ФУРҚОН СУРАСИ
Фурқон сураси 77 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Сурага унинг биринчи оятида келган “фурқон” сўзи ном қилиб олинган бўлиб, “фарқловчи”, “ажратувчи” деган маъноларни англатади. Шунингдек, у Қуръони Каримнинг исмларидан бири саналади. Чунки Қуръон ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни, тўғри билан нотўғрини фарқловчи, ажратувчидир.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
تَبَارَكَ الَّذ۪ي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلٰى عَبْدِه۪ لِيَكُونَ لِلْعَالَم۪ينَ نَذ۪يرًاۙ (١)
1. Оламларга дўзах азобидан огоҳлантирувчи бўлиши учун бандаси Муҳаммадга Фурқонни нозил қилган Зот баракатли ва улуғдир.
Изоҳ: Оятдаги “Фурқон” Қуръони каримдир. Фурқон сўзи луғатда “ажратувчи”, “фарқловчи” деган маъноларни англатади. Чунки Қуръон ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни, тўғри билан нотўғрини фарқловчи ва ажратувчидир. Шунингдек, у Қуръони Каримнинг исмларидан бири саналади.
اَلَّذ۪ي لَهُ مُلْكُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَلَمْ يَتَّخِذْ وَلَدًا وَلَمْ يَكُنْ لَهُ شَر۪يكٌ فِي الْمُلْكِ وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ فَقَدَّرَهُ تَقْد۪يرًا (٢)
2. У осмонлар ва Ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани аниқ миқдорда ўлчаб яратган Зотдир.
وَاتَّخَذُوا مِنْ دُونِه۪ٓ اٰلِهَةً لَا يَخْلُقُونَ شَيْـًٔا وَهُمْ يُخْلَقُونَ وَلَا يَمْلِكُونَ لِاَنْفُسِهِمْ ضَرًّا وَلَا نَفْعًا وَلَا يَمْلِكُونَ مَوْتًا وَلَا حَيٰوةً وَلَا نُشُورًا (٣)
3. Мушриклар эса Уни қўйиб, бирор нарса ярата олмайдиган, аксинча, ўзлари яралувчи бўлган, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам беришга эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган сохта илоҳларни қилиб унга сиғиндилар.
وَقَالَ الَّذ۪ينَ كَفَرُٓوا اِنْ هٰذَٓا اِلَّٓا اِفْكٌۨ افْتَرٰيهُ وَاَعَانَهُ عَلَيْهِ قَوْمٌ اٰخَرُونَۚۛ فَقَدْ جَٓاؤُ۫ ظُلْمًا وَزُورًاۚۛ (٤)
4. Куфр келтирган кимсалар: “Бу Қуръон фақат Муҳаммад уни тўқиб олган бир уйдирмадир. Бу ишда унга бошқа қавмлар ёрдам берганлар”, – дедилар. Дарҳақиқат улар бу сўзлари билан зулм ва ёлғон келтирдилар.
وَقَالُٓوا اَسَاط۪يرُ الْاَوَّل۪ينَ اكْتَتَبَهَا فَهِيَ تُمْلٰى عَلَيْهِ بُكْرَةً وَاَص۪يلًا (٥)
5. Яна улар: “Бу аввалгиларнинг афсоналаридир, Муҳаммад уларни ёздириб олган. Бас, бу афсоналар унга эртаю кеч ўқиб берилади”, – дедилар.
قُلْ اَنْزَلَهُ الَّذ۪ي يَعْلَمُ السِّرَّ فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ اِنَّهُ كَانَ غَفُورًا رَح۪يمًا (٦)
6. Эй Расулим, уларга: “Бу Қуръонни осмонлар ва Ердаги барча сирни биладиган Зот нозил қилган. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир”, – деб айтинг.
وَقَالُوا مَا لِهٰذَا الرَّسُولِ يَأْكُلُ الطَّعَامَ وَيَمْش۪ي فِي الْاَسْوَاقِۜ لَوْلَٓا اُنْزِلَ اِلَيْهِ مَلَكٌ فَيَكُونَ مَعَهُ نَذ۪يرًاۙ (٧)
7. Улар яна масхара қилиб: “Бу қандай пайғамбар бўлдики, оддий одамлардек таом ейди ва бозорларда юради?! Унга пайғамбарлигини тасдиқлайдиган бирор фаришта осмондан туширилиб, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлса эди?!” – дейдилар.
اَوْ يُلْقٰٓى اِلَيْهِ كَنْزٌ اَوْ تَكُونُ لَهُ جَنَّةٌ يَأْكُلُ مِنْهَاۜ وَقَالَ الظَّالِمُونَ اِنْ تَتَّبِعُونَ اِلَّا رَجُلًا مَسْحُورًا (٨)
8. Улар яна: “Ёки унга осмондан эҳтиёжи учун хазина ташланса ёхуд унинг учун бир боғ бўлиб, ундан тановул қилса эди”, – деб айтадилар. Золимлар мўминларга қарата: “Сизлар фақат бир сеҳрланган кишига эргашмоқдасиз”, – дедилар.
اُنْظُرْ كَيْفَ ضَرَبُوا لَكَ الْاَمْثَالَ فَضَلُّوا فَلَا يَسْتَط۪يعُونَ سَب۪يلًا۟ (٩)
9. Эй Муҳаммад, сизга қандай мисоллар келтиришганига назар солинг. Бас, улар ҳақ йўлдан оздилар. Энди, тўғри йўл топишга кучлари етмайди.
تَبَارَكَ الَّذ۪ٓي اِنْ شَٓاءَ جَعَلَ لَكَ خَيْرًا مِنْ ذٰلِكَ جَنَّاتٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُۙ وَيَجْعَلْ لَكَ قُصُورًا (١٠)
10. Агар истаса, сизга шу дунёдаёқ улар айтган нарсалардан яхшироғини, тагидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва сиз учун қасрлар қилиб бера оладиган Зот улуғдир.
بَلْ كَذَّبُوا بِالسَّاعَةِ وَاَعْتَدْنَا لِمَنْ كَذَّبَ بِالسَّاعَةِ سَع۪يرًاۚ (١١)
11. Йўқ, улар қиёмат соатини ёлғонга чиқардилар. Биз эса қиёматни ёлғонга чиқарганлари учун дўзахни тайёрлаб қўйганмиз.
اِذَا رَاَتْهُمْ مِنْ مَكَانٍ بَع۪يدٍ سَمِعُوا لَهَا تَغَيُّظًا وَزَف۪يرًا (١٢)
12. Дўзах уларни узоқдан кўриши билан золимлар унинг ғазабли қайнашини ва даҳшатли шовқинини эшитадилар.
وَاِذَٓا اُلْقُوا مِنْهَا مَكَانًا ضَيِّقًا مُقَرَّن۪ينَ دَعَوْا هُنَالِكَ ثُبُورًاۜ (١٣)
13. Қачонки, кишанланган ҳолларида унинг тор жойига ташланганларида, ўша жойда ўзларига ўлим тилаб қоладилар.
لَا تَدْعُوا الْيَوْمَ ثُبُورًا وَاحِدًا وَادْعُوا ثُبُورًا كَث۪يرًا (١٤)
14. Шунда уларга: “Сиз бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимни истанглар”, – дейилади.
قُلْ اَذٰلِكَ خَيْرٌ اَمْ جَنَّةُ الْخُلْدِ الَّت۪ي وُعِدَ الْمُتَّقُونَۜ كَانَتْ لَهُمْ جَزَٓاءً وَمَص۪يرًا (١٥)
15. Эй Муҳаммад, уларга: “Қани, мана шу дўзах яхшими ёки тақводорларга мукофот ва қайтиш жойи бўлиб, уларга ваъда қилинган абадийлик жаннатими?!” деб айтинг.
لَهُمْ ف۪يهَا مَا يَشَٓاؤُ۫نَ خَالِد۪ينَۜ كَانَ عَلٰى رَبِّكَ وَعْدًا مَسْؤُ۫لًا (١٦)
16. Улар учун у ерда мангу қолувчи ҳолларида, истаган нарсалари бордир. Бу Роббингиз зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ فَيَقُولُ ءَاَنْتُمْ اَضْلَلْتُمْ عِبَاد۪ي هٰٓؤُ۬لَٓاءِ اَمْ هُمْ ضَلُّوا السَّب۪يلَۜ (١٧)
17. У кунда Роббингиз мушрикларни ҳам, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам жамлаб уларга: “Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизми ёки ўзлари йўлдан оздиларми?” дейди.
قَالُوا سُبْحَانَكَ مَا كَانَ يَنْبَغ۪ي لَنَٓا اَنْ نَتَّخِذَ مِنْ دُونِكَ مِنْ اَوْلِيَٓاءَ وَلٰكِنْ مَتَّعْتَهُمْ وَاٰبَٓاءَهُمْ حَتّٰى نَسُوا الذِّكْرَۚ وَكَانُوا قَوْمًا بُورًا (١٨)
18. Шунда улар: “Эй пок Роббимиз, бизлар учун Сендан ўзга дўстлар тутиш мумкин эмас эди. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини дунёда турли неъматлар билан баҳраманд қилиб қўйдинки, ҳатто улар Сени эслашни ҳам унутдилар ва ҳалокатга учраган қавм бўлдилар.
فَقَدْ كَذَّبُوكُمْ بِمَا تَقُولُونَۙ فَمَا تَسْتَط۪يعُونَ صَرْفًا وَلَا نَصْرًاۚ وَمَنْ يَظْلِمْ مِنْكُمْ نُذِقْهُ عَذَابًا كَب۪يرًا (١٩)
19. Мана, сизлар уни “илоҳ” деб сиғинган бутларингиз айтаётган гапларингизни ёлғонга чиқардилар. Энди, азобдан қутулишга ҳам, бир-бирингизга ёрдам қилишга ҳам қодир эмассиз. Сизлардан ким зулм қилса, унга катта азобни тоттирамиз.
وَمَٓا اَرْسَلْنَا قَبْلَكَ مِنَ الْمُرْسَل۪ينَ اِلَّٓا اِنَّهُمْ لَيَأْكُلُونَ الطَّعَامَ وَيَمْشُونَ فِي الْاَسْوَاقِۜ وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةًۜ اَتَصْبِرُونَۚ وَكَانَ رَبُّكَ بَص۪يرًا۟ (٢٠)
20. Эй Муҳаммад, сиздан олдинги Биз юборган барча пайғамбарлар ҳам, албатта, одамлардек таом еб, бозорларда юрар эдилар. Биз баъзиларингизни баъзиларингиз учун синов қилиб қўйдик, қани, бу синовларга сабр қила олармикинсиз? Роббингиз эса барчасини кўриб турувчи Зотдир.
وَقَالَ الَّذ۪ينَ لَا يَرْجُونَ لِقَٓاءَنَا لَوْلَٓا اُنْزِلَ عَلَيْنَا الْمَلٰٓئِكَةُ اَوْ نَرٰى رَبَّنَاۜ لَقَدِ اسْتَكْبَرُوا ف۪ٓي اَنْفُسِهِمْ وَعَتَوْ عُتُوًّا كَب۪يرًا (٢١)
21. Бизга дуч келишни умид қилмайдиганлар: “Бизга пайғамбар ўрнига фаришталар туширилса эди ёки биз Роббимизни кўзларимиз билан кўрсак эдик”, – дейдилар. Дарҳақиқат, улар ҳаддан ошдилар ва жуда катта кетдилар.
يَوْمَ يَرَوْنَ الْمَلٰٓئِكَةَ لَا بُشْرٰى يَوْمَئِذٍ لِلْمُجْرِم۪ينَ وَيَقُولُونَ حِجْرًا مَحْجُورًا (٢٢)
22. Улар фаришталарни кўрадиган қиёмат кунида жиноятчилар учун у кун ҳеч қандай хушхабар йўқдир. Фаришталар уларга: “Сизларга хушхабар бутунлай ҳаромдир”, – дейдилар.
وَقَدِمْنَٓا اِلٰى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَٓاءً مَنْثُورًا (٢٣)
23. Шундоқ ҳам Биз улар қилган ҳар бир амалнинг олдига ўтиб, уни сочилган тўзон каби қилиб қўйган бўламиз.
Изоҳ: Оятдаги “сочилган тўзон”нинг маъноси қуйидагича: Исломий ақидага кўра, Аллоҳга иймон келтирмасдан туриб қилинган ёки ягона Аллоҳни кўзламасдан хўжакўрсинга қилинган ҳар қандай яхши амал ҳам худди ҳавода учиб юрган чанг-тўзон каби фойдасиздир, яхши ном чиқариш учун риёкорлик билан қилинган ишларда эгалари учун қиёмат кунида бирон ажру-мукофот бўлмайди.
اَصْحَابُ الْجَنَّةِ يَوْمَئِذٍ خَيْرٌ مُسْتَقَرًّا وَاَحْسَنُ مَق۪يلًا (٢٤)
24. Жаннат аҳллари эса у кунда энг яхши маскан ва энг чиройли оромгоҳларда бўладилар.
وَيَوْمَ تَشَقَّقُ السَّمَٓاءُ بِالْغَمَامِ وَنُزِّلَ الْمَلٰٓئِكَةُ تَنْز۪يلًا (٢٥)
25. У кунда булутли осмон ёрилиб, фаришталар ер юзига тушириладилар.
