ЗАЛЗАЛА СУРАСИ

Залзала сураси 8 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Ушбу суранинг исми ҳам унинг биринчи оятидан олинган. “Залзала” – зилзила деганидир. Сурада қиёмат қоим бўлгандаги улкан зилзила ҳақида сўз кетади.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

اِذَا زُلْزِلَتِ الْاَرْضُ زِلْزَالَهَاۙ (١)

1. Қачонки, Ер ўзининг даҳшатли зилзиласи билан ларзага келганда,

وَاَخْرَجَتِ الْاَرْضُ اَثْقَالَهَاۙ (٢)

2. Ер ўз қаъридаги юкларини юзага чиқариб ташлаганида,

وَقَالَ الْاِنْسَانُ مَا لَهَاۚ (٣)

3. Инсон даҳшатга тушиб: “Унга нима бўлди экан?” – деб қолганида,

يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ اَخْبَارَهَاۙ (٤)

4. Ана ўша кунда Ер ўз хабарларини айтиб беради.

Изоҳ: Оятдаги Ернинг хабарлари унинг устида юрган бандаларнинг қилмишларидир.

بِاَنَّ رَبَّكَ اَوْحٰى لَهَاۜ (٥)

5. Роббингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини айтади.

يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ اَشْتَاتًاۙ لِيُرَوْا اَعْمَالَهُمْۜ (٦)

6. Ўша кунда одамлар, уларга қилиб ўтган амалларини кўрсатилиши учун алоҳида-алоҳида бўлиб чиқиб келадилар.

فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۜ (٧)

7. Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, қиёмат куни уни кўради.

وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ (٨)

8. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўради.