Меш ва шунга ўхшаш нарсаларни икки тасма билан тикиш маъносини англатувчи كَتْب сўзи, тикиш йўли билан бир терини бошқа тери билан бирлаштиришни билдиради. Шу маънода كَتَبْتُ السِّقَاءَ мешни тикдим ва كَتَبْتُ الْبَغْلَةَхачирни боғладим дейилади. Бу эса, унинг икки лабини бир ҳалқа билан бирлаштириш деганидир. كَتْب ўзагининг машҳур маъноси эса, ҳарфларни бир-бирига улаш йўли билан ёзишдир. Бу сўз баъзан талаффуз жиҳатидан бир-бирига кириб кетган нарсалар учун ҳам ишлатилиши мумкин. Шунга кўра كِتَابَة да асл нарса — ёзув билан тартибга солишдир. Лекин уларнинг ҳар бири истиора йўли билан бошқасининг ўрнида ишлатилиши мумкин. Шунинг учун Аллоҳнинг Каломи — гарчи ёзилмаган бўлса-да — Китоб деб аталиши мумкин. Масалан, шу маънода Аллоҳ таоло: الم ذَلِكَالْكِتَابُ(Алиф, Лом, Мим)Ана ўша Китоб(2/Бақара 1-2); قَالَ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ آَتَانِيَالْكِتَابَوَجَعَلَنِي نَبِيًّاДеди: Мен Аллоҳнинг бандасидирман, У менга Китоб берди ва мени пайғамбар қилди (19/Марям 30). كِتَاب (китоб) аслида масдардир. Шу билан бирга, китобда ёзилган нарсага ҳам كِتَاب деб ном берилиши мумкин. Аслида كِتَاب ичидаги ёзув билан бирга саҳифанинг номидир. Аллоҳ таолонинг: يَسْأَلُكَ أَهْلُالْكِتَابِأَنْ تُنَزِّلَ عَلَيْهِمْ كِتَابًا مِنَ السَّمَاءِАҳли китоб сендан, ўзларига самодан бир китоб тушириб беришингни талаб қилмоқдалар (4/Нисо 153) сўзидаги كِتَاب сўзи эса, ичида ёзув бўлган саҳифа деганидир. Шунинг учун وَلَوْ نَزَّلْنَا عَلَيْكَكِتَابًافِي قِرْطَاسٍ فَلَمَسُوهُ بِأَيْدِيهِمْАгар сенга қоғозда ёзилган бир китоб нозил қилсак-да, уни қўллари билан ушлаб кўрсалар ҳам (6/Анъом 7). (9/Тавба 51). (8/Анфол 75) яъни, Аллоҳнинг ҳукмида. (5/Моида 45); (2/Бақара 180); (2/Бақара 183). (57/Ҳадид 27). (59/Ҳашр 3) оятидаги феъли эса, Аллоҳ уларнинг юртларини бўшатишларини уларга фарз қилмаса эди, деганидир. (13/Раъд 39). (58/Мужодала 22) оятининг маъноси эса, уларнинг асосий сифатлари қуйидаги оятда хусусиятлари санаб ўтилган кишиларнинг зидди эканига ишора қилинмоқдадир: иборасидан олингандир. Бу эса, саҳифанинг ёзув ва нуқтадан холи қилинишидир. (21/Анбиё 94) оятига келсак, бу, уларнинг ҳар бир қилган ишлари қайд этилишига ва улар шу билан жазоланишларига ишора қилмоқдадир. (4/Нисо 69). (18/Каҳф 49) оятининг талқини эса, дейилишича: инсонларнинг у ерда қайд этилган амалларидир. (6/Анъом 59); (8/Анфол 68). Бу билан Аллоҳ тақдир қилган ҳикматни назарда тутмоқда. У эса, Аллоҳ таолонинг: (8/Анфол 33). (9/Тавба 51) сўзи эса, Аллоҳ таоло тақдир қилган ва ) дейилмагани маънодордир. Бу билан, бизнинг бошимизга келган ҳар нарсани ўзимиз учун бир неъмат деб санашимизга, уларнинг ҳеч бирини бизга берилган бир бало деб кўрмаслигимиз тушунчасига диққат тортилган. (5/Моида 21) оятининг маъноси эса, дейилишича: , деганидир. Баъзилар: , деб маъно берса, баъзилар эса: , деб талқин қилган. , иборасини эслатиш кабидир. (9/Тавба 40). Аллоҳ таолонинг бу сўзи, уларнинг ҳукм ва баҳоларини соқит ҳолга туширган ва пучга чиқарган. Шу тариқа Аллоҳнинг ҳукми ҳам ҳеч бир қарши турувчи ва тўсиқ бўлувчи бўлмасдан юксалган. (30/Рум 56). Яъни, Аллоҳнинг илмида, зарурий қилишида ва ҳукмида. Бунинг бир ўхшаши ҳам қуйидаги оятдир: (13/Раъд 38). (9/Тавба 36). Яъни, Аллоҳнинг ҳукмида. (2/Бақара 144);