اَلْمُلْكُ يَوْمَئِذٍۨ الْحَقُّ لِلرَّحْمٰنِۜ وَكَانَ يَوْمًا عَلَى الْكَافِر۪ينَ عَس۪يرًا (٢٦)
26. Ўша кунда ҳақ подшоҳлик ёлғиз Раҳмон учундир. У кофирларга жуда қийин бўлган кундир.
وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلٰى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَن۪ي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَب۪يلًا (٢٧)
27. У кунда золим ўз қўлларини тишлаб надоматда: “Эҳ, қани, эди, мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди”, – дейди.
يَا وَيْلَتٰى لَيْتَن۪ي لَمْ اَتَّخِذْ فُلَانًا خَل۪يلًا (٢٨)
28. Ҳолимга вой, қани, эди фалончини дўст қилиб олмаганимда!
لَقَدْ اَضَلَّن۪ي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ اِذْ جَٓاءَن۪يۜ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْاِنْسَانِ خَذُولًا (٢٩)
29. Аниқки, менга эслатма келганидан кейин ўша фалончи мени йўлдан оздирди. У кунда шайтон ўзига эргашган барча инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир.
Изоҳ: Ушбу оятлардаги “золим” Ақаба ибн Абу Муъайт, фалончи эса Убай ибн Халафдир. Ақаба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларини қабул қилиб, Исломга кирганидан сўнг ўша дўсти Убай уни йўлдан оздириб, васвасага солиши оқибатида муртад бўлиб, диндан чиқади. Оятларда Аллоҳ таоло ана шундай шайтонларнинг васвасаларига учиб, ўз динларидан воз кечадиган золимларнинг қиёмат кунидаги аҳволини тасвирлайди ва шайтонлар унга охиратда бирон ёрдам бермаслигини таъкидлайди.
وَقَالَ الرَّسُولُ يَا رَبِّ اِنَّ قَوْمِي اتَّخَذُوا هٰذَا الْقُرْاٰنَ مَهْجُورًا (٣٠)
30. Пайғамбар: “Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг қавмим бу Қуръонни тарк қилдилар”, – деди.
وَكَذٰلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا مِنَ الْمُجْرِم۪ينَۜ وَكَفٰى بِرَبِّكَ هَادِيًا وَنَص۪يرًا (٣١)
31. Биз сиздан олдинги ҳар бир пайғамбар учун ҳам жиноятчи кимсалардан мана шундай душманлар қилганмиз. Ҳидоят қилувчи ва ёрдамчиликка Роббингизнинг Ўзи кифоядир.
وَقَالَ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا لَوْلَا نُزِّلَ عَلَيْهِ الْقُرْاٰنُ جُمْلَةً وَاحِدَةًۚ كَذٰلِكَ لِنُثَبِّتَ بِه۪ فُؤٰادَكَ وَرَتَّلْنَاهُ تَرْت۪يلًا (٣٢)
32. Куфр келтирган кимсалар: “Муҳаммадга Қуръон яхлит бир тўплам ҳолида нозил қилинса бўлмасмиди?” – дейдилар. Эй Муҳаммад, қалбингизни бу Қуръон билан собит қилиш учун шундай қилдик. Ҳамда уни бўлиб-бўлиб тартил билан баён қилдик.
وَلَا يَأْتُونَكَ بِمَثَلٍ اِلَّا جِئْنَاكَ بِالْحَقِّ وَاَحْسَنَ تَفْس۪يرًاۜ (٣٣)
33. Улар сизга Қуръонни айблаш учун бирор масал келтирсалар, албатта, Биз сизга ҳақ жавобни ва энг чиройли шарҳни келтириб қўйдик.
اَلَّذ۪ينَ يُحْشَرُونَ عَلٰى وُجُوهِهِمْ اِلٰى جَهَنَّمَۙ اُو۬لٰٓئِكَ شَرٌّ مَكَانًا وَاَضَلُّ سَب۪يلًا۟ (٣٤)
34. Улар жаҳаннам томон юзтубан ҳолларида тўпланадилар. Ана ўшалар маконлари энг ёмон ва бутунлай йўлларидан адашган кимсалардир.
وَلَقَدْ اٰتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَجَعَلْنَا مَعَهُٓ اَخَاهُ هٰرُونَ وَز۪يرًاۚ (٣٥)
35. Ҳақиқатан, Биз Мусога китоб бердик ва биродари Ҳорунни унга ёрдамчи қилдик.
