ق س ر
Қ-с-р
قَسْر : Ғолиб келмоқ, енгмоқ. قَسَرْتُهُ وَاقْتَسَرْتُهُ : Унга ғолиб келдим, уни енгдим, дейилади. قَسْوَرَة сўзи ҳам шу маънодан келади: كَأَنَّهُمْ حُمُرٌ مُسْتَنْفِرَةٌ * فَرَّتْ مِنْ قَسْوَرَةٍ : Гўё улар, шердан ҳуркиб қочган ёввойи эшаклардир (74/Муддассир 51). Баъзиларга кўра, оятда келган قَسْوَرَة сўзи шер, баъзилар эса ўқ отувчи, бошқа баъзилар эса овчи маъносида эканини айтадилар.