Бир нарсани исботлаш, тақдир қилиш, зарурий қилиш, фарз этиш ва азм қилиш ҳам كِتَابَة лафзи билан ифодаланади. Бунинг шундай ифодаланишининг мантиғи шудир: бир нарса аввал истак қилинади. Сўнгра айтилади. Сўнгра эса ёзилади. Шунга кўра, ирода — бошланиш, كِتَابَة
(ёзиш)
эса — охиридир. Баъзан, бошланиш бўлган истак таъкидланмоқчи бўлганда, охирни ташкил этувчи كِتَابَة билан ифодаланади. Шу маънода Аллоҳ буюради:
كَتَبَ
اللَّهُ لَأَغْلِبَنَّ أَنَا وَرُسُلِي
Аллоҳ: Албатта, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўламан, деб ёзиб қўйган
(58/Мужодала 21); قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلاَّ مَا
كَتَبَ
اللهُ لَنَا
Айт: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан бошқа нарса етмайди
Аллоҳ Муқаддас Заминни сизларга бахш этди. Сўнгра, сизлар у ерга киришни ва қабул қилишни рад этгач, уни сизларга ҳаром қилди
У ерга киришингиз шарти билан сизларга ёзди
Буни сизлар учун бир вазифа ўлароқ берди
Бу ерда ҳам диққат тортадиган нарса, لَكُمْ (
сизлар учун
) дейилиб, عَلَيْكُمْ (
устингизга
), зарарингизга дейилмаганидир. Зеро, уларнинг бу Муқаддас Заминга киришлари ўзлари учун ҳам ҳозир, ҳам келажакда бир фойда берар эди. Шунинг учун уларнинг бу киришлари, улар учун бир манфаат бўлиб, бошларига тушган бир мусибат эмас эди. Бу худди, келажакда ўзига кўп фойдаси тегадиган бир ишда чеккан машаққатини кўриб: هَذَا اْلكَلاَمُ لَكَ لاَ عَلَيْكَ
Ёки уларга бир китоб берганмиз-у, улар ундан бир далил устидами?
(35/Фотир 40); أَمْ عِنْدَهُمُ الْغَيْبُ فَهُمْ
يَكْتُبُونَ
Ёки ғайб уларнинг ҳузурида бўлиб, улар ёзаётганларми? (52/Тур 41). Бу оятларда ишлатилган китоб сўзлари, билиш, амалга ошириш ва эътиқодга ишорадир. Аллоҳ таолонинг: وَابْتَغُوا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَكُمْ ва Аллоҳ сизлар учун ёзганини истанглар (2/Бақара 187). Бу, уйланиш учун чора излашга ишорадир. Бу ердаги бир нозикликка ҳам диққат тортишда фойда бор: Аллоҳ таоло бизга никоҳ шаҳватини берган — токи биз шу орқали наслнинг давом этишига чора излайлик ва шу тариқа инсоният турининг бақоси энг юксак даражасига етсин. Шунга кўра, инсон, Ақл ва Диндорликнинг тақозоси ўлароқ, уйланишнинг чорасини излаши керак. Ким шу тарзда, никоҳ билан наслини сақлашга ҳаракат қилса ва нафсини машру тарзда сақлашга уринса, Аллоҳ ўзи учун ёзганини излаган бўлади. Оятнинг маъноси, Аллоҳ сизлар учун ёзган фарзандни шу йўл билан ҳосил қилинглар маъносини англатади, деган киши ҳам буни назарда тутган. Бир нарсани ихтиро қилиш كِتَابَة ёзиш билан, кўтариш ва йўқ қилиш эса, مَحْو (ўчириш) сўзлари билан ифодаланади. Шу маънода Аллоҳ буюради: لِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ يَمْحُوا اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ Ҳар бир ажал учун бир китоби бордир. Аллоҳ хоҳлаганини ўчиради, хоҳлаганини ўрнида қолдиради. Она китоб Унинг ҳузуридадир (13/Раъд 38-39) ояти, ҳар замоннинг ўзига хос яратиладиган бир мавжудоти борлигига диққат тортмоқда. Аллоҳ таоло, ҳикмат ихтиро қилинишини тақозо этган нарсани яратади ва ҳикмат йўқ қилинишини тақозо этган нарсани йўқ қилади. لِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ Ҳар бир ажал учун бир китоби бордир (13/Раъд 38) ояти ҳам худди, كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِي شَأْنٍ У ҳар куни бир ишдадир (55/Ар-Роҳман 29) ояти кўрсатган маънога далолат қилмоқда. يَمْحُوا اللَّهُ مَا يَشَاءُ وَيُثْبِتُ وَعِنْدَهُ أُمُّ الْكِتَابِ Аллоҳ хоҳлаганини ўчиради, хоҳлаганини эса собит қилади. Она китоб Унинг ҳузуридадир (13/Раъд 38) ояти ҳам шунингдек. وَإِنَّ مِنْهُمْ لَفَرِيقًا يَلْوُونَ أَلْسِنَتَهُمْ بِالْكِتَابِ لِتَحْسَبُوهُ مِنَ الْكِتَابِ وَمَا هُوَ مِنَ الْكِتَابِ Аҳли китобдан шундай бир гуруҳ ҳам борки, сизлар уни китобдан деб гумон қилишингиз учун, тилларини китобга томон эгиб-букадилар. Ҳолбуки, у китобдан эмас (3/Оли Имрон 78) оятидаги биринчи كِتَاب (китоб) сўзи, ўз қўллари билан ёзганларидир. Буни қуйидаги оят ҳам баён қилмоқда: فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلاً Энди ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина пул олиш учун: Бу Аллоҳ ҳузуридандир, дейдиган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин (2/Бақара 79). Иккинчи ўринда келган كِتَاب сўзи эса, Таврот деганидир. Учинчи ўринда келган كِتَاب сўзи эса, Аллоҳнинг Китоблари туридан бўлган ҳар қандай китобни қамраб олади. Яъни, булар, Аллоҳ таоло субҳанаҳу томонидан юборилган Китоблар ва Калом туридан бўлган нарсалардир. وَإِذْ آَتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَالْفُرْقَانَ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ Бир вақтлар Мусога у Китобни ва Фурқонни бердик, токи тўғри йўлда юришингиз керак эди (2/Бақара 53) оятига келсак, дейилганки: буларнинг иккиси ҳам Тавротни ифодаламоқда. Тавротнинг كِتَاب (Китоб) деб аталиши, унда қайд этилган ҳукмлар асос қилиб олиниб айтилган. فُرْقَان Фурқон деб номланиши эса, Тавротда ўрин олган Ҳақ билан Ботилни ажратувчи хусусиятдир. وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلاَّ بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَابًا مُؤَجَّلاً Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга ўлим йўқдир (Ўлим) белгиланган бир китобга кўра ёзилгандир (3/Оли Имрон 145) — бу оятдаги كِتَاب белгиланган ҳукмдир. لَوْلاَ كِتَابٌ مِنَ اللَّهِ سَبَقَ لَمَسَّكُمْ فِيمَا أَخَذْتُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ Агар Аллоҳдан бир китоб бўлмаса эди, олган товонингиз сабабли сизларга, албатта, улкан азоб етар эди (8/Анфол 68). إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضَ Дарҳақиқат, Аллоҳ наздида ойларнинг сони ўн икки ойдир. Осмонлар ва Ерни яратган кунидаги Аллоҳ китобида (9/Тавба 36). Буларнинг барчасидаги كِتَاب сўзи, Аллоҳнинг ҳукми маъносидадир. فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَذَا مِنْ عِنْدِ اللَّهِ لِيَشْتَرُوا بِهِ ثَمَنًا قَلِيلاً Энди Китобни ўз қўллари билан ёзиб, сўнгра озгина пул олиш учун: Бу Аллоҳ ҳузуридандир, дейдиган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин (2/Бақара 79) сўзига келсак, бу ҳам, уларнинг бундай нарсаларни ўзларидан чиқарганлари ва тўқиб олганларига диққат тортмоқда. Тўқиб олинган Китобни қандай уларнинг қўлларига нисбат берса, тўқилган сўзни ҳам оғизларига нисбат бермоқда. Шундайки: ذَلِكَ قَوْلُهُمْ بِأَفْوَاهِهِمْ Бу уларнинг ўз оғизлари билан айтган сўзларидир (9/Тавба 30). اِكْتِتَاب эса, тўқима нарсалар учун ишлатилади. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи каби: وَقَالُوا أَسَاطِيرُ اْلأَوَّلِينَ اكْتَتَبَهَا فَهِيَ تُمْلَى عَلَيْهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً Қуръон аввалгиларнинг афсоналаридир; бошқаларга ёздириб олган, у эса эртаю кеч унга ўқиб берилмоқда, дедилар (25/Фурқон 5). Аллоҳ таоло қаерда Аҳли Китобдан сўз юритган бўлса, ўша ерда зикр этган كِتَاب Таврот ва Инжилдир ёки уларнинг иккисидир. وَمَا كَانَ هَذَا الْقُرْآَنُ أَنْ يُفْتَرَى مِنْ دُونِ اللَّهِ وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ الْكِتَابِ Бу Қуръон Аллоҳдан бошқаси томонидан тўқиб чиқарилмайди, лекин ўзидан олдинги китобларни тасдиқлайди ва у Китобни батафсил баён қилади. Унда шубҳа қилинадиган ҳеч нарса йўқ (10/Юнус 37) оятидаги كِتَاب эса, Аллоҳ таолонинг, илгари юборган Қуръондан бошқа Китобларидир. Диққат қилинса, бу ерда Қуръон, уларни тасдиқловчи бир ҳужжат ўлароқ ишлатилган. وَهُوَ الَّذِي أَنْزَلَ إِلَيْكُمُ الْكِتَابَ مُفَصَّلاً Китобни сизларга боб-боб — баён қилинган, батафсилланган — ҳолда юборган Зот Удир (6/Анъом 114) оятидаги كِتَاب эса, баъзиларга кўра Қуръон, баъзиларга кўра, ҳам Қуръон, ҳам ундан бошқа далиллар, илм ва ақлдир. وَكَذَلِكَ أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ فَالَّذِينَ آَتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يُؤْمِنُونَ بِهِ (Эй Расулим!) Мана шундай сенга (олдинги китобларни тасдиқловчи) бу китобни нозил қилдик. Шунинг учун, ўзларига китоб берганларимиз унга иймон келтирадилар (29/Анкабут 47) ояти ҳам шунингдек. قَالَ الَّذِي عِنْدَهُ عِلْمٌ مِنَ الْكِتَابِ أَنَا آَتِيكَ بِهِ قَبْلَ أَنْ يَرْتَدَّ إِلَيْكَ طَرْفُكَ Китобдан илми бор бўлган киши эса: Кўзингни очиб юмгунингча, мен уни сенга келтираман, деди. (27/Намл 40) оятида ўрин олган كِتَاب эса, бир қарашга кўра, Китобнинг илмидир. Бошқа бирига кўра эса, Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга ўзига хос Китобда берган илмларидан биридир. Бу илм билан ҳар нарса унинг амрига кирган эди. هَا أَنْتُمْ أُولاَءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلاَ يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّهِ Мана, сизлар шундай кимсаларсизки, уларни севасизлар, ҳолбуки улар сизларни севмайдилар, сизлар китоб(лар)нинг ҳаммасига ишонасизлар. (3/Оли Имрон 119), яъни, Аллоҳ томонидан юборилган китоблар. Бу ерда كِتَاب кўплик маъносида ишлатилган. Бу, ё китоб жинсининг барчасини қамрагани учундир. Худди: كَثُرَ الدِّرْهَمُ فِي أَيْدِي النَّاسِ дирҳам, инсонларнинг қўлларида кўпайди, дейилгани каби. Ёки аслида عَدْل адолат каби бир масдар бўлгани учун шундай ишлатилган. وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ وَبِاْلآَخِرَةِ هُمْ يُوقِنُونَ Ва улар шундай кимсаларки, ҳам сенга нозил қилинганга иймон келтирадилар, ҳам сендан олдин нозил қилинганга. Охиратга ҳам булар аниқ иймон келтирадилар (2/Бақара 4) ояти ҳам шунингдек. Баъзилар шундай дейишади: Яъни улар, وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ Баъзисига иймон келтирамиз, баъзисини инкор қиламиз, дейдилар. (4/Нисо 150) оятида зикр этилган кимсалар каби эмас. كِتَابَةُ الْعَبْدِ (қулнинг китобати), ўз касбидан берган ҳақ билан, ўзини хожасидан сотиб олишидир. Аллоҳ буюради: وَالَّذِينَ يَبْتَغُونَ الْكِتَابَ مِمَّا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ فَكَاتِبُوهُمْ Қўлингиз остида бўлганлардан (қуллар ва чўрилардан) мукотаба тузишни истайдиганлар билан, агар уларда (озод бўлишларида ўзлари учун) бир яхшилик кўрсангиз, дарҳол мукотаба тузинг (24/Нур 33). Бу сўзнинг тузилган ўзаги, боғловчи бўлган, зарурат тақозо этувчи كِتَابَة сўзидан келгани тўғри бўлгани каби, инсон қиладиган نَظْم (тартибга солиш) маъносини англатувчи كَتْب сўзидан тузилган бўлиши ҳам тўғридир.