فَقُلْنَا اذْهَبَٓا اِلَى الْقَوْمِ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَاۜ فَدَمَّرْنَاهُمْ تَدْم۪يرًاۜ (٣٦)
36. Сўнгра уларга: “Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган фиръавн қавмига боринглар”, – дедик. Улар куфрларидан қайтмагач уларни денгизга ғарқ қилиб қириб юбордик.
وَقَوْمَ نُوحٍ لَمَّا كَذَّبُوا الرُّسُلَ اَغْرَقْنَاهُمْ وَجَعَلْنَاهُمْ لِلنَّاسِ اٰيَةًۜ وَاَعْتَدْنَا لِلظَّالِم۪ينَ عَذَابًا اَل۪يمًاۚ (٣٧)
37. Пайғамбарларини инкор қилган Нуҳ қавмини ҳам тўфонда ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун ибрат қилиб қўйдик. Шу билан бирга, бундай золимлар учун охиратда ҳам аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
وَعَادًا وَثَمُودَا۬ وَاَصْحَابَ الرَّسِّ وَقُرُونًا بَيْنَ ذٰلِكَ كَث۪يرًا (٣٨)
38. Од, Самуд қабилаларини ва қудуқ эгаларини ҳамда шу орада яшаб ўтган кўплаб наслларни ҳам ҳалок қилдик.
Изоҳ: Оятда келган “қудуқ эгалари” деганда Шуъайб пайғамбар алаҳиссаломнинг ҳалокатга учраган қавми кўзда тутилган.
وَكُلًّا ضَرَبْنَا لَهُ الْاَمْثَالَۘ وَكُلًّا تَبَّرْنَا تَتْب۪يرًا (٣٩)
39. Барчаларига турли масаллар келтирдик ва иймонга келмаганлари учун барчаларини бутунлай йўқ қилиб юбордик.
وَلَقَدْ اَتَوْا عَلَى الْقَرْيَةِ الَّت۪ٓي اُمْطِرَتْ مَطَرَ السَّوْءِۜ اَفَلَمْ يَكُونُوا يَرَوْنَهَاۚ بَلْ كَانُوا لَا يَرْجُونَ نُشُورًا (٤٠)
40. Аниқки, улар сафар чоғларида ёмон тошли ёмғир ёғдирилган шаҳардан ўтгандирлар. Ахир, уни кўриб ибрат олмаганмилар?! Йўқ, улар қайта тирилишга умид қилмайдиган кимсалардир.
وَاِذَا رَاَوْكَ اِنْ يَتَّخِذُونَكَ اِلَّا هُزُوًاۜ اَهٰذَا الَّذ۪ي بَعَثَ اللّٰهُ رَسُولًا (٤١)
41. Эй Муҳаммад, қачонки, улар сизни кўрсалар: “Аллоҳ мана шу одамни пайғамбар қилиб юбордими?!” деб масхара қиладилар.
اِنْ كَادَ لَيُضِلُّنَا عَنْ اٰلِهَتِنَا لَوْلَٓا اَنْ صَبَرْنَا عَلَيْهَاۜ وَسَوْفَ يَعْلَمُونَ ح۪ينَ يَرَوْنَ الْعَذَابَ مَنْ اَضَلُّ سَب۪يلًا (٤٢)
42. Яна улар: “Агар чидаб қаттиқ турмаганимизда, чиндан ҳам у бизларни илоҳларимиздан оздиришига оз қолди”, – дейдилар. Яқинда, аламли азобни кўрган пайтларида ким йўлдан адашганроқ эканини билиб оладилар.
اَرَاَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ اِلٰهَهُ هَوٰيهُۜ اَفَاَنْتَ تَكُونُ عَلَيْهِ وَك۪يلًاۙ (٤٣)
43. Эй Расулим, кўрдингизми, ким ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган бўлса, энди сиз унинг устида вакил бўлармидингиз?!
اَمْ تَحْسَبُ اَنَّ اَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ اَوْ يَعْقِلُونَۜ اِنْ هُمْ اِلَّا كَالْاَنْعَامِ بَلْ هُمْ اَضَلُّ سَب۪يلًا۟ (٤٤)
44. Ёки бўлмаса сиз уларнинг кўпларини ҳақ сўзни тинглай оладилар ё ақл ишлатадилар деб ўйлайсизми?! Йўқ, асло, улар ҳайвонларга ўхшайдилар, балки, улар ҳайвондан ҳам баттарроқ йўлдан адашувчидирлар.
