АЪРОФ СУРАСИ

Аъроф сураси 206 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Сура номининг маъноси “Тепалик жой”, – деган маънони англатади. Сурада ҳисоб куни қилган яхши амаллари ва ёмон амаллари тенг келиб қолганларнинг жаннат ва дўзах ўртасини ажратиб турадиган тўсиқ тепасида ўзларини қаерга ҳукм қилинишини кутиб туришлари баён қилинади.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

الٓمٓصٓۜ (١)

1. Алиф, Лом, Мим, Сод.

Изоҳ: Қуръони Каримда бир неча сура мана шундай алоҳида ҳарфлар билан бошланади. Уламолар наздида ушбу ҳарфлар “Ҳуруфи муқаттаот”, яъни маънодан узилган ҳарфлар ҳисобланиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина аёндир. Қуръонда ҳаммаси бўлиб 29 сура ана шундай ҳарфлар билан бошланган. Лекин баъзи тафсир олимлари ўз китобларида уларни изоҳлашга ҳаракат қилишган.

كِتَابٌ اُنْزِلَ اِلَيْكَ فَلَا يَكُنْ ف۪ي صَدْرِكَ حَرَجٌ مِنْهُ لِتُنْذِرَ بِه۪ وَذِكْرٰى لِلْمُؤْمِن۪ينَ (٢)

2. Бу одамларни огоҳлантиришингиз ва мўминлар учун ўгит бўлиб сизга нозил қилинган китобдир. Кўнглингиз ундан сиқилиб танг бўлмасин.

اِتَّبِعُوا مَٓا اُنْزِلَ اِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ وَلَا تَتَّبِعُوا مِنْ دُونِه۪ٓ اَوْلِيَٓاءَۜ قَل۪يلًا مَا تَذَكَّرُونَ (٣)

3. Роббингиздан сизларга нозил бўлган Қуръонга эргашинглар ва ундан бошқа беҳуда дўстларга эргашманглар. Жуда ҳам оз ўгит оляпсизлар.

وَكَمْ مِنْ قَرْيَةٍ اَهْلَكْنَاهَا فَجَٓاءَهَا بَأْسُنَا بَيَاتًا اَوْ هُمْ قَٓائِلُونَ (٤)

4. Қанчадан-қанча шаҳар ва қишлоқ аҳолисини ҳалок қилдик. Уларга азобимиз тун кечаси ёки кундуз куни ором олаётганларида бирдан келиб қолди.

فَمَا كَانَ دَعْوٰيهُمْ اِذْ جَٓاءَهُمْ بَأْسُنَٓا اِلَّٓا اَنْ قَالُٓوا اِنَّا كُنَّا ظَالِم۪ينَ (٥)

5. Уларга азобимиз келган чоғда илтижолари: “Албатта, биз ўзимиз золимлардан бўлган эдик”, – дейишдан иборат бўлган.

فَلَنَسْـَٔلَنَّ الَّذ۪ينَ اُرْسِلَ اِلَيْهِمْ وَلَنَسْـَٔلَنَّ الْمُرْسَل۪ينَۙ (٦)

6. Биз пайғамбар юборилган кимсаларни ҳам, пайғамбарларни ҳам, албатта, сўроққа тутамиз.

فَلَنَقُصَّنَّ عَلَيْهِمْ بِعِلْمٍ وَمَا كُنَّا غَٓائِب۪ينَ (٧)

7. Кейин уларга қилмишларини аниқ маълумот билан айтиб берамиз. Биз бехабарлардан эмасмиз.

وَالْوَزْنُ يَوْمَئِذٍۨ الْحَقُّۚ فَمَنْ ثَقُلَتْ مَوَاز۪ينُهُ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (٨)

8. Ўша қиёмат куни амалларингизни тортадиган ўлчов тарозиси ҳақдир. Кимнинг тарозилари оғир босса, ана ўшалар нажот топувчилардир.

وَمَنْ خَفَّتْ مَوَاز۪ينُهُ فَاُو۬لٰٓئِكَ الَّذ۪ينَ خَسِرُٓوا اَنْفُسَهُمْ بِمَا كَانُوا بِاٰيَاتِنَا يَظْلِمُونَ (٩)

9. Агарда кимнинг тарозилари енгил келса, ана улар оятларимизга иймон келтирмай зулм қилганлари учун ўзларига зиён қилган кимсалардир.

وَلَقَدْ مَكَّنَّاكُمْ فِي الْاَرْضِ وَجَعَلْنَا لَكُمْ ف۪يهَا مَعَايِشَۜ قَل۪يلًا مَا تَشْكُرُونَ۟ (١٠)

10. Албатта, Биз сизларни Ер юзига жойлаштирдик ва тирикчилик манбаларини ҳозир қилдик. Лекин жуда озчилик шукр қиляпсизлар.

وَلَقَدْ خَلَقْنَاكُمْ ثُمَّ صَوَّرْنَاكُمْ ثُمَّ قُلْنَا لِلْمَلٰٓئِكَةِ اسْجُدُوا لِاٰدَمَۗ فَسَجَدُٓوا اِلَّٓا اِبْل۪يسَۜ لَمْ يَكُنْ مِنَ السَّاجِد۪ينَ (١١)

11. Албатта, биз сизларни йўқдан бор қилиб яратдик кейин мукаммал шаклда сурат бердик. Сўнгра фаришталарга қарата: “Одамга сажда қилинглар”, – дедик. Ҳаммаси сажда қилдилар, фақат иблис кибрланиб сажда қилувчилардан бўлмади.

Изоҳ: Бу оятда “Одамга сажда қилинглар” жумласидан мурод, Аллоҳга қилинадиган сажда каби тушунилмаслиги лозим. Бу ердаги саждадан мақсад, Одамни яратгани учун Аллоҳни улуғлаб сажда қилиш ёки сўнгра бекам-кўст, мукаммал қилиб яратилган Одамга ҳурмат ва иззат тариқасида таъзим қилишидир.

قَالَ مَا مَنَعَكَ اَلَّا تَسْجُدَ اِذْ اَمَرْتُكَۜ قَالَ اَنَا۬ خَيْرٌ مِنْهُۚ خَلَقْتَن۪ي مِنْ نَارٍ وَخَلَقْتَهُ مِنْ ط۪ينٍ (١٢)

12. Аллоҳ: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима тўсқинлик қилди?” – деб сўради. Шайтон эса: “Мен ундан яхшироқман, чунки мени оловдан яратгансан уни эса лойдан яратгансан”, – деб айтди.

قَالَ فَاهْبِطْ مِنْهَا فَمَا يَكُونُ لَكَ اَنْ تَتَكَبَّرَ ف۪يهَا فَاخْرُجْ اِنَّكَ مِنَ الصَّاغِر۪ينَ (١٣)

13. Шунда Аллоҳ: “Ундай бўлса, сен дарҳол бу ердан пастга туш. Бу ерда такаббурлик қилиш сен учун эмасдир. Тамом чиқиб кет, шубҳасиз, сен пастга урилганлардансан”, – деди.

قَالَ اَنْظِرْن۪ٓي اِلٰى يَوْمِ يُبْعَثُونَ (١٤)

14. Шундан кейин иблис: “Менга одамлар қайта тириладиган қиёмат кунигача яшашга муҳлат бер”, – деди.

Изоҳ: Шайтон Аллоҳга: “Қиёматгача мени жазоламай тур”, – деди.

قَالَ اِنَّكَ مِنَ الْمُنْظَر۪ينَ (١٥)

15. Аллоҳ: “Бўлди, албатта, сен муҳлат берилганлардансан”, – деди.

قَالَ فَبِمَٓا اَغْوَيْتَن۪ي لَاَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَاطَكَ الْمُسْتَق۪يمَۙ (١٦)

16. Иблис: “Онт ичаманки, мени Одам туфайли адаштирганинг учун мен ҳам уларни йўлдан оздириш учун тўғри йўлингга тўғаноқ бўлиб ўтириб оламан”, – деди.

ثُمَّ لَاٰتِيَنَّهُمْ مِنْ بَيْنِ اَيْد۪يهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ وَعَنْ اَيْمَانِهِمْ وَعَنْ شَمَٓائِلِهِمْۜ وَلَا تَجِدُ اَكْثَرَهُمْ شَاكِر۪ينَ (١٧)

17. Кейин уларни олд ва орқа тарафларидан, ўнг ва чап томонларидан чалғитиш учун суқилиб келаман. Оқибатда уларнинг кўпчилигини шукр қилувчи бандалар қаторида топмайсан.

قَالَ اخْرُجْ مِنْهَا مَذْؤُ۫مًا مَدْحُورًاۜ لَمَنْ تَبِعَكَ مِنْهُمْ لَاَمْلَـَٔنَّ جَهَنَّمَ مِنْكُمْ اَجْمَع۪ينَ (١٨)

18. Аллоҳ унга: “У ердан хор бўлган ва ҳайдалган ҳолда чиқиб кет. У одамлардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизлардан барчангиз билан тўлдираман”, – деди.

وَيَٓا اٰدَمُ اسْكُنْ اَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ فَكُلَا مِنْ حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هٰذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِم۪ينَ (١٩)

19. Эй Одам, энди сен ва жуфтинг Ҳавво жаннатга жойлашинглар ва у неъматлардан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтга яқинлашиб, ундан еб қўйманглар, акс ҳолда, нафсингизга зулм қилганлардан бўлиб қоласизлар.

Изоҳ: Тановул қилиш ман этилган дарахтнинг нима эканлиги ҳақида турли нақллар бор. Унинг узум, олма ёки буғдойлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Энг тўғрисини билувчи Аллоҳ таолодир.

فَوَسْوَسَ لَهُمَا الشَّيْطَانُ لِيُبْدِيَ لَهُمَا مَا وُ۫رِيَ عَنْهُمَا مِنْ سَوْاٰتِهِمَا وَقَالَ مَا نَهٰيكُمَا رَبُّكُمَا عَنْ هٰذِهِ الشَّجَرَةِ اِلَّٓا اَنْ تَكُونَا مَلَكَيْنِ اَوْ تَكُونَا مِنَ الْخَالِد۪ينَ (٢٠)

20. Сўнгра шайтон уларнинг беркитилган авратларини очиб юбориш учун икковига васваса қилиб: “Роббингиз сизларни фаришталарга айланиб қолмаслигингиз ёки жаннатда абадий қолиб кетмаслигингиз учун сизларга бу дарахтдан ейишни ман қилган”, – деди.

Изоҳ: Ушбу оятдан аён бўладики, Одам Ато давридан бошлаб сатри аврат, яъни авратни очмасдан ёпиб юриш инсон табиатида мавжуд экан.

وَقَاسَمَهُمَٓا اِنّ۪ي لَكُمَا لَمِنَ النَّاصِح۪ينَۙ (٢١)

21. Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.

فَدَلّٰيهُمَا بِغُرُورٍۚ فَلَمَّا ذَاقَا الشَّجَرَةَ بَدَتْ لَهُمَا سَوْاٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخْصِفَانِ عَلَيْهِمَا مِنْ وَرَقِ الْجَنَّةِۜ وَنَادٰيهُمَا رَبُّهُمَٓا اَلَمْ اَنْهَكُمَا عَنْ تِلْكُمَا الشَّجَرَةِ وَاَقُلْ لَكُمَٓا اِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمَا عَدُوٌّ مُب۪ينٌ (٢٢)

22. Шундай қилиб, шайтон уларни алдов билан чув туширди. Мазкур дарахтнинг мевасидан тотиб кўришгач, уларнинг аврат ерлари кўриниб очилиб қолди ва уялганларидан ўзларини жаннатнинг барглари билан тўса бошладилар. Шунда Роббилари уларга: “Сизларга бу дарахт мевасидан ейишни тақиқламаганмидим? Ҳамда шайтон, албатта, икковингизга аниқ душмандир демаганмидим?” – деб нидо қилди.

Изоҳ: Одам Ато ва Момо Ҳавво тақиқланган мевадан еб қўйганларидан кейин қоринлари оғриб, бўшалиш зарурати туғилди. Шу аснода авратлари очилиб қолди. Улар авратларини анжир ёки банан япроқлари билан ёпишга уриндилар.

قَالَا رَبَّنَا ظَلَمْنَٓا اَنْفُسَنَا وَاِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِر۪ينَ (٢٣)

23. Одам ва Ҳавво: “Эй Роббимиз, ўзимизга жабр қилдик. Агарда бизларни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, биз зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, – дедилар.

قَالَ اهْبِطُوا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّۚ وَلَكُمْ فِي الْاَرْضِ مُسْتَقَرٌّ وَمَتَاعٌ اِلٰى ح۪ينٍ (٢٤)

24. Кейин Аллоҳ: “Энди бир-бирингизга душман бўлган ҳолда жаннатдан пастга тушинглар. Ер юзида сиз учун ажалингиз келгунча маълум бир вақтгача қароргоҳ, ҳаёт ва манфаат бордир”, – деб айтди.

Изоҳ: Муфассирларнинг аксарияти номи зикр қилинган жаннатнинг ҳақиқий ва абадий бўлган жаннат эмас, аксинча, Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалом учун алоҳида барпо қилган бир кўркам боғ эканлигини айтиб ўтишган. Фикрларининг далили сифатида эса, абадий жаннатдан қувилиш йўқлиги ва у маконга шайтоннинг кира олмаслиги деб кўрсатишган.

قَالَ ف۪يهَا تَحْيَوْنَ وَف۪يهَا تَمُوتُونَ وَمِنْهَا تُخْرَجُونَ۟ (٢٥)

25. Аллоҳ яна уларга: “У ерда ҳаёт кечирасизлар, у ерда ўласизлар ва у ердан қайта тирилиб чиқариласизлар”, – деди.

Изоҳ: Аллоҳ Одам Ато ва Момо Ҳаввога қарата: “Энди Ерда яшаб, Ерга кўмилиб, сўнгра қиёматда Ердан тирилтирилган ҳолатда чиқариласизлар”, – деди.

يَا بَن۪ٓي اٰدَمَ قَدْ اَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَار۪ي سَوْاٰتِكُمْ وَر۪يشًا۠ وَلِبَاسُ التَّقْوٰى ذٰلِكَ خَيْرٌۜ ذٰلِكَ مِنْ اٰيَاتِ اللّٰهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ (٢٦)

26. Эй Одам болалари, сизларга ҳам уят ерларингизни беркитадиган либос ва чиройли кўриниш учун киядиган зийнат кийимини туширдик. Бироқ энг яхши либос бу тақво либосидир. Булар Аллоҳнинг мўъжизаларидандир, шояд, ундан ўгит олсангизлар.

Изоҳ: Оятда авратларни ёпадиган кийим асосий кийим, бошқа қўшимча кийим-кечаклар эса зебу зийнат ҳисобланиши, қимматбаҳо кийимлардан кўра тақвони либос қилиб кийиб олиш яхшироқлиги айтилган.

يَا بَن۪ٓي اٰدَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ كَمَٓا اَخْرَجَ اَبَوَيْكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ يَنْزِعُ عَنْهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوْاٰتِهِمَاۜ اِنَّهُ يَرٰيكُمْ هُوَ وَقَب۪يلُهُ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْۜ اِنَّا جَعَلْنَا الشَّيَاط۪ينَ اَوْلِيَٓاءَ لِلَّذ۪ينَ لَا يُؤْمِنُونَ (٢٧)

27. Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиб шарманда қилиш учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизларни ҳам алдаб, фитна қилмасин. Чунки у ва унинг тарафдорлари сизлар уларни кўрмайдиган жиҳатдан кўриб туради. Биз шайтонларни иймон келтирмаган кимсалар учун дўст қилиб қўйдик.

وَاِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً قَالُوا وَجَدْنَا عَلَيْهَٓا اٰبَٓاءَنَا وَاللّٰهُ اَمَرَنَا بِهَاۜ قُلْ اِنَّ اللّٰهَ لَا يَأْمُرُ بِالْفَحْشَٓاءِۜ اَتَقُولُونَ عَلَى اللّٰهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ (٢٨)

28. Мушриклар бирор бузуқ иш қилсалар: “Ота-боболаримизни шу ишларни қилган ҳолда топганмиз. Уларни бизга Аллоҳ буюрган”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ асло бундай бузуқ ишларга буюрмайди. Аллоҳ шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни айтасизларми?” – деб айтинг.

Изоҳ: Жоҳилият даврида мушриклар Каъбани яланғоч ҳолда тавоф қилар эдилар. Бу жирканч ишни ота-боболаридан қолган одат, деб даъво қилар эдилар.

قُلْ اَمَرَ رَبّ۪ي بِالْقِسْطِ۠ وَاَق۪يمُوا وُجُوهَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَادْعُوهُ مُخْلِص۪ينَ لَهُ الدّ۪ينَۜ كَمَا بَدَاَكُمْ تَعُودُونَۜ (٢٩)

29. Эй Расулим, уларга: “Роббим адолатга буюрган. Ҳар сажда қилинадиган жойда юзингизни қиблага тўғирланглар. У Зотнинг динига ибодатингизда холислардан бўлиб дуо қилинглар. Сизларни аввал қандай яратган бўлса, яна ўша ҳолга қайтасизлар.

فَر۪يقًا هَدٰى وَفَر۪يقًا حَقَّ عَلَيْهِمُ الضَّلَالَةُۜ اِنَّهُمُ اتَّخَذُوا الشَّيَاط۪ينَ اَوْلِيَٓاءَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ وَيَحْسَبُونَ اَنَّهُمْ مُهْتَدُونَ (٣٠)

30. У бир тоифани тўғри йўлга бошлади ва яна бир бошқа тоифага эса йўлдан адашиш ҳукми ҳақ бўлиб чиқди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст деб олган эдилар. Ҳамда ўзларини гўё тўғри йўлни топган кимсалар деб ҳисоблар эдилар.

يَا بَن۪ٓي اٰدَمَ خُذُوا ز۪ينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُواۚ اِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِف۪ينَ۟ (٣١)

31. Эй Одам болалари, ҳар сажда қилинадиган макон ва замонда зийнатли либосларингизни олинглар. Ҳамда еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар. Чунки У исроф қилувчиларни севмайди.

Изоҳ: Оятдаги зийнатдан мурод, аврат ерларини беркитадиган ва Ислом динига уйғун тоза либослардир.

قُلْ مَنْ حَرَّمَ ز۪ينَةَ اللّٰهِ الَّت۪ٓي اَخْرَجَ لِعِبَادِه۪ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِۜ قُلْ هِيَ لِلَّذ۪ينَ اٰمَنُوا فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيٰمَةِۜ كَذٰلِكَ نُفَصِّلُ الْاٰيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ (٣٢)

32. Эй Муҳаммад, уларга: “Аллоҳнинг бандалари учун чиқарган зийнатни ва покиза ризқларни ким ҳаромга чиқарди?” – деб айтинг. Яна уларга: “Улар бу дунё ҳаётида иймон келтирган кимсалар ва бошқалар учундир, қиёмат кунида эса мўминларга хосдир”, – деб айтинг. Шундай қилиб, биладиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бермоқдамиз.

قُلْ اِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَالْاِثْمَ وَالْبَغْيَ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَاَنْ تُشْرِكُوا بِاللّٰهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِه۪ سُلْطَانًا وَاَنْ تَقُولُوا عَلَى اللّٰهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ (٣٣)

33. Эй Расулим, уларга: “Роббим менга фақат бузуқ ишларнинг очиқчаси ва яширинчасини, гуноҳ ишларни, ноҳақ равишда ҳаддан ошишни, шерик эканлигига доир унда ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қилишингизни ва Аллоҳнинг шаънига нисбатан ўзингиз билмаган нарсаларни айтишларингизни ҳаром қилди”, – деб айтинг.

وَلِكُلِّ اُمَّةٍ اَجَلٌۚ فَاِذَا جَٓاءَ اَجَلُهُمْ لَا يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ (٣٤)

34. Ҳар бир уммат учун белгиланган бир ажал бордир. Қачонки, уларнинг ажали келса, уни бир соат кечга ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.

يَا بَن۪ٓي اٰدَمَ اِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ اٰيَات۪يۙ فَمَنِ اتَّقٰى وَاَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٣٥)

35. Эй Одам болалари! Агар ўз орангиздан оятларимни сизларга айтиб берадиган пайғамбарлар келганда кимки Аллоҳдан қўрқса, ўзини тузатса, уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.

وَالَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُوا عَنْهَٓا اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٣٦)

36. Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгириб такаббурлик қилган кимсалар эса дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.

فَمَنْ اَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرٰى عَلَى اللّٰهِ كَذِبًا اَوْ كَذَّبَ بِاٰيَاتِه۪ۜ اُو۬لٰٓئِكَ يَنَالُهُمْ نَص۪يبُهُمْ مِنَ الْكِتَابِۜ حَتّٰٓى اِذَا جَٓاءَتْهُمْ رُسُلُنَا يَتَوَفَّوْنَهُمْۙ قَالُٓوا اَيْنَ مَا كُنْتُمْ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِۜ قَالُوا ضَلُّوا عَنَّا وَشَهِدُوا عَلٰٓى اَنْفُسِهِمْ اَنَّهُمْ كَانُوا كَافِر۪ينَ (٣٧)

37. Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган одамдан ҳам золимроқ кимса борми? Уларга ўзлари учун ёзиб қўйилган китобдаги насибалари етиб келади. Оқибатда фаришталаримиз уларга келиб жонларини олаётганда: “Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган нарсаларингиз қаерда?” – дейдилар. Улар: “Биздан йўқолиб қолдилар”, – дейдилар. Шундай қилиб, кофир бўлганликлари тўғрисида ўзларига қарши гувоҳлик берадилар.

قَالَ ادْخُلُوا ف۪ٓي اُمَمٍ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِكُمْ مِنَ الْجِنِّ وَالْاِنْسِ فِي النَّارِۜ كُلَّمَا دَخَلَتْ اُمَّةٌ لَعَنَتْ اُخْتَهَاۜ حَتّٰٓى اِذَا ادَّارَكُوا ف۪يهَا جَم۪يعًاۙ قَالَتْ اُخْرٰيهُمْ لِاُو۫لٰيهُمْ رَبَّنَا هٰٓؤُ۬لَٓاءِ اَضَلُّونَا فَاٰتِهِمْ عَذَابًا ضِعْفًا مِنَ النَّارِۜ قَالَ لِكُلٍّ ضِعْفٌ وَلٰكِنْ لَا تَعْلَمُونَ (٣٨)

38. Аллоҳ уларга: “Сизлардан олдин ўтган жин ва инсонлардан иборат умматлар орасида дўзахга киринглар”, – деб айтади. Ҳар бир уммат дўзахга кирганда, диндош биродарини лаънатлайди. Қачонки у ерда барчалари топишишгач, кейинги умматлар аввалгилари учун: “Эй Роббимиз, ҳов анавилар бизларни йўлдан адаштирган эдилар, энди уларга дўзах азобини бир неча баробар бергин”, – дейдилар. Шунда Аллоҳ: “Ҳар бирингиз учун бир неча баробар азоб берилади, лекин сизлар буни билмайсизлар”, – дейди.

وَقَالَتْ اُو۫لٰيهُمْ لِاُخْرٰيهُمْ فَمَا كَانَ لَكُمْ عَلَيْنَا مِنْ فَضْلٍ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْسِبُونَ۟ (٣٩)

39. Аввалгилари кейингиларига қарата: “Сизларнинг бизлардан ортиқ жойингиз йўқ. Қилган ишларингизга яраша азоб тотаверинглар”, – дейдилар.

اِنَّ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُوا عَنْهَا لَا تُفَتَّحُ لَهُمْ اَبْوَابُ السَّمَٓاءِ وَلَا يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ حَتّٰى يَلِجَ الْجَمَلُ ف۪ي سَمِّ الْخِيَاطِۜ وَكَذٰلِكَ نَجْزِي الْمُجْرِم۪ينَ (٤٠)

40. Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгириб такаббурлик қилган кимсалар учун само эшиклари очилмайди. Токи туя игна тешигига кирмагунча жаннатга кира олмайдилар. Биз гуноҳкорларни ана шундай жазолаймиз.

Изоҳ: Катта жисмга эга бўлган бир туянинг кичик бир игна тешигидан ўтиши қандай имконсиз бўлса, кофирларнинг ҳам жаннатга киришлари имконсиздир.

لَهُمْ مِنْ جَهَنَّمَ مِهَادٌ وَمِنْ فَوْقِهِمْ غَوَاشٍۜ وَكَذٰلِكَ نَجْزِي الظَّالِم۪ينَ (٤١)

41. Уларга тагларида жаҳаннам ўтидан тўшаклар ва устиларида ёпинчиқлар бўлади. Биз золимларни ана шундай жазолаймиз.

وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَا نُكَلِّفُ نَفْسًا اِلَّا وُسْعَهَاۘ اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ الْجَنَّةِۚ هُمْ ف۪يهَا خَالِدُونَ (٤٢)

42. Иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кимсаларни ҳеч қайси бир жонга кучи етмайдиган нарсани таклиф қилмаймиз. Ана улар жаннат эгаларидир ва у ерда абадий қолувчилардир.

وَنَزَعْنَا مَا ف۪ي صُدُورِهِمْ مِنْ غِلٍّ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهِمُ الْاَنْهَارُۚ وَقَالُوا الْحَمْدُ لِلّٰهِ الَّذ۪ي هَدٰينَا لِهٰذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِيَ لَوْلَٓا اَنْ هَدٰينَا اللّٰهُۚ لَقَدْ جَٓاءَتْ رُسُلُ رَبِّنَا بِالْحَقِّۜ وَنُودُٓوا اَنْ تِلْكُمُ الْجَنَّةُ اُو۫رِثْتُمُوهَا بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ (٤٣)

43. Жаннат аҳлларининг дилларидан гина-кудуратларни олиб ташлаймиз. Уларнинг тагларидан анҳорлар оқиб туради. Улар: “Бизларни бу неъматларга бошлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни буларга бошламаганида, биз йўлимизни топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Мана бу сизларга қилган яхши амалларингиз учун мерос қилиб берилган жаннат деб, нидо қилинади.

وَنَادٰٓى اَصْحَابُ الْجَنَّةِ اَصْحَابَ النَّارِ اَنْ قَدْ وَجَدْنَا مَا وَعَدَنَا رَبُّنَا حَقًّا فَهَلْ وَجَدْتُمْ مَا وَعَدَ رَبُّكُمْ حَقًّاۜ قَالُوا نَعَمْۚ فَاَذَّنَ مُؤَذِّنٌ بَيْنَهُمْ اَنْ لَعْنَةُ اللّٰهِ عَلَى الظَّالِم۪ينَۙ (٤٤)

44. Жаннат аҳли дўзах аҳлига қарата: “Роббимиз бизларга нима ваъда қилган бўлса, уни чиндан ҳам топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақиқат эканини топдингларми?” – деб нидо қиладилар. Дўзах аҳли эса: “Ҳа, топдик”, – дейдилар. Кейин ораларидан нидо қилувчи фаришта жар солиб: “Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – дейди.

اَلَّذ۪ينَ يَصُدُّونَ عَنْ سَب۪يلِ اللّٰهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًاۚ وَهُمْ بِالْاٰخِرَةِ كَافِرُونَۜ (٤٥)

45. Чунки улар дунёда Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, ҳақ йўлда эгрилик истайдиган ва охиратга куфр келтирадиган кимсалар эдилар.

وَبَيْنَهُمَا حِجَابٌۚ وَعَلَى الْاَعْرَافِ رِجَالٌ يَعْرِفُونَ كُلًّا بِس۪يمٰيهُمْۚ وَنَادَوْا اَصْحَابَ الْجَنَّةِ اَنْ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ لَمْ يَدْخُلُوهَا وَهُمْ يَطْمَعُونَ (٤٦)

46. Жаннат ва жаҳаннам аҳллари ўртасида бир тўсиқ бордир. Ундаги Аъроф тепасида барча жаннат ва жаҳаннам аҳлларининг сиймоларидан таниб оладиган кишилар бордир. Улар жаннат аҳлларига: “Сизларга салом бўлсин”, – деб нидо қиладилар. Улар жаннатга киришни қаттиқ орзу қиладилар, бироқ унга киролмай турадилар.

وَاِذَا صُرِفَتْ اَبْصَارُهُمْ تِلْقَٓاءَ اَصْحَابِ النَّارِۙ قَالُوا رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِم۪ينَ۟ (٤٧)

47. Агар кўзлари дўзах эгалари томонига бурилса: “Эй Роббимиз, бизларни золим қавмлар билан бирга қилмагин”, – деб айтадилар.

وَنَادٰٓى اَصْحَابُ الْاَعْرَافِ رِجَالًا يَعْرِفُونَهُمْ بِس۪يمٰيهُمْ قَالُوا مَٓا اَغْنٰى عَنْكُمْ جَمْعُكُمْ وَمَا كُنْتُمْ تَسْتَكْبِرُونَ (٤٨)

48. Аъроф аҳли сиймоларидан таниган кишиларга қарата: “Сизларни дунёда тўплаган бойликларингиз ва такаббурлик қилганларингиз фойда бермади”, – деб нидо қиладилар.

اَهٰٓؤُ۬لَٓاءِ الَّذ۪ينَ اَقْسَمْتُمْ لَا يَنَالُهُمُ اللّٰهُ بِرَحْمَةٍۜ اُدْخُلُوا الْجَنَّةَ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلَٓا اَنْتُمْ تَحْزَنُونَ (٤٩)

49. Яна улар: “Уларга Аллоҳнинг раҳмати етиб келмайди дея онт ичганларингиз анави бечора мусулмонларми?” – деб айтадилар. Шундан кейин аросатда қолганларга: “Жаннатга киринглар, энди сизларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва сизлар ғам-ташвиш ҳам чекмайсизлар”, – дейилади.

وَنَادٰٓى اَصْحَابُ النَّارِ اَصْحَابَ الْجَنَّةِ اَنْ اَف۪يضُوا عَلَيْنَا مِنَ الْمَٓاءِ اَوْ مِمَّا رَزَقَكُمُ اللّٰهُۜ قَالُٓوا اِنَّ اللّٰهَ حَرَّمَهُمَا عَلَى الْكَافِر۪ينَۙ (٥٠)

50. Дўзах аҳли жаннат аҳлига қарата: “Бизнинг устимизга сув ёки Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларидан бизларга ҳам ёғдиринглар”, – деб нидо қилади. Улар эса: “Аллоҳ кофирларга бу иккисини ҳам ҳаром қилгандир”, – деб айтадилар.

اَلَّذ۪ينَ اتَّخَذُوا د۪ينَهُمْ لَهْوًا وَلَعِبًا وَغَرَّتْهُمُ الْحَيٰوةُ الدُّنْيَاۚ فَالْيَوْمَ نَنْسٰيهُمْ كَمَا نَسُوا لِقَٓاءَ يَوْمِهِمْ هٰذَاۙ وَمَا كَانُوا بِاٰيَاتِنَا يَجْحَدُونَ (٥١)

51. Улар динларини бекорчи нарса ва ўйин-кулгу қилиб олган ҳамда уларни ўткинчи дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир. Демак, бугун улар бу кунга рўбарў келишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганлари учун биз ҳам уларни унутамиз.

وَلَقَدْ جِئْنَاهُمْ بِكِتَابٍ فَصَّلْنَاهُ عَلٰى عِلْمٍ هُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ (٥٢)

52. Ҳақиқатан, биз уларга, яъни Макка аҳолисига ишонган қавмлар учун йўл кўрсатувчи ва раҳмат қилиб, унда аниқ илм билан батафсил баён қилган Қуръон китобни келтирдик.

هَلْ يَنْظُرُونَ اِلَّا تَأْو۪يلَهُۜ يَوْمَ يَأْت۪ي تَأْو۪يلُهُ يَقُولُ الَّذ۪ينَ نَسُوهُ مِنْ قَبْلُ قَدْ جَٓاءَتْ رُسُلُ رَبِّنَا بِالْحَقِّۚ فَهَلْ لَنَا مِنْ شُفَعَٓاءَ فَيَشْفَعُوا لَنَٓا اَوْ نُرَدُّ فَنَعْمَلَ غَيْرَ الَّذ۪ي كُنَّا نَعْمَلُۜ قَدْ خَسِرُٓوا اَنْفُسَهُمْ وَضَلَّ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَفْتَرُونَ۟ (٥٣)

53. Улар Қуръон таъвилининг ҳақиқатини кутиб ўтирибдилар. Таъвили келиб маълум бўлган қиёмат кунида илгари уни эсга олмаган кимсалар: “Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Қани энди, бизнинг шафоатчиларимиз бўлиб, бизларни ҳимоя қилсалар ёки кошки, яна дунёга қайтарилганимизда қилган ишларимиздан бошқа ишларни қилган бўлардик”, – дейдилар. Улар чиндан ҳам ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди.

اِنَّ رَبَّكُمُ اللّٰهُ الَّذ۪ي خَلَقَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ ف۪ي سِتَّةِ اَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوٰى عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي الَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَث۪يثًاۙ وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِاَمْرِه۪ۜ اَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْاَمْرُۜ تَبَارَكَ اللّٰهُ رَبُّ الْعَالَم۪ينَ (٥٤)

54. Шубҳасиз, Роббингиз Аллоҳ кўкларни ва Ерни олти кунда яратган кейин Арш узра ҳукмрон бўлган Зотдир. Аллоҳ кундузга кечани киритиб қоплайди. Кеча шитоб билан кундузни қувлаб юради. Ҳамда қуёш, ой ва юлдузларни амрига тобе ҳолда яратган Зотдир. Огоҳ бўлинглар, яратиш ва амр қилиш, фақат Унга хосдир. Оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ энг улуғдир.

اُدْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةًۜ اِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَد۪ينَۚ (٥٥)

55. Роббингизга ёлвориб ва ичингизда дуо қилинглар. Зеро, У ҳаддан ошувчиларни севмайди.

وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْاَرْضِ بَعْدَ اِصْلَاحِهَا وَادْعُوهُ خَوْفًا وَطَمَعًاۜ اِنَّ رَحْمَتَ اللّٰهِ قَر۪يبٌ مِنَ الْمُحْسِن۪ينَ (٥٦)

56. Ер юзида ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманглар ҳамда Унинг ғазабидан қўрққан ва раҳматига умид қилган ҳолда дуо қилинглар. Шубҳасиз, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.

وَهُوَ الَّذ۪ي يُرْسِلُ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِه۪ۜ حَتّٰٓى اِذَٓا اَقَلَّتْ سَحَابًا ثِقَالًا سُقْنَاهُ لِبَلَدٍ مَيِّتٍ فَاَنْزَلْنَا بِهِ الْمَٓاءَ فَاَخْرَجْنَا بِه۪ مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِۜ كَذٰلِكَ نُخْرِجُ الْمَوْتٰى لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ (٥٧)

57. У Ўз раҳмати бўлган ёмғирдан олдин хушхабар қилиб шамолларни юборади. Вақтики, шамоллар оғир булутларни кўтариб олгач уни сувсизликдан қақраб ўлиб ётган ўлкага ҳайдаймиз. Кейин у билан сув ёғдириб у туфайли ҳар турли меваларни чиқарамиз. Ўликларни ҳам шу тарзда қабрларидан чиқарамиз. Шояд, сизлар бундан ўгит олсангизлар.

وَالْبَلَدُ الطَّيِّبُ يَخْرُجُ نَبَاتُهُ بِاِذْنِ رَبِّه۪ۚ وَالَّذ۪ي خَبُثَ لَا يَخْرُجُ اِلَّا نَكِدًاۜ كَذٰلِكَ نُصَرِّفُ الْاٰيَاتِ لِقَوْمٍ يَشْكُرُونَ۟ (٥٨)

58. Тупроғи яхши бўлган юртнинг ўсимлиги Аллоҳнинг изни билан униб чиқаверади. Ёмон бўлгани эса кам ҳосил чиқаради. Шундай қилиб, шукр қиладиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бермоқдамиз.

Изоҳ: Бу зарбулмасалдан мурод панд-насиҳат яхши одамга, яъни мўмин кишига таъсир қилади, куфр йўлида юрган кимсага эса таъсир қилмайди, деган маъно бор.

لَقَدْ اَرْسَلْنَا نُوحًا اِلٰى قَوْمِه۪ فَقَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللّٰهَ مَا لَكُمْ مِنْ اِلٰهٍ غَيْرُهُۜ اِنّ۪ٓي اَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظ۪يمٍ (٥٩)

59. Ҳақиқатан, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Шунда у: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Мен сизларга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман”, – деди.

قَالَ الْمَلَاُ مِنْ قَوْمِه۪ٓ اِنَّا لَنَرٰيكَ ف۪ي ضَلَالٍ مُب۪ينٍ (٦٠)

60. Шунда қавмидаги зодагонлар: “Бизлар сени, албатта, аниқ бир адашишда кўряпмиз”, – дедилар.

قَالَ يَا قَوْمِ لَيْسَ ب۪ي ضَلَالَةٌ وَلٰكِنّ۪ي رَسُولٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَم۪ينَ (٦١)

61. Кейин Нуҳ уларга: “Эй қавмим, менда адашишлик йўқдир. Фақат мен оламлар Роббисидан юборилган элчиман”, – деди.

اُبَلِّغُكُمْ رِسَالَاتِ رَبّ۪ي وَاَنْصَحُ لَكُمْ وَاَعْلَمُ مِنَ اللّٰهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ (٦٢)

62. Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва сизларга насиҳат қиламан. Ҳамда мен Аллоҳ тарафидан сизлар билмайдиган нарсаларни биламан.

اَوَعَجِبْتُمْ اَنْ جَٓاءَكُمْ ذِكْرٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَلٰى رَجُلٍ مِنْكُمْ لِيُنْذِرَكُمْ وَلِتَتَّقُوا وَلَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ (٦٣)

63. Сизларни огоҳлантириш, Аллоҳдан қўрқиш, раҳм қилинишингиз учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми?

فَكَذَّبُوهُ فَاَنْجَيْنَاهُ وَالَّذ۪ينَ مَعَهُ فِي الْفُلْكِ وَاَغْرَقْنَا الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَاۜ اِنَّهُمْ كَانُوا قَوْمًا عَم۪ينَ۟ (٦٤)

64. Шундан кейин уни ёлғончига чиқардилар. Биз уни ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларни кема ичида нажот бериб, тўфондан қутқардик, оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсаларни эса сувда ғарқ қилдик. Албатта, улар маънан кўр қавм эдилар.

وَاِلٰى عَادٍ اَخَاهُمْ هُودًاۜ قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللّٰهَ مَا لَكُمْ مِنْ اِلٰهٍ غَيْرُهُۜ اَفَلَا تَتَّقُونَ (٦٥)

65. Од қавмига эса уларнинг биродарлари Ҳуд пайғамбарни элчи қилиб юбордик. Ҳуд ўз қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деди.

قَالَ الْمَلَاُ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا مِنْ قَوْمِه۪ٓ اِنَّا لَنَرٰيكَ ف۪ي سَفَاهَةٍ وَاِنَّا لَنَظُنُّكَ مِنَ الْكَاذِب۪ينَ (٦٦)

66. Унинг қавмдаги кофир бўлган зодагонлар: “Биз сени ақли паст деб кўряпмиз. Ҳамда сени ёлғончилардан деб ўйлаяпмиз”, – дедилар.

قَالَ يَا قَوْمِ لَيْسَ ب۪ي سَفَاهَةٌ وَلٰكِنّ۪ي رَسُولٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَم۪ينَ (٦٧)

67. Кейин Ҳуд уларга: “Эй қавмим, менда ақлдан озишлик йўқдир. Фақат мен оламлар Роббисидан юборилган элчиман”, – деди.

اُبَلِّغُكُمْ رِسَالَاتِ رَبّ۪ي وَاَنَا۬ لَكُمْ نَاصِحٌ اَم۪ينٌ (٦٨)

68. Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман.

اَوَعَجِبْتُمْ اَنْ جَٓاءَكُمْ ذِكْرٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَلٰى رَجُلٍ مِنْكُمْ لِيُنْذِرَكُمْۜ وَاذْكُرُٓوا اِذْ جَعَلَكُمْ خُلَفَٓاءَ مِنْ بَعْدِ قَوْمِ نُوحٍ وَزَادَكُمْ فِي الْخَلْقِ بَصْۣطَةًۚ فَاذْكُرُٓوا اٰلَٓاءَ اللّٰهِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (٦٩)

69. Сизларни огоҳлантириш учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми? Аллоҳ сизларни Нуҳ пайғамбар қавмидан кейин Ер юзида ўринбосар қилиб қўйганини ва яратилиш бобида сизларнинг куч-қувватингизни зиёда қилганини ҳам эсланглар. Шундай экан, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини ёдга олинглар шояд, шунда нажот топасизлар.

Изоҳ: Баъзи тафсир китобларида, уларнинг бўй-бастлар жуда баланд эканлиги ҳақида ривоятлар мавҳуд.

قَالُٓوا اَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ اللّٰهَ وَحْدَهُ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ اٰبَٓاؤُ۬نَاۚ فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَٓا اِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِق۪ينَ (٧٠)

70. Улар пайғамбарга қарата: “Бизга ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғинган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми? Агар рост айтувчилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсаларингни келтир”, – дедилар.

قَالَ قَدْ وَقَعَ عَلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ رِجْسٌ وَغَضَبٌۜ اَتُجَادِلُونَن۪ي ف۪ٓي اَسْمَٓاءٍ سَمَّيْتُمُوهَٓا اَنْتُمْ وَاٰبَٓاؤُ۬كُمْ مَا نَزَّلَ اللّٰهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍۜ فَانْتَظِرُٓوا اِنّ۪ي مَعَكُمْ مِنَ الْمُنْتَظِر۪ينَ (٧١)

71. Ҳуд уларга: “Шубҳасиз, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушиши аниқ бўлгандир. Сизлар ва ота-боболарингиз уларни номлаб олиб сиғиниб юрган исмлар ҳақида мен билан тортишяпсизларми? Аллоҳ у бут-санамлар ҳақида бирор-бир ҳужжат туширмаган. Унда азоб келишини кутиб туринглар мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтди.

فَاَنْجَيْنَاهُ وَالَّذ۪ينَ مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِنَّا وَقَطَعْنَا دَابِرَ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَمَا كَانُوا مُؤْمِن۪ينَ۟ (٧٢)

72. Шундай қилиб, у ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларни Биздан бўлган раҳмат билан қутқардик. Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва иймонли бўлмаган кимсаларнинг кетини қирқиб ташладик.

وَاِلٰى ثَمُودَ اَخَاهُمْ صَالِحًاۢ قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللّٰهَ مَا لَكُمْ مِنْ اِلٰهٍ غَيْرُهُۜ قَدْ جَٓاءَتْكُمْ بَيِّنَةٌ مِنْ رَبِّكُمْۜ هٰذِه۪ نَاقَةُ اللّٰهِ لَكُمْ اٰيَةً فَذَرُوهَا تَأْكُلْ ف۪ٓي اَرْضِ اللّٰهِ وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُٓوءٍ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (٧٣)

73. Кейин Самуд қавмига эса биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар уларга: “Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Дарҳақиқат, Роббингиздан сизларга далил келди. Мана бу Аллоҳнинг сизларга мўъжиза қилиб берган туясидир. Уни Аллоҳнинг ерида ўтлаб еб юриши учун ўз ҳолига ташланглар. Унга ёмонлик қилиб тегманглар, акс ҳолда, сизларни аламли азоб тутади”, – деди.

Изоҳ: Солиҳ пайғамбарнинг қавми ундан мўъжиза талаб қилганида у қўлидаги асоси билан харсанг тошга уради. Шунда тошдан бир ҳомиладор туя чиқиб келади. Қавми эса бундай мўъжизани кўрган бўлишига қарамай уни сўйиб юборадилар.

وَاذْكُرُٓوا اِذْ جَعَلَكُمْ خُلَفَٓاءَ مِنْ بَعْدِ عَادٍ وَبَوَّاَكُمْ فِي الْاَرْضِ تَتَّخِذُونَ مِنْ سُهُولِهَا قُصُورًا وَتَنْحِتُونَ الْجِبَالَ بُيُوتًاۚ فَاذْكُرُٓوا اٰلَٓاءَ اللّٰهِ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْاَرْضِ مُفْسِد۪ينَ (٧٤)

74. Аллоҳ сизларни Од қавмидан кейин ўринбосарлар қилиб, Ер юзига сизларни жойлаштирганини ёдга олинглар. Сизлар Ердаги текисликларда қасрлар қурар, тоғларни эса йўниб уйлар барпо қилар эдингиз. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини ёдга олинглар ва Ер юзида фисқу фасод тарқатиб юрманглар.

قَالَ الْمَلَاُ الَّذ۪ينَ اسْتَكْبَرُوا مِنْ قَوْمِه۪ لِلَّذ۪ينَ اسْتُضْعِفُوا لِمَنْ اٰمَنَ مِنْهُمْ اَتَعْلَمُونَ اَنَّ صَالِحًا مُرْسَلٌ مِنْ رَبِّه۪ۜ قَالُٓوا اِنَّا بِمَٓا اُرْسِلَ بِه۪ مُؤْمِنُونَ (٧٥)

75. Қавм зодагонларидан такаббур бўлган кимсалар улар орасидаги бечораҳол ва иймон келтирган кишиларга: “Сизлар Солиҳни Роббиси томонидан юборилган пайғамбар деб биласизларми?” – деб айтдилар. Улар эса: “Албатта, биз унга нима юборилган бўлса ишонамиз”, – дедилар.

قَالَ الَّذ۪ينَ اسْتَكْبَرُٓوا اِنَّا بِالَّذ۪ٓي اٰمَنْتُمْ بِه۪ كَافِرُونَ (٧٦)

76. Такаббур бўлган кимсалар: “Бизлар эса сизлар иймон келтирганни инкор қилувчилармиз”, – дедилар.

فَعَقَرُوا النَّاقَةَ وَعَتَوْا عَنْ اَمْرِ رَبِّهِمْ وَقَالُوا يَا صَالِحُ ائْتِنَا بِمَا تَعِدُنَٓا اِنْ كُنْتَ مِنَ الْمُرْسَل۪ينَ (٧٧)

77. Шундай қилиб, улар туяни сўйдилар ва Роббиларининг буйруғидан бош тортдилар ҳамда: “Эй Солиҳ, агар чиндан ҳам юборилган пайғамбарлардан бўлсанг, унда бизларга ваъда қилган азобни келтир!” – дедилар.

فَاَخَذَتْهُمُ الرَّجْفَةُ فَاَصْبَحُوا ف۪ي دَارِهِمْ جَاثِم۪ينَ (٧٨)

78. Оқибатда уларни қаттиқ зилзила тутди ва турган жойларида тиз чўкиб қотиб қолдилар.

فَتَوَلّٰى عَنْهُمْ وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ اَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبّ۪ي وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلٰكِنْ لَا تُحِبُّونَ النَّاصِح۪ينَ (٧٩)

79. Солиҳ пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим, бироқ сизлар насиҳат қилувчиларни севмайсизлар”, – деди.

وَلُوطًا اِذْ قَالَ لِقَوْمِه۪ٓ اَتَأْتُونَ الْفَاحِشَةَ مَا سَبَقَكُمْ بِهَا مِنْ اَحَدٍ مِنَ الْعَالَم۪ينَ (٨٠)

80. Лут пайғамбар ҳам ўз қавмига: “Сизлардан аввал оламда уни ҳеч ким қилмаган бузуқ ишни қиласизларми?” – деганини эсланг.

اِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ الرِّجَالَ شَهْوَةً مِنْ دُونِ النِّسَٓاءِۜ بَلْ اَنْتُمْ قَوْمٌ مُسْرِفُونَ (٨١)

81. Чунки сизлар аёлларни қўйиб шаҳват билан эркакларга келмоқдасизлар. Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар.

وَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِه۪ٓ اِلَّٓا اَنْ قَالُٓوا اَخْرِجُوهُمْ مِنْ قَرْيَتِكُمْۚ اِنَّهُمْ اُنَاسٌ يَتَطَهَّرُونَ (٨٢)

82. Қавмининг жавоби эса: “Уларни шаҳрингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Чунки улар жуда ҳам покиза юрувчи одамлардир”, – деб мазах қилиш бўлди.

فَاَنْجَيْنَاهُ وَاَهْلَهُٓ اِلَّا امْرَاَتَهُۘ كَانَتْ مِنَ الْغَابِر۪ينَ (٨٣)

83. Биз уни ва оиласини балодан қутқардик. Аммо хотини эса бундан мустаснодир у гуноҳкорлар билан орқада қолувчи бўлди.

وَاَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ مَطَرًاۜ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُجْرِم۪ينَ۟ (٨٤)

84. Уларнинг устига тош ёмғирни ёғдирдик. Мана энди гуноҳкорларнинг оқибати қандай якун топганига назар солинг.

Изоҳ: Кофирларнинг юрганлари устига тош ёғдирилди, ўтирганларини эса ер ютди.

وَاِلٰى مَدْيَنَ اَخَاهُمْ شُعَيْبًاۜ قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللّٰهَ مَا لَكُمْ مِنْ اِلٰهٍ غَيْرُهُۜ قَدْ جَٓاءَتْكُمْ بَيِّنَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ فَاَوْفُوا الْكَيْلَ وَالْم۪يزَانَ وَلَا تَبْخَسُوا النَّاسَ اَشْيَٓاءَهُمْ وَلَا تُفْسِدُوا فِي الْاَرْضِ بَعْدَ اِصْلَاحِهَاۜ ذٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِن۪ينَۚ (٨٥)

85. Мадян қавмига эса биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. У ўз қавмига қарата: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ҳақиқатан, сизларга Роббингиздан аниқ ҳужжат келгандир. Шундай экан, ўлчов ва тарозини тўлиқ қилиб ўлчанглар, одамларнинг ашёларини уриб қолманглар. Пайғамбарлар юборилиши натижасида Ер юзи ислоҳ қилингач бузғунчилик қилманглар. Агарда ҳақиқий мўмин бўлсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир”, – деди.

وَلَا تَقْعُدُوا بِكُلِّ صِرَاطٍ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَنْ سَب۪يلِ اللّٰهِ مَنْ اٰمَنَ بِه۪ وَتَبْغُونَهَا عِوَجًاۚ وَاذْكُرُٓوا اِذْ كُنْتُمْ قَل۪يلًا فَكَثَّرَكُمْۖ وَانْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِد۪ينَ (٨٦)

86. Иймон келтирганларни қўрқитиб, уларни Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва ҳақ йўлдан қинғирлик ахтариш учун кўча бошларида ўтириб олманглар. Олдин озчилик бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирган Зотни ёдга олинглар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига бир назар солинглар.

وَاِنْ كَانَ طَٓائِفَةٌ مِنْكُمْ اٰمَنُوا بِالَّذ۪ٓي اُرْسِلْتُ بِه۪ وَطَٓائِفَةٌ لَمْ يُؤْمِنُوا فَاصْبِرُوا حَتّٰى يَحْكُمَ اللّٰهُ بَيْنَنَاۚ وَهُوَ خَيْرُ الْحَاكِم۪ينَ (٨٧)

87. Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган динга иймон келтириб ва бошқа бир тоифа иймон келтирмаган бўлса, унда Аллоҳ орамизда ҳукм чиқаргунча сабр қилиб туринглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшироғидир.

قَالَ الْمَلَاُ الَّذ۪ينَ اسْتَكْبَرُوا مِنْ قَوْمِه۪ لَنُخْرِجَنَّكَ يَا شُعَيْبُ وَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا مَعَكَ مِنْ قَرْيَتِنَٓا اَوْ لَتَعُودُنَّ ف۪ي مِلَّتِنَاۜ قَالَ اَوَلَوْ كُنَّا كَارِه۪ينَ (٨٨)

88. Унинг қавмидаги зодагонлардан такаббур бўлган кимсалар: “Эй Шуъайб, сени ва сен билан бирга бўлган иймон келтирган кимсаларни, албатта, шаҳримиздан чиқариб юборамиз ёки бўлмаса динимизга қайтасизлар”, – дедилар. Шуъайб эса: “Борди-ю бизлар уни истамаган бўлсак ҳамми?” – деди.

قَدِ افْتَرَيْنَا عَلَى اللّٰهِ كَذِبًا اِنْ عُدْنَا ف۪ي مِلَّتِكُمْ بَعْدَ اِذْ نَجّٰينَا اللّٰهُ مِنْهَاۜ وَمَا يَكُونُ لَنَٓا اَنْ نَعُودَ ف۪يهَٓا اِلَّٓا اَنْ يَشَٓاءَ اللّٰهُ رَبُّنَاۜ وَسِعَ رَبُّنَا كُلَّ شَيْءٍ عِلْمًاۜ عَلَى اللّٰهِ تَوَكَّلْنَاۜ رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَاَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِح۪ينَ (٨٩)

89. Аллоҳ бизни ундан қутултиргандан кейин ҳам агар динингизга қайтадиган бўлсак, унда, албатта, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз. Роббимиз Аллоҳ хоҳламагунча бизлар учун асло қайтиш бўлмайди. Роббимиз ҳамма нарсани илми билан кенг қамраб олгандир. Биз фақат Аллоҳга суянганмиз. Эй Роббимиз, бизни ва қавмимиз орасини ҳақ билан очиб ҳукм қилгин. Зеро, Сен ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисисан.

وَقَالَ الْمَلَاُ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا مِنْ قَوْمِه۪ لَئِنِ اتَّبَعْتُمْ شُعَيْبًا اِنَّكُمْ اِذًا لَخَاسِرُونَ (٩٠)

90. Унинг қавмидаги зодагонлардан куфр келтирган кимсалар: “Қасам бўлсинки, агар Шуъайбга эргашсангизлар, унда, албатта, сизлар зиён кўрувчи бўласизлар”, – деди.

فَاَخَذَتْهُمُ الرَّجْفَةُ فَاَصْبَحُوا ف۪ي دَارِهِمْ جَاثِم۪ينَۚۛ (٩١)

91. Оқибатда уларни қаттиқ зилзила тутди ва турган жойларида тиз чўкиб қотиб қолдилар.

اَلَّذ۪ينَ كَذَّبُوا شُعَيْبًا كَاَنْ لَمْ يَغْنَوْا ف۪يهَاۚۛ اَلَّذ۪ينَ كَذَّبُوا شُعَيْبًا كَانُوا هُمُ الْخَاسِر۪ينَ (٩٢)

92. Шуъайб пайғамбарни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда илгари ҳеч яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарган кимсаларнинг ўзлари зиён кўрувчи бўлдилар.

فَتَوَلّٰى عَنْهُمْ وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ اَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَاتِ رَبّ۪ي وَنَصَحْتُ لَكُمْۚ فَكَيْفَ اٰسٰى عَلٰى قَوْمٍ كَافِر۪ينَ۟ (٩٣)

93. Шуъайб пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим. Ахир қандай қилиб кофир қавмларга ачинаман”, – деди.

وَمَٓا اَرْسَلْنَا ف۪ي قَرْيَةٍ مِنْ نَبِيٍّ اِلَّٓا اَخَذْنَٓا اَهْلَهَا بِالْبَأْسَٓاءِ وَالضَّرَّٓاءِ لَعَلَّهُمْ يَضَّرَّعُونَ (٩٤)

94. Қайси бир ўлкага пайғамбар юборсак шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни қийинчилик ва мусибатлар билан синовга тутганмиз.

ثُمَّ بَدَّلْنَا مَكَانَ السَّيِّئَةِ الْحَسَنَةَ حَتّٰى عَفَوْا وَقَالُوا قَدْ مَسَّ اٰبَٓاءَنَا الضَّرَّٓاءُ وَالسَّرَّٓاءُ فَاَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ (٩٥)

95. Сўнгра ёмонликнинг ўрнига яхшиликни алмаштирганмиз. Ниҳоят уларнинг мол-давлатлари кўпайиб кетиб: “Ота-боболаримизга ҳам шундай машаққат ва хурсандчилик кунлари келган эди”, – дедилар. Шундан сўнг бирданига ўзлари сезмаган ҳолда уларни азобга тутдик.

وَلَوْ اَنَّ اَهْلَ الْقُرٰٓى اٰمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَٓاءِ وَالْاَرْضِ وَلٰكِنْ كَذَّبُوا فَاَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ (٩٦)

96. Агарда у ўлкаларнинг аҳолиси иймон келтириб Аллоҳдан қўрққанларида эди, уларга самодан ва Ердан баракатлар очиб қўяр эдик. Лекин улар пайғамбарларни ёлғонга чиқардилар. Оқибатда қилмишлари туфайли уларни азобга тутдик.

اَفَاَمِنَ اَهْلُ الْقُرٰٓى اَنْ يَأْتِيَهُمْ بَأْسُنَا بَيَاتًا وَهُمْ نَٓائِمُونَۜ (٩٧)

97. У ўлкаларнинг аҳолиси кечаси ухлаб ётганларида азобимиз уларга келиб қолишидан хотиржаммидилар?!

اَوَاَمِنَ اَهْلُ الْقُرٰٓى اَنْ يَأْتِيَهُمْ بَأْسُنَا ضُحًى وَهُمْ يَلْعَبُونَ (٩٨)

98. Ёки бўлмаса у ўлкаларнинг аҳолиси чошгоҳ вақтида ўйин-кулги қилиб юрганларида азобимиз уларга келиб қолишидан хотиржаммилар?!

اَفَاَمِنُوا مَكْرَ اللّٰهِۚ فَلَا يَأْمَنُ مَكْرَ اللّٰهِ اِلَّا الْقَوْمُ الْخَاسِرُونَ۟ (٩٩)

99. Ёхуд улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб юрибдиларми? Аллоҳнинг макридан эса фақат зиён кўрувчи қавмлар хотиржам бўладилар.

Изоҳ: Оятдаги Аллоҳга нисбатан ишлатилган макр калимаси салбий маънода тушунилмаслиги лозим. Бу ердаги макр кофирларнинг қилмишларига яраша Аллоҳнинг берадиган жазосидир.

اَوَلَمْ يَهْدِ لِلَّذ۪ينَ يَرِثُونَ الْاَرْضَ مِنْ بَعْدِ اَهْلِهَٓا اَنْ لَوْ نَشَٓاءُ اَصَبْنَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْۚ وَنَطْبَعُ عَلٰى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ (١٠٠)

100. Олдинги аҳолисидан кейин Ерни мерос қилиб олган насллар тўғри йўлни топишлари керак эмасми? Агар хоҳласак уларни ҳам гуноҳлари туфайли азобга дучор қилар эдик. Ҳамда уларнинг қалбларига муҳр босардик ва улар ҳақиқатни эшитмай қолардилар.

تِلْكَ الْقُرٰى نَقُصُّ عَلَيْكَ مِنْ اَنْبَٓائِهَاۚ وَلَقَدْ جَٓاءَتْهُمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِۚ فَمَا كَانُوا لِيُؤْمِنُوا بِمَا كَذَّبُوا مِنْ قَبْلُۜ كَذٰلِكَ يَطْبَعُ اللّٰهُ عَلٰى قُلُوبِ الْكَافِر۪ينَ (١٠١)

101. Эй Муҳаммад, Биз сизга ана шу ўлкаларнинг баъзи хабарларини сизга қисса қилиб бермоқдамиз. Чиндан ҳам пайғамбарлари уларга очиқ-ойдин далилларни келтирган эдилар. Лекин улар далиллар келмасдан олдин ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлари сабабли мўъжизалар келганидан кейин ҳам, иймон келтирмадилар. Ана шундай қилиб, Аллоҳ кофирларнинг қалбларига тамға босиб қўяди.

وَمَا وَجَدْنَا لِاَكْثَرِهِمْ مِنْ عَهْدٍۚ وَاِنْ وَجَدْنَٓا اَكْثَرَهُمْ لَفَاسِق۪ينَ (١٠٢)

102. Уларнинг кўпчилигида қилинган аҳддан ҳеч қандай вафони топмадик. Аксинча, уларнинг аксариятини фосиқ кимсалар қаторида топдик.

ثُمَّ بَعَثْنَا مِنْ بَعْدِهِمْ مُوسٰى بِاٰيَاتِنَٓا اِلٰى فِرْعَوْنَ وَمَلَا۬ئِه۪ فَظَلَمُوا بِهَاۚ فَانْظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِد۪ينَ (١٠٣)

103. Кейин уларнинг ортидан Мусонинг пайғамбар эканини исботловчи оятларимиз билан бирга фиръавн ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, улар ҳам итоат қилмай, бу оятларимизни инкор қилиб, зулм қилдилар. Мана бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.

وَقَالَ مُوسٰى يَا فِرْعَوْنُ اِنّ۪ي رَسُولٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَم۪ينَۚ (١٠٤)

104. Мусо унга қарата: “Эй фиръавн, шубҳасиз, мен оламларнинг Роббисидан юборилган Расулдирман”, – деди.

حَق۪يقٌ عَلٰٓى اَنْ لَٓا اَقُولَ عَلَى اللّٰهِ اِلَّا الْحَقَّۜ قَدْ جِئْتُكُمْ بِبَيِّنَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ فَاَرْسِلْ مَعِيَ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَۜ (١٠٥)

105. Аллоҳ ҳақида фақат тўғри сўздан бошқани айтмаслик зиммамдаги ҳақ вазифадир. Сўзларимнинг исботи учун, шубҳасиз, сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин далилни келтирдим. Шундай экан, ўзингга қул қилиб олган бани Исроил авлодларининг юртлари бўлган Шом диёрига мен билан бирга юборгин.

Изоҳ: Муфассирларнинг ёзишларича, асли авлодлари Шомдан бўлган бани Исроил қавмининг Мисрга ўрнашиб қолишларига сабаб – Юсуф алайҳиссаломнинг замонларида Яъқуб алайҳиссаломнинг уруғ-авлодлари Мисрга келиб, шу ерда уй-жой, бола-чақа қилиб қолиб кетадилар. Қачонки давлат устига фиръавн келгач, уларни қул қилиб, энг оғир ишларда ишлата бошлади. Шунда Мусо пайғамбар бани Исроилни бу асирликдан қутқариб, ота-боболарининг ватани Шомга олиб кетмоқчи бўлади.

قَالَ اِنْ كُنْتَ جِئْتَ بِاٰيَةٍ فَأْتِ بِهَٓا اِنْ كُنْتَ مِنَ الصَّادِق۪ينَ (١٠٦)

106. Шунда фиръавн: “Агарда бирор бир мўъжиза келтирган бўлсанг, агар чиндан ҳам ростгўйлардан экансан, уни бизларга кўрсат”, – деди.

فَاَلْقٰى عَصَاهُ فَاِذَا هِيَ ثُعْبَانٌ مُب۪ينٌۚ (١٠٧)

107. Шунда Мусо дарҳол асосини ерга ташлади. Бирдан у аниқ-тиниқ ҳақиқий аждарҳога айланди.

وَنَزَعَ يَدَهُ فَاِذَا هِيَ بَيْضَٓاءُ لِلنَّاظِر۪ينَ۟ (١٠٨)

108. Кейин қўлини қўйнига тиқиб чиқарган эди, қорамтир бўлган қўли кўрганларни ҳайратга туширадиган даражада кундек оппоқ бўлиб қолди.

قَالَ الْمَلَاُ مِنْ قَوْمِ فِرْعَوْنَ اِنَّ هٰذَا لَسَاحِرٌ عَل۪يمٌۙ (١٠٩)

109. Мўъжизани кўрган фиръавн қавмидан бўлган аъёнлар: “Бу ўта билимдон бир сеҳргардир”, – дедилар.

يُر۪يدُ اَنْ يُخْرِجَكُمْ مِنْ اَرْضِكُمْۚ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ (١١٠)

110. Фиръавн эса: “Мусо сеҳр қилиб, тахтни эгаллаб сизларни ўз ерингиздан ҳайдаб чиқариб юбормоқчи. Унга нисбатан нима қилишимни буюрасизлар?” – деди.

قَالُٓوا اَرْجِهْ وَاَخَاهُ وَاَرْسِلْ فِي الْمَدَٓائِنِ حَاشِر۪ينَۙ (١١١)

111. Фиръавннинг аъёнлари: “Ҳозирчалик уни ва акаси Ҳорунни ўз ҳолига ташлаб қўй. Шаҳарларга сеҳргарларни йиғиб келувчиларни жўнатгин”, – дедилар.

يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَاحِرٍ عَل۪يمٍ (١١٢)

112. Улар сенга барча моҳир сеҳргарларни тўплаб келтирсинлар, дедилар.

وَجَٓاءَ السَّحَرَةُ فِرْعَوْنَ قَالُٓوا اِنَّ لَنَا لَاَجْرًا اِنْ كُنَّا نَحْنُ الْغَالِب۪ينَ (١١٣)

113. Шундай қилиб, сеҳргарлар фиръавнга етиб келдилар ва унга: “Борди-ю бизлар Мусога қарши ғалаба қилувчилардан бўлсак у ҳолда бизга бирор бир мукофот борми?” – дедилар.

قَالَ نَعَمْ وَاِنَّكُمْ لَمِنَ الْمُقَرَّب۪ينَ (١١٤)

114. Фиръавн эса: “Ҳа, агар ғолиб бўлсангизлар, унда сизлар, албатта, менга яқин одамлардан бўласизлар”, – деди.

