Мерос тақсимланаётган вақтда агар меросхўр бўлмаган қариндошлар, етимлар ва камбағаллар ҳозир бўлса, уларга ҳам бирон нарса беринглар ва уларга кўнгил очадиган ширин сўзларни айтинглар
Ҳеч бир гуноҳкор бошқасининг гуноҳини кўтармайди. Гуноҳ юки оғир бўлган киши уни кўтаришни (бошқасидан) сўраса ҳам, гарчи қариндоши бўлса-да, унинг юкидан ҳеч нарса кўтарилмайди
Агар Аллоҳга ва ҳақни ботилдан ажратувчи ўша кунда, икки жамоа тўқнашган кунда қулимизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билиб қўйинглар: қўлга киритган ғаниматингизнинг бешдан бири Аллоҳга, Пайғамбарга ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ва мусофирларга тегишлидир
Инфоқ қилган нарсасини Аллоҳ ҳузурида бир яқинлик ва Пайғамбарнинг дуо ҳамда мағфират тилаклари (учун бир йўл) деб билади. Билиб қўйинглар, бу ҳақиқатан улар учун бир яқинликдир
Бандаларим сендан Мени сўрасалар; шубҳасиз, Мен жудаяқинман. Менга дуо қилганда, дуо қилувчининг дуосини ижобат қиламан
وَنَحْنُ
أَقْرَبُ
إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ :
Биз инсонга жон томиридан янадаяқинроқмиз
(50/Қоф 16); وَنَحْنُ
أَقْرَبُ
إِلَيْهِ مِنْكُمْ :
Биз унга сизлардан янадаяқинроқмиз
قُرْبَان : у орқали Аллоҳга яқинлашиладиган нарсадир. Урфда эса сўйиладиган қурбонлик маъносида ишлатиладиган бўлган. Кўплиги قَرَابِين шаклида келади.
Уларга Одамнинг икки ўғлининг хабарини ҳаққи билан тиловат қилиб бер: Ўшанда иккаласи бир қурбонлик қилган эдилар, бирисиникидан қабул қилинди, бошқасиникидан эса қабул қилинмади
Улар: “Аллоҳ биздан олов ейдиган бир қурбонлик келтирмагунча ҳеч бир элчига иймон келтирмаслигимиз ҳақида аҳд олган”, дейдилар. Айтгин: “Мендан олдин ҳам сизларга очиқ-равшан далиллар билан ва сиз айтган нарса билан элчилар келган эди. Агар ростгўй бўлсангиз, нега уларни ўлдирдингиз?”
Ўзларига Аллоҳ ҳузурида яқинликҳосил қилсинлар деб Аллоҳдан ўзга тутган илоҳлари ўша мушрикларни қутқарса эди-ку!
(46/Аҳқоф 28) деган оят эса, арабларнинг, хизмати билан подшоҳга яқинлашишга уринувчи киши ҳақида айтган قُرْبَانُ الْمَلِك сўзлари маъносидадир. Бу сўз ҳам бирлик, ҳам кўплик маъносида ишлатилади. Бу оятда кўплик маъносида бўлгани учун кетидан дарҳол ( آَلِهَةً ) шакли келган.
تَقَرُّب : бирор мавқе эгаллашни тақозо қиладиган нарсани излаш ва мақсад қилишдир. Аллоҳ таолонинг бандага
қурби
/яқинлашуви эса, унга кўп инъом ва эҳсон қилиши бўлиб, макон жиҳатидан унга яқинлашуви эмасдир. Шунинг учун шундай ривоят қилинган: أنَّ مُوسَى عَلَيْهِ السَّلاَمُ قَالَ : إِلَهِي
Мусо алайҳиссалом шундай деди: Эй Аллоҳим! Сен яқинмисан, токи Сенга муножот қилсам? Ёки узоқмисан, токи Сенга нидо қилсам? Аллоҳ деди: агар сен учун узоқликни тақдир қилсам, унга ета олмасдинг; агар сен учун яқинликни тақдир қилсам, унга қодир бўла олмасдинг
. Аллоҳ таоло ҳам шундай буюради: وَنَحْنُ
أَقْرَبُ
إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ :
Биз инсонга жон томиридан янадаяқинроқмиз
қурби
/яқинлашуви эса, гарчи Аллоҳ таоло сифатланган даражада бўлмаса-да, банданинг Аллоҳ таоло сифатланиши мумкин бўлган кўплаб сифатларга эга бўлишидир. Масалан; ҳикмат, илм, ҳилм, раҳмат ва ғино/бойлик сифатлари каби. Бу эса башар кучи даражасида жаҳолат, саркашлик ва ғазаб каби кирларни ҳамда жисмоний эҳтиёжларни бартараф этиш билан бўлади. Бу яқинлик жисмоний эмас, руҳоний бир яқинликдир. Мана шу яқинликка Пайғамбар (сав) Аллоҳ таолодан нақл қилган қуйидаги ҳадислар билан ишора қилади: مَنْ
تَقَرَّبَ
إِلَيَّ شِبْرًا
تَقَرَّبْتُ
إِلَيْهِ ذِرَاعًا :
Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман
Бандам Менга, ўзига фарз қилган нарсаларимни адо этишдан кўра кўпроқ бир нарса билан яқинлашганбўла олмайди. Бундан кейин эса Менга нафллар билан яқинлашади; токи Мен уни севгунимча
Етимнинг молига, то вояга етгунча, энг чиройли йўлдан бошқа тарзда яқинлашманглар
Яқинлашманглар
ифодаси, етимнинг молини олишни тақиқлашдан кўра таъсирлироқ ифодадир. Чунки унга яқинлашишнинг тақиқланиши, уни олишнинг тақиқланишидан кўра таъсирлироқдир. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلاَ مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلاَ تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ : Дедик: Эй Одам, сен ва жуфтинг жаннатда жойлашинглар ва ундан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар (2/Бақара 35).
وَلاَ تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ : Покланмагунларича аёлларга яқинлашманглар (2/Бақара 222). Бу оят эркакнинг аёлга унинг махсус кунлари тугагунича яқинлашмаслигини билдирувчи кинояли ифодадир. وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً Зинога яқинлашманглар, шубҳа йўқ, у ‘қабиҳ бузуқлик’ ва ёмон йўлдир (17/Исро 32).
قِرَاب сўзи مُقَارَبَة /тақрибий маъносидадир. Шоир шундай дейди: