ИНФИТОР СУРАСИ

Инфитор сураси 19 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи ўзининг биринчи оятидаги “инфаторот” сўзидан олинган бўлиб, бу сўз “ёрилиш” деган маънони англатади.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

اِذَا السَّمَٓاءُ انْفَطَرَتْۙ (١)

1. Вақтики осмон ёрилганида,

وَاِذَا الْكَوَاكِبُ انْتَثَرَتْۙ (٢)

2. Юлдузлар ҳар тарафга сочилганида

وَاِذَا الْبِحَارُ فُجِّرَتْۙ (٣)

3. Денгизлар портлатилганида,

وَاِذَا الْقُبُورُ بُعْثِرَتْۙ (٤)

4. Қабрлар ағдарилганида,

عَلِمَتْ نَفْسٌ مَا قَدَّمَتْ وَاَخَّرَتْۜ (٥)

5. Ҳар бир жон ўзи дунёда қилиб ўтган ва қолдирган барча нарсаларни билади!

يَٓا اَيُّهَا الْاِنْسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَر۪يمِۙ (٦)

6. Эй инсон, сени карамли Роббинг хусусида ибодат қилма деб нима алдаб қўйди?!

اَلَّذ۪ي خَلَقَكَ فَسَوّٰيكَ فَعَدَلَكَۙ (٧)

7. У сени яратиб, сўнг барча аъзоларингни тиклаб, сўнг қоматингни рост қилиб қўйган Зот-ку!

ف۪ٓي اَيِّ صُورَةٍ مَا شَٓاءَ رَكَّبَكَۜ (٨)

8. У сени Ўзи қайси суратни хоҳлаган бўлса ўша суратда таркиб топтирди-ку!

كَلَّا بَلْ تُكَذِّبُونَ بِالدّ۪ينِۙ (٩)

9. Йўқ, балки, сизлар жазо кунини ёлғонга чиқармоқдасизлар.

وَاِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظ۪ينَۙ (١٠)

10. Ҳолбуки, устингизда ҳар бир ишингизни сақлаб борувчи фаришталар бор.

كِرَامًا كَاتِب۪ينَۙ (١١)

11. Улар муҳтарам котиб зотлардир.

يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ (١٢)

12. Улар сизлар қилаётган барча ишларни биладилар.

اِنَّ الْاَبْرَارَ لَف۪ي نَع۪يمٍۚ (١٣)

13. Албатта, яхшилар неъматдадирлар.

وَاِنَّ الْفُجَّارَ لَف۪ي جَح۪يمٍۚ (١٤)

14. Фожирлар эса дўзахдадирлар.

يَصْلَوْنَهَا يَوْمَ الدّ۪ينِ (١٥)

15. Улар унда жазо кунида тобланадилар.

وَمَا هُمْ عَنْهَا بِغَٓائِب۪ينَۜ (١٦)

16. Ундан ғойиб бўлувчи эмаслар.

وَمَٓا اَدْرٰيكَ مَا يَوْمُ الدّ۪ينِۙ (١٧)

17. Эй Муҳаммад, жазо куни нима эканини сизга нима билдирди?!

ثُمَّ مَٓا اَدْرٰيكَ مَا يَوْمُ الدّ۪ينِۜ (١٨)

18. Сўнгра яна жазо куни нима эканини сизга нима билдирди?!

يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌ لِنَفْسٍ شَيْـًٔاۜ وَالْاَمْرُ يَوْمَئِذٍ لِلّٰهِ (١٩)

19. У кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик бўлмайди. У куни барча иш Аллоҳникидир.