ق ض ي
Қ-з-й
قَضَاء : Хоҳ сўз, хоҳ феъл бўлсин, бирор масалада ҳукм чиқаришдир. Буларнинг ҳар бири яна икки қисмга бўлинади: илоҳий ва башарий. Қуйидаги оятлар илоҳий сўз қисмига киради: وَقَضَى رَبُّكَ أَلا تَعْبُدُوا إِلا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا : Роббингиз, фақат Ўзигагина ибодат қилишларингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр қилди (17/Исро 23). Ушбу оятдаги قَضَى феъли أَمَرَ /амр қилди маъносидадир. وَقَضَيْنَا إِلَى بَنِي إسْرائِيلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي اْلأَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوًّا كَبِيرًا : Биз бани Исроилга Китобда: “Сизлар, албатта, Шом заминида икки марта бузғунчилик қиласизлар ва катта туғёнга кетасизлар”, – деб ҳукм қилдик (17/Исро 4). Бу — билим берилганлигига ва масала қатъий қарорга боғланганлигига далолат қилувчи ҳукмдир. Яъни, уларга билдирдик ва уларга қатъий ваҳий юбордик. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: وَقَضَيْنَا إِلَيْهِ ذَلِكَ اْلأَمْرَ أَنَّ دَابِرَ هَؤُلاَءِ مَقْطُوعٌ مُصْبِحِينَ : Унга ушбу қатъий амрни ваҳий қилдик: Саҳарга чиқаётганларида уларнинг кети қирқилган бўлади (15/Ҳижр 66).
Илоҳий феълга мисол: وَاللَّهُ يَقْضِي بِالْحَقِّ وَالَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ لاَ يَقْضُونَ بِشَيْءٍ : Аллоҳ ҳақ билан ҳукм қилади. Ундан ўзга илтижо қилаётган бутлари эса ҳеч нарса билан ҳукм қилолмайдилар (40/Ғофир 20); فَقَضَاهُنَّ سَبْعَ سَمَوَاتٍ فِي يَوْمَيْنِ : Шундай қилиб, уларни икки кунда етти осмон қилиб яратди (41/Фуссилат 12). Бу оят Аллоҳ таолонинг (осмонларни) йўқдан бор қилиб, бу ишни ниҳоясига етказганлигига ишорадир. Қуйидаги оят ҳам худди шу маънодадир: بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ : Аллоҳ осмонлару Ернинг йўқдан бор қилувчисидир (2/Бақара 117). وَلَوْلاَ كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِنْ رَبِّكَ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ : Агар Роббингиздан маълум бир муддатга бир сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида дарҳол ҳукм чиқарилган бўлар эди (42/Шуро 14). Ушбу оятдаги قُضِيَ феъли فُصِلَ маъносидадир.
Башарий сўзга мисол: قَضَى اْلحَاكِمُ بِكَذَا : Ҳоким фалон нарсага ҳукм чиқарди. Зеро, ҳокимнинг чиқарган ҳукми сўз билан бўлади.
Башарий феълга мисол: فَإِذَا قَضَيْتُمْ مَنَاسِكَكُمْ ...: Ҳаж ибодатларингизни адо этганингизда (2/Бақара 200); ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ : Сўнгра кирларини кетказсинлар, назрларини адо этсинлар (22/Ҳаж 29); قَالَ ذَلِكَ بَيْنِي وَبَيْنَكَ أَيَّمَا اْلأَجَلَيْنِ قَضَيْتُ فَلاَ عُدْوَانَ عَلَيَّ وَاللَّهُ عَلَى مَا نَقُولُ وَكِيلٌ : Мусо: бу сен билан менинг ўртамиздаги келишувдир. Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам менга ноҳақлик қилинмайди. Айтаётган сўзларимизга Аллоҳ вакилдир, деди (28/Қосос 28); فَلَمَّا قَضَى زَيْدٌ مِنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا : Зайд у аёлдан ўз эҳтиёжини адо этгач биз уни сенга никоҳлаб бердик (33/Аҳзоб 37); ثُمَّ اقْضُوا إِلَيَّ وَلاَ تُنْظِرُونِ : Бундан сўнг (чиқарадиган) ҳукмингизни менга нисбатан ижро қилинг ва менга муҳлат ҳам берманг (10/Юнус 71); яъни ишингизни битиринг. فَاقْضِ مَا أَنْتَ قَاضٍ : Нима ҳукм қилсанг, қилавер (20/Тоҳо 72); إِنَّمَا تَقْضِي هَذِهِ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا : Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қила оласан (20/Тоҳо 72).
Шоирнинг қуйидаги сўзи ҳам сўз, ҳам феъл билан бўладиган қазо/ҳукм маъносида бўлиши мумкин:
369- قَضَيْتَ أمُوراً ثُمّ غَادَرْتَ بَعْدَها
369- Ҳукм чиқардинг кўп ишларда; сўнгра уларнинг ортида қолдириб кетдинг…
Ўлим ҳам قَضَاء деб ифодаланади. فُلاَنٌ قَضَى نَحْبَهُ : Фалон киши ажалини тугатди/ўлди, дейилади. Гўё у ўзига хос бўлган ишини дунёсидан ажратгандир. Аллоҳ буюради: فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ : Улардан бир қисми бу йўлда жонини берган, бир қисми эса кутмоқда (33/Аҳзоб 23). Баъзиларга кўра, فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ оят ибораси маъноси шундай: «Баъзилари назрини адо этди». Чунки зикр қилинган кишилар душмандан қочмаслик ёки ўлдирилиш борасида ўзларини аҳд билан боғлаган эдилар. Баъзиларга кўра эса унинг маъноси: «Баъзилари вафот этди», шаклидадир.
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ طِينٍ ثُمَّ قَضَى أَجَلاً وَأَجَلٌ مُسَمًّى عِنْدَهُ : Сизларни лойдан яратган, сўнгра бир ажални тайин қилган Зот, фақат Удир. Яна Унинг ҳузурида муайян бир ажал бордир (6/Анъом 2). Айтиладики, оятдаги биринчи أَجَل дан мурод — ҳаёт, иккинчисидан мурод эса қайта тирилиш ажали/вақтидир.
يَالَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ : Эҳ, қанийди, ўлим ҳамма нарсани ҳал қилган бўлса эди (69/Ҳаққо 27); وَنَادَوْا يَا مَالِكُ لِيَقْضِ عَلَيْنَا رَبُّكَ : Эй Молик! Роббинг бизнинг ишимизни битирсин! деб нидо қиладилар (43/Зухруф 77). Бу — ўлимдан киноядир. فَلَمَّا قَضَيْنَا عَلَيْهِ الْمَوْتَ مَا دَلَّهُمْ عَلَى مَوْتِهِ إِلاَّ دَابَّةُ اْلأَرْضِ : Сулаймоннинг ўлимига ҳукм қилганимизда, унинг ўлганини, фақат ҳассасини еяётган ёғоч қурти кўрсатди (34/Сабаъ 14).
قَضَى الدَّيْنَ (Қарзни адо этди): Қарзни қайтариб бериш билан ундаги ҳукмни қарорга боғлади. اِقْتِضَاء : Қарзнинг тўланишини талаб қилиш. Арабларнинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънодан келади: هَذَا يَقْضِي كَذَا : Бу фалон нарсани тақозо этади.
وَلَوْ يُعَجِّلُ اللَّهُ لِلنَّاسِ الشَّرَّ اسْتِعْجَالَهُمْ بِالْخَيْرِ لَقُضِيَ إِلَيْهِمْ أَجَلُهُمْ : Агар Аллоҳ, улар яхшиликка эришиш учун шошилганларидек, одамларга ёмонликни ҳам тезлаштирса эди, албатта, ажалларига ҳукм қилинган бўлар эди (10/Юнус 11); яъни, уларнинг ажаллари ва ҳаёт учун белгиланган вақтлари тугарди.
Аллоҳ таолодан бўлган قَضَاء , қадардан кўра торроқ маънолидир. Чунки قَضَاء — тақдирни ҳукмга боғлашдир. Шунга кўра, қадар — тақдирнинг айнан ўзидир; қазо эса ажратиш ва қарорга боғлашдир. Баъзи олимлар шундай деганлар: қадар — ўлчаш учун тайёрланган нарса мақомида; қазо эса ўлчов мақомидадир.
Баъзилар шундай дейди: قَضَاء /қазо — азалдан мужмал тарзда куллийларга (умумийликларга) оид ҳукм чиқаришдир. قَدَر /қадар эса батафсил тарзда ўша куллийларнинг жузъийларининг (алоҳида ҳолларининг) вужудга келишига ҳукм чиқаришдир. Бу худди шунга ўхшайди: Абу Убайда тоун касаллигидан Шомга қочмоқчи бўлганида, Ҳазрат Умарга: «Сен (илоҳий) қазодан қочяпсанми?» деди. Ҳазрат Умар: «Аллоҳнинг қазосидан Унинг қадарига қочаман», деди. Ҳазрат Умарнинг бу сўзи шунга ишора қилади: қадар қазо бўлмагунча, Аллоҳ таоло уни дафъ этиши умид қилинади; аммо Аллоҳ уни қазо ҳолига келтирганида эса, уни дафъ этишнинг имкони қолмайди. Қуйидаги оятлар ҳам бу фикрни қувватлайди: وَكَانَ أَمْرًا مَقْضِيًّا : Энди бу — ҳукмга боғланган/бўлиб битган бир ишдир (19/Марям 21); كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا مَقْضِيًّا : Бу, Роббинг наздида қатъийлашган бир ҳукмдир (19/Марям 71); وَقُضِيَ اْلأَمْرُ : Иш битирилди (2/Бақара 210); яъни ҳукм чиқарилди. Бу оят ишнинг тузатиб бўлмас/ортга қайтариб бўлмас ҳолга келганлигига ишора қилади. إِذَا قَضَى أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ : Аллоҳ бир нарсанинг бор бўлишига ҳукм қилса, фақат “Бўл!” дейди, у эса дарҳол бўлаверади (3/Оли Имрон 47).
هُوَ كَذَا أَوْ لَيْسَ بِكَذَا (Бу шундайдир ёки шундай эмасдир) шаклида айтадиган ҳар бир қатъий/аниқ сўзга قَضِيَّة дейилади. Шу маънодан; قَضِيَّةٌ صَادِقَةٌ (рост қазия) ва قَضِيَّةٌ كَاذِبَةٌ (ёлғон қазия) дейилади. اَلتَّجْرِبَةُ خَطَرٌ وَاْلقَضَاءُ عَسِرٌ деган киши ҳам шуни назарда тутган. Яъни бир нарсанинг шундай эканлигига ва шундай эмаслигига ҳукм чиқариш қийин ишдир.
Ҳазрат Пайғамбар шундай буюрганлар: عَلِيٌّ أَقْضَاكُمْ : Али орангиздаги энг яхши ҳукм чиқарувчидир.