّكَ كَادِحٌ اِلٰى رَبِّكَ كَدْحًا فَمُلَاق۪يهِۚ (٦)

6. Эй инсон, албатта, сен машаққатлар чекиб Роббингга борувчисан, бас, сўнгра У Зотга йўлиқувчисан.

فَاَمَّا مَنْ اُو۫تِيَ كِتَابَهُ بِيَم۪ينِه۪ۙ (٧)

7. Бас, кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса,

فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَس۪يرًاۙ (٨)

8. Бас, у осонгина ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинади.

وَيَنْقَلِبُ اِلٰٓى اَهْلِه۪ مَسْرُورًاۜ (٩)

9. Жанннатдаги аҳли оиласига хурсанд ҳолда қайтади.

وَاَمَّا مَنْ اُو۫تِيَ كِتَابَهُ وَرَٓاءَ ظَهْرِه۪ۙ (١٠)

10. Аммо кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,

فَسَوْفَ يَدْعُو ثُبُورًاۙ (١١)

11. Бас, ўзига ҳалокатни чақиради.

وَيَصْلٰى سَع۪يرًاۜ (١٢)

12. Кейин дўзахга кириб тобланади.

اِنَّهُ كَانَ ف۪ٓي اَهْلِه۪ مَسْرُورًا (١٣)

13. Дарвоқе, у дунёдалик пайтида аҳли оиласида хурсанд эди,

اِنَّهُ ظَنَّ اَنْ لَنْ يَحُورَۚۛ (١٤)

14. Ўзини ҳеч қачон Аллоҳ ҳузурига қайтмасман деб ўйлар эди.

بَلٰىۚۛ اِنَّ رَبَّهُ كَانَ بِه۪ بَص۪يرًاۜ (١٥)

15. Йўқ! Роббиси уни, шубҳасиз, кўриб турувчи эди.

فَلَٓا اُقْسِمُ بِالشَّفَقِۙ (١٦)

16. Бас, қуёш ботаётган пайтдаги шафаққа қасам ичаман,

وَالَّيْلِ وَمَا وَسَقَۙ (١٧)

17. Тун ва у ўраб олган нарсалар билан қасам ичаман.

وَالْقَمَرِ اِذَا اتَّسَقَۙ (١٨)

18. Ҳамда тўлин ойга қасам бўлсин.

لَتَرْكَبُنَّ طَبَقًا عَنْ طَبَقٍۜ (١٩)

19. Албатта сизлар босқичма-босқич миниб яшаб келасизлар!

فَمَا لَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَۙ (٢٠)

20. Бас, нима учун улар иймон келтирмайдилар?!

وَاِذَا قُرِئَ عَلَيْهِمُ الْقُرْاٰنُ لَا يَسْجُدُونَۜ (٢١)

21. Уларга Қуръон қироат қилинганда, Аллоҳга сажда қилмайдилар?!

Изоҳ: Сажда ояти

بَلِ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا يُكَذِّبُونَۘ (٢٢)

22. Аксинча, куфр келтирганлар буларни ёлғонга чиқарадилар.

وَاللّٰهُ اَعْلَمُ بِمَا يُوعُونَۘ (٢٣)

23. Аллоҳ эса улар ичларида беркитиб юрган нарсаларини яхши билувчидир.

فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ اَل۪يمٍۙ (٢٤)

24. Бас, эй Муҳаммад, уларга аламли азобхушхабарини беринг!

اِلَّا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ اَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍ (٢٥)

25. Аммо иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар учун битмас-туганмас мукофот бордир.