اَلَمْ تَرَ اِلٰى رَبِّكَ كَيْفَ مَدَّ الظِّلَّۚ وَلَوْ شَٓاءَ لَجَعَلَهُ سَاكِنًاۚ ثُمَّ جَعَلْنَا الشَّمْسَ عَلَيْهِ دَل۪يلًاۙ (٤٥)
45. Роббингиз соянинг қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни қимирлатмай қўйган бўлар эди. Сўнгра соянинг мавжудлигини нурга боғладик ва қуёшни унга далил қилдик.
Изоҳ: Ушбу икки оятни муфассирлар қуйидагича тафсир қиладилар. Субҳи содиқдан то қуёш чиққунича уфқда ёйилган қоронғилик билан ёруғлик ўртасидаги ҳолат – Аллоҳ ер юзи узра ёйиб қўйган бир соядир. У зот агар хоҳласа уни кетмайдиган қилиб қўяр эди, лекин Аллоҳ таоло чиқаётган қуёшни соя борлигига далил қилди – зеро Нур бўлмаса соянинг борлиги билинмас – ва У соя – пардани ер юзидан аста тортиб олди.
ثُمَّ قَبَضْنَاهُ اِلَيْنَا قَبْضًا يَس۪يرًا (٤٦)
46. Сўнгра қуёш кўтарилаётганда уни аста-секин Ўзимизга тортиб олдик.
وَهُوَ الَّذ۪ي جَعَلَ لَكُمُ الَّيْلَ لِبَاسًا وَالنَّوْمَ سُبَاتًا وَجَعَلَ النَّهَارَ نُشُورًا (٤٧)
47. Аллоҳ сизлар учун тунни либос, уйқуни ором қилиб қўйди, кундузни эса ҳар тарафга ёйилиб ҳаёт кечириш вақти қилди.
وَهُوَ الَّذ۪ٓي اَرْسَلَ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِه۪ۚ وَاَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَٓاءِ مَٓاءً طَهُورًاۙ (٤٨)
48. У Зот Ўз раҳмати олдидан ёмғир ёғиши учун хушхабар қилиб шамолларни юборди. Кейин осмондан тоза сув ёғдирдик.
لِنُحْيِيَ بِه۪ بَلْدَةً مَيْتًا وَنُسْقِيَهُ مِمَّا خَلَقْنَٓا اَنْعَامًا وَاَنَاسِيَّ كَث۪يرًا (٤٩)
49. Бу ёмғир суви билан қақраб ётган ўлик шаҳарларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учундир.
وَلَقَدْ صَرَّفْنَاهُ بَيْنَهُمْ لِيَذَّكَّرُواۘ فَاَبٰٓى اَكْثَرُ النَّاسِ اِلَّا كُفُورًا (٥٠)
50. Биз бу Қуръонни одамлар эслатма олишлари учун ораларида тақсимлаб қўйдик. Бироқ одамларнинг кўплари фақат ношукрликни хоҳладилар.
وَلَوْ شِئْنَا لَبَعَثْنَا ف۪ي كُلِّ قَرْيَةٍ نَذ۪يرًاۘ (٥١)
51. Агар Биз хоҳласак, ҳар бир қишлоқ ва шаҳарга бир огоҳлантирувчи пайғамбар юборган бўлар эдик.
فَلَا تُطِعِ الْكَافِر۪ينَ وَجَاهِدْهُمْ بِه۪ جِهَادًا كَب۪يرًا (٥٢)
52. Бас, эй Расулим, кофирларга итоат қилманг ва бу Қуръон билан уларга қарши қаттиқ жанг қилинг.
Изоҳ: Залолат ботқоғига ботган Макка мушриклари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ота-боболари сиғинган маъбудларга сиғиниш ва исломни тарк этишни таклиф қилганларида, Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга уларнинг бу таклифини рад этишга ва улар билан илоҳий оятлар асосида баҳс юритишга буюради.
وَهُوَ الَّذ۪ي مَرَجَ الْبَحْرَيْنِ هٰذَا عَذْبٌ فُرَاتٌ وَهٰذَا مِلْحٌ اُجَاجٌۚ وَجَعَلَ بَيْنَهُمَا بَرْزَخًا وَحِجْرًا مَحْجُورًا (٥٣)
53. Аллоҳ икки денгизни буниси чучук ва ширин, униси шўр ва аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва аралашиб кетмаслиги учун уларнинг ўртасида тўсиқ ва очилмас парда қилиб қўйган Зотдир.
وَهُوَ الَّذ۪ي خَلَقَ مِنَ الْمَٓاءِ بَشَرًا فَجَعَلَهُ نَسَبًا وَصِهْرًاۜ وَكَانَ رَبُّكَ قَد۪يرًا (٥٤)
54. У бир томчи сувдан инсонни яратди, кейин уни ота-она тарафидан насаб, қудачилик томондан эса қариндош қилиб қўйди. Дарҳақиқат, Роббингиз ҳар ишга қодирдир.
وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ مَا لَا يَنْفَعُهُمْ وَلَا يَضُرُّهُمْۜ وَكَانَ الْكَافِرُ عَلٰى رَبِّه۪ ظَه۪يرًا (٥٥)
55. Мушриклар Аллоҳни қўйиб, ўзларига фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Кофир Роббисига қарши шайтонга ёрдамчидир.
وَمَٓا اَرْسَلْنَاكَ اِلَّا مُبَشِّرًا وَنَذ۪يرًا (٥٦)
56. Эй Муҳаммад, сизни фақат мўминларга жаннатдан хушхабар берувчи, кофирларга эса охират азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик.
قُلْ مَٓا اَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ اَجْرٍ اِلَّا مَنْ شَٓاءَ اَنْ يَتَّخِذَ اِلٰى رَبِّه۪ سَب۪يلًا (٥٧)
57. Эй Расулум уларга: “Мен даъватим учун сизлардан унга ҳеч қандай ҳақ сўрамайман, фақат ким хоҳласа, Роббиси томон йўл олишини сўрайман”, – деб айтинг.
وَتَوَكَّلْ عَلَى الْحَيِّ الَّذ۪ي لَا يَمُوتُ وَسَبِّحْ بِحَمْدِه۪ۜ وَكَفٰى بِه۪ بِذُنُوبِ عِبَادِه۪ خَب۪يرًاۚۛ (٥٨)
58. Ўлмайдиган ҳамиша тирик Зотга таваккул қилинг ҳамда Унга ҳамду сано билан тасбеҳ айтинг. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлишда Унинг Ўзи етарлидир.
اَلَّذ۪ي خَلَقَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا ف۪ي سِتَّةِ اَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوٰى عَلَى الْعَرْشِۚۛ اَلرَّحْمٰنُ فَسْـَٔلْ بِه۪ خَب۪يرًا (٥٩)
59. У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. У Раҳмондир, бас, У ҳақида хабардор Зотдан сўранг.
وَاِذَا ق۪يلَ لَهُمُ اسْجُدُوا لِلرَّحْمٰنِ قَالُوا وَمَا الرَّحْمٰنُۗ اَنَسْجُدُ لِمَا تَأْمُرُنَا وَزَادَهُمْ نُفُورًا۟ (٦٠)
60. Агар мушрикларга: “Раҳмонга сажда қилинглар!” – дейилса, улар: “Раҳмон у нима? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?” – дейдилар. Бу сўз уларни янада иймондан йироқлаштиради.
Изоҳ: Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.
تَبَارَكَ الَّذ۪ي جَعَلَ فِي السَّمَٓاءِ بُرُوجًا وَجَعَلَ ف۪يهَا سِرَاجًا وَقَمَرًا مُن۪يرًا (٦١)
61. Осмонда буржларни пайдо қилган ва унда чироқ ҳамда нур таратувчи ойни яратган Зот баракатли ва улуғдир.
وَهُوَ الَّذ۪ي جَعَلَ الَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً لِمَنْ اَرَادَ اَنْ يَذَّكَّرَ اَوْ اَرَادَ شُكُورًا (٦٢)
62. У эслатма олмоқчи ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни бир-бирининг ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир.
وَعِبَادُ الرَّحْمٰنِ الَّذ۪ينَ يَمْشُونَ عَلَى الْاَرْضِ هَوْنًا وَاِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَامًا (٦٣)
63. Раҳмоннинг суюкли бандалари ерда босиқлик билан юрадиган ҳамда жоҳил кимсалар уларга кераксиз гаплар айтганида: “Саломат бўлинг!” – деб жавоб қайтарадиган кишилардир.
وَالَّذ۪ينَ يَب۪يتُونَ لِرَبِّهِمْ سُجَّدًا وَقِيَامًا (٦٤)
64. Улар тунларини Роббилари учун сажда қилган ва тик турган ҳолларида бедор ўтказадиган кимсалардир.