قَالُوا يَا مُوسٰٓى اِمَّٓا اَنْ تُلْقِيَ وَاِمَّٓا اَنْ نَكُونَ نَحْنُ الْمُلْق۪ينَ (١١٥)

115. Сеҳргарлар: “Эй Мусо, аввал сен асонгни ерга отасанми ёки уни олдин биз отувчи бўлайликми?” – дедилар.

قَالَ اَلْقُواۚ فَلَمَّٓا اَلْقَوْا سَحَرُٓوا اَعْيُنَ النَّاسِ وَاسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَٓاؤُ۫ بِسِحْرٍ عَظ۪يمٍ (١١٦)

116. Мусо уларга: “Аввал сизлар отинглар”, – деди. Улар қўлларидаги таёқларини ерга ташлагач, одамларнинг кўзларини сеҳрлаб уларни даҳшатга туширдилар. Шу тариқа улар катта сеҳр келтириб кўрсатдилар.

Изоҳ: Ривоят қилишларича, шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ олдида минглаб сеҳргарлар қўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганларида бутун водий устма-уст қалашиб кетган илонларга тўлиб кетган экан. Одамлар бу ҳолдан қаттиқ қўрқувга тушишган.

وَاَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰٓى اَنْ اَلْقِ عَصَاكَۚ فَاِذَا هِيَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَۚ (١١٧)

117. Биз шунда Мусога: “Энди сен асонгни ташла!” – деб ваҳий қилдик. Бирдан у асо катта аждарҳога айланиб уларнинг сеҳр орқали тўқиб чиқарганларини тутиб юта бошлади.

فَوَقَعَ الْحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَۚ (١١٨)

118. Шундай қилиб, ҳақиқат ўртага чиқиб, уларнинг қилган ишлари ботил бўлди.

فَغُلِبُوا هُنَالِكَ وَانْقَلَبُوا صَاغِر۪ينَۚ (١١٩)

119. Бас, у ерда сеҳргарлар мағлуб бўлиб, шарманда ҳолатда айрилдилар.

وَاُلْقِيَ السَّحَرَةُ سَاجِد۪ينَۚ (١٢٠)

120. Бу ҳолатни кўрган сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ўзларини ерга ташладилар.

قَالُٓوا اٰمَنَّا بِرَبِّ الْعَالَم۪ينَۙ (١٢١)

121. Улар: “Оламларнинг Роббисига иймон келтирдик”, – деб айтдилар.

رَبِّ مُوسٰى وَهٰرُونَ (١٢٢)

122. У Мусо ва Ҳоруннинг Роббисидир, дедилар.

قَالَ فِرْعَوْنُ اٰمَنْتُمْ بِه۪ قَبْلَ اَنْ اٰذَنَ لَكُمْۚ اِنَّ هٰذَا لَمَكْرٌ مَكَرْتُمُوهُ فِي الْمَد۪ينَةِ لِتُخْرِجُوا مِنْهَٓا اَهْلَهَاۚ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ (١٢٣)

123. Бу ҳолни кўрган фиръавн: “Ҳали мен сизларга рухсат бермасимдан олдин унга иймон келтирдингларми?! Аниқки, бу қилмишингиз шаҳарда Мусо билан тил бириктириб, унинг аҳолисини бу ердан чиқариб юбориш учун менга қилган макрингиздир. Сизларга қандай жазо беришимни яқинда билиб оласизлар”, – деди.

لَاُقَطِّعَنَّ اَيْدِيَكُمْ وَاَرْجُلَكُمْ مِنْ خِلَافٍ ثُمَّ لَاُصَلِّبَنَّكُمْ اَجْمَع۪ينَ (١٢٤)

124. Фиръавн сўзида давом этиб: “Онт ичаманки, қўл-оёқларингизни чаппасига кесиб ташлайман, кейин барчангизни оломон олдида осиб қўяман”, – деди.

Изоҳ: Чаппасига кесиш, ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқдир. Шу тарзда кесилганда одам тўмтоқ бўлиб қолишини фиръавн билган.

قَالُٓوا اِنَّٓا اِلٰى رَبِّنَا مُنْقَلِبُونَۚ (١٢٥)

125. Шунда улар: “Биз ҳаммамиз барибир Роббимиз ҳузурига қайтиб борувчидирмиз”, – дедилар.

وَمَا تَنْقِمُ مِنَّٓا اِلَّٓا اَنْ اٰمَنَّا بِاٰيَاتِ رَبِّنَا لَمَّا جَٓاءَتْنَاۜ رَبَّنَٓا اَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِم۪ينَ۟ (١٢٦)

126. Ҳамда улар: “Сен фақат Роббимиздан бизга келган аниқ оятларга иймон келтирганимиз учун бизлардан ўч олмоқдасан. Эй Роббимиз, бизларга сабру тоқат ёғдиргин ва Сенга таслим бўлганлар қаторида жонимизни олгин”, – дедилар.

Изоҳ: Ислом динида, Одам Атодан тортиб то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача барча пайғамбарлар мусулмонликка, яъни ягона Аллоҳнинг Ўзига бандалик қилиб бўйсунишга даъват қилганлар. Улар гўё бир занжир бўлиб, у занжирнинг биринчи ҳалқаси Одам алайҳиссалом бўлсалар, охирги ҳалқаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Шунинг учун Мусо пайғамбарга иймон келтирган кишилар ҳам Аллоҳ таолодан фақат унинг Ўзига бўйсунувчи, яъни мусулмон бўлган ҳолларида жонларини олишни илтижо қилдилар.

وَقَالَ الْمَلَاُ مِنْ قَوْمِ فِرْعَوْنَ اَتَذَرُ مُوسٰى وَقَوْمَهُ لِيُفْسِدُوا فِي الْاَرْضِ وَيَذَرَكَ وَاٰلِهَتَكَۜ قَالَ سَنُقَتِّلُ اَبْنَٓاءَهُمْ وَنَسْتَحْي۪ نِسَٓاءَهُمْۚ وَاِنَّا فَوْقَهُمْ قَاهِرُونَ (١٢٧)

127. Шунда фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: “Эй фиръавн, Мусо ва унинг қавмини Ер юзида бузғунчилик қилиб юришларига ҳамда сени ва илоҳларингни тарк қилишларига йўл қўйиб берасанми?” – дедилар. Фиръавн: “Яқинда уларнинг ўғилларини қатл қилиб ташлаймиз, аёлларини эса, бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қолдирамиз. Бизлар, албатта, улар устига қаҳр ўтказувчилармиз”, – деди.

قَالَ مُوسٰى لِقَوْمِهِ اسْتَع۪ينُوا بِاللّٰهِ وَاصْبِرُواۚ اِنَّ الْاَرْضَ لِلّٰهِ۠ يُورِثُهَا مَنْ يَشَٓاءُ مِنْ عِبَادِه۪ۜ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّق۪ينَ (١٢٨)

128. Мусо ўз қавмига: “Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер юзи барчаси Аллоҳникидир. Уни Ўз бандаларидан хоҳлаган кишига мерос қилиб беради. Оқибат эса Аллоҳдан қўрққанлар учундир”, – деди.

قَالُٓوا اُو۫ذ۪ينَا مِنْ قَبْلِ اَنْ تَأْتِيَنَا وَمِنْ بَعْدِ مَا جِئْتَنَاۜ قَالَ عَسٰى رَبُّكُمْ اَنْ يُهْلِكَ عَدُوَّكُمْ وَيَسْتَخْلِفَكُمْ فِي الْاَرْضِ فَيَنْظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ۟ (١٢٩)

129. Мусонинг қавми: “Сен бизнинг орамизга келишингдан олдин ҳам келганингдан кейин ҳам кўп озор чекдик”, – деди. Шунда Мусо: “Ажаб эмас, Роббингиз душманингизни ҳалок қилса. Шунда қандай ишлар қилишингизни кўриш учун сизларни Ер юзида уларнинг ўрнига ўринбосар қилар.

Изоҳ: Мусо пайғамбар туғилган йили барча ўғил чақалоқлар фиръавн амри билан қатл этилган.

وَلَقَدْ اَخَذْنَٓا اٰلَ فِرْعَوْنَ بِالسِّن۪ينَ وَنَقْصٍ مِنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ (١٣٠)

130. Ҳақиқатан, биз фиръавн хонадонини балки эслатма оладилар деб, қаҳатчилик йиллари ва меваларнинг танқислиги билан мубтало қилиб олдик.

فَاِذَا جَٓاءَتْهُمُ الْحَسَنَةُ قَالُوا لَنَا هٰذِه۪ۚ وَاِنْ تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَطَّيَّرُوا بِمُوسٰى وَمَنْ مَعَهُۜ اَلَٓا اِنَّمَا طَٓائِرُهُمْ عِنْدَ اللّٰهِ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ (١٣١)

131. Қачонки уларга ҳаётларида яхшилик келиб қолса: “Бу бизнинг ҳақимиздир”, – дердилар. Мабодо бирор бир ёмонлик етиб қолса, Мусо ва унинг ёнидаги иймонли кишилардан бадгумон бўлар эдилар. Огоҳ бўлинглар, уларнинг бошига тушганлар фақат Аллоҳ тарафидандир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.

وَقَالُوا مَهْمَا تَأْتِنَا بِه۪ مِنْ اٰيَةٍ لِتَسْحَرَنَا بِهَاۙ فَمَا نَحْنُ لَكَ بِمُؤْمِن۪ينَ (١٣٢)

132. Улар Мусога: “Бизни у билан сеҳрлаш учун ҳар қандай бир мўъжиза келтирсанг ҳам, биз сенга асло ишонувчи эмасмиз”, – дедилар.

فَاَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ الطُّوفَانَ وَالْجَرَادَ وَالْقُمَّلَ وَالضَّفَادِعَ وَالدَّمَ اٰيَاتٍ مُفَصَّلَاتٍ فَاسْتَكْبَرُوا وَكَانُوا قَوْمًا مُجْرِم۪ينَ (١٣٣)

133. Шундан кейин Биз уларнинг устига аниқ равшан далиллар қилиб, тўфон, чигирткалар, битлар, бақалар ва қон балоларини мусибат қилиб юбордик. Шундан кейин ҳам улар такаббурлик қилдилар. Улар шундай ёмон жиноятчи қавм эдилар.

وَلَمَّا وَقَعَ عَلَيْهِمُ الرِّجْزُ قَالُوا يَا مُوسَى ادْعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِنْدَكَۚ لَئِنْ كَشَفْتَ عَنَّا الرِّجْزَ لَنُؤْمِنَنَّ لَكَ وَلَنُرْسِلَنَّ مَعَكَ بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَۚ (١٣٤)

134. Уларнинг устига шиддатли азоб тушгач: “Эй Мусо, сенга берган аҳди ҳақи бизлар учун Роббингга дуо қил, бизлардан бу балони олиб ташласин! Агарда бизлардан бу балони кўтарсанг, албатта, биз сенга ишонамиз. Ҳамда сен билан бирга бани Исроил авлодларини ўлкаларига чиқариб юборамиз”, – дедилар.

فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُمُ الرِّجْزَ اِلٰٓى اَجَلٍ هُمْ بَالِغُوهُ اِذَا هُمْ يَنْكُثُونَ (١٣٥)

135. Улар етиб борадиган муайян муддатга қадар вақтинчалик устиларидан азобни олиб ташладик. Лекин яна улар берган аҳдларини бузмоқда эдилар.

فَانْتَقَمْنَا مِنْهُمْ فَاَغْرَقْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ بِاَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِل۪ينَ (١٣٦)

136. Шундай қилиб, оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва ундан ғафлатда қолганлари сабабли улардан интиқом олиб, уларни денгизга ғарқ қилдик.

وَاَوْرَثْنَا الْقَوْمَ الَّذ۪ينَ كَانُوا يُسْتَضْعَفُونَ مَشَارِقَ الْاَرْضِ وَمَغَارِبَهَا الَّت۪ي بَارَكْنَا ف۪يهَاۜ وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ الْحُسْنٰى عَلٰى بَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ بِمَا صَبَرُواۜ وَدَمَّرْنَا مَا كَانَ يَصْنَعُ فِرْعَوْنُ وَقَوْمُهُ وَمَا كَانُوا يَعْرِشُونَ (١٣٧)

137. Бечораҳол бўлиб юрган Мусо қавмини Биз баракатли қилган ернинг ғарбу шарқини мерос қилиб бердик. Шундай қилиб, сабр қилганлари туфайли бани Исроил авлодларига Роббинг берган чиройли сўзи қарор топди. Фиръавн ва унинг қавми ясаган биноларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларини ер билан яксон қилдик.

Изоҳ: Чиройли сўз ёки берилган ваъдадан мурод, Аллоҳнинг душманни ҳалок этиб уларни ерга ўринбосар қилиш тўғрисида айтган сўзидир.

وَجَاوَزْنَا بِبَن۪ٓي اِسْرَٓاء۪يلَ الْبَحْرَ فَاَتَوْا عَلٰى قَوْمٍ يَعْكُفُونَ عَلٰٓى اَصْنَامٍ لَهُمْۚ قَالُوا يَا مُوسَى اجْعَلْ لَنَٓا اِلٰهًا كَمَا لَهُمْ اٰلِهَةٌۜ قَالَ اِنَّكُمْ قَوْمٌ تَجْهَلُونَ (١٣٨)

138. Бани Исроил авлодларини денгиздан соғ-омон ўтказиб қўйганимизда улар ўзлари учун ясаб олган бут-санамларга сиғинаётган қавмга дуч келиб қолдилар. Шунда қавм Мусога қарата: “Эй Мусо, уларнинг илоҳлари каби бизга ҳам сиғиниш учун илоҳ ясаб бер”, – дедилар. Мусо уларга: “Сизлар чиндан ҳам жоҳиллик қилувчи қавм экансиз”, – деди.

Изоҳ: Фахриддин Розийнинг “Мафотиҳ-ул Ғайб” номли тафсирида келтирилишича бутларга сиғинаётган қавм Лаҳм номли қабила эди. Ибн Журайж эса у бутларни сигир шаклида бўлган деб нақл қилган.

اِنَّ هٰٓؤُ۬لَٓاءِ مُتَبَّرٌ مَا هُمْ ف۪يهِ وَبَاطِلٌ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ (١٣٩)

139. Албатта, анави ердагилар ҳалокатга учрагувчидир ва қилаётган ишлари ботилдир.

قَالَ اَغَيْرَ اللّٰهِ اَبْغ۪يكُمْ اِلٰهًا وَهُوَ فَضَّلَكُمْ عَلَى الْعَالَم۪ينَ (١٤٠)

140. Мусо яна уларга: “Сизларга Аллоҳдан ўзга бир илоҳ танлаб берайми?! Ахир У сизларни оламлар узра афзал қилиб қўйган Зот-ку!” – деди.

وَاِذْ اَنْجَيْنَاكُمْ مِنْ اٰلِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُٓوءَ الْعَذَابِۚ يُقَتِّلُونَ اَبْنَٓاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَٓاءَكُمْۜ وَف۪ي ذٰلِكُمْ بَلَٓاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظ۪يمٌ۟ (١٤١)

141. Эй бани Исроил авлодлари, сизларни бир пайтлар ёмон азобларни раво кўрган, ўғил болаларингизни қатл қилиб, аёл-қизларингизни бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қўйиб юборган золим фиръавн хонадонидан қутқарганимизни эсланглар. Ана ўша пайтда бўлиб ўтган ҳодисаларда сизларга Роббингиз томонидан катта бир имтиҳон бўлган эди.

Изоҳ: Фиръавн қадимги Миср ҳукмдорларига берилган унвон бўлиб, кўп асрлар давомида минтақада подшоҳлик қилган сулоладир. Фиръавн хонадони ва тарафдорларининг яҳудийларни қатл этиш сабаби саройдаги коҳинлардан бирининг кўрган туши бўлади. Туш таъбирига кўра, “Исроил авлодларидан дунёга келадиган бир ўғил бир кун келиб фиръавн салтанатини тор-мор қилиши”, айтилади. Бу кўрилган тушнинг рўёбга чиқишидан қўрққан фиръавн барча янги туғилган яҳудий болаларини ўлдиришга буйруқ беради. Аёл-қизлар эса ўлдирилмай тирик қўйиб юборилар эди. Ана ўша янги туғилган болалар ичида бўлғуси пайғамбар Мусо алайҳиссалом ҳам бўлади. Лекин Аллоҳнинг инояти билан у зот ўлимдан қутулиб қолади. Бу ҳақда бошқа оятларда кейинроқ тўхталиб ўтилади. Ана шундай улкан воқеалар бани Исроил авлодлари учун катта бир имтиҳон бўлган эди.

وَوٰعَدْنَا مُوسٰى ثَلٰث۪ينَ لَيْلَةً وَاَتْمَمْنَاهَا بِعَشْرٍ فَتَمَّ م۪يقَاتُ رَبِّه۪ٓ اَرْبَع۪ينَ لَيْلَةًۚ وَقَالَ مُوسٰى لِاَخ۪يهِ هٰرُونَ اخْلُفْن۪ي ف۪ي قَوْم۪ي وَاَصْلِحْ وَلَا تَتَّبِعْ سَب۪يلَ الْمُفْسِد۪ينَ (١٤٢)

142. Биз Мусога Таврот оятларини нозил қилиш учун ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин яна ўн кеча билан қўшиб тамомладик. Шундай қилиб, унинг Роббисининг белгиланган вақти қирқ кечага тўлиқ бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: “Қавмимда мени ўрнимга қолиб тур. Ораларини ислоҳ қил ва бузғунчиларнинг йўлига эргашма!” – деб айтди.

Изоҳ: Бани Исроил авлодлари Мисрдан чиқиб Сино тоғи яқинларига жойлашадилар. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Таврот китобини ёки қавмига буйруқлар, тавсиялар ва қонун-қоидалар бериш мақсадида уни Тур тоғига қирқ кун муддатга чақиради.

وَلَمَّا جَٓاءَ مُوسٰى لِم۪يقَاتِنَا وَكَلَّمَهُ رَبُّهُۙ قَالَ رَبِّ اَرِن۪ٓي اَنْظُرْ اِلَيْكَۜ قَالَ لَنْ تَرٰين۪ي وَلٰكِنِ انْظُرْ اِلَى الْجَبَلِ فَاِنِ اسْتَقَرَّ مَكَانَهُ فَسَوْفَ تَرٰين۪يۚ فَلَمَّا تَجَلّٰى رَبُّهُ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُ دَكًّا وَخَرَّ مُوسٰى صَعِقًاۚ فَلَمَّٓا اَفَاقَ قَالَ سُبْحَانَكَ تُبْتُ اِلَيْكَ وَاَنَا۬ اَوَّلُ الْمُؤْمِن۪ينَ (١٤٣)

143. Мусо белгилаган вақтимизда Тур тоғига келгач, Роббиси унга гапирди. Кейин Мусо: “Эй Роббим, менга Ўзингни кўрсат, Сенга бир қарайин”, – деди. Аллоҳ таоло: “Мени бу дунёда ҳаргиз кўра олмайсан. Лекин анави тоққа назар сол, агар у тоғ жилвамдан кейин жойида тура олса, демак, сен ҳам Мени кўра оласан”, – деди. Роббиси тоққа жилва қилган эди уни парча-парча қилиб юборди. Мусо эса беҳуш бўлиб йиқилди. Ҳушига келгандан кейин эса: “Сенга тасбеҳ айтаман, Сенга тавба қилдим ва мен Сенга ишонганларнинг энг биринчисиман”, – деди.

Изоҳ: Бу сўзлашувни инсонларнинг ўзаро суҳбатларига таққослаб бўлмайди, чунки бунда Аллоҳнинг Зоти ва сифатларига хос равишда гаплашилган.

قَالَ يَا مُوسٰٓى اِنِّي اصْطَفَيْتُكَ عَلَى النَّاسِ بِرِسَالَات۪ي وَبِكَلَام۪يۘ فَخُذْ مَٓا اٰتَيْتُكَ وَكُنْ مِنَ الشَّاكِر۪ينَ (١٤٤)

144. Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, албатта, Мен сенга берган элчилигим ва каломим билан одамлар узра хос қилиб сени танлаб олдим. Сенга берган бу ҳукмларни қабул қилиб ол ҳамда шукр қилувчилардан бўлгин”, – деди.

وَكَتَبْنَا لَهُ فِي الْاَلْوَاحِ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ مَوْعِظَةً وَتَفْص۪يلًا لِكُلِّ شَيْءٍۚ فَخُذْهَا بِقُوَّةٍ وَأْمُرْ قَوْمَكَ يَأْخُذُوا بِاَحْسَنِهَاۜ سَاُر۪يكُمْ دَارَ الْفَاسِق۪ينَ (١٤٥)

145. Унга Таврот лавҳаларида ҳамма нарсадан ўгит ва барча нарсанинг тафсилотини ёзиб қўйдик. Эй Мусо, уни маҳкам ушлаб ол. Қавмингга буйруқларнинг савоби энг яхшиларини олишларига буюр. Яқинда сизларга фосиқлар диёрининг оқибати нима бўлганини кўрсатаман.

سَاَصْرِفُ عَنْ اٰيَاتِيَ الَّذ۪ينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْاَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّۜ وَاِنْ يَرَوْا كُلَّ اٰيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَاۚ وَاِنْ يَرَوْا سَب۪يلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَب۪يلًاۚ وَاِنْ يَرَوْا سَب۪يلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَب۪يلًاۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِل۪ينَ (١٤٦)

146. Энди Ер юзида ноҳақ кибр қилиб юрувчи кимсаларнинг қалбларини муҳрлаб, оятларимиздан фаҳмламайдиган қилиб буриб қўямиз. Агар улар ҳар қандай далилларни кўрсалар ҳам, унга ишонмайдилар. Борди-ю етук йўлни кўрсалар, уни ўзларига йўл деб тутиб олмайдилар. Аксинча, қинғир йўлни кўрсалар, уни ўзларига йўл деб оладилар. Чунки улар оятларимизни ёлғонга чиқарган ва уни тушунишдан ғофил қолган кимсалардир.

وَالَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَلِقَٓاءِ الْاٰخِرَةِ حَبِطَتْ اَعْمَالُهُمْۜ هَلْ يُجْزَوْنَ اِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ۟ (١٤٧)

147. Оятларимизни ва қиёматга йўлиқишни ёлғонга чиқарган кимсаларнинг амаллари беҳуда кетгандир. Улар фақатгина қилган ёмон ишлари учун жазога тортиладилар.

وَاتَّخَذَ قَوْمُ مُوسٰى مِنْ بَعْدِه۪ مِنْ حُلِيِّهِمْ عِجْلًا جَسَدًا لَهُ خُوَارٌۜ اَلَمْ يَرَوْا اَنَّهُ لَا يُكَلِّمُهُمْ وَلَا يَهْد۪يهِمْ سَب۪يلًاۢ اِتَّخَذُوهُ وَكَانُوا ظَالِم۪ينَ (١٤٨)

148. Тур тоғига кетгандан кейин Мусонинг қавми ўзларига тилла тақинчоқларидан мўрайдиган бир бузоқ ҳайкалини ясаб олдилар. Ахир унинг уларга гапирмаслигини ёки бирор бир тўғри йўлга бошламаслигини билмасмидилар? Уни ўзларига илоҳ қилиб тутиб олдилар ва золимлардан бўлиб қолдилар.

وَلَمَّا سُقِطَ ف۪ٓي اَيْد۪يهِمْ وَرَاَوْا اَنَّهُمْ قَدْ ضَلُّواۙ قَالُوا لَئِنْ لَمْ يَرْحَمْنَا رَبُّنَا وَيَغْفِرْ لَنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِر۪ينَ (١٤٩)

149. Қилган ишларидан пушаймон бўлиб, қўлларидаги туширилганда: “Онт ичамизки, агар Роббимиз бизга марҳамат қилмаса ва гуноҳимизни мағфират қилмаса, ҳақиқатан, бизлар зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, – дедилар.

وَلَمَّا رَجَعَ مُوسٰٓى اِلٰى قَوْمِه۪ غَضْبَانَ اَسِفًاۙ قَالَ بِئْسَمَا خَلَفْتُمُون۪ي مِنْ بَعْد۪يۚ اَعَجِلْتُمْ اَمْرَ رَبِّكُمْۚ وَاَلْقَى الْاَلْوَاحَ وَاَخَذَ بِرَأْسِ اَخ۪يهِ يَجُرُّهُٓ اِلَيْهِۜ قَالَ ابْنَ اُمَّ اِنَّ الْقَوْمَ اسْتَضْعَفُون۪ي وَكَادُوا يَقْتُلُونَن۪يۘ فَلَا تُشْمِتْ بِيَ الْاَعْدَٓاءَ وَلَا تَجْعَلْن۪ي مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِم۪ينَ (١٥٠)

150. Тур тоғидан ўз қавмига қайтган Мусо ғазабланган ва афсус қилган ҳолда уларга: “Ортимдан нақадар ёмон иш қилдингиз-а! Роббингизни буйруғи келмай туриб шошқалоқлик қилдингизми?” – деб қўлидаги лавҳаларни ерга ташлаб юборди. Кейин акасининг бошидан торта бошлади. Акаси Ҳорун эса: “Эй онамнинг ўғли, чиндан ҳам бу қавм мени хорлади ва ҳатто мени ўлдирмоқчи бўлдилар. Мени душманлар қаршисида кулги қилмагин ҳамда мени золим қавмлар билан бир қаторда қилмагин”, – деди.

قَالَ رَبِّ اغْفِرْ ل۪ي وَلِاَخ۪ي وَاَدْخِلْنَا ف۪ي رَحْمَتِكَۘ وَاَنْتَ اَرْحَمُ الرَّاحِم۪ينَ۟ (١٥١)

151. Шундан кейин Мусо: “Эй Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва раҳматингга дохил қилгин. Сен раҳм қилувчиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Зотсан”, – деди.

اِنَّ الَّذ۪ينَ اتَّخَذُوا الْعِجْلَ سَيَنَالُهُمْ غَضَبٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَذِلَّةٌ فِي الْحَيٰوةِ الدُّنْيَاۜ وَكَذٰلِكَ نَجْزِي الْمُفْتَر۪ينَ (١٥٢)

152. Албатта, бузоқни худо деб олган кимсаларга Роббилари тарафидан ғазаб ва дунёдаги ҳаётда хору зорлик етиб келади. Биз бўҳтон тўқувчиларни мана шундай жазолаймиз.

وَالَّذ۪ينَ عَمِلُوا السَّيِّـَٔاتِ ثُمَّ تَابُوا مِنْ بَعْدِهَا وَاٰمَنُواۘ اِنَّ رَبَّكَ مِنْ بَعْدِهَا لَغَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٥٣)

153. Бироқ ёмон ишларни қилиб, сўнг унинг кетидан тавба қилган ва иймон келтирган кимсалар учун эса, шубҳасиз, Роббинг бу ишлардан кейин ҳам гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

وَلَمَّا سَكَتَ عَنْ مُوسَى الْغَضَبُ اَخَذَ الْاَلْوَاحَۚ وَف۪ي نُسْخَتِهَا هُدًى وَرَحْمَةٌ لِلَّذ۪ينَ هُمْ لِرَبِّهِمْ يَرْهَبُونَ (١٥٤)

154. Мусонинг ғазаби сокинлашгач, ердаги лавҳаларни қайта қўлига олди. Ундаги нусхада Роббиларидан қўрқадиган кимсалар учун ҳидоят йўлини кўрсатувчи ва раҳмат манбалари бор эди.

Изоҳ: Бу оят тафсирида турли фикрлар баён этилган. Баъзи муфассирлар Мусо алайҳиссалом лавҳаларни ташлаб юборганида, улар синиб кетган эди, десалар, бошқалари улар синмаган эди, дейдилар. Яна бошқа бир муфассир лавҳалар синган эди, лекин Мусо алайҳиссалом уларни йиғиб туриб, янги нусха кўчириб олган, деган фикрларни билдиришган.

وَاخْتَارَ مُوسٰى قَوْمَهُ سَبْع۪ينَ رَجُلًا لِم۪يقَاتِنَاۚ فَلَمَّٓا اَخَذَتْهُمُ الرَّجْفَةُ قَالَ رَبِّ لَوْ شِئْتَ اَهْلَكْتَهُمْ مِنْ قَبْلُ وَاِيَّايَۜ اَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ السُّفَهَٓاءُ مِنَّاۚ اِنْ هِيَ اِلَّا فِتْنَتُكَۜ تُضِلُّ بِهَا مَنْ تَشَٓاءُ وَتَهْد۪ي مَنْ تَشَٓاءُۜ اَنْتَ وَلِيُّنَا فَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا وَاَنْتَ خَيْرُ الْغَافِر۪ينَ (١٥٥)

155. Мусо тайин қилган вақтимизга келиш учун қавмидан бузоққа сиғинмаган етмиш кишини танлаб олди. Шунда уларни шиддатли зилзила тутди. Кейин Мусо: “Эй Роббим, агар истасанг эди, уларни ҳам, мени ҳам олдинроқ ҳалок қилган бўлардинг. Наҳотки орамиздаги баъзи бир нодонларнинг қилмишлари туфайли бизларни ҳалок қиласан?! Албатта, булар Сенинг бизга берган синовингдир. Сен у синов билан хоҳлаган кишингни йўлдан адаштирасан ва хоҳлаган кишингни ҳидоятга бошлайсан. Ёлғиз Сен бизларнинг эгамизсан. Шундай экан, бизларни кечир ва бизларга раҳм қил. Сен мағфират қилувчиларнинг энг афзалисан”, – деди.

Изоҳ: Мусо алайҳиссалом бани Исроилнинг ўн икки қабиласидан етмиш кишини танлаб ўзлари билан Тур тоғига иккинчи марта ваъдалашилган жойга борадилар. Фахриддин Розийнинг “Мафотиҳ-ул Ғайб” номли тафсирида иккинчи ташриф пайтида ушбу етмиш кишининг даҳшатли зилзила билан ҳушидан кетиш сабаби шундай изоҳланади; Мусо алайҳиссалом етмиш кишини Тур тоғига олиб боради. Улар тоққа яқинлашганларида улкан булут тўдаси тоғни қоплаб олади. Мусо алайҳиссалом булутлар ичида Роббидан буйруқларни эшитиб сажда қилади. Бу ҳолатни кўрган қавмнинг баъзи ақли норасолари “Бизларга Аллоҳни кўрсат”, – деб туриб оладилар. Бақара сураси 55-оятда ҳам шу ҳолат зикр қилинган.

وَاكْتُبْ لَنَا ف۪ي هٰذِهِ الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْاٰخِرَةِ اِنَّا هُدْنَٓا اِلَيْكَۜ قَالَ عَذَاب۪ٓي اُص۪يبُ بِه۪ مَنْ اَشَٓاءُۚ وَرَحْمَت۪ي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍۜ فَسَاَكْتُبُهَا لِلَّذ۪ينَ يَتَّقُونَ وَيُؤْتُونَ الزَّكٰوةَ وَالَّذ۪ينَ هُمْ بِاٰيَاتِنَا يُؤْمِنُونَۚ (١٥٦)

156. Мусо яна дуо қилиб: “Эй Роббим, бизларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни битгин. Биз Сенга тавба қилиб қайтдик”, – деди. Аллоҳ унга: “Азобимни истаган бандамга етказаман, бироқ раҳматим ҳамма нарсадан кенг бўлгандир. Бас, у раҳматимни Мендан қўрқадиган кимсаларга, закот берадиганларга ҳамда оятларимизга иймон келтирадиганларга ёзиб қўяман”, – деди.

Изоҳ: Бу дунёда бизга тоат-ибодат қилишни муваффақ айла. Охиратда эса, бизларни жаннатга юзлантир.

اَلَّذ۪ينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الْاُمِّيَّ الَّذ۪ي يَجِدُونَهُ مَكْتُوبًا عِنْدَهُمْ فِي التَّوْرٰيةِ وَالْاِنْج۪يلِۘ يَأْمُرُهُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهٰيهُمْ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَٓائِثَ وَيَضَعُ عَنْهُمْ اِصْرَهُمْ وَالْاَغْلَالَ الَّت۪ي كَانَتْ عَلَيْهِمْۜ فَالَّذ۪ينَ اٰمَنُوا بِه۪ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُوا النُّورَ الَّذ۪ٓي اُنْزِلَ مَعَهُٓۙ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ۟ (١٥٧)

157. У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммийРасул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.

قُلْ يَٓا اَيُّهَا النَّاسُ اِنّ۪ي رَسُولُ اللّٰهِ اِلَيْكُمْ جَم۪يعًاۨ الَّذ۪ي لَهُ مُلْكُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۚ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَ يُحْي۪ وَيُم۪يتُۖ فَاٰمِنُوا بِاللّٰهِ وَرَسُولِهِ النَّبِيِّ الْاُمِّيِّ الَّذ۪ي يُؤْمِنُ بِاللّٰهِ وَكَلِمَاتِه۪ وَاتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ (١٥٨)

158. Эй Расулим, уларга: “Эй одамлар, дарҳақиқат, мен барчангиз учун осмонлар ва Ернинг эгаси бўлган Аллоҳнинг элчисиман. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У Зот сизларга ҳаёт беради ва жонингизни олади. Шундай экан, Аллоҳга ва Унинг сўзларига ишонадиган Расул бўлмиш уммий пайғамбарига иймон келтиринглар. Унга эргашинглар, шояд, шунда сизлар тўғри йўлни топасизлар”, – деб айтинг.

وَمِنْ قَوْمِ مُوسٰٓى اُمَّةٌ يَهْدُونَ بِالْحَقِّ وَبِه۪ يَعْدِلُونَ (١٥٩)

159. Мусо пайғамбар қавмининг орасидан тўғрилик билан йўлга бошлайдиган ва одиллик билан иш тутадиган гуруҳлар ҳам бордир.

وَقَطَّعْنَاهُمُ اثْنَتَيْ عَشْرَةَ اَسْبَاطًا اُمَمًاۜ وَاَوْحَيْنَٓا اِلٰى مُوسٰٓى اِذِ اسْتَسْقٰيهُ قَوْمُهُٓ اَنِ اضْرِبْ بِعَصَاكَ الْحَجَرَۚ فَانْبَجَسَتْ مِنْهُ اثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًاۜ قَدْ عَلِمَ كُلُّ اُنَاسٍ مَشْرَبَهُمْۜ وَظَلَّلْنَا عَلَيْهِمُ الْغَمَامَ وَاَنْزَلْنَا عَلَيْهِمُ الْمَنَّ وَالسَّلْوٰىۜ كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْۜ وَمَا ظَلَمُونَا وَلٰكِنْ كَانُٓوا اَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ (١٦٠)

160. Биз уларни қабила ҳолида ўн икки гуруҳга бўлиб қўйдик. Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “Асонг билан тошга ургин”, – деб ваҳий қилдик. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Дарҳақиқат, ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойини билиб олдилар. Ҳамда жазирама иссиқдан сақланишлари учун булутни тепаларига соябон қилдик. Осмондан уларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Сизларга ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки ўзларига зулм қилган эдилар.

Изоҳ: Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғлидан ўн икки қабила вужудга келган.

وَاِذْ ق۪يلَ لَهُمُ اسْكُنُوا هٰذِهِ الْقَرْيَةَ وَكُلُوا مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ وَقُولُوا حِطَّةٌ وَادْخُلُوا الْبَابَ سُجَّدًا نَغْفِرْ لَكُمْ خَط۪ٓيـَٔاتِكُمْۜ سَنَز۪يدُ الْمُحْسِن۪ينَ (١٦١)

161. Ўшанда уларга: “Байт ул-Мақдисдаги бу қишлоққа жойлашинглар ва у ердаги нарсалардан хоҳлаганингиздек бемалол тановул қилаверинглар. Дарвозадан эса сажда қилган ҳолда киринглар ва кириб боришда “Ҳитта-Роббим бизни афв эт”, – деб айтинглар, шунда хатоларингизни кечирамиз ва яхшилик қилувчи муҳсин кимсаларга неъматларимизни зиёда қилиб берамиз”, – деб айтилган эди.

فَبَدَّلَ الَّذ۪ينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ قَوْلًا غَيْرَ الَّذ۪ي ق۪يلَ لَهُمْ فَاَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِجْزًا مِنَ السَّمَٓاءِ بِمَا كَانُوا يَظْلِمُونَ۟ (١٦٢)

162. Аммо улардан нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Натижада, зулм қилганлари сабабли уларга самодан азоб юбордик.

Изоҳ: Уларга буюрилган сўз – “бизни афв эт” маъносида ўз тилларидаги “ҳитта” лафзи эди. Фақат улар буйруқни “бизга буғдой керак” маъносидаги “ҳинта” сўзи билан алмаштириб, масхара қилишган. Муфассирлар уларга осмондан ёғдирилган балони турли хил офатлар ёки касалликлар деб таърифлашган.

وَسْـَٔلْهُمْ عَنِ الْقَرْيَةِ الَّت۪ي كَانَتْ حَاضِرَةَ الْبَحْرِۢ اِذْ يَعْدُونَ فِي السَّبْتِ اِذْ تَأْت۪يهِمْ ح۪يتَانُهُمْ يَوْمَ سَبْتِهِمْ شُرَّعًا وَيَوْمَ لَا يَسْبِتُونَۙ لَا تَأْت۪يهِمْۚ كَذٰلِكَ نَبْلُوهُمْ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ (١٦٣)

163. Эй Муҳаммад, сиз яҳудийлардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ аҳли воқеаси ҳақида сўраб кўринг. Улар шанба куни Аллоҳнинг балиқ овлашга доир қўйган тақиқини ҳаддан ошиб бузар эдилар. Чунки уларга шанба куни балиқлар сув устида очиқ кўриниб келар эди. Шанбалик қилмаган кунларида эса, балиқлар келмас эди. Бузғунчилик қилганлари учун шу тарзда уларни синовга тутар эдик.

Изоҳ: Имом Насафийнинг “Мадорик-ут Танзил” номли тафсир китобида келтирилишича, бани Исроилга шанба куни ҳурматини жойига қўйиш, у кунда ишламай, фақат ибодат билан машғул бўлиш буюрилган эди. Шунингдек, балиқ овлаш ҳам бу кунда ҳаром қилинган эди. Лекин улар Аллоҳнинг амрига итоат қилмай ҳаддиларидан ошган эдилар. Яъни улар ҳийла ишлатган ҳолда, шанба куни балиқ овлаш учун ҳовузлар ковлаб, сув йўлини унга очиб қўярдилар. Чунки Аллоҳ уларни синаш учун шанба куни балиқларни сув юзасида мўл, бошқа кунлари эса сийрак қилиб қўйган эди. Шу тариқа балиқлар шанба куни тўғри оқиб келиб ҳовузларга тушарди. Улар эса эртаси куни, яъни якшанбада “биз шанба куни балиқ овламадик”, – деб ҳовуздаги балиқларни тортиб олар эдилар. Яна бошқа машҳур муфассирлардан Қуртубийнинг ёзишларича, бу воқеа Довуд алайҳиссалом замонларида бўлган экан. Ўшанда шанба кунлари балиқлар сон-саноқсиз бўлиб сув юзида оқиб келар, эртасига эса дарёда биронта балиқ қолмас экан. Бу фурсатдан фойдаланган иблис айрим яхудийларни васвасага солиб, улар дарё четларида тез ҳовузлар кавлашиб, шанба кунлари балиқларни қамаб олишадиган, эртасига эса ўша ҳовузлардан тутиб кетадиган бўлган эдилар. Бу қилмишлари оқибатида улар Аллоҳнинг имтиҳонидан ўта олмаган эканлар. Юқоридаги оятда эътиқодсизларни Аллоҳ ўтиб бўлмайдиган балои имтиҳонларга гирифтор қилишига ҳам ишора бордир. Ўшанда яҳудийлар уч тоифага бўлиниб қолган эканлар: бир тоифа юқорида айтилган шанба кунлари балиқ овлайверадиган итоатсизлар, иккинчи тоифа ўзларини бу жиноятдан сақлаб, ўзгаларни ҳам ундан қайтарадиганлар, учинчи тоифа эса ўзлари у кунда балиқ тутмай, ўзгаларни ҳам ундан қайтармайдиганлар эди. Ушбу оятда мана шу учинчи ва иккинчи тоифа ўртасида бўлиб ўтган савол-жавоб баён этилади.

وَاِذْ قَالَتْ اُمَّةٌ مِنْهُمْ لِمَ تَعِظُونَ قَوْمًاۨۙ اللّٰهُ مُهْلِكُهُمْ اَوْ مُعَذِّبُهُمْ عَذَابًا شَد۪يدًاۜ قَالُوا مَعْذِرَةً اِلٰى رَبِّكُمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ (١٦٤)

164. Ўшанда, улардан бир гуруҳ: “Шундоқ ҳам Аллоҳ уларни ҳалок қилмоқчи ёки шиддатли азоб билан азобламоқчи бўлган қавмга нима учун ваъз-насиҳат қилмоқдасизлар?!” – деган эдилар. Шунда насиҳатгўй кимсалар: “Вазифамизни қилганимизга доир Роббингизга узримизни баён этиш учун ва балки улар Аллоҳдан қўрқсалар – деган умидда гапиряпмиз”, – деб жавоб беришган.

فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِه۪ٓ اَنْجَيْنَا الَّذ۪ينَ يَنْهَوْنَ عَنِ السُّٓوءِ وَاَخَذْنَا الَّذ۪ينَ ظَلَمُوا بِعَذَابٍ بَـ۪ٔيسٍ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ (١٦٥)

165. Шундай қилиб, улар эслатилган огоҳлантиришларни унутишгач, ёмон ишлардан қайтарувчи солиҳ кимсаларга нажот бердик. Зулм қилган кимсаларни эса қилган фосиқликлари учун ёмон азоб билан тутиб жазоладик.

فَلَمَّا عَتَوْا عَنْ مَا نُهُوا عَنْهُ قُلْنَا لَهُمْ كُونُوا قِرَدَةً خَاسِـ۪ٔينَ (١٦٦)

166. Улар ўзларига тақиқланган ишдан қайтмай оёқ тираб олганларида, Биз уларга: “Хорланган маймунларга айланиб қолинглар”, – деб айтдик.

Изоҳ: Аллоҳ уларнинг бу исёнлари учун хору зор маймунларга айлантириб қўйган экан.

وَاِذْ تَاَذَّنَ رَبُّكَ لَيَبْعَثَنَّ عَلَيْهِمْ اِلٰى يَوْمِ الْقِيٰمَةِ مَنْ يَسُومُهُمْ سُٓوءَ الْعَذَابِۜ اِنَّ رَبَّكَ لَسَر۪يعُ الْعِقَابِۚ وَاِنَّهُ لَغَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٦٧)

167. Ана ўшанда Роббингиз уларнинг устига то қиёмат кунигача уларни ёмон азоб билан жазолайдиган кимсаларни, албатта, юбориб туришини билдирган эди. Шубҳасиз, Роббингизнинг азоби кофирлар учун шитоб билан келувчидир. Шубҳасиз, У мўминлар учун гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

وَقَطَّعْنَاهُمْ فِي الْاَرْضِ اُمَمًاۚ مِنْهُمُ الصَّالِحُونَ وَمِنْهُمْ دُونَ ذٰلِكَۘ وَبَلَوْنَاهُمْ بِالْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّـَٔاتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ (١٦٨)

168. Шундай қилиб, у яҳудийларни Ер юзида турли халқларга парчалаб ташладик. Уларнинг орасидан солиҳ кишилар ҳам, солиҳ бўлмаганлари ҳам бор. Уларни зора ҳидоятга қайтсалар, деб гўзал неъматлар билан ҳам ёмон мусибатлар билан ҳам имтиҳон қилиб кўрдик.

فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ وَرِثُوا الْكِتَابَ يَأْخُذُونَ عَرَضَ هٰذَا الْاَدْنٰى وَيَقُولُونَ سَيُغْفَرُ لَنَاۚ وَاِنْ يَأْتِهِمْ عَرَضٌ مِثْلُهُ يَأْخُذُوهُۜ اَلَمْ يُؤْخَذْ عَلَيْهِمْ م۪يثَاقُ الْكِتَابِ اَنْ لَا يَقُولُوا عَلَى اللّٰهِ اِلَّا الْحَقَّ وَدَرَسُوا مَا ف۪يهِۜ وَالدَّارُ الْاٰخِرَةُ خَيْرٌ لِلَّذ۪ينَ يَتَّقُونَۜ اَفَلَا تَعْقِلُونَ (١٦٩)

169. Улардан кейин Таврот китобига ворис бўлган ваБизлар барибир кечириламиз”, – деб, бу ўткинчи дунё манфаатларини танлаб олган бир авлод ўринбосар бўлиб ўртага чиқди. Агар уларга яна шунга ўхшаш тубан матоҳлар келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақ сўзни айтишларига доир Таврот китобининг аҳди олинган эмасмиди?! Бунинг устига улар китобдан дарс олиб ўрганишган эди-ку!. Охират диёри Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ўткинчи дунё манфаатидан кўра яхшироқдир. Наҳотки ақл ишлатмайсизлар?!

وَالَّذ۪ينَ يُمَسِّكُونَ بِالْكِتَابِ وَاَقَامُوا الصَّلٰوةَۜ اِنَّا لَا نُض۪يعُ اَجْرَ الْمُصْلِح۪ينَ (١٧٠)

170. Китобни маҳкам ушлаган ва намозларини қоим қилган кимсалар бўлса, албатта, Биз ислоҳ қилувчиларнинг ажрини беҳуда кетказмаймиз.

Изоҳ: Оятда Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу каби Тавротни ҳам ўзгартирмаган ва Қуръони Каримга ҳам иймон келтирганларга икки баробар ажр ато қилиниши айтилган.

وَاِذْ نَتَقْنَا الْجَبَلَ فَوْقَهُمْ كَاَنَّهُ ظُلَّةٌ وَظَنُّٓوا اَنَّهُ وَاقِعٌ بِهِمْۚ خُذُوا مَٓا اٰتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُوا مَا ف۪يهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ۟ (١٧١)

171. Бир пайтлар биз қудратимизни кўрсатиш учун Тур тоғини жойидан суғуриб, яҳудийлар узра худди соябондек кўтариб қўйганимизни ёдга олинг. Шунда улар гўё у тоғ устиларига тушиб кетади деб ўйлаган эдилар. Кейин уларга: “Биз сизларга келтирган Таврот ҳукмларини маҳкам ушланглар ва ундаги оятларни ёдда тутинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқсангизлар”, – деган эдик.

وَاِذْ اَخَذَ رَبُّكَ مِنْ بَن۪ٓي اٰدَمَ مِنْ ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَاَشْهَدَهُمْ عَلٰٓى اَنْفُسِهِمْۚ اَلَسْتُ بِرَبِّكُمْۜ قَالُوا بَلٰىۚۛ شَهِدْنَاۚۛ اَنْ تَقُولُوا يَوْمَ الْقِيٰمَةِ اِنَّا كُنَّا عَنْ هٰذَا غَافِل۪ينَۙ (١٧٢)

172. Роббингиз Одам болаларининг пушту камари бўлган белларидан зурриётларини чиқариб олиб ҳамда ўзларини ўзларига гувоҳ қилиб: “Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?” – деганини эсланг. Шунда руҳлар: “Ҳа, шундай, Роббимизсан, биз бунга шоҳид бўлдик”, – деб айтганлар. Бу гувоҳлик, қиёмат кунидаБизлар бундан бехабар эдик”, – деб айтмаслигингиз учундир.

Изоҳ: “Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига аён бўлган бу пайт ва ҳолат “Ал-мийсоқ”, яъни аҳдлашув куни деб аталади. Унда Аллоҳ то қиёмат кунигача дунёга келадиган барча одам боласини оталарининг умуртқасидан уруғликларни чиқариб олган ва уларга “Роббингиз эмасманми?!” деб савол берган. Бу саволга барча зурриётлар “Ҳа, шундай, Роббимизсан, биз бунга шоҳид бўлдик”, – деб айтганлар. Демак, бунга биноан инсон фитратида Аллоҳни оламлар Роббиси, деб эътироф қилиш ҳисси мавжуддир.

اَوْ تَقُولُٓوا اِنَّمَٓا اَشْرَكَ اٰبَٓاؤُ۬نَا مِنْ قَبْلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةً مِنْ بَعْدِهِمْۚ اَفَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ الْمُبْطِلُونَ (١٧٣)

173. Ёки бўлмаса, “Чиндан ҳам ота-боболаримиз олдиндан ширк келтирганлар, бизлар эса улардан кейинги зурриётлар бўлганмиз. Ахир ботил иш қилувчиларнинг амали туфайли бизларни ҳалок қиласанми?” деб айтмасликлари учундир.

وَكَذٰلِكَ نُفَصِّلُ الْاٰيَاتِ وَلَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ (١٧٤)

174. Шояд, ёмонликлардан тийилиб, ҳақ йўлга қайтарлар, деб оятларимизни мана шу тариқа муфассал баён қилиб борамиз.

وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَاَ الَّذ۪ٓي اٰتَيْنَاهُ اٰيَاتِنَا فَانْسَلَخَ مِنْهَا فَاَتْبَعَهُ الشَّيْطَانُ فَكَانَ مِنَ الْغَاو۪ينَ (١٧٥)

175. Эй Муҳаммад, унга далилларимизни ато этган, лекин амал қилмай ундан айрилиб кетган ҳамда шайтон уни ўзига эргаштириб, натижада, йўлдан озганлардан бўлиб қолган кишининг хабарини яҳудийларга ўқиб беринг.

وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلٰكِنَّهُٓ اَخْلَدَ اِلَى الْاَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوٰيهُۚ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِۚ اِنْ تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ اَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَثْۜ ذٰلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَاۚ فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ (١٧٦)

176. Агар хоҳлаганимизда эди бу оятлар туфайли унинг даражасини юқори қилиб кўтарган бўлар эдик. Лекин у Ер юзидаги бойликка ружу қўйди ва ҳавойи нафсига эргашди. Унинг мисоли худди бир ит кабидир. Агар ундай итга ҳамла қилсанг ҳам, индамай тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверади. Мана бу оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм кишиларининг мисолидир. Бу қиссаларни уларга айтиб беринг, шояд, ундан ибрат олиб тафаккур қилсалар!

Изоҳ: Оятдаги бу шахс ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Машҳур муфассир Ибни Жарир Табарийнинг “Жомиъ ул-Баён” номли тафсирида келтирилишича, бу шахс Мусо пайғамбар даврида яшаган Баура бин Балъам исмли олим киши бўлган. Лекин у дунёга берилиб турли ҳадя ва пора эвазига Мусо пайғамбарга дуойи бад қилиб йўлдан озган.

سَٓاءَ مَثَلًاۨ الْقَوْمُ الَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا وَاَنْفُسَهُمْ كَانُوا يَظْلِمُونَ (١٧٧)

177. Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва ўзларига зулм қилган қавмларнинг мисоли нақадар ёмондир!

مَنْ يَهْدِ اللّٰهُ فَهُوَ الْمُهْتَد۪يۚ وَمَنْ يُضْلِلْ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ (١٧٨)

178. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, демак, у тўғри йўл топувчидир. Агар кимни йўлдан адаштирса, бас, ана улар зиён кўрувчилардир.

وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَث۪يرًا مِنَ الْجِنِّ وَالْاِنْسِۘ لَهُمْ قُلُوبٌ لَا يَفْقَهُونَ بِهَاۘ وَلَهُمْ اَعْيُنٌ لَا يُبْصِرُونَ بِهَاۘ وَلَهُمْ اٰذَانٌ لَا يَسْمَعُونَ بِهَاۜ اُو۬لٰٓئِكَ كَالْاَنْعَامِ بَلْ هُمْ اَضَلُّۜ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ (١٧٩)

179. Дарҳақиқат, жин ва инсонларнинг бир қанчасини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларда қалблар бор, лекин у қалблар билан ҳақиқатни фаҳмламайдилар. Уларда кўзлар бор, лекин у кўзлар билан далилларимизни кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, лекин у қулоқлар билан даъватни эшитмайдилар. Улар худди ҳайвонлардек, балки улар адашишда ҳайвондан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.

وَلِلّٰهِ الْاَسْمَٓاءُ الْحُسْنٰى فَادْعُوهُ بِهَاۖ وَذَرُوا الَّذ۪ينَ يُلْحِدُونَ ف۪ٓي اَسْمَٓائِه۪ۜ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ (١٨٠)

180. Исмларнинг энг гўзали Аллоҳга оиддир. Бас, Унга у исмлар билан дуо қилинглар. Унинг исмлари ҳақида номақбул тарафга оғадиганларни ўз ҳолига ташлаб қўйинглар. Яқинда улар қилган ишларига яраша жазоланадилар.

وَمِمَّنْ خَلَقْنَٓا اُمَّةٌ يَهْدُونَ بِالْحَقِّ وَبِه۪ يَعْدِلُونَ۟ (١٨١)

181. Яратган бандаларим орасида ҳақиқат билан тўғри йўлга бошлайдиган ва у билан одилликни татбиқ қиладиган уммат ҳам бордир.

وَالَّذ۪ينَ كَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَۚ (١٨٢)

182. Оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсаларни эса, ўзлари билмаган тарафдан секин-аста ҳалокатга судраб борамиз.

وَاُمْل۪ي لَهُمْۜ اِنَّ كَيْد۪ي مَت۪ينٌ (١٨٣)

183. Уларга бу дунёда вақтинчалик муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг уларга қарши чора-тадбирим жуда қаттиқдир.

اَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا مَا بِصَاحِبِهِمْ مِنْ جِنَّةٍۜ اِنْ هُوَ اِلَّا نَذ۪يرٌ مُب۪ينٌ (١٨٤)

184. Уларнинг ҳамсуҳбатлари Муҳаммадда жинниликдан ҳеч қандай асар йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақатгина Аллоҳнинг азобидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчидир.

اَوَلَمْ يَنْظُرُوا ف۪ي مَلَكُوتِ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَمَا خَلَقَ اللّٰهُ مِنْ شَيْءٍۙ وَاَنْ عَسٰٓى اَنْ يَكُونَ قَدِ اقْتَرَبَ اَجَلُهُمْۚ فَبِاَيِّ حَد۪يثٍ بَعْدَهُ يُؤْمِنُونَ (١٨٥)

185. Улар осмонлар ва Ернинг ажабтовур салтанатига, Аллоҳнинг яратган ҳар бир махлуқотларига ва ўз ажалларининг яқинлашиб қолган бўлишига бир назар солмайдиларми?! Бундан кейин инкор қилувчилар қайси гапга ҳам ишонар эдилар?!

مَنْ يُضْلِلِ اللّٰهُ فَلَا هَادِيَ لَهُۜ وَيَذَرُهُمْ ف۪ي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ (١٨٦)

186. Аллоҳ кимни тўғри йўлдан адаштирган бўлса, уни ҳидоятга бошловчи бўлмайди. Аллоҳ ундай кимсаларни туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.

يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ اَيَّانَ مُرْسٰيهَاۜ قُلْ اِنَّمَا عِلْمُهَا عِنْدَ رَبّ۪يۚ لَا يُجَلّ۪يهَا لِوَقْتِهَٓا اِلَّا هُوَۜ ثَقُلَتْ فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ لَا تَأْت۪يكُمْ اِلَّا بَغْتَةًۜ يَسْـَٔلُونَكَ كَاَنَّكَ حَفِيٌّ عَنْهَاۜ قُلْ اِنَّمَا عِلْمُهَا عِنْدَ اللّٰهِ وَلٰكِنَّ اَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ (١٨٧)

187. Эй Муҳаммад, сиздан қиёматнинг қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми, фақат Роббимнинг ҳузуридадир. Қиёмат вақти келганда фақат Унинг Ўзи ошкор қилади. Қиёматнинг даҳшати осмонлару Ерга оғир келади. Сизларга у тўсатдан келиб қолади”, – деб айтинг. Сиздан у ҳақида гўё хабардордек сўрашади. Уларга қарата: “Шубҳасиз, қиёматнинг илми ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар”, – деб жавоб беринг.

قُلْ لَٓا اَمْلِكُ لِنَفْس۪ي نَفْعًا وَلَا ضَرًّا اِلَّا مَا شَٓاءَ اللّٰهُۜ وَلَوْ كُنْتُ اَعْلَمُ الْغَيْبَ لَاسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِۚ وَمَا مَسَّنِيَ السُّٓوءُ اِنْ اَنَا۬ اِلَّا نَذ۪يرٌ وَبَش۪يرٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ۟ (١٨٨)

188. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман, холос”, – деб айтинг.

هُوَ الَّذ۪ي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ اِلَيْهَاۚ فَلَمَّا تَغَشّٰيهَا حَمَلَتْ حَمْلًا خَف۪يفًا فَمَرَّتْ بِه۪ۚ فَلَمَّٓا اَثْقَلَتْ دَعَوَا اللّٰهَ رَبَّهُمَا لَئِنْ اٰتَيْتَنَا صَالِحًا لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِر۪ينَ (١٨٩)

189. У сизларни бир жондан яратган ҳамда унга уйланиб ором топиши учун ундан жуфти Ҳаввони вужудга келтирган Зотдир. Вақтики, Одам унга қўшилгач, жуфти Ҳавво енгил ҳомиладор бўлди ва шу ҳолда у билан бир муддат юрди. Сўнгра ҳомила оғирлашиб туғиш вақти келганда иккови Роббиларига дуо қилиб: “Агарда бизларга солиҳ бир фарзанд ато этсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – дедилар.

فَلَمَّٓا اٰتٰيهُمَا صَالِحًا جَعَلَا لَهُ شُرَكَٓاءَ ف۪يمَٓا اٰتٰيهُمَاۚ فَتَعَالَى اللّٰهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ (١٩٠)

190. Вақти келиб, икковига солиҳ бир фарзанд ато этганидан кейин берган фарзанди хусусида Унга шерикларни нисбат қила бошладилар. Аллоҳ эса улар шерик қилаётган нарсалардан олий Зотдир.

Изоҳ: Баъзи тафсир китобларида ривоят қилинишича, Ҳаввонинг тўлғоқ вақти яқинлашганда шайтон одам суратида уни ёнига келади. Фарзандининг соғлом туғилиши учун унга Абдулҳарс деб ном қўйишни васваса қилиб уқтиради. Чунки шайтоннинг малаклар орасидаги исми Ҳарс эди. Ҳарс эса ер дегани, Абдулҳарс эса ернинг бандаси деган маънони англатади. Натижада, улар аввал фарзандларига бу исмни қўядилар. Аллоҳдан бошқага қуллик қилиш мумкин бўлмагани учун оятда уларнинг қилмиши ширк деб саналади.

اَيُشْرِكُونَ مَا لَا يَخْلُقُ شَيْـًٔا وَهُمْ يُخْلَقُونَۘ (١٩١)

191. Ахир ҳеч нарсани яратмаган, аксинча, ўзлари яратилувчи бўлган нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!

وَلَا يَسْتَط۪يعُونَ لَهُمْ نَصْرًا وَلَٓا اَنْفُسَهُمْ يَنْصُرُونَ (١٩٢)

192. Яратилган махлуқотлар уларга ҳеч қандай бир ёрдам беролмайдилар ҳамда ўзлари учун ҳам ёрдам кўрсата олмайдилар.

وَاِنْ تَدْعُوهُمْ اِلَى الْهُدٰى لَا يَتَّبِعُوكُمْۜ سَوَٓاءٌ عَلَيْكُمْ اَدَعَوْتُمُوهُمْ اَمْ اَنْتُمْ صَامِتُونَ (١٩٣)

193. Ахир у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз, сизларга эргашмайдилар-ку! Уларга чорласангиз ҳам, жим турсангиз ҳам сизларга барибир, чунки улар жонсиздирлар.

اِنَّ الَّذ۪ينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللّٰهِ عِبَادٌ اَمْثَالُكُمْ فَادْعُوهُمْ فَلْيَسْتَج۪يبُوا لَكُمْ اِنْ كُنْتُمْ صَادِق۪ينَ (١٩٤)

194. Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз, шубҳасиз, ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар иддаонгизда ростгўй бўлсангизлар, уларга илтижо қилиб кўринглар-чи, қани, сизларнинг дуоларингизга ижобат қилсинлар!

اَلَهُمْ اَرْجُلٌ يَمْشُونَ بِهَاۘ اَمْ لَهُمْ اَيْدٍ يَبْطِشُونَ بِهَاۘ اَمْ لَهُمْ اَعْيُنٌ يُبْصِرُونَ بِهَاۘ اَمْ لَهُمْ اٰذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَاۜ قُلِ ادْعُوا شُرَكَٓاءَكُمْ ثُمَّ ك۪يدُونِ فَلَا تُنْظِرُونِ (١٩٥)

195. Ахир у бутларнинг оёқлари бормидики, у оёқлар билан юрсалар ёки қўллари бормидики, у қўллар билан ушласалар ёки кўзлари бормидики, у кўзлар билан кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормидики, у қулоқлар билан эшитсалар?! Эй Муҳаммад, уларга: “Бут ва санам каби шерикларингизга бемалол илтижо қилаверинглар. Менга муҳлат бермай хоҳлаганингизча макр қилаверинглар”, – деб айтинг.

اِنَّ وَلِيِّيَ اللّٰهُ الَّذ۪ي نَزَّلَ الْكِتَابَۘ وَهُوَ يَتَوَلَّى الصَّالِح۪ينَ (١٩٦)

196. Шубҳасиз, менинг ёлғиз Эгам бу китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни ўзига дўст тутади.

وَالَّذ۪ينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِه۪ لَا يَسْتَط۪يعُونَ نَصْرَكُمْ وَلَٓا اَنْفُسَهُمْ يَنْصُرُونَ (١٩٧)

197. Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам қилишга қодир эмаслар ва улар ўзларига ҳам ёрдам кўрсата олмайдилар.

وَاِنْ تَدْعُوهُمْ اِلَى الْهُدٰى لَا يَسْمَعُواۜ وَتَرٰيهُمْ يَنْظُرُونَ اِلَيْكَ وَهُمْ لَا يُبْصِرُونَ (١٩٨)

198. Агарда у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам барибир эшитмайдилар. Уларнинг гўё сизга қараб турганларини кўрасиз, ваҳоланки, улар кўрмаяптилар.

خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَاَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِل۪ينَ (١٩٩)

199. Эй Расулим, кечиримли бўлинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг.

وَاِمَّا يَنْزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللّٰهِۜ اِنَّهُ سَم۪يعٌ عَل۪يمٌ (٢٠٠)

200. Агарда кўнглингизга шайтондан бир васваса келиб қадалса, дарҳол Аллоҳдан паноҳ тиланг! Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.

اِنَّ الَّذ۪ينَ اتَّقَوْا اِذَا مَسَّهُمْ طَٓائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَاِذَا هُمْ مُبْصِرُونَۚ (٢٠١)

201. Албатта, тақво қилган кимсаларга шайтондан бир васваса келиб қолса, дарров Аллоҳни ёдга оладилар. Ана ўшанда улар васвасадан қутулиб ҳақни кўрувчилардан бўладилар.

وَاِخْوَانُهُمْ يَمُدُّونَهُمْ فِي الْغَيِّ ثُمَّ لَا يُقْصِرُونَ (٢٠٢)

202. Шайтоннинг дўстлари уларни йўлдан озишига ёрдам бериб турадилар, кейин эса фитналарини тўхтатмайдилар.

وَاِذَا لَمْ تَأْتِهِمْ بِاٰيَةٍ قَالُوا لَوْلَا اجْتَبَيْتَهَاۜ قُلْ اِنَّمَٓا اَتَّبِعُ مَا يُوحٰٓى اِلَيَّ مِنْ رَبّ۪يۚ هٰذَا بَصَٓائِرُ مِنْ رَبِّكُمْ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ (٢٠٣)

203. Эй Муҳаммад, агарда уларга бирор бир оят келтирмасангиз сизга: “Уни ўзинг танлаб тўқиб берсайдинг!” – дейдилар. Сиз уларга: “Мен фақат Роббимдан менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Бу Қуръон иймон келтирадиган қавмлар учун Роббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат манбаидир”, – деб айтинг.

وَاِذَا قُرِئَ الْقُرْاٰنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَاَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ (٢٠٤)

204. Эй инсонлар, Қуръон ўқилганда уни тингланглар ва жим туринглар. Шояд, шунда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлсангизлар.

وَاذْكُرْ رَبَّكَ ف۪ي نَفْسِكَ تَضَرُّعًا وَخ۪يفَةً وَدُونَ الْجَهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغُدُوِّ وَالْاٰصَالِ وَلَا تَكُنْ مِنَ الْغَافِل۪ينَ (٢٠٥)

205. Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.

اِنَّ الَّذ۪ينَ عِنْدَ رَبِّكَ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِه۪ وَيُسَبِّحُونَهُ وَلَهُ يَسْجُدُونَ (٢٠٦)

206. Албатта, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар Унга қуллик қилишда такаббурлик қилмайдилар. Ҳамда Унга тасбеҳ айтиб, ёлғиз Унга сажда қиладилар.

Изоҳ: Қуръонда бир неча сураларда сажда оятлари мавжуд бўлиб, мазкур суранинг сўнгги ояти ҳам ўша сажда оятларининг аввалгисидир.