ق ه ر
Қ-ҳ-р
قَهْر сўзи ҳам ғолиб келиш, ҳам бўйсундириш маъносини билдиради. Бу сўз ҳар иккиси учун ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ У бандалари устидан мутлақ ҳукмрондир (6/Анъом 18); Айт: وَهُوَ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ У ҳар нарсадан устун ва қаҳр қилгувчидир (13/Раъд 16); وَإِنَّا فَوْقَهُمْ قَاهِرُونَ уларнинг устида қаҳрли устунликка эгамиз (7/Аъроф 127); وَأَمَّا اْلَيتِيمَ فَلاَ تَقهَرْ Бас, ҳаргиз етимни хор қилма (Зуҳо 9), бу оятда келган فَلاَ تَقْهَرْ ибораси бўйсундириш деганидир.
أَقْهَرَه — бирор кишига уни мағлуб этадиган бировни мусаллат қилишдир.
قَهْقَرَي эса, орқага қараб юришдир.
أَقْهَرَه — бирор кишига уни мағлуб этадиган бировни мусаллат қилишдир.
قَهْقَرَي эса, орқага қараб юришдир.