وَالَّذ۪ينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَۗ اِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًاۗ (٦٥)
65. Улар: “Эй Роббимиз, бизлардан жаҳаннам азобини узоқлаштиргин. Албатта, унинг азоби доимийдир.
اِنَّهَا سَٓاءَتْ مُسْتَقَرًّا وَمُقَامًا (٦٦)
66. Шубҳасиз, у энг ёмон маскан ва энг ёмон мақомдир.
وَالَّذ۪ينَ اِذَٓا اَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذٰلِكَ قَوَامًا (٦٧)
67. Улар ҳайру эҳсон қилганларида исроф ҳам, зиқналик ҳам қилмайдилар. Шу иккисининг ўртасида мўтадил йўл топадилар.
وَالَّذ۪ينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللّٰهِ اِلٰهًا اٰخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّت۪ي حَرَّمَ اللّٰهُ اِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَۚ وَمَنْ يَفْعَلْ ذٰلِكَ يَلْقَ اَثَامًاۙ (٦٨)
68. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилмайдилар. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдилар. Ҳамда зино қилмайдилар. Кимки мана шу гуноҳлардан биронтасини қилса, уқубатга дучор бўлади.
يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيٰمَةِ وَيَخْلُدْ ف۪يه۪ مُهَانًاۗ (٦٩)
69. Бу гуноҳларни қилганларга қиёмат кунида азоб бир неча баробар орттириб берилади ва у ерда хорланган ҳолида мангу қолади.
اِلَّا مَنْ تَابَ وَاٰمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَاُو۬لٰٓئِكَ يُبَدِّلُ اللّٰهُ سَيِّـَٔاتِهِمْ حَسَنَاتٍۜ وَكَانَ اللّٰهُ غَفُورًا رَح۪يمًا (٧٠)
70. Фақат ким тавба қилиб иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, бас, Аллоҳ ана уларнинг ёмонликларини яхшиликларга айлантириб қўяди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
وَمَنْ تَابَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَاِنَّهُ يَتُوبُ اِلَى اللّٰهِ مَتَابًا (٧١)
71. Кимки тавба қилиб солиҳ амалларни қилса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ризосига ҳақиқий қайтиш билан қайтади.
وَالَّذ۪ينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَۙ وَاِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا (٧٢)
72. Раҳмоннинг суюкли бандалари ёлғон гувоҳлик бермайдилар. Агарда беҳуда сўз олдидан ўтиб қолсалар олийжаноблик билан ундан юз ўгириб ўтиб кетадилар.
وَالَّذ۪ينَ اِذَا ذُكِّرُوا بِاٰيَاتِ رَبِّهِمْ لَمْ يَخِرُّوا عَلَيْهَا صُمًّا وَعُمْيَانًا (٧٣)
73. Роббиларининг оятлари зикр қилинган пайтда улар оятларга кар ва кўр бўлиб, беэътибор ҳаракат қилмайдилар.
وَالَّذ۪ينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ اَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ اَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّق۪ينَ اِمَامًا (٧٤)
74. Улар: “Эй Роббимиз, жуфту ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини ҳадя қил ва бизларни тақводорларга етакчи қил”, – дейдилар.
اُو۬لٰٓئِكَ يُجْزَوْنَ الْغُرْفَةَ بِمَا صَبَرُوا وَيُلَقَّوْنَ ف۪يهَا تَحِيَّةً وَسَلَامًاۙ (٧٥)
75. Ана ўшалар озорларга сабр қилганлари учун жаннатдаги баланд қасрлар билан мукофотланадилар ва у ерда фаришталар томонидан салом ва табрик билан кутиб олинадилар.
خَالِد۪ينَ ف۪يهَاۜ حَسُنَتْ مُسْتَقَرًّا وَمُقَامًا (٧٦)
76. Мўминлар у ерда абадий қоладилар. У энг гўзал маскан ва энг гўзал мақомдир.
قُلْ مَا يَعْبَؤُ۬ا بِكُمْ رَبّ۪ي لَوْلَا دُعَٓاؤُ۬كُمْۚ فَقَدْ كَذَّبْتُمْ فَسَوْفَ يَكُونُ لِزَامًا (٧٧)
77. Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Агар дуоларингиз бўлмаганида, Роббим сизларга қиймат бермас эди. Бас, сизлар юборилган пайғамбарни инкор қилдингиз бас, яқинда сизларга азоб шарт бўлади”, – деб айтинг.

